1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.13.00 Ер эгалари, фойдаланувчилар ва ерни ижарага олганларнинг ҳуқуқини ҳимоялаш ва кафолатлаш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 3 августдаги Ф-5491-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ёки унинг бир қисмини олиб қўйиш ер эгасининг розилиги билан ҳамда ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорларига биноан амалга оширилади;
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларининг олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарори адлия органларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлгандагина қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ер участкасини олиб қўйиш ташаббускори ҳамда олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектининг мулкдори ўртасида тузиладиган ерни олиб қўйиш муносабати билан компенсация бериш тўғрисидаги келишув мажбурий тарзда нотариал тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилишга олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объекти мулкдорига келишувда, низо мавжуд бўлган ҳолларда эса суд қарорида, белгиланган компенсация тўлиқ тақдим этилгандан сўнг йўл қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг ер участкаларини ажратиб бериш тўғрисида аввал қабул қилинган қарорини бекор қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар ёки бошқа давлат органи томонидан маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилмаганлиги сабабли бекор қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш йўли билан ер участкаларини олиб қўйиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида 2 та штат бирлигидан иборат Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси (кейинги ўринларда Шуъба деб аталади) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишлари бўйича бош мутахассис (кейинги ўринларда бош мутахассис деб аталади) лавозими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори билан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритиш учун бўлажак қурилиш объектининг лойиҳа ҳужжатларини тақдимот материаллари шаклида тайёрлаш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорлари билан очиқ муҳокамани ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси олиб қўйилиши ташаббускори ва кўчмас мулк объектлари мулкдорлари ўртасида тузилган, компенсация миқдори, тури ва бериш муддати назарда тутилган келишувлар ҳисобини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компенсациялар ўз вақтида ва тўлиқ берилишининг доимий мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкалари олиб қўйилиши, компенсация берилиши, кўчмас мулк объектлари бузилиши, шунингдек, олиб қўйилган ер участкасида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар киритиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 16 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
911-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом жисмоний шахсларга (якка тартибдаги тадбиркор, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар) ва юридик шахсларга (тадбиркорлик субъектлари, нодавлат ташкилотлар) эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши ҳамда ушбу ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси (ер участкасининг бир қисми) — ер фондининг муайян чегарага, қайд этилган майдонга, жойлашиш манзилига эга бўлган, у ерда жойлашган турар ва нотурар кўчмас мулк объектлари мулкдорларига белгиланган тартибда эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки вақтинчалик фойдаланишга берилган, шу жумладан, кўп квартирали уйлар билан банд бўлган қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш — ушбу турда ер участкасини олиб қўйишга фақат қуйидаги мақсадларда йўл қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўллари ва темир йўллар, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, туннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктлари бош режаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига объектлар қуриш қисмида ижро этиш, шунингдек, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳоллар;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташаббускор — ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ташаббуси билан чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уй — туташган ер участкасига ёхуд ушбу уйда умумий фойдаланиладиган бинога мустақил чиқиш жойларига эга бўлган, уй-жой қонунчилигига мувофиқ умумий мулк элементларини ўз ичига олган икки ва ундан ортиқ квартиралар жамланмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёпиқ қурилган тураржой бинолари (таунхауслар) — алоҳида ер участкасида жойлашган, умумий ҳудуд ва чиқиш жойига эга, ёндош блок (блоклар)га ўтиш жойи мавжуд бўлмаган, умумий девор (деворлар)га эга, хар бири битта оила яшаши учун мўлжалланган бир нечта блоклардан иборат уч қаватдан юқори бўлмаган (мансарда билан) кўп квартирали уйлар тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги уй-жой — бир ер участкасида жойлашган, доимий яшаш, дам олиш ва шахсий хўжаликни юритишга мўлжалланган, ер устидаги қаватлари уч қаватдан ошмаган (мансарда ер устидаги қават ҳисобланади), қўшимча фойдаланишда бўлган хоналар ва иморатлардан иборат, ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовлидаги иншоотлар тегишли бўлган бир ёки бир нечта турар жойлар таркибидаги якка тартибдаги қурилиш объекти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулк объектлари — олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган турар жой ва нотурар жой, ишлаб чиқариш ва бошқа бино ва иншоотлар ва кўп йиллик экинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкдор — ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар асосида кўчмас мулк объектига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ва юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келишмовчиликлар баённомаси — мулкдор билан компенсация миқдори, тури ва бериш муддати бўйича келишувга эришилмаган тақдирда ташаббускор томонидан тузиладиган ва у билан мулкдор биргаликда имзоланадиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишув — томонларнинг розилиги билан компенсация миқдори, тури ва бериш муддати, шунингдек, бошқа шартларни назарда тутувчи ташаббускор ва мулкдор ўртасида тузилган, нотариал тартибда тасдиқланган ёзма шаклдаги шартнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адлия органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ер участкаси ёки унинг бир қисми (кейинги ўринларда ер участкаси деб аталади) давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари (кейинги ўринларда — тегишли халқ депутатлари Кенгашлари) қарорига биноан амалга оширилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг ер участкаси олиб қўйилиши тўғрисидаги қарори асосида ташаббускор ҳамда мулкдор ўртасида Келишув тузилганидан ҳамда Келишувда назарда тутилган компенсация берилганидан сўнг қабул қилинади, қурилаётган кўчмас мулкни компенсация сифатида бериш ҳоллари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси адлия органлари томонидан кўриб чиқилиши ва тегишли хулоса берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади, ушбу ер участкаларини бошқача тарзда ва бошқа шахсларга ажратиш тақиқланади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилишида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан биринчи навбатда эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жой фонди объектлари, шу жумладан, фойдаланилмаётган объектлар (маданий мерос тоифасига кирадиган объектлардан ташқари) билан банд бўлган ер участкаларидан, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий объектлар қурилишига эҳтиёжи бор бўлган жойлардан танлаб олинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва компенсация бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади;
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ер участкаларини олиб қўйилишининг умумий қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 1. Ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишида ҳужжатларни тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига асос мавжуд бўлган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жой фонди объектлари, шу жумладан фойдаланилмаётган объектлар билан банд бўлган ер участкалари аниқланади, агар аниқланмаса — бошқа ер участкалари танланиб, тегишли тақдимот материаллари тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдимот материаллари тайёрланган кундан сўнг бир иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тегишли ҳулоса ва бошқа маълумотларни олиш учун қурилиш бўлимлари ва ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалларига сўров юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўров тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш бўлимлари қурилиш объектларининг лойиҳа ҳужжатларини ушбу ҳудудни ривожлантириш ва қурилишни режалаштириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига (улар мавжуд бўлмаганда белгиланган тартибда тақдим этилган тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган ер участкаларини жойлаштириш схемаларига) мувофиқли юзасидан ҳулоса ва бошқа маълумотларни тайёрлайди ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиаллари ушбу ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг тўлиқ рўйхатини ва улар ҳақидаги бошқа маълумотларни тайёрлайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари тегишли ҳулосалар ва бошқа маълумотлар олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида мулкдорларга бериладиган компенсациянинг дастлабки миқдорини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидаги ҳолларда қурилиши режалаштирилаётган объектлар бўйича тақдимот материалларини тайёрлаш талаб этилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудофаа ва давлат хавфсизлиги учун ерларни тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишида тақдимот материаллари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарори билан ташкил этилган тегишли Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма кузатув кенгаши (кейинги ўринларда Кузатув кенгаши деб аталади) билан келишилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кузатув кенгаши қабул қилинган қарор ҳақида уч иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларини ёзма равишда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Кузатув кенгашининг ёзма розилиги олинганидан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари икки иш кунида тақдимот материалларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашига ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан фойда ва харажатларни баҳолаш масаласини кўриб чиқиш учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кузатув кенгашининг ёзма розилиги олинмасдан туриб тақдимот материалларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашига киритиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгаши тақдимот материаллари ва бошқа ҳужжатларни ушбу Низомнинг 22 — 27-бандларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқади.
(2-параграф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 3. Ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Аҳоли пунктлари бош режаларининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига объектларни қуриш қисмини ижро этиш доирасида ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш биринчи навбатда бевосита тегишли ҳудудда жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорига таклиф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан турар жой ва нотурар жой, ишлаб чиқариш ҳамда бошқа бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишига қўйилган талаблар бўйича лойиҳа ҳужжатлари ҳамда улар бўйича тақдимот материаллари тайёрланади. Тайёрланган ҳужжат ва материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашига ушбу инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муносабати билан фойда ва харажатларни баҳолаш учун юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкдорларга умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларини, мухандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш мажбуриятини юклаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳалари бевосита мулкдор томонидан амалга оширилган тақдирда ер участкаси олиб қўйилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тақдимот материаллари ва бошқа ҳужжатлар ушбу Низомнинг 22 ― 27-бандларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан қабул қилинади. Ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари ушбу қарорни у келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида турар жой ва нотурар жой, ишлаб чиқариш ҳамда бошқа бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишига қўйилган талаблар бўйича лойиҳа ҳужжатларини илова қилган ҳолда мулкдорларга етказилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳалари мулкдорларнинг ўз маблағлари, кредитлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мулкдорлар томонидан ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳалари қурилиш (реконструкция) объектининг лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган, бироқ Келишув имзоланган кундан бошлаб икки йилдан ошмаган муддатларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган муддатларга риоя қилмаслик қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда қурилиши тугалланмаган объектлар жойлашган ер учун белгиланган тартибда мол-мулкка солинадиган солиқ ҳамда ер солиғининг оширилган ставкалари қўлланилишига олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мулкдорлар томонидан ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдан бош тортилган тақдирда ташаббускор томонидан Келишмовчиликлар баённомаси тузилади ва мулкдор билан биргаликда имзоланади. Келишмовчиликлар баённомасини имзолашдан бош тортилган тақдирда, бош тортиш сабаблари кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишмовчиликлар баённомаси (далолатнома) имзоланганидан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари мажбурият юклаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашининг мажлисларида тақдимот материаллари ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашининг мажлиси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда чақирилади ва ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдимот материаллари муайян ҳудуддаги фуқароларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш, шунингдек, ҳудуд аҳолисининг аксарият қисмининг фикрини ҳисобга олган ҳолда инфратузилмани ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга объектларни қуришга йўналтирилганлиги;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи навбатда эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жой фонди объектлари, шу жумладан, фойдаланилмаётган объектлар (маданий мерос тоифасига кирадиган объектлардан ташқари) билан банд бўлган ер участкалари аниқланганлиги, агар аниқланмаган бўлса — бошқа ер участкалари танланганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Очиқ муҳокамани ўтказишга фақат Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан очиқ муҳокамани ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашининг очиқ муҳокамани ўтказиш тўғрисидаги қарори қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашининг очиқ муҳокамани ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган тақдимот материаллари ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат мобайнида қайта кўриб чиқилиб, такроран киритилиши мумкин.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Такроран киритилган тақдимот материалари умумий тартибда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ муҳокамани ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор такроран қабул қилинган тақдирда тақдимот материаллари кейинчалик кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Очиқ муҳокамани ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой фондининг эскирган ва авария ҳолатида бўлган объектлар, шу жумладан, фойдаланилмаётган объектлар (маданий мерос объектларидан ташқари) билан банд бўлган ер мавжуд бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ер участкаси олиб қўйилиши мақсадларига тўғри келмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф этилаётган лойиҳа бўйича зарар фойдадан ошиб кетган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кузатув кенгашининг розилиги бўлмаганда (ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ муҳокама Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашининг мажлисларида етарли даражада овоз тўпланмаган тақдирда ҳам ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашининг очиқ муҳокамани ўтказиш тўғрисидаги қарори у қабул қилинган кундан сўнг бир иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларининг расмий сайтларида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида келиб тушган кундан кейинги иш куни эълон қилиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 5. Мулкдорлар билан очиқ муҳокамани ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Очиқ муҳокама Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашининг очиқ муҳокамани ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб йигирма кун мобайнида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу муддат бузилган тақдирда тақдимот материаллари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан умумий тартибда қайта кўриб чиқилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига очиқ муҳокама ўтказиш санаси ва жойи кўрсатилган хабарнома Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашининг очиқ муҳокамани ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб икки кун мобайнида, бироқ очиқ муҳокама ўтказиладиган кундан камида етти кун олдин ташаббускор томонидан ёзма равишда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Мулкдорларни очиқ муҳокама ўтказиш санаси ва жойи ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларининг расмий сайтларида, оммавий ахборот воситаларида ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида хар куни эълон бериш орқали хабардор қилишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Очиқ муҳокама ташаббускор томонидан ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ муҳокама оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказилиши ва уларнинг иштироки ташаббускор томонидан таъминланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Очиқ муҳокама давомида ташаббускор мулкдорларни ушбу ер участкасида лойиҳани амалга ошириш шартлари, мақсад ва истиқболлари билан таништириши ҳамда уларнинг фикрларини эшитиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда тақдимот материаллари мулкдорларнинг таклифлари асосида такомиллаштирилиши мумкин.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ муҳокама якуни бўйича баённома расмийлаштирилади ва у ташаббускор ҳамда барча мулкдорлар томонидан имзоланади. Имзолашдан бош тортилган тақдирда бунинг сабаблари кўрсатилган ҳолда далолатнома расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баённомада инвестиция лойиҳалари ушбу ҳудудда амалга оширилишига розилик берган ёки қарши бўлган мулкдорлар кўрсатилиши шарт.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 январдаги 14-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2022 й., 09/22/14/0009-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баённома Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларининг расмий сайтларида расмийлаштирилган кундан кейинги иш куни эълон қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ муҳокама давомида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган ер участкасида инвестиция лойиҳаси амалга оширилишига битта мулкдор қарши бўлган тақдирда ҳам мазкур ҳудудда ушбу инвестиция лойиҳасини амалга оширишга йўл қўйилмайди.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 январдаги 14-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2022 й., 09/22/14/0009-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 6.Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашлар томонидан ер участкаси олиб қўйилиши тўғрисидаги қарорини қабул қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши, шунингдек, ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги қарор қабул қилинишига — очиқ муҳокама ўтказилиб, фойда ва харажатлар тўлиқ баҳолангандан сўнг;
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашининг ер участкаси олиб қўйилиши тўғрисидаги қарорида қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олиб қўйилаётган ер участкасининг географик координатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси олиб қўйилишининг асослари ва мақсадлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бузиб ташланиши керак бўлган кўчмас мулк эгалари ва объектлари тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олиб қўйилаётган ер участкасида қурилиши лозим бўлган объектлар ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасининг олиб қўйилиши муносабати билан мулкдорларга компенсация бериш, шу жумладан, ер участкаси олиб қўйилиши билан боғлиқ бошқа масалалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашининг ер участкаси олиб қўйилиши тўғрисидаги қарори Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар)лар ҳокимликларининг расмий сайтида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашининг ер участкаси олиб қўйилиши тўғрисидаги қарори юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилиши тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар)лар ҳокимликлари мулкдорлар билан келишиш ишларини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишувга эришилгач Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда мулкдор икки томонлама Келишув имзоланиб, нотариал тартибда тасдиқланади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Компенсация миқдори, турлари ва бериш муддати Келишувда назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишувни имзолаган мулкдор ушбу Низомда белгиланган тартибда ер участкасининг олиб қўйилишига ва унда жойлашган кўчмас мулк объектининг бузиб ташланишига розилик берган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишув нотариал тасдиқланганидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳисобга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари компенсация ўз вақтида ва тўлиқ, шу жумладан, инвестор томонидан ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини кафолатлайди.
(38-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағларининг сарфланишида компенсация тўлаб бериш устувор харажат ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Олиб қўйиладиган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бошқа шахсга ўтказишга Келишув имзоланганидан сўнг ташаббускорнинг ёзма розилик хати мавжуд бўлган тақдирда ёки Келишув (Келишувда назарда тутилган тартибда, тарафларнинг розилиги билан ёки суд тартибида) бекор қилинган ҳолларда йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бузиб ташланадиган кўчмас мулк объектини сотиб олган мулкдор мазкур Низомга мувофиқ тузилган Келишувдан келиб чиқувчи аввалги мулкдорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳалари амалга ошириладиган турар ва нотурар жойларнинг, ишлаб чиқариш ва бошқа иншоотларнинг манзилли рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашининг ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳақидаги қарори у қабул қилингандан сўнг бир иш кунида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларнинг расмий сайтларида ва оммавий ахборот воситаларида келиб тушган кундан кейинги иш куни эълон қилиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашининг ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳақидаги қарори юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Кўчмас мулк объектлари бузиб ташланиши муносабати билан мулкдорларга компенсация беришнинг умумий тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Қуйидагилар компенсация қилиб берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) кўчириш, шу жумладан, бошқа кўчмас мулк объектини вақтинчалик олиш билан боғлиқ харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) жисмоний ва юридик шахсларнинг бой берилган фойдаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қонун ҳужжатларида ёки Келишувда назарда тутилган бошқа харажатлар ва зарарлар.
(42-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/543/0830-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Келишувда назарда тутилган компенсациянинг бошқа турлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонларнинг келишувига биноан мулкдорга кўчмас мулкни баҳолаш қийматини ҳисобга олган ҳолда компенсациянинг бир неча турлари берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бузиб ташланган кўчмас мулк ўрнига янги қурилаётган кўчмас мулк объекти бериш муддати бошқа кўчмас мулк объекти вақтинча фойдаланишга берилган кундан бошлаб 24 ойдан ошмаслиги керак. Агар кўрсатилган муддатда янги кўчмас мулк объекти берилмаса, ташаббускор мулкдорга ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,01 фоиз миқдорида жарима тўлайди. Бунда жарима миқдори бузиб ташланган кўчмас мулк объекти қийматининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компенсация сифатида мулк тақдим этилиши назарда тутилган Келишув қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда, компенсация Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тегишли марказлаштирилган жамғарма маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига берилади.
(43-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Битта маҳалла ёки кўчада яшовчи мулкдорлар ва уларнинг оила аъзоларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, мулкдорларга ташаббускор билан келишган ҳолда битта маҳалла ёки кўчада жойлашган янги уйлар (битта кўп қаватли уйдаги квартиралар) берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Компенсация қуйидаги тартибда берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кўп квартирали уй ёки блокировка қилинган уй (таунхаус) эгаллаб турган ер участкаси олиб қўйилган тақдирда — томонларнинг келишувига кўра мулкдорга ўша ёки бошқа туманда (шаҳарда) жойлашган майдон аввалги квартиранинг майдонидан кичик бўлмаган квартира мулк қилиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Квартира мулкдорнинг хоҳишига кўра олиб қўйилган ер участкасида қурилаётган кўп квартирали уйдан ёки блокировка қилинган уйдан (таунхаус) берилиши мумкин. Бундай ҳолда, мулкдорга ушбу квартира топширилгунга қадар у ва унинг оила аъзоларига ташаббускор ҳисобидан вақтинчалик ижарага турар жой берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) нотураржой объекти эгаллаб турган ер участкаси олиб қўйилган тақдирда — томонларнинг келишувига кўра мулкдорга ўша ёки бошқа туманда (шаҳарда) жойлашган майдони аввалги нотурар жой объектининг умумий майдонидан кичик бўлмаган нотурар жой объекти мулк қилиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотураржой объекти олиб қўйилган ер участкасида қурилаётган объектдан берилган тақдирда мулкдорга ушбу нотурар жой объекти топширилгунга қадар, ташаббускор ҳисобидан ижарага вақтинчалик нотурар жой объекти берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) якка тартибдаги (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган лекин белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган) уй-жой билан банд бўлган ер участкаси олиб қўйилган тақдирда — томонларнинг келишувига кўра мулкдорига ўша ёки бошқа туманда (шаҳарда) жойлашган ер ва уй-жой майдони аввалгисидан кичик бўлмаган, шароитлари кам бўлмаган даражадаги якка тартибдаги уй-жой мулк қилиб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқида тегишли бўлган ер участкаси олиб қўйилган тақдирда — ушбу ҳуқуқ эгасига олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлаб берилади.
(45-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сонли қароритаҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/543/0830-сон)
(45-банднинг тўққизинчи — ўн тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/543/0830-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкдорга кўчириш, шу жумладан, бошқа кўчмас мулк объектини вақтинчалик олиш билан боғлиқ харажатлар, бой берилган фойда, шунингдек, қонун ҳужжатларида ёки Келишувда назарда тутилган бошқа харажатлар ва зарарлар компенсация қилиб берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг 75 фоизидан ёзма розилик олинганда (Келишув тузилганда), бироқ қолган мулкдорларнинг розилигини олиш имкони бўлмаганда (Келишувга эришилмаганда) ташаббускор уларнинг кўчмас мулк объектлари бўйича бериладиган компенсация миқдори, турлари ва муддатини белгилаш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2022 й., 09/22/14/0009-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Олиб қўйилиши режалаштирилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектининг мулкдори (агар турар жой бўлса, шунингдек, ушбу манзилда рўйхатдан ўтган оила аъзолари) бўлмаган тақдирда, ташаббускор уларни излаш учун барча зарур чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар бир йил мобайнида мулкдорни излаб топиш имкони бўлмаса, инвестор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туманлар (шаҳар) ҳокимликларига ушбу кўчмас мулк объектини эгасиз деб эътироф этиш ва ушбу кўчмас мулк объектини давлат мулкига ўтказиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши сўраб мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Кўчмас мулк объектини эгасиз деб эътироф этиш ва ушбу кўчмас мулк объектини давлат мулкига ўтказиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Бузиб ташланиши лозим бўлган кўчмас мулкни баҳолаш ер участкаси олиб қўйилиши тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин ва Келишув тузилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас мулкни баҳолаш баҳоловчи ташкилотлар томонидан ташаббускор ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳолаш натижаларидан тарафлар норози бўлган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги бўйича экспертиза ўтказилади. Экспертиза билан боғлиқ ҳаражатлар баҳолаш натижаларидан норози бўлган тарафнинг маблағлари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳоловчи ташкилот шартнома бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида буюртмачига етказилган зарар учун жавобгар бўлади. Буюртмачига етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда, баҳоловчи ташкилот томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ташаббускорнинг мулкий жавобгарлиги қонунда белгиланган тартибда суғурталаниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Мулкдор Келишув тузилгандан сўнг вафот этиб қолган тақдирда, Келишув бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар унинг меросхўрларига улушларига мутаносиб равишда ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкдор Келишув тузилгунга қадар вафот этиб қолган бўлса, розиликни олиш ҳамда Келишув тузиш бўйича музокаралар унинг меросхўрлари билан умумий асосларда олиб борилади. Меросхўрларнинг доираси ва ҳар бирининг меросдаги улуши меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома асосида, низо юзага келган тақдирда — суд томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари берилган компенсациялар ҳисобини юритади.
(53-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишувда назарда тутилган компенсация ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этилишини доимий равишда мониторинг қилиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларининг олиб қўйилиши, компенсация берилиши, кўчмас мулк объектларининг бузиб ташланиши, шунингдек, олиб қўйилган ер участкаларида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисида қарор лойиҳаси барча мулкдорларга тегишли компенсация берилганидан кейин, шунингдек, турар ва нотурар жойлар, ишлаб чиқариш ҳамда бошқа бино ва иншоотлар амалда тўлиқ бўшатиб қўйилганидан сўнг икки иш куни мобайнида тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу қарор лойиҳаси адлия органлари томонидан кўриб чиқилиши шарт. Қарор лойиҳасини кўриб чиқишда адлия органлари томонидан зарур ҳолларда бошқа тегишли ҳужжатлар талаб қилиб олиниши мумкин. Қарор лойиҳасини кўриб чиқиш ва натижаси бўйича хулоса бериш муддати икки иш кунидан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилишга адлия органларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимларининг олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорида қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур ер участкаси олиб қўйилиши тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарори реквизитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бузиб ташланиши лозим бўлган кўчмас мулк объектларининг манзилли рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бузиб ташланиши лозим бўлган кўчмас мулк объектларининг мулкдорларига компенсация тўлиқ берилганлигини тасдиқловчи маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир кўчмас мулк объектининг бузиб ташланиши бошланиш санаси ва бузиб ташлаш муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши бўйича талаблар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат қурилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимининг кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш ҳақидаги қарори у қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат реестрига тегишли ёзув киритиш учун ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш учун туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзларининг расмий сайтлари ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимининг кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисида қабул қилган қарори кўчмас мулк объектига нисбатан мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг тугатилишига асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Мухандислик-коммуникация тармоқларидан узишга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент туман (шаҳар) ҳокимларининг кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинганидан сўнг белгиланган тартибда ишлаб чиқилган техник шартларга асосан йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш ташаббускор томонидан ўз маблағлари ҳисобига бевосита ёки пудратчи ташкилотни ёллаган ҳолда амалга оширилади. Мулкдор ташаббускор билан келишган ҳолда ўз маблағлари ҳисобига кўчмас мулк объектини ўз ҳисобидан бузиб ташлаши ва қурилиш материалларини олиб чиқиб кетиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Низоларни ҳал қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ер участкасини олиб қўйилиши ёҳуд олиб қўйилишини рад этилиши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент туман (шаҳар) ҳокимларининг кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорлари устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Мулкдор ва ташаббускор ўртасида юзага келадиган низо бўйича келишувга эришилмаган тақдирда — ушбу низо суд тартибида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Низо келиб чиққан тақдирда, ушбу низо бўйича суднинг қарори қонуний кучга киргунга қадар ер участкаси олиб қўйилиши тўғрисидаги қарор ҳамда олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Ушбу Низом талабларига риоя этилмаган ҳолда ер участкалари олиб қўйилишига ҳамда кўчмас мулк объектлари бузиб ташланишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Ер участкалари олиб қўйилиши, кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш, фуқароларни кўчириш, шунингдек, компенсациялар беришда қонун талаблари ижросини назорат қилиш прокуратура органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Жисмоний ва юридик шахсларга давлат органи (мансабдор шахс)нинг ноқонуний маъмурий ҳужжати қабул қилиниши оқибатида етказилган зарар давлат томонидан, биринчи навбатда тегишли органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қопланади, кейинчалик айбдор шахсдан регресс тартибида ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкаларини олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва компенсация бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқич
Субъектлар
Механизм
Муддатлар
1-босқич
Ўзбекистон Республикаси Президенти,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Тегишли қарор қабул қилинади.
Заруратга кўра
2-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари
Эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жой фонди объектлари, шу жумладан фойдаланилмаётган объектлар билан банд бўлган ер участкалари мавжудлигини аниқлайди.
Заруратга кўра
3-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари
1. Қурилиш объектининг лойиҳа ҳужжатларини архитектура қисми бўйича тақдимот материалларини тайёрлайди.
Заруратга кўра
2. Қурилиш бўлимлари ва Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалларига тегишли ҳулоса ва бошқа маълумотларни олиш учун сўров юборади.
Материаллар тайёр бўлганидан сўнг, 1 иш куни мобайнида
2. Компенсация тўлаш учун етарли маблағ мавжудлигини текширади.
3. Ер участкасини олиб қўйилишини келишиш ёки келишишни рад этади.
4. Қабул қилинган қарорни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.
3 иш куни мобайнида
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари
Ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли Халқ депутатлари кенгашига ер участкасини олиб қўйилиши муносабати билан фойда ва харажатлар баҳолаш масалаларини кўриб чиқилиши учун юборади
2 иш куни мобайнида
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли Халқ депутатлари кенгаши
1. Материалларни кўриб чиқиш ва очиқ муҳокамани ўтказиш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.
Заруратга кўра
2. Қарорни эълон қилади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.
Қарор қабул қилинганидан сўнг 1 иш кун мобайнида
4-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари
1. Очиқ муҳокама ўтказилиши тўғрисида мулкдорларни хабардор қилади.
2 иш куни мобайнида
2. Очиқ муҳокама ўтказилишини ташкиллаштиради.
15 кун мобайнида
3. Баённома тузади.
4. Баённомани эълон қилади.
Очиқ муҳокама ўтказиладиган кунида
5-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли Халқ депутатлари кенгаши
1. Ер участкасини олиб қўйиш ёки рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилади.
2. Қарорни эълон қилади.
Очиқ муҳокама ўтказилганидан сўнг 5 иш куни мобайнида
6-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари
Олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқ ҳамда бузиб ташланиши режалаштирилаётган кўчмас мулк объектининг бозор қиймати бўйича баҳолашни ташкиллаштиради. Шу билан бирга қуйидагилар миқдорини аниқлайди:
- бошқа жойга кўчиш, муддатли ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;
- бой берилган фойда;
- бошқа харажатлар
Келишувга кўра
7-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва мулкдор
1. Компенсация тури, миқдори ва бериш муддатини келишади.
2. Ёзма шаклда шартномани тузади ва нотариал тасдиқлаш чораларини кўради.
Келишувга кўра
8-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари
Олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган уйлар, ишлаб чиқариш иншоотларни ва бошқа иморатларни тўлиқ бўшатиб беради (турар-жой биноларида яшовчи шахсларни кўчириш чораларини кўради).
Келишувда кўрсатилган муддатда
10-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари
1. Бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрлайди.
2. Лойиҳа ва бошқа ҳужжатларни тегишли адлия органларига юборади.
2 иш куни мобайнида
Адлия органлари
1. Бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси ва ҳужжатларни кўриб чиқади.
2. Бузиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилиниши юзасидан хулоса (ижобий ёки салбий) тайёрлайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари
1. Бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.
Заруратга кўра
2. Бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорни ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиаллари ва туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига юборади ҳамда ўзининг расмий сайти ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
1 иш кунида
11-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари ёки мулкдор
Кўчмас мулк объектини бузишни ташкиллаштиради
Заруратга кўра
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқич
Субъектлар
Механизм
Муддатлар
1-босқич
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Тегишли қарор билан шаҳарларнинг бош режаси тасдиқланади.
Тегишли қарор билан қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаси тасдиқланади.
Заруратга кўра
2-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари
1. Турар ва нотурар жой, ишлаб чиқариш ва бошқа бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги лойиҳа ҳужжатларини тайёрлайди.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли Халқ депутатлари кенгашига лойиҳа ҳужжатларини юборади.
Заруратга кўра
3-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли Халқ депутатлари кенгаши
1. Материалларни кўриб чиқиш ва очиқ муҳокамани ўтказиш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.
Заруратга кўра
2. Қарорни эълон қилади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.
Қарор қабул қилинганидан сўнг 1 иш куни мобайнида
4-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари
1. Очиқ муҳокама ўтказилиши тўғрисида мулкдорларни хабардор қилади.
2 иш куни мобайнида
2. Очиқ муҳокама ўтказилишини ташкиллаштиради.
15 кун мобайнида
3. Баённома тузади ва уни эълон қилади.
Очиқ муҳокама ўтказиладиган кун
5-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли Халқ депутатлари кенгаши
1. Ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.
Заруратга кўра
2. Қарорни эълон қилади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.
Қарор қабул қилинганидан сўнг 1 иш куни мобайнида
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари
3. Мулкдорларга турар ва нотурар жой, ишлаб чиқариш ҳамда бошқа ва иншоотларнинг ташқи кўринишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги лойиҳа ҳужжатларни ва қарорни етказиб беради.
Қарор олингандан сўнг 1 иш куни мобайнида
6-босқич
Мулкдор
Ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширади
Лойиҳада кўрсатилган, бироқ 2 йилгача бўлган муддатда
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидаги мазмундаги 121-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«121. Етказилган зарарларни қоплаш ҳудудий жамғармалар маблағлари ҳисобидан жамғармалар кузатув кенгашларининг қарорларига асосан тегишли равишда маблағ келиб тушган туман ва шаҳарларга ажратилади, зарур ҳолларда ҳудудий кузатув кенгаши қарори асосида бошқа туман ва шаҳарларга етказилган зарарларни қоплаш учун йўналтирилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 29 май 97-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 37-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги «Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-257-сонли қонуни)» 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сон қарорига илованинг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 44-45-сон, 385-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорига 3-илованинг 2-бўлими (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 20-21-сон, 204-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармони)» 2018 йил 27 ноябрдаги 963-сон қарорига илованинг 4-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.11.2019 й., 09/19/911/4028-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон, 28.08.2021 й., 09/21/543/0830-сон, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон, 10.01.2022 й., 09/22/14/0009-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.01.2024 й., 09/24/9/0012-сон)