Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХАЛҚАРО ТУРИЗМНИНГ ЗАМОНАВИЙ ИНФРАСТРУКТУРАСИНИ БАРПО ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Буюк ипак йўлини қайта тиклашда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини авж олдириш ва республикада халқаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 мартдаги 101-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
3. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси, Давлат солиқ қўмитаси «Ўзбектуризм» миллий компанияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
бир ой муддатда туристларни авиа ва темир йўл транспорти орқали ташишда имтиёзлар бериш, шунингдек республика ичидаги ҳамда халқаро линияларда туристик гуруҳларнинг юришлари қийматидан чегирмалар тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
уч ой муддатда Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Урганч шаҳарларидаги аэропортларда, темир йўл вокзалларида, шунингдек чегарадаги темир йўл станцияларида туристларга хизмат кўрсатувчи махсус божхона зоналари ташкил этсинлар, уларни замонавий назорат техникаси билан жиҳозласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрдаги 475-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 июлдаги 360-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 346-модда)
6. «Ўзавтойўл» давлат концерни, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўздавнефтмаҳсулот» давлат-акционерлик бирлашмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда туристларга хизмат кўрсатиш учун Тошкент—Самарқанд—Бухоро—Урганч—Хива автомобиль йўналишида йўлларни ободонлаштириш, улардан сифатли фойдаланиш ҳамда сервис хизматлари ташкил этиш бўйича 1995 — 1998 йилларга мўлжалланган комплекс дастурни ишлаб чиқсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 июлдаги 360-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 346-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 июлдаги 360-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 346-модда)
9. «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, Маданият ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзбектуризм» миллий компанияси билан биргаликда туристлар бўладиган жойларда амалий ва тасвирий санъат, халқ ижодкорлиги буюмларини, реклама маҳсулотларини тайёрлаш ҳамда сотиш бўйича корхоналар ва ихтисослаштирилган марказлар шохобчаларини ташкил этсинлар.
10. Соғлиқни сайлаш вазирлиги:
«Ўзбектуризм» миллий компанияси билан биргаликда шартнома асосида туристларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминласин;
Молия вазирлиги ва «Ўзбектуризм» миллий компанияси билан биргаликда бир ой муддатда мамлакатимиз туристларини ва хорижий туристларни тиббий суғурта қилиш бўйича таклиф киритсин.
11. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети «Ўзбек-туризм» миллий компанияси билан биргаликда шартнома асосида халқаро туризм соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун «Халқаро туризм» ўқув-ишлаб чиқариш маркази очсин.
12. «Ўзбектуризм» миллий компанияси Ўзбекистон Республикаси тўғридан-тўғри ҳаво йўлларига эга бўлган мамлакатларда туристик ваколатхоналар очсин.
13. Давлат матбуот қўмитаси «Ўзбектуризм» миллий компанияси билан биргаликда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига «Ипак йўли» халқаро туристик-реклама-ахборот нашри чоп этилишини ташкил этсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 3 июн,
210-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 мартдаги 101-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 6-сон, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 346-модда)