23.07.2019 йилдаги 619-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.07.2019 йилдаги 619-сон
Kuchga kirish sanasi
24.07.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах вилоятида гўшт-сут маҳсулотлари етиштириш йўналишидаги агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах вилоятида агросаноат кластерини жадал ривожлантириш, наслли чорва моллари сонини, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган сифатли гўшт-сут маҳсулотлари ва гўшт маҳсулотлари ҳажмларини режали кўпайтириш, қорамолларнинг янги наслларини, шу жумладан гўшт берадиган қорамоллар боқишни ўзлаштириш, экспорт салоҳиятини янада ошириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ қишлоқ жойларда янги иш ўринлари ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Delmor» (ХХР) компанияси (кейинги ўринларда инвестор деб аталади) томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах вилоятида гўшт-сут йўналишида йилига 2,5 минг тонна гўшт етиштириш қувватига эга ва қорамоллар умумий сони 10 минг бошни ташкил этадиган қиймати 100 млн АҚШ доллари бўлган замонавий агросаноат кластерини (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилаётганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида масъулияти чекланган жамият шаклида «Jizzax organic» хорижий корхонаси (кейинги ўринларда «Jizzax organic» МЧЖ ХК деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2019 йилда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун умумий майдони 10 775 гектар бўлган ер участкаларини, шу жумладан Жиззах вилоятининг Зомин ва Зарбдор туманларида 8 964 гектар суғориладиган ерларни «Jizzax organic» МЧЖ ХКга узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, суғориладиган ерлар инвестор ва «Jizzax organic» МЧЖ ХК томонидан қуйидаги инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 — 2023 йиллар мобайнида умумий қиймати 100 млн АҚШ долларига тенг бўлган инвестициялар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий чорвачилик комплексини ташкил этиш ва озуқа ишлаб чиқариш бўйича ўз маркази, сўйиш цехи ва биогаз қурилмаларини барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фақат замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва илғор агротехнологиялардан, шу жумладан ерларни лазерь ёрдамида режалаштириш ва янги сеялкалардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий асосланган тўрт йиллик алмашлаб экишни жорий этган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экинларининг ем-хашак бўладиган навлари етиштирилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1000 та янги иш ўрни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш чора-тадбирларини жорий қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жиззах вилояти ҳокимлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига инвестор ва «Jizzax organic» МЧЖ ХК томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши ҳолати тўғрисида ҳар ойда ахборот киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестор ва «Jizzax organic» МЧЖ ХК томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишган ҳолда тақдим этилган ер участкалари захира ерларга қайтарилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида, истисно тариқасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Jizzax organic» МЧЖ ХКга — 2019 йил 1 сентябргача бир вақтнинг ўзида лойиҳа-смета ҳужжатларини (ишчи лойиҳа), шу жумладан атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ишлаб чиқиш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЎзГАШКЛИТИ» ДУКка — маҳаллий ёки шартли кординаталар тизимларида бериладиган ер участкалари бўйича топографик суратга олиш материалларини «Jizzax organic» МЧЖ ХКга беришга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ «Jizzax organic» МЧЖ ХКга ташкил этилаётган агросаноат кластерини ташқи муҳандислик ҳамда транспорт коммуникацияларига улашда зарур ёрдам кўрсатсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестор томонидан лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш учун инвестиция лойиҳаси умумий қийматининг камида 25 фоизи миқдорида йўналтириладиган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтларининг наслли қорамоллар, юқори технологик импорт ускуналар, машина ва механизмлар, қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун инвестиция лойиҳаси умумий қийматининг 70 фоизидан кам бўлмаган миқдорда жалб этиладиган ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ орқали қайта молиялаштириладиган кредитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Jizzax organic» МЧЖ ХКнинг фоизлар ва комиссияларни тўлаш, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ кредитларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплашга йўналтириладиган инвестиция лойиҳаси умумий қийматининг камида 5 фоизи миқдоридаги ўз маблағлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-Фармонига мувофиқ хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга тақдим этилган юридик шахсларнинг даромад солиғи бўйича имтиёзлар «Jizzax organic» МЧЖ ХКга ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2023 йил 31 декабргача бўлган муддатда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Jizzax organic» МЧЖ хорижий мутахассислар жисмоний шахслар даромад солиғини ва ижтимоий солиқни тўлашдан;
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон — 2022 йил 1 июлдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «Jizzax organic» МЧЖ ХК, Сингапурнинг «Enter Engineering Pte.Ltd» компанияси (бош пудратчи) ва унинг субпудратчи ташкилотлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича ускуналар, махсус транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, моддий-техника ресурслари, хомашё, материал ва ўсимликларни олиб киришда божхона тўловларини тўлашдан (божхона йиғимлардан ва қўшилган қиймат солиғидан ташқари);
(9-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон — 2022 йил 1 июлдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада аккредитациядан ўтган тегишли синов лабораториялари мавжуд бўлмаган ҳолларда — импорт қилинадиган материаллар, ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, приборлар, эҳтиёт қисмлар ва асбобларни мажбурий сертификатлаштириш тартиботларидан озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга «Jizzax organic» МЧЖ ХК буюртманомалари бўйича кўп марталик кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга «Jizzax organic» МЧЖ ХК буюртманомалари бўйича Ўзбекистон Республикасида визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Jizzax organic» МЧЖ ХКнинг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини ва мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаган) жалб қилишга рухсатнома берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Солиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 23 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
619-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2019 й., 09/19/619/3469-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)