17.08.2019 йилдаги 686-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.08.2019 йилдаги 686-сон
Kuchga kirish sanasi
17.08.2019
Ҳужжат 17.08.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, илғор халқаро тажрибани амалиётга самарали жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг илмий ва инновацион фаолиятини жадаллаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази негизида белгиланган штат бирликлари сони доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифга розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат статистика қўмитаси деб аталади) ҳузуридаги Институтнинг бошқарув ва профессор-ўқитувчи ходимларининг чекланган сони 31 кишидан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг самарали фаолиятини таъминлаш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт директори Давлат статистика қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт директори ва унинг ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларига олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли ходимлари учун, бошқа ходимларига эса, Давлат статистика қўмитаси ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат статистика ишлари дастури доирасида давлат статистика органлари ходимларининг малакасини ошириш ва инновацион статистик тадқиқотларни ташкил этиш учун институтни сақлаб туришга ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт томонидан шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ишлар, таълим ва бошқа хизматларни кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ва танловга асосан шакллантириладиган давлат илмий-техникавий дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро статистика, молия ва бошқа институтларнинг грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат статистика қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт уставининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, белгиланган тартибда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидаги низом, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ҳузурида хўжалик фаолияти ҳисобига молиялаштирилувчи «Ўзбекистон статистик ахборотномаси» илмий-оммабоп журналини белгиланган тартибда ташкил этсин ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этиладиган докторлик диссертацияларининг асосий илмий-амалий натижалари чоп этиладиган илмий нашрлар рўйхатига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтни ўқитишнинг замонавий услубларини қўллаш кўникмаларига ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича амалий тажрибага эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдирилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Институт билан биргаликда уч ой муддатда Институтнинг қуйидаги вазифаларни бажаришни назарда тутувчи 2019 — 2021 йилларга мўлжалланган статистика тадқиқотлари дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
макроиқтисодий статистика кўрсаткичларининг, шу жумладан миллий ҳисоблар, давлат молияси, пул-кредит соҳаси, тўлов баланси ва меҳнат бозори статистикасининг ўзаро мувофиқлиги ва илмий асосланганлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг чораклик ва йиллик кўрсаткичлари статистикаси ва ҳисобининг тўлиқлилигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий фаолият турлари бўйича норасмий бандликни статистик ҳисобга олишнинг тўлиқлилигини таъминлаш бўйича услубий воситалар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий-иқтисодий жараёнларни акс эттиришда математик статистика ва экометрика усулларини кенг қўллашнинг услубий базасини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатда «рақамли иқтисодиёт»нинг жорий ҳолатини ўрганиш ва қисқа ва узоқ муддатли ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қуйидаги масалаларда Институт фаолиятини мувофиқлаштирсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат статистика органлари ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ходимларининг статистика соҳаси бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш, статистик таҳлил соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича янги ўқув дастурларини ишлаб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор статистика усуллари ва технологиялари асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб борилиши ва инновацион ишланмаларни амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
статистика соҳасидаги илғор тажрибага эга маҳаллий ва хорижий илмий ҳамда таълим муассасалари, халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиниши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат статистика қўмитаси 2020-2021 йилларда Институт ўқув биносини ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация ва реконструкция қилишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Институт ўқув биносини капитал таъмирлаш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация ва реконструкция қилишни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Давлат статистика қўмитасига 2020-2021 йиллар учун Давлат статистика ишлари дастурини бажаришга ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат статистика қўмитасининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Институт ўқув биносини капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларга қўшимча маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 октябрдан эътиборан Институт ҳузурида «Эконометрика ҳамда статистика» ҳамда «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари» ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгаш ташкил этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган мақсадли илмий-техникавий дастурларни шакллантириш доирасида Давлат статистика қўмитасининг буюртмаси бўйича миллий ва халқаро статистика услубиёти ҳамда амалиётига доир илмий тадқиқотлар лойиҳаларининг танловларини доимий равишда ташкил этилишини таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йилдан эътиборан Институт учун «Эконометрика ва статистика» ва «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари» йўналишлари бўйича таянч докторантура ва докторантурага қабул квоталарининг ажратилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Институт Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 42б-уй манзилига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин ва унга Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг асбоб-ускуналари, мебеллари, компьютер техникаси ва бошқа мол-мулки ўтказиб берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 17 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
686-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 686-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистика тадқиқотлари институтининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилмаси

Изоҳ. Институтнинг бошқарув ва профессор-ўқитувчи ходимларининг чекланган сони — 31 бирлик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони нормативларга асосан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ушбу бўлинмалар Институт умумий штат бирлигига кирмайди, хўжалик фаолияти ҳисобидан молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 686-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтининг самарали фаолиятини таъминлаш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Молиялаштириш миқдори ва манбалари

Масъул ижрочилар

I. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил қилиш

1.

Институтнинг уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш.

Уставни тасдиқлаш тўғрисида буйруқ, Рўйхатга олиш гувоҳномаси

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

2.

Институтнинг штат жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Давлат статистика қўмитаси
буйруғи

2019 йил

1 сентябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

3.

Институт кафедра ва бўлимларини малакали профессор-ўқитувчилар, илмий ва бошқа ходимлар билан тўлдириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

комплекси

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

4.

Институт Илмий кенгаши таркибини тасдиқлаш, унинг таркибига Давлат статистика қўмитасининг раҳбар ходимлари, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари олимлари ва ходимларини киритиш.

Давлат статистика қўмитаси
ва Институт буйруқлари

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

5.

Институтнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш.

Институт буйруғи

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

II. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти моддий-техника базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш

6.

2020-2021 йилларда Институтнинг Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси, 42б-уй манзилида жойлашган ўқув биносини ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш.

Техник топшириқ лойиҳаси

2020-2021 йилларда

1050,0 млн. сўм*

Давлат статистика қўмитасига
давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Институт

7.

Институт моддий-техника ва ўқув базасини мустаҳкамлаш (зарур мебель, инвентарлар, замонавий ўқув ускуналари, компьютер ва бошқа техника жихозлари билан таъминлаш).

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2020 — 2024 йилларда

315,0 млн. сўм*

Давлат статистика қўмитаси
ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Давлат статистика қўмитаси, Институт

8.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг ахборот кутубхона фондига, етакчи маҳаллий ва хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига киришни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 октябргача

Давлат статистика қўмитаси
ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Ўзбекистон миллий кутубхонаси,
Давлат статистика қўмитаси,
Институт

9.

Институтнинг расмий сайтини янгилаш ва такомиллаштириш, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 декабргача

Институтнинг бюджетдан ташқари

маблағлари

Давлат статистика қўмитаси, Институт

10.

Институтнинг Ахборот-ресурс марказини зарур ускуналар ва замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 декабргача

Институтнинг

бюджетдан ташқари

маблағлари

Давлат статистика қўмитаси, Институт

11.

Иккита енгил автотранспорт воситасини (битта шахсан бириктирилган ва битта навбатчи) сақлаш учун лимит белгилаш ва Давлат статистика қўмитаси томонидан бир дона хизмат автомашинасини (мавжуд битта автомашинани ҳисобга олган ҳолда) ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 декабргача

-

Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси,

Институт

III. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ўқув-услубий фаолиятини ташкил этиш

12.

Давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича амалдаги ўқув курсларини қайта кўриб чиқиш, қайта кўриб чиқилган ўқув курслари бўйича ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Институт Илмий кенгаши

қарори

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

13.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш:

кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисида низом;

Институт профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини меъёрлаштириш тартиби;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг билимини баҳолаш тартиби.

Институт

Илмий кенгаши қарори

2019 йил

1 октябргача

-

Институт, Давлат статистика қўмитаси

14.

Давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурига киритилган ўқув курслари бўйича ўқув қўлланмалар ва ўқув-методик материалларни тайёрлаш ва нашр қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар

режаси

2019 йил

1 октябргача

-

Институт, Давлат статистика қўмитаси

15.

Институт фаолиятига давлат статистика органлари ходимларини видеоконференцалоқа ва бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда масофавий ўқитиш тизимини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2022 йилдан бошлаб

-

Давлат статистика қўмитаси,

Институт, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ри�ожлантириш вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

16.

Институтнинг Ахборот-ресурс марказини замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар (шу жумладан электрон шаклида) билан жиҳозлаш, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий иқтисодий ва ахборот-таҳлилий нашрларга мунтазам обуна бўлишни таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 октябргача,

келгусида доимий

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий кутубхонаси

IV. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш

17.

Макроиқтисодий кўрсаткичларнинг илмий асосланганлиги ва мувофиқлиги, норасмий фаолиятни статистик ҳисобга олишнинг тўлиқлилиги, қашшоқлик даражасини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш, математик статистика ва эконометрика усулларини кенг қўллаш, «рақамли иқтисодиёт»нинг ривожланиши, мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш ва бошқа масалаларни ўз ичига олган статистика соҳасининг долзарб муаммолари бўйича 2019 — 2021 йилларга мўлжалланган институтнинг статистик тадқиқотлар дастурини (шу жумладан, миллий ва халқаро грантларни жалб қилиш ҳисобига) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Дастурни тасдиқлаш бўйича Институт Илмий кенгаши қарори

2019 йил

1 ноябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

18.

Институт ҳузурида «Эконометрика ва статистика» ва «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари» ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгашни ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 октябргача

-

Олий аттестация комиссияси,

Давлат статистика қўмитаси,

Институт

19.

Институт негизида 2020 йилдан бошлаб 08.00.06 — «Эконометрика ва статистика» ва 08.00.14 — «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари» йўналишлари бўйича таянч доктарантура ва фан докторини тайёрлашни йўлга қўйиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар комплекси

2020 йилдан

эътиборан

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

20.

Ҳар йили белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган мақсадли илмий-техникавий дастурларни шакллантириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг буюртмаси бўйича миллий ва халқаро статистика услубиёти ҳамда амалиётига доир илмий тадқиқотлар лойиҳаларининг танловларини доимий равишда ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар комплекси

Ҳар йили, белгиланган муддатда

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси, Институт

21.

Хўжалик фаолияти ҳисобидан молиялаштириладиган «Ўзбекистон статистик ахборотномаси» илмий-оммабоп журналини ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган докторлик диссертацияларининг асосий илмий-амалий натижалари чоп этиладиган илмий нашрлар рўйхатига киритиш.

Журнални рўйхатга олиш гувоҳномаси

2019 йил

1 октябргача

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Институт, Давлат статистика қўмитаси

22.

Институтнинг етакчи маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари билан меморандумлар ва ўзаро ҳамкорлик келишувларини тузиш, малака ошириш курсларини ташкил этиш ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича қўшма дастурларни амалга оширишни назарда тутувчи ҳалқаро ҳамкорлигини кенгайтириш.

Ҳамкорлик бўйича меморандум ва келишувлар имзолаш

Доимий асосда

Томонларнинг ўз маблағлари

Иинститут, Давлат статистика қўмитаси

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. * Якуний қиймати тендер натижалари бўйича ўзгариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Комплекс чора-тадбирларда кўзланган умумий харажатлар қиймати:

1 365,0 млн.сўм

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига

1050,0 млн. сўм

Давлат статистика қўмитаси ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

315,0 млн.сўм

Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 686-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 3-модда) 5-бандининг учинчи хатбоши, 11-бандининг учинчи хатбоши, 16-бандининг учинчи хатбошидаги «Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази» сўзлари «Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисида низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 4-банддаги «Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази(кейинги ўринларда Марказ деб аталади)» сўзлари «Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 13-бандининг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларни Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги йигирма тўртинчи — йигирма еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«маълумотлар ва уларнинг манбаларидан, шу жумладан, маълумотларни шакллантириш соҳасида ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ички ва бошқа ҳужжатлар ҳамда улардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ маълумотлар порталини ривожлантириш, шунингдек, эълон қилинадиган маълумотларга тааллуқли масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотларидан беғараз асосда маслаҳат ёрдами олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сон қарорини бажариш доирасида экспертлар, консультантлар ва ташкилотларни (шу жумладан, хорижий) шартнома асосида жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ маълумотлар порталини такомиллаштириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар соҳасидаги фаолиятини баҳолаш учун халқаро молия институтларива донор мамлакатларнинг грантлари ва техник кўмаги маблағларини жалб этиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йигирма тўртинчи хатбоши йигирма саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи, тўққизинчи, ўн биринчи хатбошилардаги «Марказ» сўзи «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саккизинчи, ўнинчи хатбошилардаги «Марказнинг» сўзи «Институтнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 23-банднинг саккизинчи хатбошидаги «Марказ» сўзи «Институт» сўзи билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.08.2019 й., 09/19/686/3579-сон; 07.11.2020 й., 09/20/690/1473-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)