05.09.2019 йилдаги 740-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.09.2019 йилдаги 740-сон
Kuchga kirish sanasi
06.09.2019
Ҳужжат 05.04.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганда объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш қийматини аниқлаштириш ва молиялаштириш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 5 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
740-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 740-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармонига мувофиқ ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини (реконструкция ва мукаммал таъмирлаш) молиялаштириш бўйича хулосаларни тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом ҳар йили тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) объектларига нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Низом талаблари қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) объектлари бўйича (асосли равишда лойиҳа ечимларини яхшилаш, шунингдек, ишлаб чиқилган лойиҳада илгари йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида) киритилган ўзгартиришлар натижасида нархи ошиб кетадиган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендерлар ёки танловлар натижалари бўйича аниқланган шартнома қийматига (йилдан йилга ўтувчи объектларнинг қолдиқ қийматини қайта ҳисоблаб чиқиш ҳолатларидан ташқари, давлат экспертиза органларининг тегишли хулосаси асосида объектнинг физик иш ҳажмлари, бошқа ишлаб чиқариш харажатларини аниқлаштириш, фойдаланиладиган ресурсларни ўзгартириш ҳамда лойиҳани тузатиш билан боғлиқ ишлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош пудратчи ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг ҳужжатларига кўра белгиланган объектлар бўйича экспертиза органларининг хулосасига мувофиқ смета қийматига (йилдан йилга ўтувчи объектнинг қолдиқ қийматини белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқиш, шунингдек, давлат экспертиза органларининг тегишли хулосаси асосида объектнинг физик иш ҳажмларини, бошқа ишлаб чиқариш харажатларини аниқлаштириш ҳамда лойиҳани тузатиш, фойдаланиладиган ресурсларни ва уларнинг нархларини ўзгартириш билан боғлиқ ишлар) татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Лойиҳага ўзгартиришлар киритиш бўйича материалларни тақдим этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Лойиҳага объект қийматининг ошишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларнинг асосланганлигини кўриб чиқиш учун вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат корхоналари (кейинги ўринларда ташаббускорлар деб аталади) томонидан бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қуйидагиларни илова қилган ҳолда мурожаат тақдим этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) объектларига киритилаётган ўзгартиришлар бўйича ташаббускорлар раҳбарларининг лойиҳага ўзгартиришлар киритишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда тегишли баённомасининг асл нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) илгари тасдиқланган лойиҳада назарда тутилган ва қайта кўриб чиқишга тавсия қилинаётган асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар (лойиҳа-смета кўрсаткичлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) илгари тасдиқланган лойиҳа бўйича лойиҳалаштириш топшириғи, йиғма ресурс сметаси, эксперт хулосаларининг нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тузилган ва ўзгартирилган лойиҳанинг асосий кўрсаткичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) аниқлаштирилган йиғма ресурс сметаси ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган йиғма маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тузилган объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматининг йиғма ресурс сметаси бобларининг харажатлар турлари бўйича тақсимланган қиёсий рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) нархининг ошиб кетишига сабаб бўлган чизмалар ва ҳисоб-китоблар, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачиларнинг, лойиҳалаштириш, қидирув, илмий-тадқиқот ташкилотлари, давлат ва соҳавий экспертиза органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг хато ва камчиликлари (ишлаб чиқариш технологияси ва ускуналар турини танлаш бўйича асосланмаган ечим, қурилишнинг геологик, гидрогеологик ва бошқа шарт-шароитларини нотўғри белгилаш, ишларнинг ҳажмларини, қурилиш материаллари, буюмлар, ускуналар ва бошқаларнинг нархларини пасайтириб (ошириб) юбориш, қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ташишнинг самарасиз транспорт схемаларининг қўлланиши, форс-мажор ҳолатлар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозор конъюнктурасининг ўзгариши, янги технологик ечимларнинг қўлланилиши, ускуналарга қўшимча эҳтиёж (агар бу илгари тасдиқланган лойиҳани ишлаб чиқишда лойиҳа ташкилоти томонидан ҳисобга олинмаган бўлса) билан боғлиқ ҳолда ускуналар қийматининг ошиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) лойиҳани қайта кўриб чиқиш мобайнида вужудга келган, лойиҳани ёки унинг алоҳида қисмларини қўшимча келишиш тўғрисидаги зарур ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) ташаббускорларнинг тендер ёки танлов комиссиясининг киритилаётган ўзгаришлар бўйича баённомаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматининг ошишини таҳлил қилиш натижалари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ объектнинг смета қиймати кўпайиши сабаблари тўғрисидаги маълумотнома тарзида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Таклифларни кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ тақдим этиладиган материаллар 16 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Лойиҳа нархини ошиб кетишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритиш қуйидаги ҳолларда асоссиз деб ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича ушбу Низомнинг 4-бандида келтирилган маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган қурилиш материаллари ўзгартирилиб (лойиҳага бошқа қўшимча иш ҳажмлари қўшилмаган ва конструкция қисмига ўзгартириш киритилмаган тақдирда), ушбу ўзгартириш бўйича асословчи ҳужжатлар, яъни сифатнинг юқорилигини асословчи ва айнан ушбу сифатга талаб мавжудлиги келтирилган ҳужжат, техник ва қурилиш талаблари нуқтаи назаридан алмаштирилиши лозимлигини асословчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ўз ваколатлари доирасида қўшимча молиялаштириш манбалари мавжуд эмас деб хулоса берилган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа нархини ошиб кетишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритишни рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан рад этиш тўғрисидаги билдиришнома ташаббускорга рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида ёзма шаклда юборилади (топширилади). Бир вақтнинг ўзида хатнинг нусхаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мурожаат бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, шунингдек, тегишлилиги бўлган тақдирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан хулосалар 10 иш куни ичида Қурилиш вазирлигига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Таклифларда турли ёндашувлар бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан ягона қарорга келиш мақсадида қўшма йиғилиш ташкил этилади. Йиғилиш турли ёндашувда бўлган вазирликлар мутахассислари тўлиқ қатнашган тақдирда ўтказилади. Йиғилиш натижаси тегишли баённома асосида расмийлаштирилиб, вазирликлар раҳбарияти томонидан имзоланади. Йиғилиш бир иш куни муддатда ўтказилади. Йиғилишда масала ечими юзасидан аниқ қарор қабул қилиниши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ижобий хулосалар бўлган тақдирда, 16 иш куни ичида объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) юзасидан илгари тасдиқланган лойиҳа қийматининг ошиб кетиши бўйича асосланган йиғма таклифни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) юзасидан илгари тасдиқланган лойиҳага объект қийматининг ошиб кетишига олиб келган ўзгартиришлар киритиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиётда асоссиз равишда дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни шаклланишига йўл қўймаслик мақсадида киритилаётган қўшимча ўзгартиришлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори тасдиқлангунга ва объектни фойдаланишга топшириш муддатини тегишли равишда узайтирилгунга қадар қурилиш-монтаж ишларини бажариш мумкин эмас. Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳага объектларни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматининг ошиб кетишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларнинг асосланганлиги юзасидан хулосаларни тақдим этиш, кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш схемаси ушбу Низомга 4 ва 4а-иловаларда келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) юзасидан илгари тасдиқланган лойиҳага объект қийматининг ошиб кетишига олиб келган ўзгартиришлар киритиш бўйича қарор чиққандан сўнг пудрат шартномасига тегишли тартибда ўзгартиришлар киритилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида молиялаштириш амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish


‎____________________________________________________
‎(лойиҳа номи)

‎‎объектнинг асосий кўрсаткичлари юзасидан
‎ЖАДВАЛ


‎Т/р‎

‎‎‏Кўрсаткичлар номлари

Объект кўрсаткичлари‎‎

Тасдиқланган лойиҳага асосан‎‎‏

Қайта тасдиқлаш учун киритилган лойиҳага асосан‎‎‏

Қайта тасдиқлаш учун тавсия қилинди

ўлчов бирлиги ‎‎

қувват кўрсатгичи

1.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

2.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

3.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

4.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

5.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎
‎Лойиҳа ташкилоти раҳбарияти

‎‎______________

‎‎(имзо, муҳр)

‎‎Буюртмачи

‎‎_____________

‎‎(имзо, муҳр)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish


‎____________________________________________________
‎(лойиҳа номи)

‎‎Объектнинг нархи ўзгариши бўйича
‎СОЛИШТИРМА ҲИСОБОТ

(млн. сўм)

Т/р‎‏

Объектларнинг жамлама ҳисобидаги боб ва бўлимлардаги ишлар ва хизматларнинг номлари

__________ ҳолатига объектнинг тендер натижасида аниқланган қиймати‎‎

Объект қийматини қайта кўриб чиқиш вақтида _________ ҳолатига ўзлаштирилган капитал қўйилмалар‎‎

Объект қийматини қайта кўриб чиқиш вақтида __________ ҳолатига молиялаштирилди‎‎

Жами‎‎‏

шу жумладан‎‎

Жами‎‎‏

шу жумладан‎‎

Жами‎‎‏

шу жумладан‎‎

Қурилиш-монтаж ишлари ‎‎

Ускуналар‎‎

Бошқа харажатлар ‎‎

Қурилиш-монтаж ишлари ‎‎

Ускуналар‎‎‎‎

Бошқа харажатлар

Қурилиш-монтаж ишлари ‎‎

Ускуналар‎‎‎‎

Бошқа харажатлар ‎‎

1‎

2‎‎

3‎‎

4‎‎

5‎‎

6‎‎

7‎‎

8‎‎

9‎‎

10‎‎

11‎‎

12‎‎

13‎‎

14‎‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎


‎жадвал давоми‎‎

Объект қийматини қайта кўриб чиқиш вақтида _________ ҳолатига объектнинг қолдиқ қиймати‎‎

Объект қийматини қайта кўриб чиқиш вақтида _________ ҳолатига киритилган қўшимча ўзгартиришларни инобатга олган аниқланаган қолдиқ қиймати‎‎

Объектнинг кирититган қўшимчалар билан бирга ҳисобланган янги смета нархи‎‎

Объект нархининг ўэгариши
‎(+;-) ‎‎

Жами‎

шу жумладан‎‎

Жами‎‏

шу жумладан‎‎

Жами‎‏

шу жумладан‎‎

Жами‎‎‎

шу жумладан

Қурилиш- монтаж ишлари ‎‎

Ускуналар‎‎

Бошқа харажатлар ‎‎‎

Қурилиш- монтаж ишлари ‎‎

Ускуналар‎‎

Бошқа харажатлар ‎‎

Қурилиш- монтаж ишлари

Ускуналар‎‎

Бошқа харажатлар ‎‎

Қурилиш- монтаж ишлари ‎‎

Ускуналар

Бошқа харажатлар ‎‎

15‎

16‎‎

17‎‎

18‎‎

19‎

20‎‎

21‎‎

22‎‎

23‎

24‎‎

25‎‎

26‎‎

27‎

28‎‎

29‎‎

30

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎


‎Лойиҳа ташкилоти раҳбарияти‎

_________________‎‎ (имзо, муҳр)‎
‎‎Буюртмачи‎ __________________‎____‎‎______

‎‎(имзо, муҳр)

‎‎Келишилди
‎(бош пудратчи) ___________________ (имзо, муҳр)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish


‎____________________________________________________
‎(лойиҳа номи)‎‎


‎Қурилиш қийматининг ошиб кетиши сабаблари бўйича
‎МАЪЛУМОТНОМА

‎‏‎‏Т/р

Лойиҳа нархини қайта тасдиқлаш таклифини ташаббус қилган вазирлик (идора), лойиҳа ташкилоти ва лойиҳа номи

Лойиҳани тасдиқлаган томон номи, тасдиқлаш рақами ва санаси‎

Қурилиш объектининг умумий қиймати (млн. сўм) ‎‎

Қурилиш объектининг қийматининг ошиши (млн. сўм) ‎‎

Олдин тасдиқланган‎‏

Аниқлаштириб киритилган

Келишиб берилган

Жами (шу жумладан қурилиш-монтаж ишлари) ‎‏

шу жумладан‎‎

Лойиҳа-қидирув, илмий-текшириш ва лойиҳа ташкилотларининг хатолари ‎‏

Ускуналарни етказиб берувчилар нархларининг ошиб кетиши‎‏

Вазирлик, идора ва лойиҳа ташкилотларининг таклифларига кўра ўзгартириладиган лойиҳа ечимлари

Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра амалга ошириладиган чора-тадбирлар‎‏

Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида янги техник шартлар, нормалар ва қоидаларни татбиқ этиш мақсадида ‎‎

Қурилиш шартларини ўзгартирилиши ва бошқа 10-устунда кўзда тутилмаган ҳолатлар‎‎

1‎

2‎‎

3‎‎

4‎‎

5‎‎

6

7‎‎

‎‎8

9‎‎

10‎‎

11‎‎

12‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎Лойиҳа ташкилоти раҳбарияти ________________‎‎

‎‎‎‎(имзо, муҳр)

‎‎Буюртмачи _______________________________

‎‎(имзо, муҳр)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) объектларини нархи ўзгариши сабабли ҳужжатларни тақдим этиш, уларни кўриб чиқиш ва тақдим этилган ҳужжатлар бўйича хулосалар бериш тартиби
(Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлардан ташқари)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
4а-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) объектларини нархи ўзгариши сабабли ҳужжатларни тақдим этиш, уларни кўриб чиқиш ва тақдим этилган ҳужжатлар бўйича хулосалар бериш тартиби
(Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2019 й., 09/19/740/3701-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 16.10.2023 й., 07/23/330/0776-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон;)