22.02.2019 йилдаги 154-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.02.2019 йилдаги 154-сон
Kuchga kirish sanasi
22.02.2019
Ҳужжат 22.02.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейлар битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчилари учун олтин ва кумуш медаллар таъсис этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10 ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган ёки академик лицейларнинг барча курсларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, ярим йиллик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10 ва 11-синфларида ёки академик лицейларнинг барча курсларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчилари учун бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг тавсифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртмасига мувофиқ ҳар йили умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медаллар белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медалларни тайёрлаш учун зарур бўлган маблағларни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 22 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
154-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 154-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом умумий ўрта таълим муассасалари, шу жумладан, ихтисослаштирилган мактаблар, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаб-интернатлари, спорт йўналишидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ҳамда академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини (кейинги ўринларда битирувчилар деб аталади) олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Битирувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш белгиланган тартибда давлат аккредитациясидан ўтган давлат ва нодавлат умумтаълим муассасалари, академик лицейлар (кейинги ўринларда таълим муассасаси деб аталади) томонидан иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Битирувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10 ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган ёки академик лицейларнинг барча курсларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, ярим йиллик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10 ва 11-синфларида ёки академик лицейларнинг барча курсларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Намунали хулқ-атворга эга ҳамда жамоат ишларида фаол битирувчилар рўйхати таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва амалиётчи психологи томонидан тегишли ўқув йилининг якунида таълим муассасасининг Педагогик кенгашига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битирувчиларнинг намунали хулқ-атвори уларнинг мактабнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига доим риоя этиши, мактаб формасига риоя этиши, катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлиши билан асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битирувчиларнинг жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиши уларнинг таълим муассасаси манфаати, унинг шаъни ва нуфузи тўғрисида қайғурганлиги, таълим муассасаси ривожи учун жонкуярлик қилганлиги, турли йўналишдаги ташкилий тадбир ва кўрик-танловларда фаол иштирок этиши билан асосланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Таълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ҳар йили 10 июнга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битирувчиларнинг баҳоларини, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатларни (синф журнали, баҳолар табели) ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлашга муносиб бўлган битирувчилар рўйхатини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланадиган битирувчилар рўйхатини таълим муассасасининг Педагогик кенгашига (кейинги ўринларда Педагогик кенгаш деб аталади) тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Педагогик кенгаш ушбу Низомнинг 3 ва 4-бандларида белгиланган талаблар асосида ҳар йили 14 июнга қадар битирувчиларни олтин ёки кумуш медаллар билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари, битирувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида таълим муассасаси директори томонидан ҳар йили 15 июнга қадар тантанали равишда топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Педагогик кенгашнинг битирувчиларни олтин ёки кумуш медаллар билан тақдирлаш тўғрисидаги қарори нусхаси ҳар йили 17 июнга қадар таълим муассасаси жойлашган ҳудуд бўйича тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ҳар йили 20 июнга қадар тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига олтин ва кумуш медаль билан тақдирланган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари олтин ва кумуш медаль билан тақдирланган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради ҳамда ҳар йили 25 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги таълим муассасалари олтин ва кумуш медаль билан тақдирланган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 25 июнга қадар белгиланган тартибда идоравий мансублиги бўйича тегишли вазирликлар ва идораларга тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳар йили 30 июнга қадар ўзининг расмий веб-сайтида олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган битирувчилар рўйхатини жойлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Буюртмани шакллантириш ҳамда олтин ва кумуш медалларни тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Таълим муассасалари ушбу Низомнинг 3 ва 4-бандларида белгиланган талаблар асосида тегишли ўқув йилининг 15 ноябрига қадар олтин ва кумуш медалларга буюртмани туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари тегишли ўқув йилининг 25 ноябрига қадар буюртмаларни умумлаштириб, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари олтин ва кумуш медалларга буюртмани умумлаштириб, тегишли ўқув йилининг 1 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги таълим муассасалари белгиланган тартибда олтин ва кумуш медалларга буюртмани ҳар ўқув йилининг 1 декабрига қадар белгиланган тартибда идоравий мансублиги бўйича тегишли вазирликлар ва идораларига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги буюртмаларни умумлаштириб, тегишли ўқув йилининг 15 декабригача «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига буюртма беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртмаси асосида олтин ва кумуш медалларни тегишли ўқув йилининг 1 майига қадар тайёрлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Олтин ва кумуш медаллар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг «Ўқув таълим-таъминот» давлат унитар корхонаси томонидан тегишли ўқув йилининг 1 июнига қадар топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин ва кумуш медаллар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тегишли ўқув йилининг 5 июнига қадар топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари орқали тегишли ўқув йилининг 8 июнига қадар топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида таълим муассасаларига етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасарруфида таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар олтин ва кумуш медалларни қабул қилиш ва топшириш далолатномалари асосида тегишли ўқув йилининг 5 июнига қадар таълим муассасаларига етказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Таълим муассасасида олтин ва кумуш медаллар таълим муассасаси директорининг пўлат сандиғида (сейфда) сақланади. Медаллар ўқувчиларга топширилгунга қадар сақлаш учун жавобгарлик таълим муассасаси директорига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Олтин ва кумуш медаллар турли сабабларга кўра ортиб қолган тақдирда тегишли ўқув йилининг 15 июнига қадар топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида таълим муассасаси директори томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири ўринбосарига, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири ўринбосари томонидан тегишли ўқув йилининг 18 июнига қадар топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг масъул ходимига топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ортиб қолган олтин ва кумуш медаллар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тегишли ўқув йилининг 30 июнига қадар Халқ таълими вазирлигига қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ортиб қолган олтин ва кумуш медаллар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида захира сифатида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Олтин ва кумуш медаллар давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 154-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчилари учун бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАВСИФИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг диаметри 35 миллиметрли доира шаклида бўлиб, металл қотишмасидан тайёрланган, доира бўртма шаклда. Олтин медаль олтинсимон рангли, кумуш медаль кумушсимон рангли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин ва кумуш медалларнинг ўрта қисмида доиранинг марказида, кўтарилаётган қуёш нурлари фонида бўртма китоб тасвирланган, унинг умумий баландлиги 20 миллиметр, эни 28 миллиметр, пастки чап томондан ўнг томонга қараб устки қисмига қадар ниҳол тасвирланган. Юқоридаги белгилар диаметри 30 миллиметр бўлган доира шаклидаги бўртма гардиш билан ўралган. Медалнинг чап пастки қисмидан бошлаб айлана бўйлаб бош ҳарфлар билан «OʻQISНDAGI MUVAFFAQIYATLARI VA NAMUNALI XULQI UCНUN» деган ёзув жойлашган. Ҳарфларнинг ўлчами 2 миллиметр.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Медалларнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг логотипи тасвирланган. Медалнинг орқа томони чап пастки қисмидан бошлаб айлана бўйлаб бош ҳарфлар билан «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI XALQ TAʼLIMI VAZIRLIGI» деган ёзув жойлашган. Ҳарфларнинг ўлчами 2 миллиметр.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасвирлар ва ёзувлар қабариқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Медаллар илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг бўйи — 15 миллиметр, эни — 25 миллиметр. Қадағичда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қадағичнинг орқа томонига медалларни кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2019 й., 09/19/154/2650-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)