Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 13.10.1995 йилдаги 401-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 13.10.1995 йилдаги 401-сон
Kuchga kirish sanasi
13.10.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР УЧУН ТЕХНИК МУТАХАССИСЛАР ВА ҲАРБИЙ-АМАЛИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН ОММАВИЙ ТЕХНИК КАДРЛАРИ ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Қуролли Кучларни техник ихтисосликларни эгаллаган ҳарбий хизмат ёшидагилар билан бутлаш ва ҳарбий-амалий аҳамиятга эга бўлган оммавий техник касблар кадрлари тайёрлаш зарурлигини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 1995/96 ўқув йилида Қуролли Кучлар учун Ўзбекистон Республикаси мудофаага ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилоти мактаблари ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳунар-техника ўқув юртларида умумий сони иловага* мувофиқ 9610 киши бўлган техник мутахассисларни тайёрлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, спортнинг техник ва ҳарбий-амалий турлари бўйича спортчилар тайёрлаш Қуролли Кучлар учун техник мутахассислар тайёрлашнинг таркибий қисми деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳарбий-амалий аҳамиятга эга бўлган оммавий техник касблар кадрлари (автомобиль ҳайдовчилари, тракторчилар, бульдозерчилар ва бошқалар) тайёрлаш «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси мудофаага ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилоти мактаблари ва клубларида ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш шартларида амалга оширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси мудофаага ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилотларини уларнинг фуқароларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Қуролли Кучлар учун техник мутахассислар, ҳарбий-амалий аҳамиятга эга бўлган оммавий техник касблар кадрлари тайёрлаш спортнинг техник ва ҳарбий-амалий турларини ривожлантириш ишида доимий равишда қўллаб-қувватласинлар ҳамда уларнинг ўқув-моддий базаси зарур даражада ривожлантирилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси техник мутахассислар тайёрлаш ва спортнинг ҳарбий-амалий турларини ривожлантириш режаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мудофаага ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртмаларини таъминлаш учун ҳукуматлараро битимларга биноан, Ўзбекистон Республикасига етказиб берилаётган маҳсулотларга квота ажратишни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси ажратилган квоталарга мувофиқ моддий-техника ресурслари етказиб берилишини таъминласин ва маҳсулотлар тўғридан-тўғри тижорат шартномалари бўйича контракт асосида олинишига кўмаклашсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси ва республиканинг бошқа таъминот ташкилотлари техник мутахассислар тайёрлаш ҳамда спортнинг ҳарбий-амалий турларини ривожлантириш режаларига мувофиқ Мудофаага ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртмалари бажарилишини назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси, Мудофаага ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, Қуролли Кучлар учун мутахассислар тайёрлашни маблағ билан таъминлашни ва моддий-техника таъминотини бундан кейин Мудофаа вазири билан келишилган ва унинг томонидан тасдиқланган режа асосида амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 13 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
401-сон