Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2022 17.04.2019 йилдаги 323-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.04.2019 йилдаги 323-сон
Kuchga kirish sanasi
17.04.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2022
Ҳужжат 17.04.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 сентябрдаги 505-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идораларда овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 майдаги 366-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ҳамда уларни янгилаш мақсадида аутсорсерларга, транспорт харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси шахсий таркибининг овқатланишини таъминлаш учун амалда харид қилган нархларда бериш (тарқатиш) йўли билан сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий таркибнинг узлуксиз овқатланишини (шу жумладан доимий жойлашиш пунктларида, дала шароитларида, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳамда бошқа ҳолатларда) ташкиллаштириш мақсадида тегишли зарур лавозимларни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари штатларига киритиш йўли билан сақлаб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий таркибнинг овқатланиши аутсорсинг шартларида амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг рўйхатини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 17 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
323-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 323-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (кейинги ўринларда Миллий гвардия деб аталади) бўлинмаларидаги офицерлар, шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар, ходимлар, муддатли ҳарбий хизматчилар, курсантлар ҳамда академик лицей ўқувчиларининг (кейинги ўринларда шахсий таркиб деб аталади) овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсинг — буюртмачининг шахсий таркибни овқатлантириш вазифасини шартнома асосида аутсорсерга ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсер — шартнома асосида буюртмачига аутсорсинг хизмати кўрсатувчи юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи — Миллий гвардия бўлинмалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шахсий таркибни овқатлантириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стационар ва дала шароитида озиқ-овқат таъминоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуруқ маҳсулотлар таъминоти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шахсий таркибни овқатлантириш буюртмачининг озиқ-овқат хизмати томонидан аутсорсер хизматини жалб қилиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шахсий таркибни овқатлантириш учун пул маблағлари йиллик талабномалар бўйича белгиланади ва аутсорсинг хизматлари учун келишилган ҳисоб-китоблар, озиқ-овқат меъёри нархлари белгиланган меъёрлар асосида йил бўйича режалаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аутсорсинг хизмати буюртмачининг тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Аутсорсинг хизмати кўрсатиш жараёнида махфийлик тартибига риоя этиш буюртмачи томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Аутсорсерни танлаш, шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Аутсорсерлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаш орқали танлаб олинади. Бунда умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга, ошхоналарнинг ҳолатини яхшилашга тайёр бўлган талабгорларга устунлик берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аутсорсер талабгорларига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсинг хизмати бўйича камида бир ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларга эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий аҳволининг барқарорлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стационар ва дала шароитида аутсорсинг хизмати кўрсатиш учун етарли моддий-техника ва логистика базасига эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штатида етарли иш тажрибасига ва кўникмага эга ходимлар бўлиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Аутсорсерларни танлаб олиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан талабгорларни ўрганиш ҳамда белгиланган тартибда танловни ўтказиш йўли билан зарурат туғилганда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Аутсорсерларни танлаш натижалари махсус комиссиянинг баённомаси билан расмийлаштирилади ва тасдиқланган куннинг эртасидан кечиктирмай шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил қилиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш юзасидан Миллий гвардия бўлинмалари билан ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунавий шакл бўйича белгиланган тартибда шартнома тузиш учун буюртмачига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичлари тегишли ҳудудда юзага келган нархлар даражасини ҳар ой ўрганиш орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агар озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги бозор нархлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг баённома қарорида белгиланган нархлардан баланд бўлса, буюртмачи аутсорсер билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун тегишли ҳудуддаги амалдаги нархларни ўрганиб чиқиш далолатномаси илова қилинган таклифларни белгиланган тартибда юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Озиқ-овқат маҳсулотларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари баённомаларида белгиланган нархлари улар тасдиқлангандан кейинги кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Баённома қарорларнинг тўғри тузилиши учун жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Аутсорсинг хизмати кўрсатиш бўйича шартнома буюртмачи ва аутсорсер ўртасида календарь йил учун ёзма шаклда икки нусхада тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномада шахсий таркибнинг сони, бир нафар овқатланувчи учун тасдиқланган меъёрлардаги кунлик озиқ-овқат қиймати, календарь куни ва жами йиллик сумма акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан ҳар ойнинг 1-санасига қадар Миллий гвардия бўлинмалари томонидан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан олинган озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўзгарганда ёки бошқа асосли ҳолатларда шартномага тегишли ўзгартириш киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Кўрсатилган хизматлар ҳисоб-китоби шартнома ойлик суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан, 85 фоизи ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ҳар 10 кунда, якуний ҳисоб-китоб эса — кейинги ойнинг 5-санасига қадар амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш учун аутсорсерни танлаш, аутсорсер ва ҳарбий қисм (муассаса) ўртасида ҳисоб-китоблар мазкур Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Аутсорсинг хизмати кўрсатишда озиқ-овқатлар сифатига ва хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Аутсорсинг хизматлари асосида овқат билан таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Аутсорсер томонидан фойдаланиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари тегишли мувофиқлик сертификатлари билан тасдиқланиши, шунингдек, халқаро ва миллий стандартлар талабларига жавоб бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Буюртмачига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати юзасидан назорат аутсорсер иштирокида буюртмачининг тиббий ҳамда озиқ-овқат хизматлари томонидан амалга оширилади, бунда қабул қилиш далолатномаси тузилиб, у маҳсулот сифатини текширган шахслар томонидан имзоланади ва буюртмачи томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Аутсорсер ходимлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиши, уларни тўғри сақлаши ва белгиланган меъёрлар асосида сарфлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган меъёрлар асосида таом тайёрлаш технологиясига қатъий амал қилиши, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таомларни тайёрлашда, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш ҳамда сақлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ошпазлик соҳасида зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиши ва ўз малакасини доимий равишда ошириб бориши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аутсорсер ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиши ва тиббий дафтарчага эга бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бандда белгиланган талабларга риоя қилмаган шахсларнинг аутсорсер томонидан хизмат кўрсатишга жалб этилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган тартибда сақлаш қоидаларига риоя этилиши бўйича жавобгарлик аутсорсерга юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Шахсий таркибнинг овқатланиш тартибини режалаштириш, назорат қилиш ва мониторингни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Шахсий таркибнинг овқатланиш тартиби буюртмачи томонидан ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Таомнома санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида тузилади, аутсорсер ва буюртмачи раҳбари томонидан имзо билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Таомнома уч нусхада тузилади — биринчи нусхаси аутсорсерга, иккинчи нусхаси буюртмачига ҳамда учинчи нусхаси ошхонага фойдаланиш учун берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Таомлар овқатланиш технологияси қоидаларига амал қилган ҳолда тайёрланади, сақланади ва тарқатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Шахсий таркибнинг овқатланиши кун мобайнида суткалик овқатланиш меъёрлари бўйича озиқ-овқат маҳсулотларининг тўғри тақсимланиши, шунингдек, кун тартиби бўйича қатъий белгиланган вақтда овқатланиш ташкиллаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Озиқ-овқат маҳсулотларини қозонга солиш аутсорсер ва буюртмачи вакиллари иштирокида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Овқатларни тарқатиш бошлангунга қадар буюртмачи вакиллари томонидан овқатлар сифати, шунингдек, ошхона биносининг санитария ҳолати, ошхона идишлари ва инвентарлари текширилади. Буюртмачи вакиллари текширув натижаларини овқатларни тайёрлаш сифатининг назорат китобида акс эттиради. Бунда унинг сифати тўғрисидаги хулоса ҳар бир овқат пишириш (нонушта, тушлик, кечки овқат) учун алоҳида ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан мониторинг буюртмачи ташкил этадиган комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Комиссия таркиби Миллий гвардия Моддий-техника таъминоти бошқармаси моддий таъминот бўлими, буюртмачининг таъминот ва бошқа бўлинмалари ходимларидан шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боради, жумладан шахсий таркиб ўртасида сўровномалар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, буюртмачи ва аутсорсерга тегишли таклиф ва тавсиялар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ошхона ва омборларда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар талабларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёр таом ва озиқ-овқат маҳсулотларининг белгиланган кунлик меъёрларга мос бўлишини ҳамда сифатини ўрганади, зарур ҳолатларда четдан мутахассислар жалб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия буюртмачи томонидан юкланган бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Комиссия томонидан ўтказилган ўрганиш натижалари алоҳида юритиладиган журналда қайд этиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Шахсий таркибни иссиқ овқат билан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Аутсорсинг шароитида шахсий таркибни иссиқ овқат билан таъминлаш шахсий таркиб етиб келиши ва кетишини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Шахсий таркибни овқатлантириш бўйича ҳисобга киритишда ёки ҳисобдан чиқаришда ҳисоб-китоблар белгиланган кунлик меъёр суммасига нисбатан қуйидагича амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нонушта учун — 25 %;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тушлик учун — 50 %;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кечки таом учун — 25 %.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Миллий гвардия академик лицей ўқувчиларини овқатлантириш бўйича ҳисобга киритишда ёки ҳисобдан чиқаришда ҳисоб-китоблар белгиланган кунлик меъёр суммасига нисбатан қуйидагича амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нонушта учун — 20 %;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи нонушта (ёки тушлик) учун — 20 %;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тушлик учун — 40 %;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кечки овқатланиш учун — 20 %.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Агар шахсий таркибнинг озиқ-овқат таъминотини ташкил қилиш бўйича жами харажатлар овқатланиш паёги ўрнига пул компенсациясининг белгиланган миқдоридан ошиб кетса, мавжуд тафовут шахсий таркибдан ундирилмайди, харажатлар эса — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Миллий гвардиянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Шахсий таркибни овқатлантириш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобига ташкил этилганда шахсий таркиб учун белгиланган бир кунлик овқатланиш рациони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланган меъёрлардан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Аутсорсер ва буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ички қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий таркибнинг сони ва овқатланиш жадвалини белгиланган тартибда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олинган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилишини талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аутсорсер қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Аутсорсер:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий таркибнинг озиқ-овқат таъминотини узлуксиз, шу жумладан, зарур ҳолатларда, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда дала шароитида амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озиқ-овқат маҳсулотларининг янги ва сифатли бўлишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқ учун зарарли ва яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланмаслиги ва таомларни тарқатмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дала шароитида кўчма ошхона фаолиятини тўлиқ ташкил этган ҳолда, шахсий таркибнинг озиқ-овқат таъминотини амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижарага олинган бино ва иншоотлар, жиҳозлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиши, сақлаши, носоз ҳолга келганда уларни ўз ҳисобидан таъмирлаши, шунингдек, мулкни сақлаш харажатларини қоплаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсинг хизмати кўрсатишда хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли сақланишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махфийлик тартибига қатъий риоя қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аутсорсерга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсердан шартнома шартларини бажариш билан боғлиқ жараёнда қатнашувчи шахслар (ошхона ходимлари) рўйхатини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
овқатланиш жадвалига ўзгартиришлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсернинг ишлаб чиқариш фаолиятига аралашмаган ҳолда шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Буюртмачи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсерга шахсий таркибнинг сонини ва уларнинг овқатланиш жадвалини ўз вақтида тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномага мувофиқ белгиланган муддат ва шартлар асосида аутсорсерга кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Объектлар ва моддий-техника воситаларидан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ошхонада жойлашган моддий-техника воситалари буюртмачи томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда аутсорсерга вақтинчалик фойдаланишга берилади. Далолатнома икки нусхада буюртмачи комиссияси ва аутсорсер томонидан имзоланади. Далолатнома буюртмачи томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Аутсорсерга вақтинчалик фойдаланишга бериладиган ошхона биносига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етарли ўринга эга бўлган, технологик жиҳозлар билан таъминланган, техник ҳолати белгиланган меъёрларга мос бўлган овқатланиш биносининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотларни сақлаш учун омборларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таом тайёрлаш ускуналари, ошхона мебеллари ва овқатланиш учун зарур бўлган бошқа жиҳозларнинг мавжудлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Белгиланган фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган ва яроқсиз ҳолатга келган моддий-техника воситалари белгиланган тартибда буюртмачи томонидан ҳисобдан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ушбу Низомда назарда тутилган талабларнинг бузилиши буюртмачи ва аутсорсернинг тузилган шартномани белгиланган тартибда бекор қилишига асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎________ — ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркибининг аутсорсинг шартлари асосида овқатланишини ташкил этиш учун
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

‎‎__________ шаҳри‎
‎‎

20___ йил «____» ___________

‎‎Кейинги ўринларда Буюртмачи деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси номидан Низом асосида фаолият юритувчи ______ — ҳарбий қисм (муассаса) командири __________________________________ бир томондан

____________________ (Ф.И.О.)‎‎

‎‎ва кейинги ўринларда Аутсорсер деб аталувчи _____________________________________________________________ номидан Устав (ишончнома) асосида фаолият юритувчи директор _______________________________________________
‎____________________________ иккинчи томондан, кейинчалик Томонлар деб аталади,

‎‎(Ф.И.О)

‎ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.

‎‎I. Шартнома предмети

‎‎1.1. Пулли хизмат кўрсатиш Шартномасига кўра, Аутсорсер Буюртмачининг топшириғи бўйича мазкур Шартноманинг 1.2-бандида қайд этилган хизматларни кўрсатиш, Буюртмачи эса — ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олади.
‎1.2. Аутсорсер мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатдан бошлаб, у тугагунига қадар ҳар куни _______ — ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркибини озиқ-овқат паёкларининг белгиланган меъёрлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этган ҳолда, Буюртмачи билан келишилган таомномага мувофиқ уч (тўрт) маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш мажбуриятини (кейинги ўринларда Хизматлар деб аталади) ўз зиммасига олади.

1.3. Хизмат кўрсатиш муддати:

‎‎20 ___ йил «____» ______________________дан 20 ___ йил «____» ____________________________________гача.

‎‎1.3.1. Томонлар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва Аутсорсер томонидан амалда кўрсатилган Хизматлар учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-фактурани имзолаганидан ҳамда Буюртмачи томонидан Аутсорсернинг мазкур Шартномада кўрсатилган банк ҳисобрақамига пул маблағлари ўтказилгандан сўнг Хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланади.

‎‎II. Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

‎‎2.1. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур:
‎2.1.1. Таомни ва тайёр маҳсулотни сифатли тайёрлаш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, шахсий таркибнинг тегишли тоифалари учун таъминот меъёрлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг таом тайёрлаш ва овқатланишни ташкил этишга тааллуқли қисмларидаги талабларга тўлиқ мос келадиган Хизматлар кўрсатиш.
‎2.1.2. Шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этишда тегишли сифат сертификатлари билан тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш.
‎2.1.3. Давлат стратегик захираси ва Миллий гвардия Моддий-техника таъминоти Марказий базаси захираларини янгилаш тартибида Буюртмачининг бўлинмаларидан айрим ўзига хос озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш.
‎2.1.4. Аутсорсер томонидан Буюртмачи бўлинмаларидан алоҳида ўзига хос озиқ-овқат маҳсулотларини (масалан, қорамол ва қўй-эчкилар, от гўшти, мол ёғи ва ҳарбий қисм (муассаса) ёрдамчи хўжалигида етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини ) харид қилиш.
‎‎2.1.5. Хизматларни мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатда ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиши.
‎2.1.6. Хизматлар кўрсатиш жараёнида Аутсорсер мазкур Шартнома шартларига амал қилмасдан, овқат сифатининг ёмонлашувига олиб келган барча камчиликларни Буюртмачининг талаби бўйича бир кун давомида бепул тўғрилаш.
‎2.1.7. Таомни тайёрлаш жараёнига фақат белгиланган тартибда тиббий текширувдан (кўрикдан) ўтган ходимларга рухсат этиш.
‎‎2.1.8. Ходимлар зиммасига Буюртмачининг ҳудудида одоб-ахлоқ қоидалари, шунингдек, ички кун тартибига риоя қилиш мажбуриятини юклаш.
‎2.1.9. Хизматларни бевосита кўрсатиш.
‎2.1.10. Хизматлар нархини оширмаган ҳолда шахсий маблағлари ҳисобидан:
‎солиқлар тўлаш;
‎белгиланган тартибда у билан меҳнат шартномаси тузган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш;
‎озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш;
‎озиқ-овқат маҳсулотларини савдо нуқталаридан хизмат кўрсатиш жойигача етказиш;
‎совитувчи компрессорлар ва бошқа жиҳозларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаши, қайта тўлдириш;
‎ижарага олинган бино, хона, мебель, инвентарь ва бошқаларни зарур ҳолатда сақлаш ва жорий таъмирлаш.
‎2.1.11. Томонлар имзолайдиган тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва алоҳида ижара шартномасини расмийлаштирган ҳолда Буюртмачидан ишлаб чиқариш хоналари, жиҳозлар ва ошхона мебелини қабул қилиб олиш.
‎2.1.12. Мазкур Шартномани бекор қилиш ҳақида Буюртмачини бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш, ушбу муддат тугагунига қадар эса Буюртмачи шахсий таркибининг овқатланишини узлуксиз ташкил этишни таъминлаш.
‎2.2. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:
‎2.2.1. Бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматлар учун амалдаги нархлар бўйича бир ойда камида бир марта Хизматлар ҳақини тўлаш.
‎2.2.2. Аутсорсерга шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш учун ижара шартномаси доирасида «ноль» ставкаси бўйича ошхоналарнинг ишлаб чиқариш хоналари, жиҳозлари ва мебель анжомларини вақтинча фойдаланишга бериш.
‎2.2.3. Томонлар имзолайдиган тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва алоҳида ижара шартномасини расмийлаштирган ҳолда, Аутсорсерга ошхоналарнинг ишлаб чиқариш хоналари, жиҳозлари ва мебелини топшириш.
‎2.2.4. М�зкур Шартномани бекор қилиш ҳақида Аутсорсерни бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш.
‎2.3. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎2.3.1. Аутсорсернинг фаолиятига аралашмаган ҳолда, бажарилаётган ишларнинг юритилиши ва сифатини исталган вақтда текшириш.
‎2.3.2. Буюртмачи Шартномани бажаришни рад этиши тўғрисидаги хабарномани олгунга қадар, Аутсорсерга кўрсатилган хизматларнинг қийматини белгиланган тартибда тўлаб, исталган вақтда Шартномани бажаришдан бош тортиш.

‎‎III. Шартноманинг нархи ва ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби

3.1. Мазкур Шартноманинг нархи Шартноманинг прогноз суммаси 1-иловага мувофиқ _____________________________________ ________________________________________________________________

‎‎сон билан

сўз билан‎‎

‎‎сўмни ташкил этади.
‎3.2. Аутсорсер Шартнома ойлик қийматининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўлов 3 банк кунида ўтказилади.
‎3.3. Аутсорсер томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматларнинг амалдаги қиймати бўйича 85 фоиз миқдорда ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ўн кунда камида бир марта амалга оширилади.
‎3.3.1. Овқатланадиган бир киши учун кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги нархи Аутсорсер етказиб берувчидан харид қилган ва тегишли меъёрлар бўйича тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги нархини (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари баённомаси билан расмийлаштирилиб, баённомаларида кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотлари нархидан баланд бўлмаслиги керак) шахсий таркиб сонига кўпайтириш йўли билан Буюртмачи томонидан белгиланади. Ҳосил бўлган якуний сумма 20 фоиз устама ҳақи миқдорига кўпайтирилади (яъни, умумий сумма аутсорсернинг 20 фоизлик устама ҳақига кўпайтирилади).
‎3.3.2. Овқатланувчиларнинг амалдаги сони ҳақидаги маълумотлар ва овқатланадиган бир кишига кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги нархи асосида Буюртмачи кундалик таомномага (озиқ-овқат маҳсулотларининг тақсимотига) мувофиқ Аутсорсер билан биргаликда ҳар ўн кунда тўланиши лозим бўлган суммани кўрсатган ҳолда, бажарилган ишларнинг йиғма далолатномасини тузади ва ҳисоб-фактурани расмийлаштиради ҳамда улар Аутсорсер раҳбари ва ҳарбий қисм (муассаса) командири томонидан имзоланади.
‎3.3.3. Буюртмачи томонидан амалда кўрсатилган хизматлар нархи белгиланган тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисоб-фактура олинган вақтдан бошлаб, 10 банк куни давомида Шартномада белгиланган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.
‎3.3.4. Мазкур Шартномага 2-иловада кўрсатилган Шартнома прогноз суммасини ҳисоблаш учун озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари Томонлардан бирининг ташаббуси билан одатда бир ойда камида бир марта қайта кўриб чиқилади.

‎‎IV. Томонларнинг мажбуриятлари

‎‎4.1. Аутсорсер Буюртмачи шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиши бўйича Шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган ҳолатларда Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган хизматлар ойлик нархининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
‎4.2. Пеня (жарима) тўлаш Томонларнинг зиммасидаги мажбуриятларини бажаришдан ёки бузилишларни бартараф этишдан озод қилмайди.
‎4.3. Мазкур Шартнома шартларининг бажарилмагани ёки тегишли даражада бажарилмагани учун Томонлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси талабларида, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиладилар.
‎4.4. Томонларнинг Мазкур Шартномада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.

‎‎V. Мунозарали вазиятларни ҳал этиш тартиби

‎‎5.1. Мазкур Шартномани бажаришда юзага келиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкон қадар Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этилади.
‎5.2. Низолар ва келишмовчиликларни Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этиб бўлмайдиган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган келишмовчиликларни суддан олдин бартараф этиш тартиб-таомили амалга оширилгандан сўнг улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун берилади.

‎‎VI. Форс-мажор ҳолатлар

6.1. Томонлар мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар бундай ҳолат енгиб бўлмас куч, яъни табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар ва алоҳида давр оқибати ҳисобланса, жавобгарликдан озод қилинади. Бунда мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати мутаносиб равишда ушбу ҳодисалар рўй берган муддатга сурилади.

‎‎VII. Якунловчи қоидалар

‎‎7.1. Ушбу Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар фақат улар ёзма шаклда расмийлаштирилиб, Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Мазкур Шартномага барча иловалар унинг ажралмас қисмини ташкил этади.
‎7.2. Томонларнинг ҳеч бири мазкур Шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа Томоннинг ёзма шаклдаги розилигисиз бирор бир учинчи томонга бериб юбориши мумкин эмас.
‎7.3. Ушбу Шартнома икки нусхада тузилган. Иккала нусха айнан бир хил бўлиб, бир хил юридик кучга эга. Томонларнинг ҳар бирида мазкур Шартноманинг бир нусхаси бўлади.

‎‎VIII. Мазкур Шартноманинг амал қилиш муддати

‎‎8.1. Ушбу Шартнома икки томонлама имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва 20 ___ йил 31 декабргача амал қилади.

‎‎IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари

‎‎«Аутсорсер»

«Буюртмачи»

‎‎---------------------------------------- ‎‎------------------------
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20__ йил «__» ________даги ____-сон Шартномага
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ШАРТНОМАНИНГ ПРОГНОЗ СУММАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

(сўм)

Т

Ойлар

Ойдаги

кунлар

сони

1-меъёр*

«Асосий маҳсулотлар тўплами»

«а» бандига асосан 1-меъёр паёгига қўшимча бериладиган паёк

Байрам кунларида

«г» бандига асосан 1-меъёрга қўшимча бериладиган паёк

Жами

сумма

Суткалик озиқ-овқат миқдори

Паёк

қиймати

Умумий сумма

Суткалик озиқ-овқат миқдори

Паёк

қиймати

Умумий сумма

Суткалик озиқ-овқат миқдори

Паёк

қиймати

Умумий сумма

1.

январь

31

2.

февраль

28/29

3.

март

31

4.

апрель

30

5.

май

31

6.

июнь

30

7.

июль

31

8.

август

31

9.

сентябрь

30

10.

октябрь

31

11.

ноябрь

30

12.

декабрь

31

Шартноманинг жами суммаси

365/366

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: * — Шартноманинг прогноз суммасини ҳисоблашда Миллий гвардия бўлинмаларида шахсий таркибга озиқ-овқат маҳсулотлари бериладиган бошқа меъёрлар ва хизмат итлари бор бўлган бўлинмалар ҳам меъёр бўйича киритилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20__ йил « __» ________даги ____-сон Шартномага
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозордаги ўртача нархлар бўйича 1-меъёр. «Асосий маҳсулотлар тўплами» қийматининг ҳисоб-китоби
(ҳокимлик баённомасига мувофиқ)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

(сўм)

т/р

Озиқ-овқат маҳсулотларининг номи

Ўлчов бирлиги

Меъёр бўйича бир суткада
1 кишига

1 (кг,

дона)

нархи

Умумий сумма

1.

1-нав буғдой унидан тайёрланган нон

гр

2.

1-нав буғдой уни

гр

3.

Ҳар хил ёрмалар

гр

4.

Дуккаклилар

гр

5.

Гуруч

гр

6.

Олий навли макарон маҳсулотлари

гр

7.

Гўшт

гр

8.

Парранда (товуқ, индюк) қуён гўшти

гр

9.

Тозаланган бошсиз балиқ

гр

10.

Ўсимлик ёғи (кунгабоқар ёғи)

гр

11.

Сариёғ

гр

12.

Ошхона маргарини

гр

13.

Сигир сути

гр

14.

Товуқ тухуми

дона

15.

Шакар

гр

16.

Йодланган ош тузи

гр

17.

Чой

гр

18.

Дафна барги, кашнич (уруғи), зира

гр

19.

Қалампир

гр

20.

Хантал кукуни

гр

21.

Сирка (уксус)

гр

22.

Томат пастаси

гр

23.

Сабзавотлар, шу жумладан:

гр

картошка

гр

карам

гр

қизил лавлаги

гр

сабзи

гр

пиёз

гр

бодринг, помидор, бақлажон, саримсоқ пиёз ва кўкатлар

гр

ошқовоқ, турп, шолғом

гр

24.

Янги узулган мева ва резавор мевалар

гр

25.

Мева-сабзавотлар ва резавор мевалардан тайёрланган шарбат

гр

26.

Таркибида витамин бўлган дорилар, драже

дона

Паёкнинг якуний суммаси:

Паёкнинг умумий суммасидан 20 фоиз устама ҳақ:

20 фоиз қўшилганда паёкнинг якуний суммаси:

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозордаги ўртача нархлар бўйича 1-меъёр «Асосий маҳсулотлар тўплами» «а» бандига асосан қўшимча паёк қийматининг ҳисоб-китоби
(ҳокимлик баённомасига мувофиқ)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

(сўм)

т/р

Озиқ-овқат маҳсулотларининг номи

Ўлчов бирлиги

Меъёр

бўйича бир суткада
1 кишига

1 кг

нархи

Умумий сумма

1.

1-нав буғдой унидан тайёрланган нон

гр

2.

Яримдудланган колбаса маҳсулотлари

гр

3.

Сариёғ

гр

4.

Шакар

гр

5.

Печенье

гр

6.

Қуруқ мевалар (майиз, ўрик қоқиси ва олхўри)

7.

Чой

гр

Паёкнинг якуний суммаси :

20 фоиз устама ҳақ:

20 фоиз қўшилганда паёкнинг якуний суммаси:

Бозордаги ўртача нархлар бўйича байрам кунларида 1-меъёр «Асосий маҳсулотлар тўплами» «г» бандига асосан қўшимча паёк қийматининг

ҳисоб-китоби

(ҳокимлик баённомасига мувофиқ)

(сўм)

т/р

Озиқ-овқат маҳсулотларининг номи

Ўлчов бирлиги

Меъёр

бўйича бир суткада
1 кишига

1 кг

нархи

Умумий сумма

1.

Гўшт

гр

2.

Печенье

гр

3.

Асал

гр

Паёкнинг якуний суммаси :

20 фоиз устама ҳақ :

20 фоиз қўшилганда паёкнинг якуний суммаси:

Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш учун аутсорсерларни танлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъект

Тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси бўлинмалари

Аутсорсерларни танлаш учун (ҳарбий қисмлар, ҳарбий хизматчилар сони ва хизмат турлари рўйхати ва бошқалар кўрсатилган ҳолда) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига талабномалар тақдим этиш.

Зарурат бўлганда.


2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Аутсорсер талабгорларини ўрганиш ва энг яхши таклифларни танлаб олиш.

2. Ғолиб аутсорсерни аниқлаш ва баённомани расмийлаштириш.

3. Баённомадан кўчирмани (аутсорсерлар танлови натижаларини) ҳарбий қисм (муассаса) командирларига юбориш.

1, 2. Талабнома қабул қилингандан сўнг 10 кун муддатда.

3. Баённома тасдиқланган кундан кейинги кундан кечиктирмай.


3-босқич

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси бўлинмалари

1. Аутсорсерлар билан амал қилиш муддати жорий йилнинг 31 декабрь кунигача бўлган шартномани тузиш.

2. Аутсорсерларга товар-моддий бойликлар ва тегишли биноларни далолатномага асосан топшириш.

3 кун муддатда.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий гвардия бўлинмалари ва аутсорсер ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъект

Тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичларини белгилаш.

2. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичлари ҳақида баённомани расмийлаштириш.

3. Миллий гвардия бўлинмаларига озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичлари ҳақида баённомани етказиш.

1,2) Ҳар ойда — жорий

ойнинг 1-санасигача.

3) Бир кун мобайнида.


2-босқич

Аутсорсерлар

1. Кўрсатилган хизматларнинг асосланган ҳужжатларини расмийлаштириш.

2. Миллий гвардия бўлинмалари билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун амалда кўрсатилган хизматлар ҳисоб-фактурасини (бажарилган ишлар далолатномаларини) тақдим этиш.

Ҳар ойда — жорий ойнинг
3-санасигача


3-босқич

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси бўлинмалари

Аутсорсерлар билан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китобларни қуйидаги тартибда амалга ошириш:

асословчи ҳужжатларни текшириш (ҳисоб-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари), озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги нархлари тўғрисидаги баённома билан белгиланган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи оширилгани тўғрисидаги маълумотларни таққослаш;

аутсорсинг хизматлари кўрсатишнинг тегишли жадвалида кўрсатиб ўтилган ойлик сумманинг 15 фоизи миқдоридаги дастлабки тўловни аутсорсернинг банк ҳисобрақамига ўтказиш;

тузилган шартнома шартларига мувофиқ қолган 85 фоиз миқдорида ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб.

Бир кун мобайнида.

Ҳар ойда — жорий ойнинг

10-санасигача.

10 банк иш куни мобайнида.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/323/2954-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)