08.02.2019 йилдаги ПҚ-4168-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 08.02.2019 йилдаги ПҚ-4168-сон
Kuchga kirish sanasi
08.02.2019
Ҳужжат 08.02.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатда иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш, унинг рақобатбардошлигини таъминлаш, фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантиришга қаратилган шароитларни яратиш, интеллектуал мулкнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ўтказилган таҳлили шуни кўрсатдики, интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича ишларнинг лозим даражада бажарилмаганлиги, давлат хизматлари кўрсатиш тизимининг самарасизлиги, идоралараро мустаҳкам ҳамкорликнинг мавжуд эмаслиги, интеллектуал мулк соҳасида малакали кадрларнинг етишмаслиги, шунингдек патент божлари ва тўловларининг юқори даражада эканлиги ушбу соҳани ривожлантиришга салбий таъсир этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни инобатга олган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва ушбу соҳадаги умум эътироф этилган халқаро нормаларни имплементация қилиш соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимига ўтказилсин ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) этиб қайта номлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик, шу жумладан Интеллектуал мулк соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув маркази мавжуд штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан тўлиқ ҳажмда, молиялаштириш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари — директор бошчилик қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик директорининг ўринбосарлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2019 йил 1 мартдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш учун талабномалар топширилгандан сўнг, Агентлик бир иш куни мобайнида ушбу талабномалар ҳақидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, сотувчилар ёки уларнинг вакиллари талабномалар эълон қилингандан сўнг Агентликка рўйхатдан ўтказиш учун ноҳалол топширилган аризалар ҳақидаги ёзма эътирозларини тақдим этишлари мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир мутлақ ҳуқуқ, товар келиб чиққан жой номи ва (ёки) товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи (кейинги ўринларда — товар белгиси) ўша куннинг ўзида товар белгиси ҳақидаги маълумотларни Агентликнинг расмий веб-сайтида мажбурий тарзда жойлаштирган ҳолда Товар белгилари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб вужудга келади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши товар белгиси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сўнгги уч йил мобайнида узлуксиз равишда фойдаланилмаганда, шунингдек, жамоавий белгидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув бузилган тақдирда манфаатдор шахснинг аризасига биноан қабул қилинган суд қарори асосида муддатидан аввал тўлиқ ёки қисман тугатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган талабномаларни фақат электрон шаклда давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топшириш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2019 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар лойиҳаларини киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Интеллектуал мулкнинг самарали ҳимоясини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб патент вакиллари ҳар беш йилда камида бир марта кейинчалик аттестациядан ўтказилган ҳолда интеллектуал мулк соҳасида ўз малакаларини оширишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги уч ой муддатда илғор таълим стандартлари ва технологиялари ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг ўқув ва илмий салоҳиятидан фойдаланган ҳолда интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига «хуфиёна иқтисодиёт» шаклланиши ҳолатларини аниқлаш, яширин ишлаб чиқариш, контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш фаолиятига чек қўйиш функциялари юкланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 июлига қадар Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ҳаммага маълум товар белгиларининг ноҳалол рўйхатдан ўтказилишини аниқлаш нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган барча товар белгиларини тўлиқ хатловдан ўтказсин ва қонун талаблари бузилган ҳолда берилган товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаларни бекор қилиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш бўйича таъсирчан чораларни кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар қуйидагиларни таъминловчи интеллектуал мулк объектларининг ягона ва доимий янгиланиб борадиган интеграциялашган маълумотлар базасини ишлаб чиқсин ва жорий этсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий ҳимоя олган ва ундан маҳрум бўлган интеллектуал мулк объектларини реал вақт режимида кузатиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интеллектуал мулк объектлари ҳуқуқий ҳимоя олган ва ундан маҳрум бўлганда уларни автоматик равишда тегишлича Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига киритиш ва чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олишда ваколатли давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда интеллектуал мулкнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини, шу жумладан Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш халқаро индекси мезонларини инобатга олган ҳолда таъминлашнинг замонавий баҳолаш ва таҳлил қилиш тизимини жорий этиш бўйича Комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва 2019 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2020 йил 1 январдан бошлаб интеллектуал мулк соҳасидаги интеграция жараёнини инобатга олган ҳолда патент божлари ва тўловларини, шунингдек норезидентлардан товар белгиси ва саноат намунасининг ҳуқуқий муҳофазасини бериш учун ундириладиган индивидуал бож ставкаларини босқичма-босқич камайтириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Агентликнинг фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш, шу жумладан унинг ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин, шунингдек ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 8 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4168-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги ПҚ-4168-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интеллектуал мулкнинг самарали ҳимоясини таъминлаш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш

1.

Қуйидагиларни назарда тутувчи интеллектуал мулк соҳасидаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш:

Интернетнинг кундалик ҳаётдаги тобора ошиб бораётган ролини инобатга олган ҳолда товар белгилари «оммабоплиги»нинг аниқ мезонларини белгилаш;

интеллектуал мулк объектларини (товар белгиси, саноат намунаси ва бошқалар) ноҳалол рўйхатдан ўтказиш тушунчаларини мустаҳкамлаб қўйиш;

товар белгисидан фойдаланишнинг аниқ ҳолатларини унинг мақсадли қўлланилишини назарда тутган ҳолда белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2019 йил июнь

Адлия вазирлиги (Давлетов), вазирлик ва идоралар

2.

Миллий қонунчиликка интеллектуал мулк соҳасида умумэътироф этилган халқаро стандартларни, шу жумладан Халқаро савдо ташкилотининг Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо жиҳатлари бўйича битими талабларини инобатга олган ҳолда имплементация қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов), вазирлик ва идоралар

3.

Интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш ҳуқуқини адлия органларига тақдим этган ҳолда, интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2019 йил июнь

Адлия вазирлиги (Давлетов), Олий суд (Камилов), Бош прокуратура (Таджиев), ДБҚ (Азимов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), ИИВ (Бобожонов)

4.

Интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2019 йил июнь

Адлия вазирлиги (Давлетов), Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Рахимов), Олий суд (Камилов), ДБҚ (Азимов)

5.

Патент вакиллари институтини, шу жумладан:

патент вакиллари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш тизимини;

патент вакилларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини;

Интеллектуал мулк агентлигининг расмий веб-сайтида патент вакилларини аттестациядан ўтказиш жараёнини реал вақт режимида аудио ва видеотрансляция қилиш амалиётини жорий этиш орқали патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларини;

илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида адвокатларга патент вакиллари сифатида фаолият юритиш ҳуқуқини бериш орқали такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил август

Адлия вазирлиги (Давлетов)

6.

Интеллектуал мулк соҳасидаги интеграция жараёнини инобатга олган ҳолда, амалдаги патент божлари ставкаларини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан 2020 йил 1 январдан бошлаб патент божлари ва тўловлар ставкаларини, шунингдек норезидентлардан товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси, товар келиб чиққан жой номи ва саноат намунасига ҳуқуқий муҳофаза тақдим этиш учун ундириладиган индивидуал божлар ставкаларини босқичма босқич камайтиришни назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил апрель

Адлия вазирлиги (Давлетов), Молия вазирлиги (Хайдаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), вазирлик ва идоралар

II. Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг институционал асосларини такомиллаштириш

7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини, шу жумладан Агентлик тузилмасини тасдиқлаш, унинг ходимларига адлия органлари ва муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари, мартаба даражалари ва бошқа рағбатлантирувчи устамалар татбиқ этилишини назарда тутган ҳолда киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2019 йил апрель

Адлия вазирлиги (Давлетов), Молия вазирлиги (Хайдаров)

8.

Апелляция кенгашини ташкил этиш, апелляцияларни кўриб чиқишнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, қарор қабул қилишда тор идоравий манфаатлар устунлигининг олдини олишни назарда тутувчи Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомнинг янгиланган лойиҳасини киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил апрель

Адлия вазирлиги (Давлетов), вазирлик ва идоралар

9.

Тошкент давлат юридик университетида интеллектуал мулк кафедраси фаолиятини ташкил этиш.

Адлия вазирининг буйруғи

2019 йил март

Адлия вазирлиги (Давлетов), ТДЮУ (Каньязов)

10.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди қошида Патент судини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиб, асосланган таклифларни ишлаб чиқиш.

Ахборот-таҳлилий ҳужжат

2019 йил март

Адлия вазирлиги (Давлетов), Олий суд (Камилов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов)

11.

Ўзбекистон Республикасининг Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномасига, шунингдек мамлакатда инвестицион муҳитнинг яхшиланишига кўмаклашувчи интеллектуал мулк соҳасидаги бошқа халқаро шартномаларга қўшилиши масаласини илгари суриш.

Ахборот-таҳлилий ҳужжат

2019 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Давлетов), ТИВ (Камилов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Маданият вазирлиги (Сайфуллаев), МТРК (Хаджаев)

III. Техник ва ўқув-методик базани такомиллаштириш, шунингдек интеллектуал мулк соҳасидаги ютуқларни амалий рўёбга чиқариш.

12.

Интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув режалар ва дастурларни, ўқув-услубий материал ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил сентябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов), ТДЮУ (Каньязов)

13.

Қуйидагиларни таъминловчи интеллектуал мулк объектларининг ягона ва доимий янгиланиб борадиган интеграциялашган маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш:

ҳуқуқий ҳимоя олган ва ундан маҳрум бўлган интеллектуал мулк объектларини реал вақт режимида кузатиб бориш;

ҳуқуқий ҳимоя олган ва ундан маҳрум бўлган интеллектуал мулк объектларини автоматик равишда тегишлича Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига киритиш ва чиқариш;

интеллектуал мулк ҳуқуқи бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва олдини олишда манфаатдор давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил июнь

Адлия вазирлиги (Давлетов), ЛБМА (Ли), ДБҚ (Азимов), ДСҚ (Мусаев), Иқтисодий жиноятлар билан курашиш департаменти (Рахимов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

IV. Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ЖИМТ) билан ҳамкорликни янада кенгайтириш

14.

«Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми доирасида интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг долзарб тенденцияларини муҳокама қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил апрель

Адлия вазирлиги (Давлетов), ТИВ (Камилов), «Тараққиёт стратегияси» маркази (Туляков)

15.

Халқаро норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ЖИМТнинг техник қўлланмалари ва илмий китобларини таржима қилиш ва мослаштириш бўйича ЖИМТнинг техник кўмагини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

тасдиқланган графикка мувофиқ

Адлия вазирлиги (Давлетов), ТИВ (Камилов), ТДЮУ (Каньязов)

16.

Интеллектуал мулк, шу жумладан унинг ҳуқуқий ҳимояси соҳасидаги миллий мутахассисларни ЖИМТнинг штаб-квартирасига стажировкага юбориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

тасдиқланган графикка мувофиқ

Адлия вазирлиги (Давлетов), ДБҚ (Азимов), ТИВ (Камилов) ТДЮУ (Каньязов)

17.

Жамиятда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуққа нисбатан ҳурмат билан қараш маданиятини шакллантиришга қаратилган тарғибот чоралари ва ишларини ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар режаси

тасдиқланган графикка мувофиқ

Адлия вазирлиги (Давлетов), Инновация вазирлиги (Абдурахмонов), МТРК (Хаджаев)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.02.2019 й., 07/19/4168/2594-сон; 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон, 26.04.2022 й., 07/22/221/0357-сон; 28.11.2025 й., 07/25/358/1105-сон)