15.08.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1319-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 15.08.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1319-2
Kuchga kirish sanasi
15.08.2019
Ҳужжат 15.08.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 15 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1319-2]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 15 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Тижорат банклари томонидан «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларига минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари хариди учун қисқа муддатли мақсадли кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни (рўйхат рақами 1319, 2004 йил 2 март) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 7 августдаги 17-25/367-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2004 йил 21 февралдаги 246-В, 33-сон «Тижорат банклари томонидан «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларига минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари хариди учун қисқа муддатли мақсадли кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1319, 2004 йил 2 март);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2010 йил 23 январдаги 3/1, 7-сон «Тижорат банклари томонидан «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларига минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари хариди учун қисқа муддатли мақсадли кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1319-1, 2010 йил 8 февраль).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 15 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
342-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2019 й., 10/19/1319-2/3565-сон)