25.10.2019 йилдаги 20-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 25.10.2019 йилдаги 20-сон
Kuchga kirish sanasi
25.10.2019
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун деб юритилади) 3-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ давлат божи деганда, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўлов тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
МСИЮтКнинг 271-моддасида кўрсатилган инвестиция низолари бўйича;
МСИЮтКнинг 272-моддасида кўрсатилган рақобат тўғрисидаги;
МСИЮтКнинг 27-моддасида кўрсатилган ариза (шикоят) билан бир қаторда ушбу талабларга сабабий боғланишда бўлган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ариза (шикоят)лардан;
иш юритишни тугатиш (бундан МСИЮтКнинг 108-моддаси 1-банди билан иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим мустасно), аризани кўрмасдан қолдириш, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига кўра учинчи шахслар ишга мустақил талаблар билан киришганида давлат божи умумий асосларда ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат божи масаласи ҳал қилинмасдан суднинг иш юритувига қабул қилинган ариза (шикоят)лар МСИЮтКнинг 105-моддасига асосан кўрмасдан қолдирилганда, давлат божини ундириш (суд харажатларини тақсимлаш) умумий асосларда ҳал қилиниши лозим.
Бунда судлар «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси талабидан келиб чиқиб, ариза (шикоят)лар МСИЮтКнинг 105-моддаси 4-бандига асосан кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи ундирилмаслигини эътиборга олишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Судга давлат божи тўланмаган ариза келиб тушганда, судья қонун бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслар рўйхатига аризачи кириши ёки кирмаслигини текшириши шарт («Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси). Агар аризачи қонунга кўра, давлат божини тўлашдан озод қилинмаган бўлса ва аризада уни тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома мавжуд бўлмаса, шунингдек почта харажатлари тўланмаганда, судья тўланиши лозим бўлган давлат божи, почта харажатлари суммасини ҳамда ушбу камчилик бартараф қилингандан сўнг аризачининг умумий тартибда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқини кўрсатган ҳолда аризани қайтариш тўғрисида ажрим чиқаради (МСИЮтК 134-моддаси).
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Судларга тушунтирилсинки, давлат божини қайтариш асослари «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасида назарда тутилган бўлиб, унинг маъносига кўра, давлат божи қонунда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланган бўлса, шу ортиқча тўланган қисми, бошқа ҳолларда эса тўлиқ ҳажмда қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш ва уларни давлат фойдасига ундириш МСИЮтК 115-моддаси билан тартибга солинади. Шу сабабли суд муҳокамаси жараёнида суд (судья) суд харажатлари билан боғлиқ ҳолатларни текшириши, бу ҳолатлар бўйича суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида тегишли хулосалар қилиши ва, нафақат ундирувга бўлган ҳуқуқни, балки иш бўйича тарафдан (тарафлардан) ундирилиши лозим бўлган аниқ суммани белгилаши ҳамда шу суммани суд ҳужжатининг хулоса қисмида кўрсатиши лозим.
19. МСИЮтК 162-моддасига кўра, суд харажатлари масаласига доир қўшимча ҳал қилув қарори фақат, бу масала ҳал қилув қарори чиқариш вақтида ечилмаган ҳолдагина чиқарилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Судлар назарда тутиши лозимки, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 10-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар (1, 9, 11, 12-бандларида кўрсатилган шахслардан ташқари) суд ҳужжатлари устидан апелляция, кассация шикояти билан мурожаат қилганда давлат божидан озод этилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.