20.04.2019 йилдаги 342-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.04.2019 йилдаги 342-сон
Kuchga kirish sanasi
22.04.2019
Ҳужжат 22.04.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни таҳлил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни тизимли равишда мониторинг қилиб борсин, бунда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича олиб борилган ишларни ўрганиб, уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирлар ташкил қилинишида давлат органлари ва ташкилотларга доимий равишда амалий ёрдам бериб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳар олти ойда таҳлилий ахборот киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 20 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
342-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 342-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни (кейинги ўринларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари деб аталади) мониторинг қилиш ва баҳолашнинг асосий мақсади — аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини ошириш, бу борада давлат органлари ва ташкилотларнинг масъулиятини кучайтириш ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш бўйича янги инновацион услубларни жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ этишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органлари (кейинги ўринларда адлия органлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш холислик, ошкоралик ва даврийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолашда қуйидагиларнинг бажарилиши ҳолати таҳлил қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича дастурлар, «йўл хариталари» ва бошқа чора-тадбирлар режалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ва ижрочиларга тушунтириш бўйича чора-тадбирлар режалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ўзининг соҳа фаолиятига тегишли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилиш юзасидан тасдиқланган тарғибот режалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ҳар йили икки маротаба (май ва октябрь ойларида), масъул давлат органлари ва ташкилотларидан тегишли маълумотларни сўраб олиш, зарурат бўлганда эса жойига бориб ўрганиш орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Адлия органлари ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш доирасида ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган чора-тадбирлар режаларини бажаришга масъул давлат органлари ва ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган сўровнома (кейинги ўринларда сўровнома деб аталади) юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат органлари ва ташкилотлари сўровнома олинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли материалларни илова қилган ҳолда жавоб хатини адлия органларига юборадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Сўровнома бўйича давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган маълумотлар адлия органлари томонидан таҳлил қилинади ва ўтказилган тадбирлар самарадорлиги ушбу Низомга 2-иловадаги Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни баҳолаш тизими мезонларига мувофиқ баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда, адлия органлари вакиллари бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда сўровнома бўйича тақдим этилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини жойига чиқиб ўрганишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрганиш натижасида сўровнома бўйича тақдим этилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса, бу ҳақда Адлия вазирлиги камчилик аниқланган тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарини огоҳлантиради ҳамда мониторинг ва баҳолаш якуни бўйича тайёрланадиган таҳлилий ахборотда тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарадорлигини баҳолаш ҳар бир индикатор бўйича алоҳида юритилади ва расмий статистик маълумотлар, сўровлар, мониторинг ва ўрганиш натижаларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарадорлигини баҳолашда ҳисобот даври сифатида ҳар ярим йиллик фаолият олинади ва индикатор (кўрсаткич) ўзгариши динамикаси бўйича тегишли йўналишда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш фаолиятига асосланган баҳо берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Барча индикаторларни баҳолаш 4 та даража (салбий ёки паст даража, қониқарли даража, ўртача даража ва юқори даража) бўйича фоиз ва сонлар ўлчови асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш натижалари асосида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш натижаларига кўра салбий ёки паст кўрсаткичга эга бўлган давлат органлари ва ташкилотлар масъулиятини ошириш ҳамда уларга ҳуқуқий тарғибот тадбирларини самарали ташкил этишда кўмаклашиш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш натижаларини оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда ёритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар олти ойда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиши ва баҳолаш натижаси бўйича тайёрланган таҳлилий ахборотни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Сўровнома бўйича давлат органлари ва ташкилотлари томонидан адлия органларига тақдим этиладиган маълумотларнинг тўғрилигига тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари масъул ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таҳлилий ахборотдаги маълумотларнинг ҳақиқийлигига Ўзбекистон Республикаси адлия вазири масъул ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТИЗИМИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

т/р

Индикатор (кўрсаткич)нинг номи

Ўлчов бирлиги

Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси

Индикатор (кўрсаткич)ни баҳолаш методикаси

Масъул вазирлик
ва идоралар

I. Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

1.

Ҳуқуқий саводхонликни оширишга доир акциялар, флешмоблар ва бошқа оммавий тадбирлар ташкил этилиши

%

Тадбирлар сонини
олдинги йилдаги
шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (0% дан 10% гача)
3. Ўртача даража (10% дан 20% гача)
4. Юқори даража (20% дан юқори)

Адлия вазирлиги

2.

Давлат органлари ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этилиши

%

Ҳуқуқий курсларда малакаси оширилган ходимлар сонининг давлат органларида ишловчи ходимлар умумий сонидаги улуши

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (0% дан 5% гача)
3. Ўртача даража (5% дан 10% гача)
4. Юқори даража (10% дан юқори)

Адлия вазирлиги

3.

Маҳаллаларда ўтказилган манзилли тарғибот тадбирлари

%

Манзилли тарғибот тадбирлари сонининг
олдинги йилдаги
шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (0% дан 10% гача)
3. Ўртача даража (10% дан 20% гача)
4. Юқори даража (20% дан юқори)

Адлия вазирлиги,

давлат органлари ва ташкилотлари

4.

Тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган манзилли тарғибот тадбирлари

%

Манзилли тарғибот тадбирлари сонининг олдинги йилдаги
шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (0% дан 10% гача)
3. Ўртача даража (10% дан 20% гача)
4. Юқори даража (20% дан юқори)

Адлия вазирлиги,

давлат органлари ва ташкилотлари

5.

Адвокатлар томонидан маҳаллаларда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар кўрсатилиши

%

Кўрсатилган ҳуқуқий маслаҳатлар сонининг олдинги йилдаги
шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (0% дан 10% гача)
3. Ўртача даража (10% дан 20% гача)
4. Юқори даража (20% дан юқори)

Адвокатлар палатаси,
Адлия вазирлиги

6.

«Street law» («Кўча ҳуқуқи» — оддий ҳуқуқ)

дастури доирасида таълим муассасаларида тадбирлар ташкил этилиши

%

Ўтказилган тадбирларни мавжуд жами таълим муассасалари сонидаги улуши

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (5% дан 10% гача)
3. Ўртача даража (10% дан 20% гача)
4. Юқори даража (20% дан юқори)

Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.

Ҳуқуқий қўлланмаларнинг яратилиши ва тарқатилиши

%

Қўлланма тарқатилган хонадонларнинг республикадаги хонадонлар сонига нисбатан улуши

1. Паст даража (5%дан кам)
2. Қониқарли даража (5% дан 10% гача)
3. Ўртача даража (10% дан 20% гача)
4. Юқори даража (20% дан юқори)

Адлия вазирлиги

8.

Ҳуқуқни тарғиб қилишга доир кўргазмали

тарғибот материаллари тайёрланиши

%

Кўргазмали тарғибот материаллари сонининг олдинги йилдаги
шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (0% дан 10% гача)
3. Ўртача даража (10% дан 20% гача)
4. Юқори даража (20% дан юқори)

Адлия вазирлиги,

давлат органлари
ва ташкилотлари

9.

Ҳуқуқий саводхонликни оширишга доир мультипликацион фильмлар яратилиши

1 — 3

Мультипликацион фильмлар сонининг олдинги йилдаги шу

даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (1 та)
3. Ўртача даража (2 та)
4. Юқори даража (3 тадан кўп)

Адлия вазирлиги,

«Ўзбеккино»
Миллий агентлиги

10.

Ҳуқуқий саводхонликни оширишга доир ижтимоий-ҳуқуқий тусдаги видеороликлар яратилиши

5 — 20

Видеороликлар сонининг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)

2. Қониқарли даража (5 — 10 та)

3. Ўртача даража (11 — 19 та)

4. Юқори даража (20 тадан кўп)

Адлия вазирлиги

11.

Ҳуқуқий саводхонликни оширишга доир

бадиий фильм ва сериаллар яратилиши

1 — 3

Бадиий фильм ва сериаллар сонининг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (1 та)
3. Ўртача даража (2 та)
4. Юқори даража (3 тадан кўп)

Адлия вазирлиги,
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги,

МТРК

12.

Коррупцияга қарши курашишни тарғиб қилишга доир видеороликликлар яратилиши

5 — 10

Видеороликлар сонининг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш
суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (5 та)
3. Ўртача даража (6 — 9 та)
4. Юқори даража (10 тадан кўп)

Адлия вазирлиги

II. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш

13.

Давлат органларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва каналлари фойдаланувчилари

%

Саҳифа ва каналлар фойдаланувчиларининг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (0% дан 5% гача)
3. Ўртача даража (5% дан 10% гача)
4. Юқори даража (10% дан юқори)

Адлия вазирлиги,

давлат органлари
ва ташкилотлари

14.

«Ҳуқуқий тест» дастурида ҳуқуқий билимларини синаб кўрган шахслар

%

Дастурдан фойдаланган шахслар сонининг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (0% дан 5% гача)
3. Ўртача даража (5% дан 10% гача)
4. Юқори даража (10% дан юқори)

Адлия вазирлиги

15.

«Ҳуқуқий ахборот» телеграм каналидан фойдаланувчилар

%

Фойдаланувчилар сонининг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (0% дан 5% гача)
3. Ўртача даража (5% дан 10% гача)
4. Юқори даража (10% дан юқори)

Адлия вазирлиги

16.

Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизими фойдаланувчилари сонининг ошиши

%

Фойдаланувчилар сонининг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Паст даража (5% гача)
2. Қониқарли даража (5% дан 10% гача)
3. Ўртача даража (10% дан 15% гача)
4. Юқори даража (15% дан юқори)

Адлия вазирлиги

III. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш

17.

Оммавий ахборот воситалари ҳуқуқий

мавзуларни ёритувчи жодий ходимларининг
малакаси оширилиши даражаси

%

Малака оширган ходимлар сонининг шу йўналишдаги мавжуд ижодий ходимлар сонига нисбатан улуши

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (0% дан 5% гача)
3. Ўртача даража (5% дан 10% гача)
4. Юқори даража (10% дан юқори)

Адлия вазирлиги,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

ЎзА, МТРК

18.

Ҳуқуқий мавзуларни ёритувчи электрон сайтлар аудиторияси

%

Электрон сайтлар аудиториясининг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (0% дан 5% гача)
3. Ўртача даража (5% дан 10% гача)
4. Юқори даража (10% дан юқори)

Адлия вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

19.

Интернет тармоғига интеграция қилинган даврий нашрлар

1 — 5

Даврий нашрлар сонининг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (1-2 та)
3. Ўртача даража (3-4 та)
4. Юқори даража (5 тадан кўп)

Адлия вазирлиги

IV. Юридик таълимни, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлашва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш

20.

Ҳуқуқий мавзулар бўйича таълим берувчи педагог-ўқитувчиларни тайёрлаш ва улар малакасининг оширилиши даражаси

%

Педагоглар сонининг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (0% дан 5% гача)
3. Ўртача даража (5% дан 10% гача)
4. Юқори даража (10% дан юқори)

Адлия вазирлиги

21.

Юридик таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот институтлари, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигидаги тадбирлар

%

Тадбирлар сонининг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (0% дан 5% гача)
3. Ўртача даража (5% дан 10% гача)
4. Юқори даража (10% дан юқори)

Адлия вазирлиги

22.

Юридик таълим муассасалари талабаларининг

чет элга стажировкага юборилиш даражаси

%

Чет элга стажировкага
юборилган талабалар сонининг умумий талабалар сонига нисбатан улуши

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (0% дан 5% гача)
3. Ўртача даража (5% дан 10% гача)
4. Юқори даража (10% дан юқори)

Адлия вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги

V. Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ қилиш

23.

Ҳуқуқий маданият соҳасида ҳимоя қилинган илмий ишлар ва бошқа тадқиқот ишлари

1 — 15

Ҳуқуқий тадқиқот ишларининг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (1 — 7 та)
3. Ўртача даража (8 — 14 та)
4. Юқори даража (15 тадан кўп)

Адлия вазирлиги

24.

Ҳуқуқий маданиятни тадқиқ қилиш мақсадида ташкил этилган илмий-амалий конференциялар

1 — 10

Тадбирлар сонининг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (1 — 4 та)
3. Ўртача даража (5 — 9 та)
4. Юқори даража (10 тадан кўп)

Адлия вазирлиги

25.

Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида ўтказилган сўровлар

1 — 5

Сўровлар сонининг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1. Салбий даража (салбий кўрсаткич)
2. Қониқарли даража (1-2 та)
3. Ўртача даража (3-4 та)
4. Юқори даража (5 тадан кўп)

Адлия вазирлиги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. 14 ва 16-бандлардаги индикатор (кўрсаткич)лар бўйича баҳолаш ушбу бандларда қайд этилган дастур (тизим) ишга туширилганидан сўнг олдинги даврларга нисбатан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 09/19/342/2995-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 09/22/74/0143-сон)