08.11.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3194
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 08.11.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3194
Kuchga kirish sanasi
08.11.2019
Ҳужжат 08.11.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобилда амалга оширилаётган халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартибини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 8 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3194]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сон «Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Автомобилда амалга оширилаётган халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт вазири А. РАМАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 31 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 31 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
01-02/12-61-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 31 октябрдаги 6, 01-02/12-61-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобилда амалга оширилаётган халқаро юк ташиш турини белгилаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕЗОНЛАРИ ВА ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сон «Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ автотранспорт воситасида амалга оширилаётган халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур ҳужжатда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юкларни халқаро ташиш — икки ёки ундан ортиқ давлатлар ҳудудлари бўйлаб автомобиль транспортида юк ташиш, шунингдек юксиз автотранспорт воситасининг икки ёки ундан ортиқ давлатлар ҳудуди бўйлаб ўтиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ташувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосларда унга тегишли автотранспорт воситасида юкларни халқаро ташишда фойдаланувчи ва бунга махсус рухсатномага (лицензияга) эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ташувчи — хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосларда унга тегишли автотранспорт воситасидан юкларни халқаро ташишда фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро товар-транспорт юкхати (бундан буён матнда юкхати деб юритилади) — халқаро йўлларда юкларни ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенцияда назарда тутилган, шу жумладан, ташилаётган юк, унинг жўнатувчиси ва қабул қилувчиси, ташувчиси ва ташувни амалга оширувчи автотранспорт воситаси тўғрисида, шунингдек уни ортиш ва тушириш жойлари ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон рухсатномаси — хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ўтишига бир марталик рухсатнома.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва тамойилларида мазкур ҳужжатда белгиланганидан кўра бошқача қоидалар назарда тутилган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари ёки халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва тамойиллари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Юкларни ҳалқаро ташиш турлари ва уларни белгилаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Юкларни халқаро ташишда қуйидагилар икки томонлама ташишлар деб эътироф этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий давлат ҳудудидан хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида юк ташиш амалга оширилишида юкхатига мувофиқ юкни жўнатувчининг давлати, юкхати расмийлаштирилган давлат, автотранспорт воситасига юк ортилган давлат, хорижий ташувчи ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат айнан бир давлат ҳисобланиб, автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат эса, Ўзбекистон Республикаси бўлган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан хорижий давлат ҳудудига хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида юк ташиш амалга оширилишида юкхатига мувофиқ юкни жўнатувчининг давлати, юкхати расмийлаштирилган давлат ва автотранспорт воситасига юк ортилган давлат Ўзбекистон Республикаси ҳисобланиб, автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат, хорижий ташувчи ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат айнан бир давлат бўлган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий давлат ҳудудидан миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида юк ташиш амалга оширилишида юкхатига мувофиқ юкни жўнатувчининг давлати, юкхати расмийлаштирилган давлат, автотранспорт воситасига юк ортилган давлат хорижий давлат ҳисобланиб, автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат эса, Ўзбекистон Республикаси бўлган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан хорижий давлат ҳудудига миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида юк ташиш амалга оширилишида юкхатига мувофиқ юкни жўнатувчининг давлати, юкхати расмийлаштирилган давлат ва автотранспорт воситасига юк ортилган давлат Ўзбекистон Республикаси ҳисобланиб, автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат эса, хорижий давлат бўлган ҳолларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Юкларни халқаро ташишда қуйидагилар транзит ташишлар деб эътироф этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бир хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали бошқа хорижий давлат ҳудудига хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида транзит тарзда юк ташиш амалга оширилишида юкхатига мувофиқ юкни жўнатувчининг давлати, юкхати расмийлаштирилган давлат, автотранспорт воситасига юк ортилган давлат, юкни қабул қилиб олувчи давлат ҳамда автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат хорижий давлатлар ҳисобланган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бир хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали бошқа хорижий давлат ҳудудига миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида транзит тарзда юк ташиш амалга оширилишида юкхатига мувофиқ юкни жўнатувчининг давлати, юкхати расмийлаштирилган давлат, автотранспорт воситасига юк ортилган давлат, юкни қабул қилиб олувчи давлат ҳамда автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат хорижий давлатлар ҳисобланган ҳолларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Юкларни халқаро ташишда қуйидагилар учинчи давлат ҳудудидан ёхуд учинчи давлат ҳудудига ташишлар деб эътироф этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бир хорижий давлатнинг юк ташувчиси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа хорижий давлат ҳудудидан юк ташишни амалга оширганда юкхатига мувофиқ юкни жўнатувчининг давлати ҳамда автотранспорт воситасига юк ортилган давлат — хорижий ташувчи ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат ҳисобланмаганда, автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат эса Ўзбекистон Республикаси бўлган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бир хорижий давлатнинг юк ташувчиси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан бошқа хорижий давлат ҳудудига юк ташишни амалга оширганда юкхатига мувофиқ автотранспорт воситасига юк ортилган давлат Ўзбекистон Республикаси ҳисобланиб, хорижий ташувчи ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат — автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат бўлмаган ҳолларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Автомобилда халқаро юк ташиш турини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари (бундан буён матнда масъул ходим деб юритилади) томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Юк ортилган автотранспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунчилигига мувофиқ автомобилда юкларни халқаро ташишни амалга ошириш учун талаб этиладиган Ўзбекистон рухсатномаси, юкхати ва бошқа ҳужжатлар масъул ходимга амалга оширилаётган халқаро юк ташишнинг турини белгилаш учун тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Юк ортилган автотранспорт воситаси ҳайдовчиси тақдим этган юкхати, Ўзбекистон рухсатномасида қайд этилган маълумотлар масъул ходим томонидан, зарурат бўлганда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда ўрганилиб, мазкур мезонлар ва тартибга асосан автомобилда амалга оширилаётган халқаро юк ташишнинг тури белгиланади ҳамда шу вақтнинг ўзида тақдим этилган ҳужжатларга бу ҳақда белги қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Халқаро юк ташишнинг тури белгиланганидан сўнг, юк автотранспорт воситаси ҳайдовчисига тегишли ҳужжатлар қайтариб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

10. Мазкур ҳужжат талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2019 й., 10/19/3194/4006-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 03.06.2026 й., 10/26/3194-1/0552-сон)