Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига қўшимча киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини ошириш ҳамда электр энергиясидан оқилона фойдаланишни кенг тарғиб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига куйидаги мазмундаги 631-банд қўшилсин:
«631.Уланган қувватидан қатъий назар, крипто-актив ва майнинг соҳасида фаолиятни амалга оширувчи истеъмолчилар (турли криптовалюталарда янги бирликлар ва комиссия йиғимлари форматида мукофот олиш имконини берадиган тақсимлаш платформасини таъминлаш ва янги блоклар яратиш бўйича фаолият) фойдаланган электр энергияси учун тўловларни тегишли тариф гуруҳига асосан белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар ўсувчи коэффициентга мувофиқ тўлайди».
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда крипто-актив ва майнинг соҳасида фаолиятни амалга оширувчи электр энергияси истеъмолчиларини аниқлаш ва уларга белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар ўсувчи коэффициентни қўллаш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 декабрь,
979-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2019 й., 09/19/979/4132-сон)