Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортида юкларни халқаро ташишни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4353-сон қарори)
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 277-сонли «Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортида юкларни халқаро ташишни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4353-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди биринчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг учдан» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг тўртдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 25 август,
716-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2019 й., 09/19/716/3636-сон)