Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Йўл ҳаракати барча иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 796-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2020 й., 09/20/796/1639-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 796-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2020 й., 09/20/796/1639-сон)
3. 2020 йил 1 январдан шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:
мамлакатда ишлаб чиқариладиган барча автомототранспорт воситалари ички бозорга ишлаб чиқарувчи томонидан автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланган ҳолда чиқарилади;
республикага чет элдан импорт қилинадиган автомототранспорт воситаларида кундузги сигнал чироқларининг мавжудлиги сертификациядан ўтказиш учун мажбурий техник талаб сифатида белгиланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти билан биргаликда икки ой муддатда Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 796-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2020 й., 09/20/796/1639-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 4 июнь,
460-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2019 й., 09/19/460/3238-сон; 18.12.2020 й., 09/20/796/1639-сон)