17.06.2019 йилдаги 503-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.06.2019 йилдаги 503-сон
Kuchga kirish sanasi
18.06.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги амалдаги битимлар самарали амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, уларни амалга ошириш бўйича ваколатли орган функциялари Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан тўлақонли бажарилишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4142-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг қуйидаги амалга оширилаётган маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар (кейинги ўринларда Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар деб аталади) бўйича функциялари Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан «Зарубежнефтегаз» ёпиқ акциядорлик жамияти ва «Gas Project Development Central Asia AG» компаниясидан иборат таркибдаги инвесторлар консорциуми ўртасида 2004 йил 14 апрелдаги «Шахпахти» конини ўзлаштиришни давом эттириш бўйича Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси билан «Лукойл» нефть компанияси» очиқ акциядорлик жамияти ва «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясидан иборат таркибдаги инвесторлар консорциуми ўртасида 2004 йил 16 июндаги Кандим конлар гуруҳи участкасига, Хаузак ва Шоди участкаларига, шунингдек, Қўнғирот участкасига нисбатан Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси билан «Союзнефтегаз Восток Лимитед» компанияси ўртасида 2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга нисбатан Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси билан «Gas Project Development Central Asia AG», «Altmax Нolding Ltd»дан иборат таркибдаги инвесторлар консорциуми ўртасида 2007 йил 5 апрелдаги Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплекси қурилган ҳолда «Мустақилликнинг 25 йиллиги кони»да дастлабки қидирув ва конни қазиш ишларини олиб бориш билан бирга «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестиция блокига нисбатан Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси билан «Газпром ЭП Интернэшнл Б.В.» компанияси ўртасида 2018 йил 18 октябрдаги Жел конига нисбатан Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги — амалга ошириладиган Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар доирасида ваколатли орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларнинг томони сифатида Ўзбекистон Республикаси манфаатлари ифодаланиши ва ҳимоя қилинишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилиши учун масъул бўлган давлат бошқаруви республика органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти мувофиқлаштирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларда назарда тутилган тартибда инвесторлар томонидан мажбуриятлар ва ишларни бажариш жадваллари ижро этилиши устидан назорат қилинишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар шартларига мувофиқ Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги вакилларидан иборат бўлган Ўзбекистон томонидан Бошқарувчи қўмитанинг шахсий таркиби белгиланишини;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 674-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/674/1041-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузурида Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш бўйича амалдаги гуруҳларни бирлаштириш, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, мол-мулки ва пул маблағларини Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш бўйича янгидан ташкил этилаётган гуруҳга бериш йўли билан юридик шахс мақомига эга бўлган муассаса шаклида Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш бўйича гуруҳ ташкил этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш бўйича гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар доирасида ишларни амалга ошириш учун конларни қазиш дастурлари, йиллик иш дастурлари ва бюджетлар эксперт баҳоланишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар, конларни қазиш дастурлари, йиллик иш дастурлари ва бюджетлар амалга оширилиши, шу жумладан, уларни бажаришнинг белгиланган муддатлари ва ҳажмларига риоя қилиниши устидан доимий мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларда назарда тутилган тартибда инвесторларнинг фаолияти текширилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар доирасида инвестор томонидан очиладиган қўшма ҳисоб рақамлари бўйича пул маблағлари ҳаракати устидан назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар доирасида товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишга ўтказилган танловлар (тендерлар) натижаларини келишиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ваколатли органга киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларда назарда тутилган шартларда ишлаб чиқарилган маҳсулотни харид қилишнинг устунлик ҳуқуқидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ваколатли органга таклифлар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларга ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа вазифаларни бажариш.
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги икки ой муддатда инвесторлар билан музокаралар олиб борсин ва уларнинг натижалари бўйича Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги тегишли Битимга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан тегишли Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларга қўшимча битимни имзолаш ваколати берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 17 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
503-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2019 й., 09/19/503/3295-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 26.11.2022 й., 09/22/674/1041-сон)