15.11.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3101-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 15.11.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3101-1
Kuchga kirish sanasi
15.11.2019
Ҳужжат 15.11.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 15 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3101-1]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 14 ноябрдаги 145, 45-сон қарори (рўйхат рақами 3101, 2018 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 51-сон, 980-модда) билан тасдиқланган Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 16 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Д. РАХИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 16 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 16 октябрдаги 105, 26-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Муқаддимадаги, 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 8-бандидаги, 13-банднинг учинчи хатбошисидаги, 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 46, 59-бандлардаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «ва терроризмни молиялаштириш» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 6-банднинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ аудиторлик ташкилоти ўзининг масъул ходими ва мазкур Қоидалар талабларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотни ҳар йили 10 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига почта алоқа воситалари ёки электрон шаклда юборади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«61. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги махсус ваколатли давлат органига аудиторлик ташкилотларидаги масъул ходимлар ва мазкур Қоидалар талабларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотни ҳар йили 20 январдан кечиктирмасдан тақдим этади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 10, 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«10. Масъул ходимларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг, терроризмни молиялаштиришнинг ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида аудиторлик ташкилотлари мунтазам равишда ходимларни қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Масъул ходим қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш учун аудиторлик ташкилоти хизматларидан фойдаланиш хавфининг олдини олиш учун қонун ҳужжатларида, мазкур Қоидаларда ва ички қоидаларда кўзда тутилган чораларни кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари, ушбу Қоидалар ва ички қоидалар талабларига риоя қилиниши назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга оид қонун бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги ахборотни аудиторлик ташкилотнинг раҳбарига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилоти фаолиятида мазкур Қоидалар ва ички қоидалар талабларига риоя қилинмаганлиги бўйича аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан аудиторлик ташкилотининг раҳбарига кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотининг раҳбарига ушбу Қоидалар бажарилиши натижалари тўғрисидаги ҳисоботни камида бир йилда бир маротаба тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операциялар, уларни бажаришга уринишлар тўғрисидаги хабарларни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида узатилишини, шунингдек махсус ваколатли давлат органининг қўшимча ахборотни тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни ташкил қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва махсус ваколатли давлат органининг масъул шахслари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатни аудиторлик ташкилоти ходимларига етказади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидаги мазмундаги 141-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«141. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни ўрганишни, таҳлил қилишни ва аниқлашни аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятида тизимли равишда, йилига камида бир марта амалга ошириши, ўрганиш натижаларини ҳужжатлар билан қайд этиши ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир тегишли чоралар кўриши шарт.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 15-банддаги «легаллаштиришнинг ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«16. Чет эл аудиторлик ташкилотининг алоҳида бўлинмалари (агар мавжуд бўлганда) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим, мазкур талаблар Ўзбекистон қонунчилиги талабларидан фарқ қилган тақдирда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартларни қўллаши лозим.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 17-банддаги «легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 19-банднинг еттинчи хатбошисидаги «энг кам ойлик иш ҳақи» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. 30-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а) Рўйхатга киритилган шахслар ёки Рўйхатга киритилган шахснинг назоратидаги шахслар, Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори бўлган ёки уни назорат қилувчи шахслар;».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. 53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«53. Мижозни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар, аудиторлик ташкилотлари мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги камида бир йилда бир маротаба янгиланиб борилиши лозим.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. 1-илова 4-бандининг рус тилидаги матнидаги «и финансированию терроризма» деган сўзлар «финансированию терроризма и финансированию распространения оружия массового уничтожения» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. 3-илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1. Мижозни ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш жараёнида олинган, Аудиторлик ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг 2-иловасида кўрсатилган маълумотлар.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2019 й., 10/19/3101-1/4027-сон)