1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Ҳуқуқий мониторингнинг замонавий механизмлари асосида қонун ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтиришга йўналтирган ҳолда қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда ислоҳотларнинг фаол амалга оширилиши муносабати билан давлат ва жамиятни ривожлантиришга оид қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сони ва кўлами ошди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, ўтказилган таҳлиллар қонун ҳужжатларини қўллаш самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш фаолияти етарлича ташкил қилинмаганлиги, уларнинг натижадорлигини мониторинг қилишнинг таъсирчан ташкилий-ҳуқуқий механизми тўлиқ йўлга қўйилмаганлигини кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш самарадорлигини янада ошириш, нотўғри ёки зиддиятли ҳуқуқни қўллаш амалиётига олиб келадиган нормалар пайдо бўлишининг олдини олиш, уларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 42-моддасига мувофиқ давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг мониторинги амалга оширилиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказиш тизимини (кейинги ўринларда — ҳуқуқий мониторинг) жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар ҳуқуқий мониторингнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ягона амалиётини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни қўллаш амалиётининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш мақсадларига мувофиқлигини ўрганиш;

ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг тўлиқлигини таъминлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва халқаро мажбуриятларига мувофиқлигини таъминлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар, зиддиятлар, коррупцияга оид омиллар, бир-бирини такрорловчи ва коллизион нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ягона тушунча ва атамалар тизимини яратиш.

3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлақонли ижро этиш давлат бошқаруви органларининг устувор вазифасидир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этиш самарадорлиги уларни амалда қўллаш бўйича ҳуқуқий мониторинг ўтказиш йўли билан аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий мониторинг давлат бошқаруви органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида тартибга солиш предмети бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий мониторинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ҳуқуқий мониторинг ўтказиш режасига (кейинги ўринларда — мониторинг режаси) мувофиқ амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан қўшимча ҳуқуқий мониторинг ўтказиш талаб этилган тақдирда, ҳуқуқий мониторинг давлат бошқаруви органлари томонидан мониторинг режасига қўшимча киритилмасдан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат бошқаруви органлари томонидан ҳуқуқий мониторинг ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни танлаб олиб, такрорий ҳуқуқий мониторинг ўтказишга ҳақли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий мониторингни ўтказишда давлат бошқаруви органлари адвокатлар, илмий-таълим муассасалари мутахассислари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини, шунингдек, фуқароларни шартнома асосида жалб қилишга ҳақли. Ушбу тадбирларни молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланадиган бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқий мониторингни ўтказиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари томонидан ўтказиладиган ҳуқуқий мониторингда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари томонидан ҳуқуқий мониторинг якунлари бўйича ўз вақтида тақдим этилмаган, нотўғри, ишончсиз ёки тўлиқ бўлмаган ахборот тақдим этилган тақдирда, уларга нисбатан ҳуқуқий мониторингни ўтказишдаги қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат бошқаруви органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳар йили 1 февралга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий мониторинг ўтказилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини шакллантиришни ва биринчи раҳбар имзоси билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг режасига мувофиқ ўтган йилда ўтказилган ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисида ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳар чоракда мониторинг режасига мувофиқ таҳлилий маълумотлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳар йили 20 февралга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат бошқаруви органларининг таклифлари асосида мониторинг режаси лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) давлат бошқаруви органлари томонидан ўтган йилда ўтказилган ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисида қуйидагиларни назарда тутувчи ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг режасининг бажарилиши натижалари;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки уларни бекор қилиш зарурати;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, қонунчиликдаги бўшлиқ ва зиддиятлар, шунингдек, коррупцияга оид нормаларни бартараф этиш чораларини кучайтириш бўйича таклифлар;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳамда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъул бўлган давлат бошқаруви органлари.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳар йили 20 мартга қадар мониторинг режасини ҳамда ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисида ҳисоботни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилган ҳолда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ҳуқуқий мониторингни сифатли ва ўз вақтида ўтказиш, мониторинг режаси бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ўтказилиши ҳолати бўйича ахборотни белгиланган муддатларда киритиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий мониторингни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар, шу жумладан мазкур қарорнинг 6-7-бандларида назарда тутилган ташкилий тадбирлар Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида ташкил этиладиган махсус электрон майдончада амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ой муддатда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий мониторинг иштирокчилари ўртасида тезкор электрон ҳужжат айланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг режасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилган ҳуқуқий мониторинг якунлари бўйича тайёрланган материалларни жойлаштириш имконини яратувчи махсус электрон майдончани жорий этиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мунтазам равишда махсус электрон майдончанинг тўғри бошқарилишини мувофиқлаштирсин, шунингдек, ўтказилган ҳуқуқий мониторинг якунлари бўйича жойлаштирилган материалларни таҳлил қилиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 2 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4505-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 ноябрдаги ПҚ-4505-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом давлат бошқаруви органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини (кейинги ўринларда — ҳуқуқий мониторинг) ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар ҳуқуқий мониторингнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллашнинг ягона амалиётини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни қўллаш амалиётининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш мақсадларига мувофиқлигини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг тўлиқлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва халқаро мажбуриятларига мувофиқлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар, зиддиятлар, коррупцияга оид омиллар, бир-бирини такрорловчи ва коллизион нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ягона тушунча ва атамалар тизимини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳуқуқий мониторинг объектига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳуқуқий мониторинг давлат бошқаруви органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида тартибга солиш предмети бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқий мониторинг ўтказишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш давлат бошқаруви органларининг юридик хизматлари (кейинги ўринларда — юридик хизматлар) томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқий мониторингни ўтказишда давлат бошқаруви органлари адвокатлар, илмий-таълим муассасалари мутахассислари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини, шунингдек, фуқароларни шартнома асосида жалб қилишга ҳақли. Ушбу тадбирларни молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланадиган бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органининг таркибий бўлинмалари юридик хизматга ахборотнинг ўз вақтида, тўлиқ, ишончли ва сифатли топширилиши учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — Адлия вазирлиги) ҳуқуқий мониторингни ўтказиш бўйича давлат бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий мониторингини ўтказиш ташаббуси билан чиқишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари томонидан ўтказиладиган ҳуқуқий мониторингда иштирок этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳуқуқий мониторингни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимидаги махсус электрон майдончада Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакллар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳуқуқий мониторинг ушбу Низом иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан қўшимча ҳуқуқий мониторинг ўтказиш талаб этилган тақдирда, ҳуқуқий мониторинг давлат бошқаруви органлари томонидан мониторинг режасига қўшимча киритилмасдан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Мониторинг режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳуқуқий мониторинг ўтказиш режаси (кейинги ўринларда — мониторинг режаси) давлат бошқаруви органлари таклифлари ҳамда ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган кўрсаткичлар асосида ҳар йили Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мониторинг режасида қуйидагилар акс эттирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий мониторинг ўтказилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий мониторинг ўтказилиши учун асослар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий мониторинг ўтказиш учун масъул давлат органи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий мониторинг ўтказиш муддати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳуқуқий мониторинг ўтказилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидаги кўрсаткичларни таҳлил қилиш якунлари бўйича белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тушунтириш масалалари бўйича мурожаатлар сони (таклифлар, аризалар, шикоятлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш билан боғлиқ, шу жумладан, ҳуқуқий тартибга солишдаги мавжуд низолар ва камчиликлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжат қоидалари маъноларининг бузилиши ва уларни бир хилда қўллашнинг бузилиши билан боғлиқ қаноатлантирилган мурожаатлар (таклифлар, аризалар, шикоятлар) сони ва мазмуни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллашда давлат бошқаруви органларининг ноқонуний ёки асоссиз қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиш соҳасидаги қайд этилган қоидабузарликларнинг сони ва характери, шунингдек, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш ҳолатлари сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризачиларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган муносабатлардан келиб чиқадиган талабларини қаноатлантириш (қаноатлантиришни рад этиш) тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари сони ва уларни қабул қилиш учун асослар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда камчиликлар мавжудлигини кўрсатувчи бошқа кўрсаткичлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат бошқаруви органлари ҳар йили 1 февралга қадар ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган кўрсаткичлар асосида мониторинг режаси лойиҳасини шакллантириш бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқади ва биринчи раҳбар имзоси билан Адлия вазирлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги давлат бошқаруви органларининг таклифлари асосида ҳар йили 20 февралга қадар мониторинг режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мониторинг режаси лойиҳаси ҳар йили 20 мартга қадар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилинади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатлар сони ва мазмуни (таклифлар, аризалар, шикоятлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллашнинг ягона амалиёти мавжудлиги (йўқлиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қўллашда унинг маъноси бузилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қўллашда ноқонуний ёки асоссиз қарорлар, ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатини кенг талқин қилиш имконини берадиган меъёрларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиш соҳасидаги қайд этилган ҳуқуқбузарликларнинг сони ва характери, шунингдек, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш ҳолатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги камчиликлар мавжудлигини кўрсатувчи бошқа кўрсаткичлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ҳуқуқий мониторинг ўтказиш жараёнида давлат бошқаруви органлари томонидан аниқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ноаниқлиги ёки қарама-қаршилиги мавжуд бўлган тақдирда, Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш предметини баҳолайди, ўз хулосасини шакллантиради ва давлат бошқаруви органларига муайян ҳолатни тартибга солиш бўйича хулосасини юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Давлат бошқаруви органларининг таркибий бўлинмалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг режасига мувофиқ ҳуқуқий мониторинг ўтказади ҳамда натижаларини таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик хизматларга таҳлилий маълумотномалар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда уларга ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Юридик хизматлар давлат органи таркибий бўлинмаларининг ҳуқуқий мониторингни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда таркибий бўлинмалар томонидан тақдим этилган таҳлилий маълумотномалар ҳамда таклифларни умумлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўтказилган ҳуқуқий мониторинг якунлари бўйича давлат бошқаруви органлари мониторинг режасига мувофиқ таҳлилий маълумотларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда уларга ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни Адлия вазирлигига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ҳуқуқий мониторинг ўтказилишини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳуқуқий мониторингини ўтказиш даврида ёки якунида давлат бошқаруви органлари томонидан тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини текшириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан қўшимча ҳуқуқий мониторинг ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мониторинг режасида белгиланган муддатлар бузилган тақдирда, нотўғри, ишончсиз ёки тўлиқ бўлмаган, шу жумладан, ушбу Низомнинг 13-бандида белгиланган кўрсаткичларни қамраб олмасдан, ахборот тақдим этилганда ҳуқуқий мониторинг якунлари бўйича Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказишда қонунбузилишларни бартараф этиш тўғрисида давлат бошқаруви органларига ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Адлия вазирлиги ҳар чоракда давлат бошқаруви органлари томонидан ҳуқуқий мониторинг ўтказилиши аҳволини таҳлил қилади, натижалари бўйича зарур ҳолларда, ҳуқуқий мониторингни сифатли ва тўлиқ ўтказиш бўйича давлат бошқаруви органларига тегишли маслаҳатлар бериши ёхуд ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган чораларни амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Давлат бошқаруви органлари томонидан ҳуқуқий мониторинг ўтказилиши аҳволи ҳар чоракда давлат бошқаруви органлари ҳайъат ёки бошқа коллегиал органлари мажлисларида муҳокама қилиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ҳуқуқий мониторинг ўтказилишининг аҳволини муҳокама қилиш бўйича мажлисларда мазкур Низом талабларининг бузилишига йўл қўйган давлат бошқаруви органлари масъул шахсларига нисбатан тегишли чоралар кўриш масалалари кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ҳуқуқий мониторинг натижалари бўйича якуний маълумот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Давлат бошқаруви органлари ҳар йили 1 февралга қадар мониторинг режасига мувофиқ ўтган йилда улар томонидан ўтказилган ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисида ҳисоботни Адлия вазирлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Адлия вазирлиги ҳар йили 20 февралга қадар давлат бошқаруви органлари томонидан ўтказилган ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисида ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳар йили 20 мартга қадар ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисида ҳисоботни Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида муҳокама қилган ҳолда тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ҳисоботда қуйидагилар акс эттирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг режасининг бажарилиши натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки уларни бекор қилиш зарурати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, қонунчиликдаги бўшлиқ ва зиддиятлар, шунингдек, коррупцияга оид нормаларни бартараф этиш чораларини кучайтириш бўйича таклифлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳамда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъул бўлган давлат бошқаруви органлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш якунлари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳуқуқий мониторинг натижаларини амалга оширишга қаратилган «йўл харитаси» тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисидаги ҳисобот оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқий мониторинг натижаларидан қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тайёрлашда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Жамоатчилик ўтказилган ҳуқуқий мониторинг юзасидан ўзларининг эътирозларини, шунингдек, ҳуқуқий мониторинг сифатини яхшилаш юзасидан таклифларини Адлия вазирлигига билдириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда ўрнатилган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Давлат бошқаруви органлари
1. Ҳуқуқий мониторинг ўтказиш режаси (кейинги ўринларда — мониторинг режаси) лойиҳасини шакллантириш бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқиш.
2. Таклифларни биринчи раҳбар имзоси билан Адлия вазирлигига тақдим этиш.
Ҳар йили 1 февралга қадар
2-босқич
Адлия вазирлиги
1. Мониторинг режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш.
2. Мониторинг режаси лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2. Таҳлилий маълумотларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда уларга ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни Адлия вазирлигига киритиш
Ҳар чоракда
5-босқич
Адлия вазирлиги
1. Давлат бошқаруви органлари томонидан ҳуқуқий мониторинг ўтказилиши аҳволини таҳлил қилиш.
2. Таҳлил натижалари бўйича зарур ҳолларда, ҳуқуқий мониторингни сифатли ва тўлиқ ўтказиш бўйича давлат бошқаруви органларига тегишли маслаҳатлар бериш ёхуд ҳуқуқий мониторингини ўтказишда қонун бузилишларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритиш.
Ҳар чоракда
6-босқич
Давлат бошқаруви органлари
Мониторинг режасига мувофиқ ўтган йилда улар томонидан ўтказилган ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисида ҳисоботни Адлия вазирлигига тақдим этиш.
Ҳар йили 1 февралга қадар
7-босқич
Адлия вазирлиги
Ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Ҳар йили 20 февралга қадар
8-босқич
Вазирлар Маҳкамаси
1. Ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилиш ҳамда тасдиқлаш.
Ҳар йили 20 мартга қадар
2. Ҳуқуқий мониторинг натижаларини амалга оширишга қаратилган «йўл харитаси»ни тасдиқлаш ҳамда ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 ноябрдаги ПҚ-4505-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга киритилаётган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшимчалар

1. 10-банднинг 4-кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқий мониторингни ўтказиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари қўлланилишининг ҳуқуқий мониторингини ўтказишда қонун бузилишларни бартараф этиш бўйича таъсир чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари томонидан ҳуқуқий мониторинг ўтказилишини таҳлил қилади ва улар томонидан ҳуқуқий мониторинг ўтказиш сифатини ошириш бўйича чоралар кўриш учун тавсиялар тайёрлайди».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«давлат бошқаруви органлари томонидан ҳуқуқий мониторинг якунлари бўйича ўз вақтида тақдим этилмаган, нотўғри, ишончсиз ёки тўлиқ бўлмаган ахборот тақдим этилган тақдирда, уларга нисбатан ҳуқуқий мониторингни ўтказишдаги қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 34-кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«34) давлат бошқаруви органлари томонидан ўтказиладиган қонун ҳужжатларининг ҳуқуқий мониторингида иштирок этиш».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2019 й., 07/19/4505/3987-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)