27.12.2019 йилдаги 1044-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.12.2019 йилдаги 1044-сон
Kuchga kirish sanasi
28.12.2019
Ҳужжат 28.12.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пиллачилик тармоғида чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4411-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда пиллачилик соҳасини ривожлантириш учун зарур тут кўчатларини экиш ҳаражатларини молиялаштириш, Тошкент вилоятидаги бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 27 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1044-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 декабрдаги 1044-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 46-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«46. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатномалар бериш ва ноқонуний кесишдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасининг ҳисобварағига тушади ва унинг 26 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тут дарахтларини ғайриқонуний равишда кесганлик, шикастлантирганлик ёки йўқ қилганлик учун ундирилган жарималар Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига йўналтирилади. Бунда, ундирилган жарималарнинг 50 фоизи «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг ҳисобварағига, 26 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг тегишли маҳаллий бюджетларига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳисобварағига ўтказилган маблағлар, қонунбузарлик содир этилган ҳудудда мақсадли равишда янги тут кўчатларини экишга йўналтирилади. Ушбу маблағларни бошқа мақсадларга, шу жумладан, қарздорликни қоплашга йўналтириш тақиқланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 3 октябрдаги 840-сон қарорининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«7. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Ўртаовул ҚФЙ, Амир Темур кўчасида жойлашган Зангиота тумани агросервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларинитегишли ҳудуди (асосий воситалари) билан биргаликда Филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2019 й., 09/19/1044/4240-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/464/0761-сон)