10.08.2019 йилдаги 659-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.08.2019 йилдаги 659-сон
Kuchga kirish sanasi
12.08.2019
Ҳужжат 12.08.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари томонидан «йўл хариталари» амалга оширилишига ва мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш соҳасига кўмаклашишга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3897-сон қарорини ўз вақтида ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3897-сон қарорига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш қолдиқларининг 10 фоизигача миқдордаги ажратмалар Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағлари Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан очилган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ғазначилик ҳисобварақларида жамланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) I — III чораклар якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш қолдиқлари аниқлангандан сўнг ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш қолдиқларининг 10 фоизигача миқдорини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилишини таъминласинлар, улар қуйидаги тартибда тақсимланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тақсимланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда харажатларни белгиланган тартибда молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларида қолдирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг сўровига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тегишли ҳисобварақларидаги Жамғарма маблағлари қолдиғи ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига Жамғармага маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ушбу қарорнинг ижроси ҳамда Жамғарма маблағлари ўз вақтида шакллантирилиши ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига ахборот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Қурбонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 10 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
659-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 659-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш, уларни ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш, шунингдек, улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари бўйича ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятини молиявий таъминлаш учун ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Жамғарма маблағлари сарфланишининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий қисмлар, бўлинмалар ва муассасаларда режалар («йўл хариталари») тадбирларини ва бошқа муҳим лойиҳаларни молиялаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий шаҳарчалар ва полигонлар инфратузилмаси объектларини замонавий талаб ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш ва ривожлантириш, капитал қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий қисмлар, бўлинмалар ва муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун янги уй-жойлар, болалар боғчалари ва ўйин майдончаларини қуриш, мавжуд турар жой фондини таъмирлаш, шунингдек, уй-жой-коммунал хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови соҳасидаги масалаларни ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг ҳозирги замон тарихи миллий қаҳрамонлари хотирасини абадийлаштириш, уларнинг оилаларига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, шунингдек, маданий-оммавий ва бошқа тантанали тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамғарма республика ва маҳаллий даражада юридик шахсни ташкил қилмаган ҳолда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғарма маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан очиладиган алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади, кейинчалик маблағларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан очиладиган алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш қолдиқлари суммасидан 10 фоизгача миқдордаги ажратмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг вақтинча бўш пул маблағларини давлат улушига эга бўлган тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг даромадлари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. I — III чораклар якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш қолдиқлари аниқлангандан сўнг ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш қолдиқларининг 10 фоизигача миқдорини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказадилар, улар қуйидаги тартибда тақсимланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тақсимланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда харажатларни белгиланган тартибда молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларида қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пул маблағлари Жамғарма ҳисобварағига ўтказилгандан сўнг, бироқ ҳисобот чораги якунланганидан кейин 45 кундан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ўтказилган пул маблағларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини идора қилувчилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланган маблағлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишмасдан Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳарбий-маъмурий секторга юкланган тадбирлар ва вазифаларни амалга ошириш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳарбий инфратузилмани ривожлантириш ва шакллантириш бўйича масалаларни тезкор ва самарали ҳал этиш, Жамғарма маблағлари сарфланишининг асосий йўналишлар билан белгиланган режалар («йўл хариталари») тадбирлари ва бошқа муҳим лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағидан қўшимча пул маблағлари ажратиш тўғрисидаги ёзма мурожаатномани (зарур ҳисоб-китобларни илова қилган ва сўралаётган пул маблағлари асослаган ҳолда) фақат ушбу Низомнинг 7-банди учинчи хатбошига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағлар тўлиқ ўзлаштирилиши шарти билан юборадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ёзма мурожаатномаси асосида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағидан маблағларини ажратиш зарурлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири пул маблағларини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда Молия вазирлиги пул маблағлари фақат улар талаб қилинган мақсадларга қатъий сарфланиши учун Жамғарма пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жамғарма маблағларидан қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадлар учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Жамғарма маблағларининг қолдиқлари йил охирида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг даромадига ўтказилмайди ва келгуси молия йили учун Жамғармани шакллантиришда ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жавобгарлик, ҳисобот бериш ҳамда Жамғарма маблағлари тушиши ва улардан фойдаланишни назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қонун ҳужжатларига мувофиқ:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғармага маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағлари тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ ҳолда сарфланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағлари бўйича харажатлар ҳисоби тўғри юритилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан оқилона фойдаланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 15 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбий-маъмурий секторларга юкланган вазифаларни амалга ошириш бўйича тадбирлар режалаштирилиши учун жорий молия йилида тегишли бюджетнинг даромадлари ошириб бажарилган бўш қолдиғи суммасининг прогноз кўрсаткичлари ҳақидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тақдим қилиниши учун жавоб берадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг мажлисларида Жамғарма маблағларининг ўтказилиши ва уларни сарфлаш тўғрисида ҳисобот берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг тўғрилиги устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.08.2019 й., 09/19/659/3538-сон; 27.10.2020 й., 09/20/654/1411-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)