Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элдаги ҳамда хорижий фуқароларнинг республикадаги меҳнат фаолияти тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 216-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сонли «Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элдаги ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятини тартибга солиш ҳамда мувофиқлаштириш қисмига мувофиқ ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 23 декабрдаги 560-сонли қарори билан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 239-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом (2-илова).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятига рухсатномалар расмийлаштирилганлиги, юридик шахсларга хорижий ишчи кучларини жалб этиш учун рухсатномалар берилганлиги (амал қилиш муддати узайтирилганлиги), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонда ишга жойлашиш учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилганлиги (амал қилиш муддати узайтирилганлиги) учун тўлов ундирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 216-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳамда Ташқи меҳнат миграция масалалари агентлиги меҳнат фаолияти кўрсатиш учун рухсатномалар олингандан сўнг чет элга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига келаётган хорижий давлатлар фуқароларига кириш визаларини бериш ҳамда муддатини узайтириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига юклансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ишчи кучларини четдан келтириш ва четга чиқариш масалаларини бошқариш тўғрисида» 1993 йил 14 июлдаги 353-сон қарори 2-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошлари ва 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 19 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатномалар бериш (узайтириш), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш) шартлари ва тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 216-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хорижий ишчи кучларини жалб қилиш рухсатномаси республика ҳудудида ишлаш учун ёлланадиган хорижий ходимларнинг умумий ва касблар гуруҳи бўйича йўл қўйилиши мумкин бўлган энг кўп сонини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига келувчи хорижий фуқаро 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ва иш берувчи томонидан олинган рухсатнома асосида унинг номига берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномаси бўлгандагина Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 216-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Рухсатномалар ўзбекистонлик юридик шахсларга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарга, шунингдек ўз шахсий хўжалигида ёлланган ходимлар меҳнатидан фойдаланувчи (бундан буён «иш берувчи» дейилади) айрим ўзбекистонлик ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи хорижий жисмоний шахсларга берилиши мумкин. Бунда хорижий ходимлар меҳнат фаолиятларининг давом этиш муддати рухсатноманинг амалда бўлиш вақтидан ошиб кетмаслиги керак.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 216-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Рухсатнома олиш учун иш берувчи Агентликка қуйидаги ҳужжатларни топширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт лойиҳаси ёки хорижий фуқаролар ёхуд чет эл фирмалари билан тузилган хорижий мутахассисларни жалб қилиш мақсади ва шартлари тўғрисидаги олдидан аҳдлашилганликни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мутахассисга берилган фотосуратли анкета;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсатномани расмийлаштириш ва бериш учун тўлов тўланганлиги ҳақидаги банк (касса) ҳужжати ва Агентлик талабига кўра бошқа зарур ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агентлик хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома беришда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бўш иш жойларини эгаллаш бўйича устунлик ҳуқуқлари принципидан, сўралаётган жойда қадри бир хил ишчи кучлари борлигидан келиб чиқиши керак.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Рухсатнома бериш тўғрисидаги қарор иш берувчи ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатларни берган кундан бошлаб 30 кун мобайнида Агентлик томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқори малака ва ишлаб чиқариш фаолиятида ноёб тажрибага эга бўлган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар иш берувчи ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатларни берган кундан бошлаб 15 кун мобайнида берилади. Бунда, хорижий фуқаронинг юқори малака ва ишлаб чиқариш фаолиятидаги ноёб тажрибаси иш берувчи томонидан белгиланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 июлдаги 232-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 357-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш учун рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги асосланган қарор аризачига ушбу қарор қабул қилингандан сўнг бир ҳафта муддатда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Рухсатнома бир йил муддатга берилади, меҳнат контракти муддатини узайтириш томонларнинг розилигига кўра ва иш берувчининг мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатларни бериши асосида, меҳнат шартномасининг амалда бўлиш муддати тугагунга қадар, амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Иш берувчидаги рухсатнома бошқа иш берувчиларга берилмаслиги керак. Рухсатнома асосида жалб қилинадиган хорижий ходимлар бошқа иш берувчига ишлаш учун ўтказилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Рухсатнома бланкида: рухсатнома берган органнинг номи, рухсатнома берилган иш берувчининг номи ва манзили, унинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар, ушбу шахс қайси давлат фуқароси эканлиги, фаолиятининг тури, рухсатнома амалда бўладиган ҳудуд, амалда бўлиш муддати, 2-иловага мувофиқ шакл бўйича узайтириш вақти кўрсатилади. Рухсатнома Агентлик раҳбари томонидан вакил қилинган масъул мансабдор шахс томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Иш берувчи рухсатномада кўрсатилган мазкур Низом шартларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузганда, бунинг оқибатида хорижий мутахассисларнинг ҳуқуқлари жиддий камситилган ҳолларда Агентлик йўл қўйилган бузилишлар бартараф этилгунга қадар рухсатномани тўхтатиб қўйиши ёки уларни муайян муддатда бартараф этиш тўғрисида кўрсатма бериши мумкин. Бузилишлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда рухсатнома Агентлик қарорига кўра бекор қилиниши мумкин.
(13-14-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига келган ва мазкур Низомни бузган ҳолда ишга қабул қилинган хорижий мутахассислар иш берувчи маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориладилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 216-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Агентлик хорижий мутахассисларни ҳисобга олишни амалга оширади, хорижий мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг ва меҳнат шартларининг қонунийлигини текширувдан ўтказади. Йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини ва ички ишлар ҳудудий органларини хорижий мутахассисларнинг сони, касб-малака таркиби, бўлиш муддатлари ҳақида хабардор қилиб туради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Рухсатномалар беришнинг мазкур Низом билан белгиланган мажбурий тартиби, шунингдек, меҳнат фаолияти ҳуқуқига эгалик тасдиқномалари қуйидаги хорижий фуқароларга нисбатан қўлланмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) дипломатик ва консуллик муассасаларининг, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги дипломатик мақомдан фойдаланувчи ташкилотларнинг ходимларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг халқаро ҳукуматлараро ташкилотлари ва ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари ходимларига;
(17-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 17-сон, 199-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 3 ойгача муддатга келадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаётган ёки ташкил этилаётган қўшма корхоналар ёки фирмаларнинг таъсисчилари ёки пайчилари ҳисобланадиганларга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида аккредитация қилинган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимларига.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 апрелдаги 203-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 17-сон, 199-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон академиялари ва олий касб таълими таълим муассасаларида маърузалар курсини ўқиш ва бошқа ишлар учун жалб қилинган маърузачилар ва йўриқчиларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан тузилган давлатлараро битимларга кўра ишга жойлаштиришнинг бошқа хил тартиби белгиланган шахсларга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ фуқароси _____________________________________