01.03.2019 йилдаги 185-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.03.2019 йилдаги 185-сон
Kuchga kirish sanasi
02.03.2019
Ҳужжат 02.03.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тиббиёт ташкилотлари ҳамда республика аҳолисини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, давлат тиббиёт ташкилотларига ҳамда аҳолига дори воситалари ва тиббиёт буюмларини узлуксиз етказиб бериш, ажратилган бюджет ссудасини қайтариш тадбирларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Dori-Darmon» акциядорлик компаниясини бошқариш самарадорлигини ва «Oʼzmedimpeks» давлат унитар корхонасининг молиявий барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 октябрдаги 849-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган 300 млрд сўм миқдоридаги фоизсиз бюджет ссудасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15,0 млрд сўми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қопланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26,5 млрд сўми «Oʼzmedimpeks» ДУК томонидан 2019 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига белгиланган тартибда қопланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
258,5 млрд сўми «Oʼzmedimpeks» ДУК харид қилган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан харид қилишга бўлган эҳтиёжнинг асосланган ҳисоб-китоблари асосида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқарув органларига ва давлат тиббиёт ташкилотларига сотиш орқали тушган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан харид қилишга бўлган эҳтиёжнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича тасдиқланадиган рўйхат ва тақсимотга асосан 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида, шунингдек, зарур ҳолларда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун зарур маблағлар ажратилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тиббиёт ташкилотлари харажатлари сметаларида дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун режалаштирилган бюджет маблағлари ҳудудий соғлиқни сақлаш органларига харажатлар сметасининг тегишли сатрида жамланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқарув органларига дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотилиши ҳамда фоизсиз бюджет ссудасини қолган қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қопланиши иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда давлат тиббиёт ташкилотлари бўйича дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг йиллик эҳтиёжидан ортиқча захираси яратилиши ҳамда бунинг натижасида давлат тиббиёт ташкилотларининг бошқа турдаги зарур дори воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилишга маблағларнинг етишмовчилиги юзага келишига йўл қўймаслик бўйича жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга асосан «Oʼzmedimpeks» ДУК томонидан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини давлат тиббиёт ташкилотларига етказиб бериш ва сақлаш харажатларини қоплаш учун республика бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Dori-Darmon» акциядорлик компаниясини бошқариш самарадорлигини ва «Oʼzmedimpeks» давлат унитар корхонасининг молиявий барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 октябрдаги 849-сон қарорининг 8-банди тўртинчи хатбошидаги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тилидаги матнида «1 мартгача» сўзлари «1 июлгача» сўзлари билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рус тилидаги матнида «до 1 марта» сўзлари «до 1 июля» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда эндокринологик касалликларга чалинган ҳамда буйрак ва жигар трансплантацияси жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморларни дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида давлат тиббиёт ташкилотларининг харажатлар сметасида мазкур тадбирлар учун кўзда тутилган бюджет маблағларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг харажатлар сметасида жамлаш орқали марказлаштирилган ҳолда харид қилишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
185-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги 185-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқарув органларига дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотилиши ҳамда фоизсиз бюджет ссудасини қолган қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қопланишини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I-босқич

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари билан биргаликда республика, вилоят ва туман даражасидаги давлат тиббиёт ташкилотларининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, дори воситалари ва тиббиёт буюмларини тақсимот рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2019 йил 10 март

II-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тақсимот рўйхатига асосан 2019 йил давлат бюджети параметрлари доирасида, шунингдек, зарур ҳолларда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига дори воситалари ва тиббиёт буюмлар учун зарур маблағларни ажратиш.

2019 йил 1 апрель

III-босқич

«Oʼzmedimpeks» ДУК

«Oʼzmedimpеks» ДУК томонидан 26.5 млрд сўм фоизсиз бюджет ссудасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтариш.

2019 йил 1 апрель

IV-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Тасдиқланган тақсимотга мувофиқ давлат тиббиёт ташкилотлари харажатлари сметаларида дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун режалаштирилган бюджет маблағларини Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари харажатлар сметасининг тегишли сатрига жамлаш.

2019 йил 20 апрель

V-босқич

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари

Тасдиқланган тақсимотга асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқарма органлари ўртасида дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларини сотиш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузиш.

2019 йил 1 май

VI-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғликни сақлаш бошқармалари

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш юзасидан тузилган шартномага мувофиқ маблағларни тўлаш.

Белгиланган муддатларда

VII-босқич

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотишдан тушган 258,5 млрд сўм маблағни жамлаш ва фоизсиз бюджет ссудасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтариш.

2019 йил 1 июль

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма буйруқларига асосан мазкур схемага ўзгартиришлар киритиш мумкин (III ва IV-босқичлардан ташқари).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.03.2019 й., 09/19/185/2702-сон, 02.08.2019 й., 09/19/642/3626-сон)