10.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 480-4
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 10.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 480-4
Kuchga kirish sanasi
10.10.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 10 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 480-4]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 8 октябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан, буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар томонидан чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан маркалаш тартибини (рўйхат рақами 480, 1998 йил 24 август) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2019 йил 6 октябрдаги 06/4282-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавстандарт» бош директори томонидан 1998 йил 10 июнда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар томонидан чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан маркалаш тартиби (рўйхат рақами 480, 1998 йил 24 август);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавстандарт» бош директори томонидан 1999 йил 18 мартда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар томонидан чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан маркалаш тартибига ўзгартиришлар ва қўшимчалар (рўйхат рақами 480-1, 1999 йил 12 май);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2008 йил 28 апрелдаги 156-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш тартибига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 480-2, 2008 йил 16 май);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 1 июндаги 315-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 480-3, 2016 йил 27 июнь).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 10 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
460-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 10/19/480-4/3893-сон)