17.04.2019 йилдаги ПҚ-4292-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 17.04.2019 йилдаги ПҚ-4292-сон
Kuchga kirish sanasi
18.04.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сон Фармонини ижро этиш ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2021 й., 07/21/5006/0151-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида Вазирлик марказий аппарати, Вазирлик ҳузуридаги ташкилотлар ва муассасалар тузилмасига ўзгартишлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тузилмаларини ва бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида уларнинг бошқарув ходимлари чекланган сонини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш асосида миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон — 2020 йил 1 августдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда билим тарқатувчи мутахассис ва тренерларни тайёрлаш учун Тошкент давлат аграр университети ҳамда унинг филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳузурида ўзини ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган агротехнологиялар бўйича ахборот-маслаҳат марказлари (extension center) ташкил этилишини таъминласин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари агротехнологиялар бўйича ахборот-маслаҳат марказлари (extension center) ташкил этилишини, жойлаштирилишини ва самарали фаолият кўрсатишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда интеграциялашган электрон ахборот айирбошлаш тизими ва портали, шунингдек, агротехнологиялар бўйича ахборот-маслаҳат марказлари (extension center) ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг техник кўмаги ва грант маблағларини жалб этиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2020 йил 1 январга қадар республика ҳудудларининг ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳияти, захира ерлари тўғрисидаги ахборотлар, статистик ва гидрометеорологик маълумотлар, инфратузилма объектлари ва коммуникация тармоқлари билан таъминланганлиги ҳамда соҳага доир бошқа маълумотлардан иборат «invest.gov.uz/agro» Ўзбекистон инвестиция порталида тегишли ахборот блоки ва унинг мобил иловаси яратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, 2019 йил 1 майдан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик марказий аппарати ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,4 бараварга оширган ҳолда қўлланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий бўлинмалар ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,2 бараварга оширган ҳолда қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлик бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Вазирликнинг янги ташкил этилган таркибий ва идоравий бўйсунувидаги бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек, Вазирлик марказий аппарати ходимларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларини зарур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга, Вазирликка юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга ошириш қобилиятига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) халқаро ташкилотларнинг ва хорижий мамлакатлар молиявий муассасаларининг техник кўмаги ҳамда грант маблағларини жалб қилган ҳолда ҳудудларда агротехнологиялар бўйича ахборот-маслаҳат марказлари (extension center) тармоқларини босқичма-босқич ташкил этишга доир «Йўл харитаси»ни тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) аниқ кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган Вазирлик, унинг бўлинмалари ва улар раҳбарларининг фаолиятини баҳолашнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган қишлоқ хўжалигини стратегик ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш дастурларини амалга ошириш сифати ҳамда самарадорлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлик икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 17 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4292-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2021 й., 07/21/5006/0151-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2021 й., 07/21/5006/0151-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2021 й., 07/21/5006/0151-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2021 й., 07/21/5006/0151-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2021 й., 07/21/5006/0151-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2021 й., 07/21/5006/0151-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2019 й., 07/19/4292/2963-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон, 22.07.2020 й., 06/20/6031/1088-сон, 07.09.2020 й., 07/20/4819/1263-сон, 10.09.2020 й., 07/20/4821/1271-сон; 04.02.2021 й., 07/21/4975/0085-сон, 25.02.2021 й., 07/21/5006/0151-сон, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)