26.12.2019 йилдаги 1041-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.12.2019 йилдаги 1041-сон
Kuchga kirish sanasi
27.12.2019
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 793-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 09/21/793/1222-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш чора–тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 4 майдаги ПҚ-4308-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, йирик корхоналар, инвестиция фондлари ва молия институтлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикасига Хитой Халқ Республикасидан (кейинги ўринларда ХХР деб аталади) жалб этиладиган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмларини кўпайтириш, ХХР бозорига маҳаллий товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини ошириш ва таркибини диверсификация қилиш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек, Ўзбекистонда инвестиция фаолиятининг истиқболлари тўғрисида ХХРнинг истиқболли инвесторларини мунтазам хабардор қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 4 майдаги ПҚ-4308-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ХХРдаги ваколатхонаси (кейинги ўринларда Ваколатхона деб аталади) Пекин шаҳрида ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Ваколатхона фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича «йўл хариталари»га киритилган ХХР билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик соҳасидаги аниқ лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини ва самарали мониторинг олиб борилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти тармоқлари ва инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилишга хорижий инвестициялар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, илғор технологиялар ва молиявий-техник кўмак дастурлари, ХХРнинг инвестиция фондлари ва молия институтлари жалб этилишини таъминлаш, шунингдек, улар самарали ўзлаштирилишига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотлари ва хизматлари ХХР бозорига олиб кирилишини ташкил этиш ҳисобига маҳаллий товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмларини ошириш, ўзаро товар айланмаси номенклатурасини кенгайтиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХХР провинциялари маъмуриятлари ва ташкилотлари билан Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларининг ҳамкорлигини йўлга қўйишни тизимли ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
салоҳиятли инвесторларни излашда узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатиш, савдо ва инвестиция шартномаларини тузиш, ишбилармон доиралар иштирокида музокаралар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, қўшма корхоналар ташкил этиш ва тадбиркорликнинг бошқа шаклларини ривожлантириш, шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун лойиҳа таклифлари ва бошқа зарур материалларни тайёрлашда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, транзит салоҳиятини ошириш, логистика ва транспорт йўлакларини такомиллаштириш, экспорт йўналишларини диверсификация қилиш, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо юкларини ташиш ва транзит қилиш учун имтиёзли режимларни қўллаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ваколатхонасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ваколатхонасининг штат жадвали 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ваколатхонасининг харажатлари сметаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 793-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 09/21/793/1222-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ваколатхона фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йилда штат жадвалига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаган ҳолда Ваколатхона фаолиятини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги харажатлари сметасига қўшимча маблағ ажратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йилдан бошлаб Ваколатхона харажатларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигини молиялаштиришни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатхонага учта автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Ваколатхона раҳбари ва ходимлари жавобгарлиги ва фаолиятини баҳолаш мезонларини назарда тутувчи Ваколатхона тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда штатлар жадвалига мувофиқ мутасаддилик қилинадиган йўналишлар бўйича Ваколатхонани малакали мутахассислар билан тўлдирсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 793-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 09/21/793/1222-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ваколатхонанинг Пекин шаҳрида жойлаштирилиши ва жиҳозланишини таъминласин, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ унинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатхона Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳисобот беради ва ўз фаолиятини вазирнинг умумий раҳбарлиги остида амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатхонага Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатхона директори ўз даражаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимига тенглаштирилади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари билан яқин ҳамкорликда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатхона Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги хорижий ташкилотларига республикага инвестицияларни, асосан тўғридан-тўғри инвестицияларни, молиявий-техник кўмак маблағларини ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товарлари экспортини рағбатлантиришда, шунингдек, туристлар оқимини жалб қилиш масалаларида ҳар томонлама кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзоқов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 26 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1041-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрдаги 1041-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ваколатхонасининг тузилмаси
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 793-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 09/21/793/1222-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Директор

(Ваколатхона раҳбари)


Инвестициялар бўйича менеджерлар

2

Котиб-таржимон

1


Молия институтлари билан ишлаш бўйича муттахассис

1

Бухгалтер ва хўжалик мудири

1


Экспорт ва импорт операциялари бўйича менеджер

1

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг умумий чекланган сони — 7 нафар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрдаги 1041-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ваколатхонасининг штат жадвали
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 793-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 09/21/793/1222-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

АҚШ доллари

Т/р

Лавозими

Шатат бирликлари сони

Ойлик маош

Иш ҳақи фонди (3 ой)

1.

Директор

1

2 805,0

8 415,0

2.

Инвестициялар бўйича менеджерлар

2

2 475,0

14 850,0

3.

Экспорт ва импорт операциялари бўйича менеджер

1

1 980,0

5 940,0

4.

Молия институтлари билан ишлаш бўйича муттахассис

1

1 980,0

5 940,0

5.

Бухгалтер ва хўжалик мудири

1

1 980,0

5 940,0

6.

Котиб-таржимон

1

1 650,0

4 950,0

Жами:

7

15 345,0

46 035,0

Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрдаги 1041-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ваколатхонасининг харажатлари сметаси
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 793-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 09/21/793/1222-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Харажатлар

Категория

Модда

3 ойлик харажатлар миқдори

АҚШ долларида

сўмда*

1.

Иш хақи

41

10

46 035,0

2.

Ижтимоий эҳтиёжлар учун бошқа бадаллар ва ажратмалар

41

21

3 500,0

3.

Хизмат сафари харажатлари

42

10

46 890,0

450 144,0

4.

Коммунал хизматлар учун харажатлар

42

20

6 278,5

5.

Сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш

42

30

4 375,0

6.

Ижара харажатлари

42

40

59 400,0

7.

Моддий айланма маблағлар захираларига харажатлар

42

50

5 305,2

8.

Товарлар ва хизматларни сотиб олиш учун бошқа харажатлар

42

90

5 100,0

9.

Асосий фондларни сотиб олиш

43

50

207 300,0

10.

Бошқа харажатлар

48

00

9 750,0

Итого:

393 933,7

450 144,0

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тасдиқланган бюджет доирасида ушбу харажатлар сметасига ўзгаришлар киритиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.