2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3982-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 17 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
326-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 326-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик визаларни бериш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ватандошлар — келиб чиқиши Ўзбекистон Республикасидан бўлган, хорижга чиққан ва хорижий давлат фуқаролигини ёки фуқаролиги бўлмаган шахс мақомини олган, тарихий Ватанига маънавий ва маданий нуқтаи назардан мансубликни ҳис қилган ҳамда этник ва тил нуқтаи назаридан ўзини ўзбеклар ёки қорақалпоқлар сифатида идентификация қилган ҳамда Ўзбекистон билан ҳар томонлама алоқа қилиш истагида бўлган хорижда истиқомат қилаётган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ватандошнинг оила аъзолари — ватандошнинг турмуш ўртоғи, унинг ота-онаси ва фарзандлари (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф қилувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи, унга нисбатан турмуш ўртоғи, тўғри шажара бўйича биринчи, иккинчи, учинчи даражали ва ён шажара бўйича қариндошлар-ватандошларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VTD турдаги кириш визаси — Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи ва унинг фуқаролари бўлган қариндошлари томонидан берилган таклифнома асосида келадиган, амал қилиши мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чекланмаган марта ташриф буюрадиган ватандошлар ва уларнинг оила аъзолари учун 2 йил муддатга бериладиган виза тоифаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МваФР бўлинмалари — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, шаҳар (туман) ички ишлар бўлимлари ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ватандошларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ватандошларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун таклиф қилувчи доимий истиқомат қиладиган жойидаги МваФР бўлинмасига мурожаат қилиши ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланган намунадаги 2 нусхада ариза-анкета;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф қилувчининг паспорти (нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати ва бошқалар) нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф қилувчининг ватандош билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар, нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ватандош Ўзбекистон Республикасига оила аъзолари билан биргаликда келиш ниятида бўлса, уларнинг ҳар бирининг шахсини ва қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатларининг нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф қилувчининг 3,5 х 4,5 см ўлчамли икки дона фотосурати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. МваФР бўлинмаси уч иш куни мобайнида ариза-анкетани ва тақдим этилган бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, ватандошнинг таклиф қилувчига қариндошлик даражасини ўрганиб чиқади ҳамда ватандошлар ва таклиф қилувчининг шахсини ички ишлар органларидаги мавжуд маълумотлар базаси бўйича текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ариза-анкета ўрганиб чиқилгач, агар ватандошнинг Ўзбекистон Республикасига келишига ички ишлар органларида тўсқинлик қилувчи маълумотлар аниқланмаса, ариза-анкетанинг бир нусхасини келишиш учун ваколатли органга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ваколатли орган билан келишилганидан ва ижобий қарор қабул қилинганидан сўнг ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклидаги таклифнома тўлдирилиб МваФРБ бўлинмаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади, гербли муҳр билан тасдиқланади ва бевосита таклиф қилувчига ёки унинг ишончли вакилига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ватандошларни таклиф қилиш ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати ўн беш иш кунидан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Таклифнома берилган кундан бошлаб уч ой давомида амал қилади. Таклиф қилувчи ушбу муддат мобайнида таклифномани Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига кириш визаларини расмийлаштириш учун тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ватандошларга Ўзбекистон Республикасига кўп марталик кириш визаларини расмийлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ватандошларнинг Ўзбекистон Республикасига кўп марталик кириш визалари Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан, бундай консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган тақдирда эса — халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ватандошларга кўп марталик кириш визаларини расмийлаштириш учун таклиф этувчи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиб қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланган шаклда виза талаби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
e-visa.mfa.uz сайти орқали олинган электрон анкета;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МваФР бўлинмаси томонидан берилган таклифнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф қилинувчи ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати ва бошқалар) нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кириш визалари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олиниши мўлжалланган ҳолатларда — авиачипта ёки бронь нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тақдим этилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан кўриб чиқиш муддати беш иш кунидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мурожаат ижобий ҳал этилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан амал қилиш муддати икки йил бўлган кўп марталик «VTD» турдаги кириш визаси расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда визанинг амал қилиш муддати таклиф қилинаётган шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ватандошлар ўз хоҳишларига кўра меҳмонхона, даволаш муассасалари, санаторий ва дам олиш уйларида (кейинги ўринларда жойлаштириш муассасалари деб аталади) ҳисобдан ўтган ҳолда вақтинча бўлишлари ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниб ҳудудий ички ишлар органларида ҳисобда туриб хусусий уй-жойларда яшашлари мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Хусусий уй-жойда яшаш истагини билдирган ватандошларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун таклиф қилувчи ўзи яшаб турган жойдаги МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ белгиланган шаклда ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, Ўзбекистон Республикасига кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси билан визасиз режими ўрнатилган МДҲга аъзо давлатлар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
визасиз режими ўрнатилган МДҲга аъзо давлатлардан келган ватандошларнинг таклиф қилувчи билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар нусхаси олиниб асли қайтариб берилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг вақтинча турар жой майдони беришга розилиги тўғрисидаги аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси — агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. МваФР бўлинмаси вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун топширилган ватандошларнинг ҳужжатлари ҳақиқийлигини, ўз вақтида топширилганлигини, аризадаги биографик ва виза маълумотларининг тўғри ёзилганлигини текшириши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ватандошлар яшаш манзилларини ўзгартирсалар уч иш кунидан кечикмай вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жой бўйича ҳудудий МваФР бўлинмасига турган жойи бўйича рўйхатга олишни ўзгартириш учун мурожаат қилиши лозим (меҳмонхона, санаторий ва даволаниш муассасаларига кўчиб ўтиш бундан мустасно).
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Муайян манзилда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги асосида яшаётган ватандошлар Ўзбекистон Республикасининг бошқа манзилида уч кундан ортиқ бўлиш истагини билдирсалар, амалдаги вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги бекор қилинмасдан бўлиш муддатига вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги қилинади. Бунда янги манзилдаги вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги аввалги вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги муддатидан ошмаслиги лозим.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ватандошлар Ўзбекистон Республикасида бундан буён қолишга қонуний асослари бўлмаса, виза ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш муддатлари тугагунча мамлакат ҳудудидан чиқиб кетишлари лозим.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ватандошлар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари, таълим олишлари, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш билан яшаш гувоҳномаси олишлари мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ватандошлар Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсатнома олиш масаласида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлар вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ватандошларнинг «VTD» турдаги визалари меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун берилган рухсатнома ёки таълим муассасаси билан тузилган шартнома муддатига узайтирилганда виза тури ўзгармайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Агар ватандош шахсини тасдиқловчи ҳужжатни турли сабабларга кўра алмаштирса, амал қилиш муддати тугамаган эски ҳужжатдаги виза ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш МваФР бўлинмаси томонидан белгиланган тартибда янгисига ўтказиб берилиши мумкин.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат ҳудудий ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган ҳамда бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган ватандошлар ҳақида жойлаштириш муассасалари маъмуриятлари, уй-жой мулкдорлари зудлик билан ҳудудий ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
________________________________________________________________________________________________ қариндошлик даражаси, фуқаролиги, яшаш давлатдан. Агар таклиф этилаётган ватандош аввал Ўзбекистон
________________________________________________________________________________________________ Республикасига келган бўлса, у ҳолда унинг Ўзбекистон Республикасига қачон, қаердан ва қандай мақсадда
________________________________________________________________________________________________ ҳамда қанча муддатга келганлиги кўрсатилсин)
9. Ватандош(лар)нинг Ўзбекистон Республикасида бўлган вақтида уй-жой ва моддий таъминлаш мажбуриятини оламан. 10. Менга мен томонидан таклиф этилаётган ватандош(лар)ни дам олиш ва байрам кунларидан ташқари уч сутка ичида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун ИИОга мурожаат қилишим лозимлиги тушунтирилди. 11. Мен томонимдан аввал Ўзбекистон Республикасига таклиф этилган ватандош(лар):
Фамилияси, исми, отасининг исми
Қариндошлик даражаси, фуқаролиги
Туғилган йили ва жойи
Қайси мамлакатдан келган, иш жойи, лавозими ва яшаш манзили
Таклиф этилувчи охирги марта Ўзбекистонда қачон ва қаерда бўлган. Келишдан мақсад
12. Менинг меҳнат фаолиятим, шу жумладан, ўқиш ва ҳарбий хизмат. (Ушбу бандни тўлдиришда корхона, ташкилот ва муассасада ишланган вақтда қандай номланган бўлса, ўша ном билан, ҳарбий хизматни ўташ даври ҳарбий гувоҳномадаги ёзувларга мувофиқ, лавозимни кўрсатган ҳолда тўлдирилиши лозим)
Йил ва ой
Иш жойи ва лавозими
Корхона, ташкилот ва муассаса жойлашган манзил
Келиш
Кетиш
13. Мен хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилдим. 14. Аризага_______________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________ни илова қиламан.
Имзо ______________
Анкетадаги маълумотларни ______________серия, ________________________ рақамли паспорт билан солиштирдим ва аризани қабул қилдим _________________________________________________________________
________________________________________________________________________________________________ (аризани қабул қилган ходимнинг лавозими, унвони ва имзоси)
20___ йил «____» _____________
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ариза-анкета таклиф қилувчи томонидан аниқ ва тўлиқ тўлдирилиши шарт.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (ариза Консуллик-ҳуқуқий департамент ёки унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбари номига ёзилади) _______________________________________________ _______________________________________________ _______________________________________________ _______________________________________________ (таклиф қилувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, доимий яшаш манзили ва телефон рақами)
Ватандошнинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг аввалги фамилияси, исми, отасининг исми (паспорти асосида ва лотин босма ҳарфлари билан)
2.
Фуқаролиги (аввалги фуқаролиги)
3.
Туғилган вақти (йил, кун, ой) ва жойи (шаҳар ва мамлакат)
4.
Жинси
5.
Паспорт тури, рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати
6.
Иш (ўқиш) жойи (ташкилотнинг тўлиқ номи ва лавозими)
7.
Ўзбекистонга сафар мақсади ҳамда ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан берилган таклифнома рақами
8.
Қариндошлик алоқалари
9.
Ўзбекистон Республикасида турган вақтда яшайдиган манзили
10.
Ўзбекистонда яшаш муддати
____________дан ___________гача ________марта ________кун (ҳар бир киришда)
11.
Виза олиш жойи (давлат / шаҳар)
Ўзбекистон Республикасининг______________________ даги Элчихонаси/Консулхонаси
12.
Ватандошни турар жой билан таъминлаш ва ўз вақтида ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида рўйхатдан ўтказиш мажбурияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Таклиф қилувчи шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ёки ҳудудий бўлинмаларига ва таклиф қилинаётган шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги консуллик муассасасига ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши ватандошга виза расмийлаштиришни тўхтатишга ёки уни бекор қилишга олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)