Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 15.06.1995 йилдаги 221-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 15.06.1995 йилдаги 221-сон
Kuchga kirish sanasi
15.06.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 05.06.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИНИ ОЧИҚ ТУРДАГИ АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА АЙЛАНТИРИШГА ОИД ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки бўлган корхоналарни акциялаштиришни жадаллаштириш ва қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 12 июндаги ПФ-1164-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш Тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат корхонасини қайта ташкил этиш натижасида тузилган очиқ турдаги акционерлик жамиятининг Намунавий уставини, шунингдек, хусусийлаштиришнинг Намунавий режасини икки ҳафта муддатда тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Иқтисодиёт тармоқлари бўйича қайта ташкил этилаётган давлат корхоналари акцияларини чиқаришнинг 1995 йил учун жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Хўжалик уюшмаларининг (корпорациялар, концернлар ва корхоналар бошқа бирлашмаларининг) раҳбарлари акциялар чиқаришнинг объектлар бўйича ишлаб чиқилган жадвалини бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари хўжалик уюшмалари ва ташкилотлари билан биргаликда 1, 2-иловалар талабларига мувофиқ давлат корхоналарини акционерлик жамиятларига айлантирилишини, уларнинг ва акциялар чиқарилишининг рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки, Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акционерлик жамиятларини улар жойлашган ердаги ҳокимликларда рўйхатдан ўтказадилар. Қолган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 30 июндаги 272-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Вақт» Миллий депозитарийси қисқа муддатларда Миллий депозитарийнинг ҳудудий филиалларини ва рўйхатдан ўтказиш пунктларини кўпайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги 263-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда қийматли қоғозлар билан операциялардан солиқ олиш Тартибини икки ҳафта муддатда тасдиқлансин ва манфаатдор ташкилотларга етказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги республика акционерлик жамиятлари акциялари бўйича хорижий юридик ва жисмоний шахслар олишган дивидендларни репатриация қилиш тартиби тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банки ўн кун муддатда, халқаро молия институтлари тавсияномаларини ҳисобга олган ҳолда, инвестиция фондлари тўғрисида Низом лойиҳасини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар. Хусусийлаштирилган корхоналар акцияларининг 30 фоизгачасини, уларнинг номинал қиймати бўйича, инвестиция фондларига ажратиш назарда тутилсин, бунда улар битта инвестиция фондига 10 фоиздан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В. А. Чжен зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1995 йилнинг октябрида кўриб чиқилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 15 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
221-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 15 июндаги 221-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Тартиб давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш жараёнини тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш тегишли тармоқ бўйича тасдиқланган жадвалда назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва бошқалар уч кун муддатда кўрсатиб ўтилган жадвални корхоналарга етказадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Очиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантирилаётган давлат корхонасининг раҳбари давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга оид ҳужжатларни тайёрлаш учун ишчи комиссияси тузиш тўғрисида уч кун муддатда буйруқ чиқаради. Комиссия бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштириш режасини (хусусийлаштиришнинг Намунавий режасига мувофиқ);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги далолатномани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акционерлик жамияти устави лойиҳасини (Намунавий уставга мувофиқ);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциялар эмиссияси проспектини (эмиссиянинг Намунавий проспектига мувофиқ) ишлаб чиқади ва Давлат мулки қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармасига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзолари тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат мулки қўмитаси ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда уларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда хусусийлаштириш режасини тасдиқлайди, шунингдек Молия вазирлиги билан биргаликда эмиссия проспектини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг қўйилган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланган ҳолларда Давлат мулки қўмитаси бир ҳафта муддатда уларга зарур ўзгартиришлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан корхонани хусусийлаштириш режасининг тасдиқланиши уни очиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги қарор, Молия вазирлиги билан биргаликда эмиссия проспектининг тасдиқланиши эса акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор бўлиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат мулки қўмитаси (унинг ҳудудий бошқармаси) очиқ турдаги акционерлик жамиятининг таъсисчиси сифатида, тегишли уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва корхоналар билан биргаликда акционерлик жамиятини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акционерлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш бир ҳафта муддатда улар жойлашган ердаги ҳокимликлар аппаратининг корхоналарни рўйхатдан ўтказиш учун масъул бўлган тегишли бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акционерлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш буюртманома, тасдиқланган хусусийлаштириш режаси, акционерлик жамияти устави нусхалари асосида амалга оширилади. Ушбу Тартибга мувофиқ таъсис этилган акционерлик жамиятларини рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказиш йиғимлари ва бошқа хил тўловлар ундирилмайди. Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъекти бўлган акциядорлик жамиятининг давлат рўйхатидан ўтказилиши кўрсатиб ўтилган субъектларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари сифатида қўшимча равишда рўйхатдан ўтказилмасдан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши ва ваколатли банкларда валюта ҳисобварақлари очиши учун асос бўлиб ҳисобланади.
(5-банд тўртинчи хатбоши билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июндаги 214-сонли қарорига мувофиқ тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Акционерлик жамияти рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб корхонанинг активлари ва пассивлари акционерлик жамияти томонидан балансга қабул қилинади. Акционерлик жамияти қайта ташкил этилган корхонанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси бўлиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Акционерларнинг биринчи йиғилишига қадар қайта ташкил этилаётган корхона раҳбари ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажаришни давом эттиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акционерлик жамияти бошқарувининг доимий органлари акционерларнинг биринчи мажлисида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Хусусийлаштириш жараёнида таъсис этилган акционерлик жамиятининг акцияларини чиқариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акционерлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин уч кун муддатда акциялар намуналарини (эскизларини) тасдиқлайди ҳамда акционерлик жамиятига акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси, давлат рўйхатидан ўтказилган сана ва кодни кўрсатган ҳолда, шунингдек тикилган ва «Рўйхатдан ўтказилган» штампи қўйилган муҳр билан тасдиқланган эмиссия проспектининг бир нусхасини беради. Акциялар чиқарилишини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқлайдиган тартибда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қийматли қоғозлар ягона давлат реестрига киритиш учун эмиссия проспекти нусхасини бир ҳфта муддатда Молия вазирлигига (ҳудудий молия органига) юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси акциялар чиқарилиши тўғрисидаги маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва тўғрилиги учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) акциялар чиқарилиши рўйхатдан ўтказилгандан сўнг бир ҳафта муддатда таъсисчи оммавий ахборот воситаларида акцияларга обуна тўғрисидаги хабарни эълон қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) давлат корхоналарини қайта ташкил этиш натижасида ташкил этилган акционерлик жамиятларининг акциялари ва эмиссия проспектларини кейинги чиқаришларни рўйхатдан ўтказиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки ҳудудий молия органлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Акциялар ва эмиссиялар проспекти чиқарилиши рўйхатдан ўтказилгандан кейин уч кун муддатда акционерлик жамияти Бошқаруви Марказий депозитарийга ҳисобга олиш учун акциялар эмиссияси проспектини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Акциялар нақдина шаклда чиқариладиган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лицензиясига эга бўлган полиграфия корхоналари уларни Марказий депозитарий буюртманомаси бўйича бир ой муддатда тайёрлаб беришга мажбурдирлар.
(9-10-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги 263-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи тегишли уюшмалар, корпорациялар, концернлар, корхоналар билан биргаликда акционерлик жамияти акцияларининг тўрт пакети белгиланган тартибда тарқатилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акцияларни тўлиқ сотиб олиш муддатлари ва биринчи бадал миқдори Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан, мазкур корхоналар ходимлари учун имтиёз ва кафолатларни назарда тутган ҳолда, ҳар бир муайян ҳолатда алоҳида белгиланади, бироқ бу муддат акционерлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб бир йилдан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 6-сон, 21-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 5-сон, 26-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)