09.09.2019 йилдаги 746-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.09.2019 йилдаги 746-сон
Kuchga kirish sanasi
09.09.2019
Ҳужжат 09.09.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш, танлаш ва экспертизадан ўтказиш, уларни нашр қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим муассасаларига сифат, самарадорлик, тезкорлик ва ошкоралик принциплари асосида ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш учун муаллифлар ҳамда нашриётларни танлаш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш, танлаш ва экспертизадан ўтказиш, уларни нашр қилиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим муассасаларида ўқув-методик ва дидактик адабиётларга бўлган эҳтиёжнинг тизимли мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган эҳтиёж асосида мактабгача таълим муассасалари учун зарур бўлган ўқув-методик ва дидактик адабиётларни яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яратилган ўқув-методик ва дидактик адабиётларни илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари асосида тайёрланганлигини экспертизадан ўтказиш ва нашрга тайёрлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 9 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
746-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 746-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш, танлаш ва экспертизадан ўтказиш, уларни нашр қилиш тартиби тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом мактабгача таълим муассасалари учун ошкоралик, сифат, самарадорлик ва тезкорлик принциплари асосида ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш, танлаш, экспертизадан ўтказиш ва уларни нашр қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш, танлаш, экспертизадан ўтказиш ва уларни нашр қилиш тартиби иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижодий жамоалар — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўқув-методик ва дидактик адабиётларни белгиланган талаблар асосида чоп этиш учун тайёр маҳсулот (оригинал макет) кўринишида тақдим этувчилар, мактабгача таълим тизимида фаолият юритиб келаётган тажрибали мутахассислар, тузувчилар, давлат ва нодавлат ҳамда хорижий ташкилотлар, нашриёт ва матбаа ташкилотлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги муассислигидаги «Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази» масъулияти чекланган жамияти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оригинал макет — чоп этиш учун босмахонага топширишга тўлиқ тайёр бўлган, барча матн ва график ахборотлар чоп этишгача бўлган тайёргарликдан ўтказилиб, ташқи кўриниши ва тузилиши жиҳатидан якуний босқичга етказилган маҳсулотнинг (нашрнинг) чоп этилган ёки электрон кўринишдаги асл нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-методик ва дидактик адабиётлар — муайян йўналишнинг мавзулари тизимли, чуқур ва тўлиқ ёритилган, тегишли йўналиш мазмунини белгиланган ҳажмда мукаммал ўзлаштиришга қаратилган, мазмунан ва шаклан таълим турларига мослаштирилган, тингловчи, талаба, педагог ва тарбияланувчиларга тааллуқли билим, кўникма ва малакалар шаклланишига, ижодий қобилиятлар ривожланишига хизмат қиладиган методик қўлланмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-методик қўлланма (босма ва электрон) — ўқув-методик мажмуани қисман тўлдирувчи, муайян йўналиш дастури бўйича тузилган ва мавзуларни зарурий ҳажмда тизимли ёритиб берадиган, йўналиш асосларининг мукаммал ўзлаштирилишини таъминловчи, мазмунан ва шаклан таълим турларига мослаштирилган, назарий ёки амалий машғулотларга мўлжалланган, тингловчи, педагог ва тарбияланувчиларга тааллуқли билим, кўникма ва малакалар шаклланишига хизмат қиладиган методик қўлланмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертлар гуруҳи — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги муассислигидаги «Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази» масъулияти чекланган жамиятидаги турли йўналишлари бўйича ташкил этиладиган оригинал макетларни баҳоловчи мутахассислардан иборат гуруҳ.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ўқув-методик ва дидактик адабиётларни тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўқув-методик ва дидактик адабиётларни тайёрлашга қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) томонидан ишлаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлик ҳар йили февраль ойида кейинги ўқув йилларида мактабгача таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун педагогларга ва тарбияланувчиларга фойдаланиш учун тавсия этиладиган ўқув-методик ва дидактик адабиётлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларнинг (босма ва электрон) рўйхатини шакллантиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлик шакллантирилган рўйхат асосида ўқув-методик ва дидактик адабиётлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни (босма ва электрон) яратиш бўйича оммавий ахборот воситалари ва вазирликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эълонда тайёр оригинал макетларга қўйиладиган талаблар, уларни топшириш муддатлари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Эълонда кўрсатилган талаблар ва муддатларда ўқув-методик ва дидактик адабиётлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларнинг (босма ва электрон) оригинал макетларини яратиш бўйича ижодий жамоалар иштирок этиш таклифини вазирликка расмий хат билан тақдим этади ва белгиланган муддатларда оригинал макетларини тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижодий жамоалар ишлаш давомида, лекин 4 ойдан ошмаган муддатга вазирлик томонидан асосий иш ҳақининг 0,25% миқдорида қўшимча моддий рағбатлантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муаллифлик ҳуқуқини олиш бўйича вазирлик ва ўқув-методик, дидактик адабиётлар ҳамда ўқув-методик қўлланмалар яратувчилари ўртасида нашрга ажратилган маблағларга нисбатан 1 % миқдорида муаллифлик ҳуқуқи асосида шартнома имзоланади, ўқув-методик ва дидактик адабиётларнинг оригинал макетларини яратиш бўйича тузилган ижодий жамоалар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ижодий гуруҳ тайёрланган ўқув-методик ва дидактик адабиётлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни (босма ва электрон) оригинал макет ҳолатида ишчи органга кўриб чиқиш учун эълонда кўрсатилган муддатларда расман тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ишчи орган тақдим этилган оригинал макетларни қабул қилади ва ўрнатилган тартибда расмийлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ўқув-методик ва дидактик адабиётларнинг оригинал макетларини экспертизадан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ишчи орган қабул қилиб олинган оригинал макетларни қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун давомида экспертлар гуруҳига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Экспертлар гуруҳи тақдим этилган оригинал макетларнинг чоп этилган варианти ҳамда электрон нусхаларини қабул қилинган кундан бошлаб 2 ой муддатда экспертизадан ўтказади ҳамда тегишли хулосаларини Ишчи органга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўқув-методик ва дидактик адабиётлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни (босма ва электрон) яратишда мактабгача таълим тизимидаги педагоглар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш, амалдаги ўқув-методик мажмуаларни мазмунан такомиллаштириш мақсадида вазирликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида 2 ҳафта давомида муҳокамалар ташкил қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ишчи орган 10 кун давомида тақдим этилган оригинал макетларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилади ва танлаб олинган ўқув-методик ва дидактик адабиётлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларнинг (босма ва электрон) рўйхатини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ишчи орган рўйхат тасдиқлангандан сўнг уч кун муддат ичида нашрга тавсия этилаётган ўқув-методик ва дидактик адабиётлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларга (босма ва электрон) Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг грифини бериш бўйича қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ўқув-методик ва дидактик адабиётларни нашрга тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Нашрга тавсия этилган ўқув-методик ва дидактик адабиётлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни (босма ва электрон) нашр этиш учун Ишчи орган томонидан 2 ҳафта давомида техник топшириқлар ишлаб чиқилади ва оммавий ахборот воситалари ҳамда вазирликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида энг мақбул нархлар таклиф этадиган нашриётларни танлаб олиш учун эълон берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Энг мақбул нархлар таклиф этган нашриётларни танлаб олиш учун бир ой муддатда, Ишчи орган томонидан танлов ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вазирлик томонидан танлов натижасига кўра ғолиб бўлган нашриётлар билан 10 кун давомида шартномалар имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ушбу Низом юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотлари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш, танлаш ва экспертизадан ўтказиш, уларни нашр қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш, танлаш, экспертизадан ўтказиш ва уларни нашр қилиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Мактабгача таълим вазирлиги

1. Мактабгача таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун педагогларга ва тарбияланувчиларга фойдаланиш учун тавсия этиладиган ўқув-методик ва дидактик адабиётлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларнинг (босма ва электрон) рўйхатини шакллантиради.

2. Ўқув-методик ва дидактик адабиётлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни (босма ва электрон) яратиш бўйича оммавий ахборот воситалари ва вазирликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилади.

Ҳар йили февраль ойида


2-босқич

Ижодий жамоалар

1. Ўқув-методик ва дидактик адабиётлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларнинг (босма ва электрон) оригинал макетларини яратишда иштирок этиш таклифини Ишчи органга расмий хат билан мурожаат этади.

2. Тайёрланган ўқув-методик ва дидактик адабиётлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни (босма ва электрон) оригинал макет ҳолатида ишчи органга кўриб чиқиш учун тақдим этади.

Эълонда белгиланган муддатларда


3-босқич

Ишчи орган

Қабул қилиб олинган оригинал макетларни экспертлар гуруҳига тақдим этади.

Қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун муддатда


4-босқич

Экспертлар гуруҳи

Тақдим этилган оригинал макетларини экспертизадан ўтказади ҳамда тегишли хулосаларини Ишчи органга тақдим этади.

2 ой муддатда


5-босқич

Мактабгача таълим вазирлиги

Жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш мақсадида вазирликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштиради.

2 ҳафта давомида


6-босқич

Ишчи орган

1. Макетларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилади, уларнинг рўйхатини тасдиқлайди ва Мактабгача таълим вазирлигининг грифини бериш бўйича қарор қабул қилади.

2. Нашрга тавсия этилган ўқув-методик ва дидактик адабиётларни нашр этиш учун техник топшириқлар ишлаб чиқади.

10 кун давомида


2 ҳафта давомида


7-босқич

Мактабгача таълим вазирлиги

1. Мақбул нархлар таклиф этадиган нашриётларни танлаб олиш учун оммавий ахборот воситалари ҳамда вазирликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти орқали эълон беради ва танловни ўтказади.

2. Танлов ўтказиш бўйича комиссия қарорига кўра ғолиб бўлган нашриётлар билан шартномалар имзолайди.

1 ой давомида


10 кун давомида

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2019 й., 09/19/746/3714-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)