09.09.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1656-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 09.09.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1656-2
Kuchga kirish sanasi
09.09.2019
Ҳужжат 09.09.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 9 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1656-2]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 6 сентябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда суд ижрочиларининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, рўйхатдан ўтказувчи органлар, молия-кредит ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ (рўйхат рақами 1656, 2007 йил 5 февраль) ҳамда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда суд ижрочиларининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, рўйхатдан ўтказиш органлари, молия-кредит ташкилотлари билан ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруқни (рўйхат рақами 1656-1, 2012 йил 10 октябрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2019 йил 13 апрелдаги 7/12-19-24-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2007 йил 5 февралдаги 21-мҳ-сон «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда суд ижрочиларининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, рўйхатдан ўтказувчи органлар, молия-кредит ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1656, 2007 йил 5 февраль) ҳамда 2012 йил 10 октябрдаги 226-мҳ-сон «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда суд ижрочиларининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, рўйхатдан ўтказиш органлари, молия-кредит ташкилотлари билан ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1656-1, 2012 йил 10 октябрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 9 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
391-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2019 й., 10/19/1656-2/3713-сон)