02.04.2019 йилдаги ПФ-5700-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 02.04.2019 йилдаги ПФ-5700-сон
Kuchga kirish sanasi
03.04.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини ошириш, фуқароларимизни ўз ҳаётидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш бўйича олдимизга қўйган мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширишда жамиятнинг энг муҳим бўғини ҳисобланган маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳалла жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслилигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, фуқаролар йиғинларининг уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини аниқлаб, оғирини енгил қилиш борасида давлат идоралари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари (кейинги ўринларда Халқ қабулхоналари деб юритилади) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда — секторлар) билан ҳамкорлигини кучайтириш, моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳа ходимлари меҳнатини муносиб баҳолаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳалланинг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролар йиғинлари ишини ташкил этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш, соҳага малакали, бой ҳаётий тажрибага эга ва фидойи кадрларни жалб этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла» принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий қилиниб, қуйидагилар мазкур тизимнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларнинг мазмуни ва уларнинг таҳлили ҳақидаги ахборотни тегишинча халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ҳар чоракда муҳокама қилиш;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган муаммоларни умумлаштириш ҳамда ҳал этиш мақсадида электрон ахборот алмашиш тизимини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда ижтимоий-иқтисодий дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиш ва уларнинг ижросини таъминлашда тизимли ҳамкорликни ўрнатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда — Республика кенгаши), Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлашда кекса авлод вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг нафақадаги ходимларининг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадида «Кексалар маслаҳати» гуруҳларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғинлари раислари ҳар чоракда ўз маҳалласи ҳудудидаги долзарб муаммолар тўғрисидаги маълумотларни секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига тақдим этиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг долзарб муаммолар секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналари томонидан тегишли дастурларда инобатга олиш учун тавсия этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғинлари раислари мунтазам равишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга бириктирилган масъул ходимлари, сектор штаби аъзолари, йўл қурилиш, электр, газ, сув, канализация, коммунал ва ижтимоий соҳа вакилларининг ҳудудда амалга оширган ишлари натижаси юзасидан ёзма равишда секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига маълумот киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ қабулхоналари томонидан фуқаролар йиғинлари раисларининг маълумотларида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан тегишли ташкилотларга тақдимномалар, шунингдек уларнинг юқори турувчи ташкилотларига мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш масаласи кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Республика кенгаши ҳамда Молия вазирлигининг фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари ойлик иш ҳақи фондини жорий йилда босқичма-босқич 1,5 бараварга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда ушбу ходимларнинг ойлик иш ҳақи жорий йил 1 майдан 1,25 бараварга ва 1 октябрдан 1,2 бараварга оширилиши назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Республика кенгаши қуйидагиларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Олий суд билан биргаликда икки ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик, фуқаролар йиғини қарорини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик ҳамда фуқаролар йиғини раиси фаолиятининг кафолатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғинлари органлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ҳамда эскирган механизмларни бартараф этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғинлари органларида «замонавий менежмент» тизимини жорий этиш ҳамда уларнинг фаолият йўналишлари, вазифалари ва жавобгарлик доирасини аниқ белгилашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғинларининг мутасадди давлат органларига мурожаатларини кўриб чиқиш тартиб-таомилларини мустаҳкамлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раисининг ижтимоий ҳимояси, улар фаолиятининг кафолатлари ва фарқлаш белгисини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ҳамда кадрларни маҳалла бошқаруви жараёнига мақсадли қайта тайёрлаш бўйича амалдаги ўқитиш тизимига оид муаммоларни ўрганиш асосида уни янада такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда фуқаролар йиғинлари, уларнинг ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахслар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш мезонлари ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан рағбатлантириш тартибини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Кадастр агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда фуқаролар йиғинлари томонидан фойдаланиб келинаётган давлат мулки бўлган биноларни бириктирилган ер майдонлари билан биргаликда хатловдан ўтказиб, уларнинг белгиланган тартибда фуқаролар йиғинларига мулк ҳуқуқи билан берилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда тасдиқланган график асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар марказларида «Маҳалла маркази» мажмуалари ва фуқаролар йиғинлари биноларини намунавий лойиҳалар асосида қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳолати тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Республика кенгаши Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларини уларнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш, шунингдек фуқаролар йиғинлари балансида бўлган биноларни бошқа шахсларга бириктириш ёки асоссиз равишда олиб қўйиш тақиқланади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари мазкур талабларни бузганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган шахсий жавобгарлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Mahalla» телерадиоканалини фуқаролар йиғинлари фаолиятини ёритиш масалалари бўйича Республика кенгашининг бош ахборот ҳамкори этиб белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Халқаро пресс-клуб, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда тинчлик ва барқарорлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, миллий урф-одат ва қадриятларни асраш, оилаларни мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий-маънавий жараёнларда маҳалланинг иштироки, маҳаллалардаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган ток-шоулар, ижтимоий роликлар, махсус кўрсатувлар, мақолалар, чиқишлар ва эшиттиришлар ташкил қилиш топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Республика кенгаши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан фуқаролар йиғинларининг юқори тезликдаги Интернет тармоғи миллий сегмент маълумотларини узатиш тармоғига уланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғинларини Интернет тармоғининг миллий сегмент маълумотларини узатиш тармоғидан фойдаланиш учун имтиёзли тарифни тасдиқлаш бўйича таклиф киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2020 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда «Электрон ҳукумат» тизими доирасида «Маҳалла» электрон маълумотлар базасини ишга туширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Республика кенгаши манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 2 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-5700-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2019 й., 06/19/5700/2875-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)