1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат буюртмаси. Давлат эҳтиёжлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари тизимининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда уни янада такомиллаштириш ҳисобига корпоратив буюртмачилар, шу жумладан стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари ва корхоналар маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш ҳамда самарадорлигини ошириш, давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги «Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3487-сон қарори билан тасдиқланган стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари ва корхоналар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли орқали харидларни амалга оширишдан олдин давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида эълон жойлаштиради. Бунда эълонда харид комиссияси томонидан таклифларни қабул қилиб олишнинг ўн кундан кам бўлмаган сўнгги муддати ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг 52-моддасида назарда тутилган ахборот бўлиши керак;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4678-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид комиссиясининг энг яхши таклифларни танлаб олиш бўйича баёнини у расмийлаштирилган куни давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида икки иш куни муддатга жамоатчилик муҳокамасига жойлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари доирасида тузилган шартномалар тўғрисида маълумотларни улар тузилган санадан бошлаб уч иш кундан кечиктирмасдан белгиланган тартибда давлат буюртмачилари билан тузилган шартномалар реестрига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харидларни электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион орқали қонунда белгиланган мезонларга мувофиқ амалга оширишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Танлов ва тендер савдолари орқали давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомилларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклга ўтказиш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.07.00 Электрон тижорат. Электрон рақамли имзо (шунингдек, 12.03.02.02, 12.03.02.03ларга қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат буюртмачиларига электрон дўконнинг қўшимча саҳифасидан фойдаланган ҳолда, давлат харидларини ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) кесимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) ўртасида амалга ошириш ҳуқуқи берилади. Бунда, электрон дўконнинг қўшимча саҳифасида харид қилиш тартиб-таомили якунига кўра товар (иш, хизмат) мавжуд эмаслиги сабабли шартнома тузилмаган бўлса, давлат буюртмачиси электрон дўконнинг асосий саҳифасидан фойдаланмасдан мустақил равишда танланган етказиб берувчи билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга ҳақли эмас.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамияти билан биргаликда бир ой муддатда давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталидаги электрон дўкон савдо майдончасида давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларини ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) кесимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) ўртасида амалга ошириш имкониятини берувчи қўшимча саҳифа яратилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йил 1 январдан бошлаб Молия органлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази базасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари учун ўқув жараёнига соҳадаги етакчи мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда давлат харидлари бўйича махсус курслар ташкил қилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.11.00 Давлат бюджетининг касса ижроси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.04.00 Чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар ва тўловлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги маблағларига нисбатан Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақлари очиш орқали ғазна ижроси механизми жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 5 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4544-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ва тендер савдолари орқали давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомилларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклга ўтказиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Тадбирлар номи
Амалга ошириш механизми
Ижро муддатлари
Ижрочилар
1.
Техник топшириқномани ишлаб чиқиш.
Тендер (танлов) савдоларини электрон тарзда ташкил этиш юзасидан техник топшириқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2020 йил январь
Молия вазирлиги (О. Исаков),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
2.
Давлат харидлари махсус ахборот портали ва тегишли ахборот тизимларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
Тасдиқланган техник топшириқномага асосан давлат харидлари махсус ахборот портали ва тегишли ахборот тизимларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
2020 йил февраль
3.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3016-сон, 2018 йил 26 май) ва Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3015-сон, 2018 йил 21 май) тендер (танлов) савдоларини электрон тарзда ўтказиш тартибини назарда тутувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
2020 йил январь
Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
4.
Тизимни синовдан ўтказиш.
Тендер (танлов) савдолари бўйича жорий қилинган механизмларни синовдан ўтказиш.
2020 йил март
Молия вазирлиги (О. Исаков),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
5.
Давлат буюртмачилари ва иштирокчиларнинг танлов ва тендер савдоларида иштирок этишлари юзасидан ўқув семинарларини ташкил этиш.
Жойларга чиқиб ўқув семинарлари ўтказилиши бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
6.
Тендер (танлов) савдоларини электрон тарзда ўтказиш тизимини амалиётга жорий қилиш.
Иқтисодиёт соҳалари ва ҳудудлар бўйича тендер (танлов) савдоларини ўтказиш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш.
2020 йил апрель
(график бўйича)
Молия вазирлиги (О. Исаков),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-594-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбоши «бюджет» сўзидан кейин «тизими бюджетлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн биринчи хатбошидан «ва маҳаллий кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган квоталарнинг бажарилиши» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш ҳамда мақсадли ишлатилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
валюта маблағлари ҳисобидан жалб қилинган халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари (кредитлари)ни қайтариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан Молия вазирлиги томонидан тўловлари амалга ошириладиган халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
валюта маблағларини бошқариш, чет эл валютасидаги маблағларни депозитларга жойлаштириш ҳамда бюджет ссудаси ва субсидияларини ажратиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «бюджет ташкилотларининг» ва «Давлат бюджети» сўзлари тегишли равишда «бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан» ва «бюджет тизими бюджетлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет» сўзлари «бюджет тизими бюджетлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 9-банддаги «вазирлигининг Ғазначилиги Тошкент шаҳар, Х. Сулаймонова кўчаси» сўзлари «вазирлиги Ғазначилиги Тошкент шаҳар, Истиқлол кўчаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 30 сентябрдаги «Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2414-сон қарорининг рус тили матнидаги 1-банднинг тўртинчи, еттинчи — тўққизинчи ва ўн биринчи хатбошиларидан ҳамда 3-банднинг тўртинчи хатбошисидан«и государственных закупок» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги «Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3487-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги «Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3720-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбошидаги «бошқаруви ҳамда давлат харидларининг» сўзлари «бошқарувининг» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 11-банднинг учинчи хатбошисидаги «ҳамда давлат харидлари соҳалари» сўзлари «соҳаси» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 13-банддан «ҳамда давлат харидлари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3930-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3953-сон қарорига иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«9. Вазирлик (идора, муассаса) ва унинг таркибидаги ташкилот (муассаса) ўртасида товарлар (ишлар, хизматлар)нинг харид қилиниши»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 29-банд «қўшимча» сўзидан кейин «иш ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қуйидаги мазмундаги 34 ва 35-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«34. Ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслардан, улар учун белгиланган тартибда ажратилган квоталар доирасида товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси тузилмасига кирадиган давлат резиденциялари ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун ҳукумат қарорлари ва топшириқлари асосида, шу жумладан пудратчилар томонидан, ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар ҳисобига товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-744-сон қарорига 31-илованинг 7-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1024-сон қарорига 31-илованинг 11-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1245-сон қарорига 31-илованинг 13-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги «Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини кенг жалб қилиш тўғрисида»ги ПҚ-1475-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2270-сон қарорига 36-илованинг 8-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги «Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3550-сон қарорига 5-илованинг 8-банди.