Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 05.04.1995 йилдаги 121-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 05.04.1995 йилдаги 121-сон
Kuchga kirish sanasi
05.04.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1995 ЙИЛ 11 ЯНВАРДАГИ 11- СОН ҚАРОРИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига ўзгартириш киритилиб, 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Автомобиль воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ҳужжатларини расмийлаштирганлик учун ставка ҳамда ҳудудга кирганлик учун олинадиган тўлов, виза ва бож йиғимларидан ташқари, 100 АҚШ доллари миқдорида белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғимларни ундириш бевосита божхона постларида банк бўлимлари томонидан амалга оширилади ва олинган маблағлар АҚШ долларида Республика йўл фондининг валюта счётига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ҳужжатларини расмийлаштириш, ҳудудга кирганлик учун йиғимларнинг тўланганлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, тушган валюта маблағлари «Ўзавтойўл» давлат концерни томонидан транзит магистрал йўлларни тузатиш ва сақлаш учун чет элларда ишлаб чиқарилган йўл техникаси, асбоб-ускуналар, технологиялар ва материалларни сотиб олиш, шунингдек, чет элларда ёки хорижий фирмалар мутахассисларини республикага таклиф этган ҳолда малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида фойдаланилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-банд чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 5 апрель,

121-сон