02.02.2019 йилдаги ПҚ-4151-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 02.02.2019 йилдаги ПҚ-4151-сон
Kuchga kirish sanasi
02.02.2019
Ҳужжат 02.02.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги «Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5653-сон Фармонига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантириш дастури 5-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Кўзи ожизлар босмахонаси» корхонасининг матбаа ускуналарини модернизация қилиш, бинолари ва ишлаб чиқариш хоналарини таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган «Koʻngil koʻzi» лойиҳасини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизими бошқарув ходимларининг чекланган сони 127 нафар, жумладан марказий аппарати — 81 нафар ва ҳудудий бўлинмаларда — 46 нафар этиб белгилансин. Бунда, уларнинг 101 нафари, шу жумладан марказий аппаратнинг 55 нафар ва ҳудудий бўлинмаларнинг 46 нафар ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, марказий аппаратнинг 26 нафар ходимлари — Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Агентлик директорига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда, бошқарув ходимларининг белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентлик ва унинг бўлинмалари ташкилий-штат тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг низомлари ва тузилмаларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликка юкланган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — давлат органлари ва бошқа ташкилотлар), нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий-таълим муассасалари, етакчи халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали ходимларини, шу жумладан хорижий мутахассисларни маслаҳатчилар сифатида шартнома асосида жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағлари ҳисобидан ходимларга асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, ҳар ойлик иш ҳақи фондининг 300 фоизидан ошмаган миқдорда устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосарлар, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига, унинг ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарларига тенглаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ахборот соҳасида фаолиятни амалга оширувчи барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилот ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг 7-иловага мувофиқ таркибда PR-марказ функцияларини амалга ошириш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳини тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Идоралараро ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик томонидан PR-фаолиятни ташкил этишнинг устувор вазифа ва йўналишларини, концептуал асосларини ишлаб чиқиш, ушбу соҳада самарали идоралараро мувофиқлаштиришни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестицияга эҳтиёж ва салоҳиятли лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш жараёнларини ва бизнес-форумлар ташкил этишни PR жиҳатидан қўллаб-қувватлаш учун доимий асосда ахборот материалларини тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимиз инвестиция салоҳияти тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва таҳлил қилиш, истиқболли инвестиция таклифлари рўйхатини, хорижий инвесторлар учун зарур тақдимот материалларини тайёрлаш учун маълумотларни шакллантириш бўйича тадбиркорлик субъектлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон ахборот маконида Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, мамлакатнинг инвестиция муҳити ва туристик салоҳиятини тарғиб этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари тегишли равишда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармаларининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг марказининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда у билан келишилиши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тайёрланадиган ва кейинчалик телерадиоканалларда, жумладан нодавлат телерадиоканалларда трансляция қилишга мўлжалланган ижтимоий ролик ва эълонларни тайёрлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 мартга қадар Агентликка, истисно тариқасида, унинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, умумий ўрта таълим муассасалари учун тегишли ўқув йилида ўқув адабиётини нашр этиш ва нусхасини кўпайтириш учун зарур хом ашё ва сарф материалларини харид қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасининг шу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлари доирасида аванс маблағларини ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Агентликка хом ашё ва сарф материалларини харид қилиш учун аванс маблағларини ажратиш, уларни харид қилиш ва ноширлик-матбаа корхоналари ўртасида тақсимлаш, шунингдек умумий ўрта таълим муассасалари учун ўқув адабиётини нашр ва қайта нашр этиш бўйича харажатларни молиялаштиришда ушбу маблағлар ҳисобини юритиш тартибини тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига идоравий бўйсунувидаги матбуот хизматлари (жамоатчилик билан ишлаш бўлинмалари)нинг сифатли фаолият юритиши, улар олдига қўйилган вазифаларнинг самарали бажарилиши, шунингдек уларни малакали мутахассислар билан тўлдирилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Агентлик билан биргаликда 2019 йилда замонавий ихтисослашган китоб дўконлари, ноширлик-матбаа корхоналарини модернизация қилиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг айланма маблағларини тўлдириш, янги китоб дўконларини қуриш, шунингдек дарсликлар ва бошқа босма маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларнинг кредит линиялари ҳисобидан маблағларнинг жалб этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2019 йил 1 июнга қадар Агентлик тизимидаги объектлар ва мол-мулкни тўлиқ хатловдан ўтказсин ва Агентликнинг идоравий бўйсунувидаги корхоналарини хусусийлаштириш, ушбу соҳада давлат-хусусий шерикликни жорий этиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутадиган Республика ноширлик-матбаа тармоғини ривожлантириш комплекс дастурини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари талабномаларига кўра миллий китоб ва босма маҳсулотларни сотиш бўйича кўчма китоб павильонларини жойлаштириш учун жамоат жойларида (марказий кўчалар, истироҳат боғлари, бозорлар, темир йўл вокзаллари, метрополитен бекатларига киришда ва бошқа) бўш турган ер майдонларининг беғараз асосда берилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, жумладан ҳарбий қисмларда идоравий кутубхоналар фаолият юритиши ҳамда уларнинг фонди Агентлик таклифлари асосида ҳар йили янгиланиб борилишини назарда тутадиган ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва қабул қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
босма маҳсулотлар ҳамда даврий босма нашрларнинг мажбурий бепул нусхаларини олувчи ташкилотлар рўйхатини қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда уларни тарқатиш тартибини қайта кўриб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Агентлик таклифлари асосида республика ўрта махсус ва олий таълим муассасалари кутубхоналарини тўлдириш учун бадиий адабиётлар рўйхатини шакллантирсин ва ҳар йили ушбу адабиётларни харид қилиш учун зарур маблағларни ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда Агентликни алоқа, шу жумладан ҳукумат алоқаси воситалари билан, шунингдек кенг полосали Интернет тармоғига уланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Агентлик Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 30-уй манзили бўйича беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5 та, шу жумладан 4 та шахсий бириктирилган ва 1 та навбатчи хизмат енгил автомобиллари сотиб олиш ва сақлаш учун лимит белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати қуйидаги мазмунда 30-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«30. Таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик жамламаларни нашр этиш (қайта нашр этиш) учун мўлжалланган қоғоз ва бошқа сарфлаш материаллари».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Агентлик Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Ф.Ш. Маҳмудов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 2 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4151-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

2-ИЛОВА

ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 81 нафар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
намунавий тузилмаси

Ходимларнинг жами штат бирлиги (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) — 3-4 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари ходимларининг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) — 46 нафар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва фаолиятининг ташкилий асосларини, шунингдек раҳбарларининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Агентлик Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ахборот соҳасида фаолият олиб борувчи барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва идоралар, хўжалик субъектлари (кейинги ўринларда — давлат органлари ва бошқа ташкилотлар) томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳрга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентликнинг расмий номи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, қисқача — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) рус тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Агентство информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан, қисқача — Агентство информации и массовых коммуникаций;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) инглиз тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Agency of Information and Mass Communications under the Administration of the President of the Republic of Uzbekistan, қисқача — Agency of Information and Mass Communications.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агентлик Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 30-уй манзилига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Агентлик тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг марказий аппарати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«O`zbekiston» нашриёт-матбаа ижодий уйи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«O`qituvchi» матбаа уйи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Кўзи ожизлар босмахонаси» давлат корхонаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий нашриётлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Oʻqituvchi» илмий-методик нашриёт маркази;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассислар тайёрлаш касб-ҳунар коллежи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавкитобсавдотаъминоти» МЧЖ китоб маҳсулотларини тарқатиш корхонаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси» давлат корхонаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳудудий бошқармалар Агентликка ҳисоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Oʻqituvchi» илмий-методик нашриёт маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Агентлик директорига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Агентлик ва ҳудудий бошқармаларнинг вазифа ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Агентликнинг вазифа ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агентликнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлигига доир конституциявий ҳуқуқларининг рўёбга чиқишини таъминлаш, мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, медиа-бозорда улар учун тенг шароитлар яратиш, шунингдек, журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятининг ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва таъминлаш, шунингдек, инвестициялар жалб этиш ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот соҳасидаги қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини умумлаштириш, оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятининг ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илгари суриш ва ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларга улар фаолиятининг очиқлигини таъминлашда, давлат хизматчиларига оммавий ахборот воситалари билан очиқ, оммавий ўзаро ҳамкорлик қилиш маданиятини сингдиришда, шу жумладан, уларнинг матбуот хизматлари (жамоатчилик билан ишлаш бўйича бўлинмалари) фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий жиҳатдан таъминлаш орқали кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларни, инвестициялар киритиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун яратилган қулай шароитларни, аввало хорижий ишбилармон доиралар, тадбиркорлар, салоҳиятли инвесторлар, давлат ва жамоат арбоблари орасида тарғиб этиш ва кенг хабардор қилиш масалаларида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ корхоналарининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимлари, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китоб нашр этиш, электрон ва аудио китоблар яратиш, китоб мутолааси маданиятини ошириш, хорижда ўзбек адабиётини оммалаштириш соҳасида дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
журналистлар ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона корхоналари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, тармоқнинг муҳандислик-техник мутахассисларини тайёрлашда кўмаклашиш, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ахборот хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиш ҳамда ахборот соҳасидаги хатар ва таҳдидларга қарши ўз вақтида ва муносиб равишда курашиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агентлик зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ равишда қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлигига доир конституциявий ҳуқуқларининг рўёбга чиқишини таъминлаш, мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, медиа-бозорда улар учун тенг шароитлар яратиш, шунингдек, журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсати асосларини ишлаб чиқади, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган туб ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда, унинг ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган мақсадларини, амалга ошириш босқичлари, устувор йўналишлари ва шаклларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатининг ижросини таъминлайди, давлат оммавий ахборот воситаларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштиради, масс-медиа ва Агентлик ўртасида методик ҳамкорликни амалга оширади, Ўзбекистон Республикасининг мамлакатда ва хорижда нуфузини оширишга қаратилган сиёсатни илгари суришга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда белгиланган тартибда ва ваколатлар доирасида оммавий ахборот воситалари таҳририятларининг профессионал фаолият чегарасидаги мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш, соҳани ривожлантириш ва модернизация қилишнинг стратегик масалаларини ҳал этиш, шунингдек, жамият ва давлат ҳаётини демократлаштириш, очиқ фуқаролик жамиятини барпо этишда оммавий ахборот воситаларининг ролини оширишни қонунчилик билан ўрнатилган тартиб ва чегарада амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот эркинлигини ноқонуний чеклаш, цензура, шунингдек оммавий ахборот воситаларида, глобал Интернет компьютер тармоғига жойлаштирилган ахборот ресурсларида (уларнинг таркибий қисмларида) ва босма нашрларда тарқатилиши тақиқланган ва (ёки) чекланган ахборотларнинг тарқатилишига йўл қўймаслик юзасидан қонунчиликда кўзда тутилган чораларни кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчилик шаклидан қатъи назар оммавий ахборот воситалари учун расмий маълумотларни олишда тенг ҳуқуқларни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот соҳасида мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва тегишли қарорларни ишлаб чиқиш учун етакчи босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг таъсисчилари ва таҳририятлари, оммабоп веб-ресурслар ва блогерлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг барқарор механизмларини яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва нодавлат теле(радио)каналлар билан ҳамкорликда алоҳида ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни ишлаб чиқади ва рўёбга чиқаради, ушбу йўналишдаги бозор иштирокчилари учун тенг шароитлар яратиш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон оммавий ахборот воситаларининг аудиториясини ўлчашни ва босма оммавий ахборот воситаларининг ададини таҳлил қилишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлар ва компанияларнинг телекўрсатувлари, радиоэшиттиришларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш имкониятларини ва мақсадга мувофиқлигини белгилайди, ҳукуматлараро битимлар ва халқаро шартномалар тузиш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички жараёнга медиа-менежментнинг замонавий усулларини, АКТ-ечимларини, шунингдек, самарали маркетинг ишланмаларини жорий этиш йўли билан даврий нашрларнинг жозибадорлигини ошириш, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш бўйича комплекс чораларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари таҳририятларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, журналистнинг мақомини ошириш, медиа жамоатчиликнинг ўзини ўзи бошқариши механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек, журналистнинг умумэътироф этилган миллий гувоҳномасини жорий этишда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларни оммавий ахборот воситалари орқали нохолис, ишончсиз ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тақиқланган ахборотлар тарқатилишидан ҳимоя қилишда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини тарқатиш соҳасида соғлом рақобатни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятининг ривожини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқиш ва таъминлаш, шунингдек, инвестицияларни жалб қилиш ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароитларни шакллантириш борасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий ва ҳудудий давлат оммавий ахборот воситалари (матбуот, телевидение, радио, электрон-ОАВ, ахборот агентликлари), нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона тузилмаларининг ҳолатини баҳолаш ҳамда ривожлантириш ва/ёки мақбуллаштириш бўйича комплекс ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш мақсадида уларнинг бутун тармоқларини батафсил таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга, ноширлик ва матбаа фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар ва якка тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат оммавий ахборот воситаларининг хориждаги мухбирлик пунктлари, бюро ва бошқа ваколатхоналарини ташкил этиш, журналистларни аккредитациядан ўтказишда қонунчиликда белгиланган тартибда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
босма ва электрон оммавий ахборот воситалари соҳасида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш, шу жумладан Интернет тармоғида ижтимоий ёки таълимий аҳамиятга эга ресурслар яратиш ва таъминлаб туриш билан шуғулланувчи ташкилотларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий бўйсунувидаги ташкилотлардаги матбаа ускуналарини янгилаш, уларни модернизация қилиш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг кредитларидан фойдаланишда кўмаклашади ва улар бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нашриёт-матбаа соҳасида техник тартибга солиш, шунингдек, техник ҳужжатлаштиришнинг меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқади, нашриёт-матбаа маҳсулотларини стандартлаштириш, сертификатлаштириш масалаларида методик ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари, ахборот алмашиш, нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида илмий тадқиқотларни жорий этиш ва қўллаб-қувватлашда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларнинг оммавий ахборот воситалари, нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги тажрибасини ўрганади, келгусида уларни татбиқ қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича оммавий ахборот воситаларига маслаҳат ёрдамини кўрсатади, уларнинг технологик ва мазмунан ривожланишига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноширлик фаолиятини лицензиялаш, оммавий ахборот воситалари ва матбаа корхоналарини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, уларни, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шаклида ривожлантириш масалаларида тадбиркорлик субъектларига ахборот, ташкилий, методик ва маслаҳат ёрдамини тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашиш бўйича чоралар кўради, интеллектуал мулк соҳасида қонунбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, республика ҳудудида контрафакт маҳсулотлар айланишини бартараф қилиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, божхона, солиқ ва бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари ва республика ахборот маконининг бошқа иштирокчилари томонидан оммавий ахборот воситалари, нашриёт-матбаа фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига, лицензия ва рухсатнома талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан мониторингини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистоннинг телевизион кўрсатувлари ва радиоэшиттиришларини тарқатиш, шунингдек, мамлакат ахборот тизимларини дунё ахборот тармоқларига интеграциялаш масалалари юзасидан хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ўтказиладиган музокараларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноширлик фаолиятини амалга ошириш шартлари ва лицензия талабларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларга ноширлик фаолиятига лицензия беришни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган матбаа корхоналарининг Ягона давлат реестрини юритиш тартибини ўрнатади ва унинг юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноширлик фаолиятига лицензия бериш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш учун ишчи гуруҳи тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноширлик фаолиятига лицензия бериш, ушбу лицензияни тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек, бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш юзасидан қарор қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия олувчи томонидан ноширлик фаолияти соҳасида лицензия талаблари ва шартларига, шу жумладан китоб-дафтар, матбаа ва канцелярия маҳсулотларини нашр этишда ўрнатилган сифат стандартларига риоя этилиши устидан тизимли назорат олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатувчи нашриётларнинг давлат реестрини юритиш тартибини ўрнатади ва унинг юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари ва матбаа корхоналарини рўйхатдан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган оммавий ахборот воситаларининг ягона реестрини юритиш тартибини ўрнатади ва унинг юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот сиёсатини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг баъзи ҳужжатлари лойиҳаларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади, келишади ва киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича, шу жумладан оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш чораларини самарали амалга ошириш учун норматив-ҳуқуқий базани тизимли таҳлил қилади ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз вазифаларини бажаришда Ахборот муҳитини ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгаши фаолияти доирасида медиа-бозор иштирокчилари, ахборот соҳасидаги ноҳукумат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари соҳасидаги атоқли миллий ва хорижий мутахассислар, журналистлар, блогерлар, бошқа мутахассислар билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ахборот соҳасидаги қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини умумлаштириш, оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятининг ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илгари суриш ва ишлаб чиқиш борасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилиши устидан мониторингни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
матбаа соҳасидаги сўнгги ютуқлар ва хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини инобатга олган ҳолда мактаб дарсликлари, ўқув қўлланмалар ва китоб-дафтар маҳсулотларини безатиш ва нашр қилиш стандартлари, техник регламентлари ва санитар меъёрларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт жамоатчилиги билан ҳамкорликда оммавий коммуникациялар, матбуот, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасини яхшилашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) давлат органлари ва бошқа ташкилотларга улар фаолиятининг очиқлигини таъминлашда, давлат хизматчиларига оммавий ахборот воситалари билан очиқ, оммавий ўзаро ҳамкорлик қилиш маданиятини сингдиришда, шу жумладан, уларнинг матбуот хизматлари (жамоатчилик билан ишлаш бўйича бўлинмалари) фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий жиҳатдан таъминлаш орқали кўмаклашиш борасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг матбуот хизматлари (жамоатчилик билан ишлаш бўйича бўлимлари) фаолиятини мувофиқлаштиради ва методик таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар матбуот хизматлари ўзаро ҳамкорлигининг мувофиқлаштирувчи механизмини Агентлик раҳбарлиги остида шакллантириш, шу жумладан давлат тузилмалари раҳбарларининг масс-медиа билан яқиндан ҳамкорлик қилиши амалиётини жорий этиш чораларини ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зиммасига юклатилган вазифалар сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар матбуот хизматларининг мақомини мустаҳкамлаш ва уларнинг штатлари сонини лозим даражагача кенгайтириш бўйича чораларни таклиф қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари томонидан сифатли ахборот ва таҳлилий материалларни тизимли ва тезкор равишда тайёрлаш, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини содда тилда тушунтириш учун оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналарини ҳамда хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини материаллар билан таъминлаш жараёнларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар матбуот хизмати ходимлари томонидан оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларига ахборот тақдим қилишнинг замонавий каналлари ва усулларидан фойдаланиш мақсадида етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларни таълим тренинглари ва семинарларни ўтказиш учун жалб этган ҳолда уларнинг малакасини ошириш, кўникмаларини ва иш услубини яхшилаш масалаларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масс-медиа билан ҳамкорлик қилиш учун давлат органлари раҳбарларининг салоҳиятини ва тайёргарлик даражасини ошириш масаласида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳаракатларининг уйғунлиги, мувофиқлиги ва тезкорлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлик даражасини, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг маълумотларни олиш имкониятини тизимли таҳлил қилади, уларнинг самарали ҳамкорлигини кучайтириш чораларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари томонидан мунтазам асосда, шу жумладан, тармоқ комплекслари, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, мутахассислар ва тадбиркорлар иштирокида олиб борилаётган ислоҳотларнинг долзарб жиҳатлари, инвестиция лойиҳаларига бағишланган брифинглар, матбуот анжуманлари, давра суҳбатларини ўтказиш амалиётини кенг жорий қилиш учун шароитлар яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот ресурслари, шу жумладан, машҳур ижтимоий тармоқлар ва мобил иловалар сингари Интернет тармоғидаги веб-ресурсларини ривожлантириш, уларнинг фаолият соҳасига тааллуқли матнли, фото-, аудио-, видео- ва бошқа ахборот материалларининг маълумотлар банкини шакллантириш ва юритишда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари орқали давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти устидан самарали жамоат назоратини ўрнатиш бўйича чораларни таклиф этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларни, инвестициялар киритиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун яратилган қулай шароитларни, аввало хорижий ишбилармон доиралар, тадбиркорлар, салоҳиятли инвесторлар, давлат ва жамоат арбоблари орасида тарғиб этиш ва кенг хабардор қилиш масалаларида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида ва республика минтақалари кесимида ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳақида жамоатчилик ва хорижий аудиторияни кенг хабардор қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бажариладиган ишларнинг ойма-ой режаси ва жалб этилган инвестициялар ҳажми, инвестициялар жалб қилинаётган соҳалар, ўзлаштирилган инвестициялар кўлами, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш босқичлари, лойиҳаларнинг экспорт ҳажмини оширишга, тармоқ ёки минтақа ривожига таъсири, лойиҳаларни рўёбга чиқариш кафолатлари, уларнинг рақобатда устунликлари ва бошқаларни ўз ичига олган тармоқ ислоҳотларининг, амалга оширилаётган ҳар бир инвестиция лойиҳасининг асосий параметрлари ҳақидаги батафсил ва сифатли безатилган, жумладан, хорижий тилларга бехато таржима қилинган маълумотларни ўзида жамлаган Интернет тармоғидаги ахборот ресурсларини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тайёрлаш бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар, бошқа ташкилотлар билан биргаликда ва давлат ҳамда нодавлат оммавий ахборот воситалари, блогерларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвестиция лойиҳаларининг ахборот таъминоти бўйича турли дастурларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) тармоқ корхоналарининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимлари, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар томонлама таҳлил асосида техник-технологик базани янада ривожлантириш, нашриёт ва матбаа секторининг техник регламентлари ва амалдаги нарх шакллантириш стандартлари (сметаси)ни, ушбу соҳада стандартлаштириш ва сертификатлаштиришни такомиллаштириш бўйича таклифлар ва услубий тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг амалдаги моддий-техник базасини хатловдан ўтказади ва асослантирилган ҳисоб-китобларга кўра уни такомиллаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий бўйсунувидаги ташкилотларга молиявий юкламаларни камайтириш учун уларнинг ишлаб чиқариш бўлимларига илғор технологик ечимларни жорий этиш имкониятини, шу жумладан, жойларга бориб чуқур ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) китоб нашр этиш, электрон ва аудио китоблар яратиш, китоб мутолааси маданиятини ошириш, хорижда ўзбек адабиётини оммалаштириш борасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизими учун дарсликлар ва ўқув қўлланмалари тайёрлаш ҳамда нашр этилишини ташкил этишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда мутолаа маданиятини тизимли асосда илгари суриш ва ушбу мақсадда, айниқса, ёшлар ўртасида республика танловларини ўтказиш, ўсиб келаётган авлодни интеллектуал ва маънан етук қилиб тарбиялашда китобнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон ва аудио китобларни ишлаб чиқариш, уларни оммалаштириш бўйича таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу маҳсулотни мақбул нархларда сотиш механизмларини йўлга қўйиш борасидаги таклифларни тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларига қарашли кутубхоналар китоб фондини, шунингдек, ахборот-кутубхона муассасаларини илмий, энциклопедик, бадиий адабиётлар билан тизимли равишда бойитиб бориш бўйича таклифларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий аҳамиятга эга адабиётларни чиқаришга доир давлат мақсадли дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини нашр қилишга қаратилган иқтисодий-молиявий лойиҳалар тайёрланишини ташкиллаштиради, уларни молиялаштириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий-сиёсий ва илмий-оммабоп адабиётларга бўлган талабини қондириш тизимини йўлга қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзбек адабиётини тарғиб қилиш, халқаро бозорларда миллий адабиёт ва китоб маҳсулотларининг нуфузини оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий адабиётимизнинг энг сара асарларини чет тилларга таржима қилиш бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқишни амалга оширади, чет эл адабиётини ўзбек тилига таржима қилишни ташкиллаштиради, уларни молиялаштириш, сифатли чоп этиш ва тарқатиш тизимини йўлга қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзбек тилида илмий-техник, бадиий адабиётлар, турли йўналишлардаги энциклопедиялар ва маълумотномаларни, шу жумладан, лотин ёзувида нашр этишни янада кенгайтириш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи, маданий ва миллий қадриятларга зид, мазмунан сифатсиз китоблар нашр қилинишининг олдини олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) журналистлар ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона корхоналари ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, тармоқнинг муҳандислик-техник мутахассисларини тайёрлашда кўмаклашиш, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий масс-медианинг кадрлари салоҳиятини, уларнинг Марказий Осиё ахборот маконидаги рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
журналист кадрларнинг салоҳиятини ошириш бўйича фаолиятни ташкиллаштиради ва мувофиқлаштиради, ушбу мақсадларда ўқув тренинглари, семинарлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари, нашриёт-матбаа ва кутубхона фаолияти соҳаси ташкилотлари учун кадрларни тайёрлаш ва тақсимлаш масалаларида давлат бошқаруви органлари, ўқув муассасалари билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларнинг мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ишчиларини касбий аттестациядан ўтказиш тизимини ривожлантиришга кўмаклашади, ўз ходимларини касбий аттестациядан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари, нашриёт-матбаа ва кутубхона фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ва техник ҳужжатларни эълон қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) ахборот хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиш ҳамда ахборот соҳасидаги хатар ва таҳдидларга қарши ўз вақтида ва муносиб равишда курашиш чораларини кўриш борасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари томонидан ишлаб чиқариш ва нашр қилиш, телеканал, радиоканал, теледастур ва радиодастурлар намойиши, шунингдек, ахборот-телекоммуникация тармоқлари, жумладан, Интернет тармоғи орқали ахборот тарқатиш жараёнига болаларни уларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи маълумотлардан ҳимоя қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини мониторинг қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ахборот тизимида мавжуд бўлган шахсий сирлар ва шахсий маълумотлар махфийлигининг сақланишига бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини турли ахборот таҳдидларидан самарали ҳимоялаш мақсадида мамлакатда ва хорижда ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муҳим воқеаларни ёритиш бўйича фаолиятни ташкиллаштиради ва мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларни фаол ва сифатли ёритиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, унинг фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш масалаларида оммавий ахборот воситаларига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсати ҳақида аҳолига ва дунё жамоатчилигига ишончли маълумотни ўз вақтида, сифатли ва холис етказиш учун миллий оммавий ахборот воситаларининг халқаро ахборот маконида қатнашишига ва ўз имкониятларини кенгайтиришига ёрдам беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) Агентлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни ташкил этиш борасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўяди, маъмуриятчиликнинг ушбу йўналишлардаги халқаро тажрибасидан фойдаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни сўз эркинлигини таъминлаш нуқтаи назаридан баҳоловчи турли халқаро рейтинг тузилмалари билан ҳамкорлик бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтадиган танловлар, кўргазмалар, анжуманлар, фестиваллар, конференциялар ва бошқа, шу жумладан, халқаро тадбирларнинг ташкиллаштирилиши ва ўтказилишини таъминлайди, уларни ўтказиш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон каталоглар, кутубхоналар яратиш ва улардан оммавий фойдаланиш имкониятларини очиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистоннинг халқаро телекоммуникация тармоқларига қўшилиши юзасидан ўзаро мувофиқлашган сиёсат, қоидалар ва тартиб-таомилларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзбек адабиётини хорижда оммалаштиришга қаратилган халқаро фестиваль ва байрамларни ташкиллаштириш масалаларида халқаро ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади, маҳаллий нашриётларга ўз маҳсулотларини халқаро китоб бозорида илгари суришга ёрдамлашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий коммуникациялар, ноширлик, матбаа, ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни ўрнатилган тартибда амалга оширади, ўз ваколати доирасида хорижий давлатларнинг тегишли органлари ва халқаро ташкилотлар билан халқаро шартномалар тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Агентлик ҳудудий бошқармаларининг вазифа ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агентлик ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти, медиа-бозорнинг ҳудудий соҳалари ривожланиш даражасини тизимли таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақавий оммавий ахборот воситалари, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳаларининг ҳудудий субъектлари салоҳиятини юксалтириш, мутолаа маданиятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг матбуот хизматлари (жамоатчилик билан ишлаш бўлимлари) фаолиятини таҳлил қилиш ва уни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан оммавий ҳамкорликни йўлга қўйиш доирасида улар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, инвестициявий имкониятлари, бизнес юритиш учун яратилган қулай шарт-шароитлар тўғрисида, аввало, хорижий ишбилармон доираларни, салоҳиятли инвесторларни кенг хабардор қилиш бўйича ҳудудий давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш чораларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий коммуникация, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасининг ҳудудий субъектларига аниқланган қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан, шу жумладан, ҳудудий давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ўз фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича огоҳлантириш, хулоса ва кўрсатмалар бериш учун таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятни рўйхатга олиш ва лицензиялаш масалаларида ҳудудий оммавий ахборот воситалари, шунингдек, нашриёт ва матбаа корхоналарининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари, нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона соҳаси ходимларини тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари зиммасига юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) оммавий ахборот воситалари, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти, медиа-бозорнинг ҳудудий соҳалари ривожланиш даражасини тизимли таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш борасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий оммавий ахборот воситалари (матбуот, телевидение, радио, электрон-ОАВ, ахборот агентликлари), нашриёт, матбаа ва ахборот-кутубхона тузилмаларининг ҳолатини баҳолаш ҳамда ривожлантириш ва/ёки мақбуллаштириш бўйича комплекс ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш мақсадида уларни муфассал таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёритиш ҳамда ҳудудий давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг муаммоларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий оммавий ахборот воситалари, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳаси, ҳудудий медиа-бозорнинг ҳолати бўйича Агентлик раҳбариятига киритиш учун таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) минтақавий оммавий ахборот воситалари, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳаларининг ҳудудий субъектлари салоҳиятини юксалтириш, мутолаа маданиятини ошириш борасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот соҳасида мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва тегишли қарорларни ишлаб чиқиш учун етакчи босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг таъсисчилари ва таҳририятлари, оммабоп веб-ресурслар ва блогерлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг барқарор механизмларини яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий даврий нашрларнинг жозибадорлигини ошириш, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш бўйича комплекс чоралар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
босма ва электрон оммавий ахборот воситалари соҳасида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш билан шуғулланаётган ташкилотларни қўллаб-қувватлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
босма ва электрон оммавий ахборот воситалари соҳасида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни ишлаб чиқувчи ва тарқатувчи ташкилотларга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий оммавий ахборот воситалари ва уларнинг журналистлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини муҳофаза қилиш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларни ҳудудий оммавий ахборот воситалари орқали нохолис, ишончсиз ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тақиқланган ахборотлар тарқатилишидан ҳимоя қилишда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини тарқатиш соҳасида соғлом рақобатни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноширлик ва матбаа фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар ва якка тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
матбаа ускуналарини янгилаш, уларни модернизация қилиш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга оширишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нашриёт ва матбаа секторининг матбаа маҳсулотларини стандартлаштириш, сертификатлаштириш масалаларида методик ёрдам кўрсатади, ҳудудий оммавий ахборот воситаларини технологик ривожлантириш ва мазмунан бойитиш бўйича маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда мутолаа маданиятини тизимли асосда илгари суриш ва ушбу мақсадда, айниқса, ёшлар ўртасида танловлар ўтказиш, ўсиб келаётган авлодни интеллектуал ва маънан етук қилиб тарбиялашда китобнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий давлат органларига қарашли кутубхоналар китоб фондини, шунингдек, ахборот-кутубхона муассасаларини илмий, энциклопедик, бадиий адабиётлар билан тизимли равишда бойитиб бориш бўйича таклифларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи, маданий ва миллий қадриятларга зид, мазмунан сифатсиз китоблар нашр қилинишининг олдини олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интеллектуал мулк соҳасида қонунбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, республика ҳудудида контрафакт маҳсулотлар айланишини бартараф қилиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, божхона, солиқ ва бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳудудий давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг матбуот хизматлари (жамоатчилик билан ишлаш бўлимлари) фаолиятини таҳлил қилиш ва уни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан оммавий ҳамкорликни йўлга қўйиш доирасида улар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлик даражасини, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг маълумотларни олиш имкониятини тизимли таҳлил қилади, уларнинг самарали ҳамкорлигини кучайтириш чораларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий давлат органлари раҳбарларининг масс-медиа билан ўзаро ҳамкорлик қилиши учун уларнинг салоҳияти ва тайёргарлик даражасини оширишда ҳудудий давлат тузилмалари ва оммавий ахборот воситаларининг ҳаракатлари мувофиқлиги ва тезкорлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчилик шаклидан қатъи назар, оммавий ахборот воситаларига расмий ахборотларни олишда тенг ҳуқуқлар берилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий давлат тузилмалари раҳбарлари томонидан миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари учун брифинглар ва матбуот анжуманлари ўтказишни кенг амалиётга жорий этиш учун шарт-шароит яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий давлат органлари матбуот хизматлари томонидан сифатли ахборот ва таҳлилий материалларни тизимли ва тезкор тайёрлаш жараёнларини, амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва инвестицион лойиҳаларнинг моҳияти ва мазмунини содда тилда тушунтириш учун оммавий коммуникацияларнинг турли каналларидан кенг фойдаланиш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашни назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий ахборот ресурсларининг ривожланиши, шу жумладан, Интернет тармоғидаги веб-ресурслар, оммабоп ижтимоий тармоқлар ва мобил иловалар, ҳудудий давлат органлари фаолияти соҳасига алоқадор матн, фото-, аудио-, видео- ва бошқа ахборот материалларининг маълумотлар банкини шакллантириш ва юритилишини назорат қилишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий давлат органлари матбуот хизматларига юкланган ахборот вазифаларини сифатли таъминлаш мақсадида уларнинг мақомини зарур даражада мустаҳкамлаш ва штат бирликларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларига ахборот тақдим этиш усуллари ва замонавий каналлардан фойдаланиш мақсадида ҳудудий давлат органлари матбуот хизматлари ходимларининг малакасини ошириш, кўникма ва иш услубларини яхшилаш масалаларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш ва аҳоли, тадбиркорлик субъектларининг давлат ахборот ресурсларига ва интерактив хизматларга кенг кириб боришини таъминлаш, шу жумладан, қишлоқ жойларда рўйхатни кенгайтириш ва уларнинг сифатини яхшилашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий давлат органлари фаолияти устидан оммавий ахборот воситалари орқали самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича чора-тадбирларни таклиф қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, уларнинг инвестицион имкониятлари, бизнес юритиш учун яратилган қулай шарт-шароитлар тўғрисида, авваламбор, хорижий ишбилармонлар доиралари, салоҳиятли инвесторларни кенг хабардор қилиш масаласида ҳудудий давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудлари кесимида инвестицион лойиҳалар, ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳақида маҳаллий ва хорижий аудиторияни кенг миқёсда хабардор қилиш бўйича ҳудудий давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассислар ва тадбиркорлар иштирокида мунтазам равишда ҳудудий давлат тузилмалари раҳбарлари томонидан масс-медиа учун амалга оширилаётган ислоҳотлар ва инвестицион лойиҳаларнинг муҳим жиҳатларига бағишланган брифинглар ҳамда матбуот анжуманлар ўтказиб турилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бажариладиган ишларнинг ойма-ой режаси ва жалб этилган инвестициялар ҳажми, инвестициялар жалб қилинаётган соҳалар, ўзлаштирилган инвестициялар кўлами, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш босқичлари, лойиҳаларнинг экспорт ҳажмини оширишга, тармоқ ёки минтақа ривожига таъсири, лойиҳаларни рўёбга чиқариш кафолатлари, уларнинг рақобатда устунликлари ва бошқаларни ўз ичига олган тармоқ ислоҳотларининг, амалга оширилаётган ҳар бир инвестиция лойиҳасининг асосий параметрлари ҳақидаги батафсил ва сифатли безатилган, жумладан хорижий тилларга бехато таржима қилинган маълумотларни ўзида жамлаган Интернет тармоғидаги ахборот ресурсларини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тайёрлаш бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий давлат органлари, бошқа ташкилотлар билан биргаликда ва давлат ҳамда нодавлат оммавий ахборот воситалари, блогерларни жалб этган ҳолда ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвестиция лойиҳаларининг ахборот таъминоти бўйича турли дастурларни ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ҳудудий оммавий ахборот воситалари, босма, нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона соҳаси фаолияти субъектларига, шу жумладан ҳудудий давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича аниқланган қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари юзасидан огоҳлантиришлар, хулосалар ва кўрсатмаларни киритиш учун таклифлар тайёрлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий оммавий коммуникациялар субъектлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолиятининг қонунчилик нормаларига мувофиқлиги, лицензиялаш ва рухсат бериш талаблари ва шартларига амал қилиши бўйича доимий мониторинг олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва жамоатчилик билан алоқаларни таъминлаш бўйича мониторинг ва таҳлилини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ташкилотлари очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузган ёки лозим даражада бажармаётган ҳудудий давлат органлари ва давлат оммавий ахборот воситаларига тавсиялар, огоҳлантиришлар, хулосалар ва кўрсатмалар бериш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий оммавий ахборот воситалари, нашриётлар ва матбаа корхоналари томонидан тегишли қонунчилик талаблари бажарилмаган ҳолатларда лицензия ва рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳномаларининг амал қилишини вақтинчалик тўхтатиб туриш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий оммавий ахборот воситалари, нашриётлар ва матбаа корхоналари томонидан тегишли қонунчилик талаблари мунтазам бажарилмаган тақдирда, уларнинг лицензиялари ва рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳномаларини бекор қилиш тўғрисида ўрнатилган тартибда ариза билан судга мурожаат этиш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ҳудудий оммавий ахборот воситалари фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, нашриёт ва матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва лицензиялаш масалалари соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларига ноширлик фаолиятини лицензиялаштириш, оммавий ахборот воситалари ва матбаа корхоналарини рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича ахборот, ташкилий, методик ва маслаҳат кўмагини тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларига ноширлик фаолияти учун лицензия олишда ҳамда оммавий ахборот воситалари ва корхоналарни рўйхатдан ўтказишда зарур бўлган материал ва ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни узатишда ёрдам беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноширлик фаолияти учун лицензия бериш, мазкур лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш бўйича қарор қабул қилишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиат томонидан ноширлик йўналиши соҳасида лицензия талаблари ва шартларига, шу жумладан китоб-дафтар, матбаа ва канцелярия маҳсулотларини нашр этишда белгиланган сифат стандартларига риоя қилиши устидан тизимли назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи нашриётларнинг Давлат реестрини олиб боришда, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган оммавий ахборот воситалари ягона реестри, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган матбаа корхоналарининг ягона давлат реестрини юритишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) оммавий ахборот воситалари, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида ходимларни тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда уларни ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш соҳасида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий оммавий ахборот воситалари кадрлари салоҳиятини, шунингдек, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий журналист кадрлар, нашриёт-матбаа корхоналари ва ахборот-кутубхона муассасалари ходимларининг салоҳиятини ошириш бўйича фаолиятни ташкил қилади ва мувофиқлаштиради, шу мақсадларда таълим тренинглари, семинарлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун етакчи мутахассисларни жалб қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари, нашриёт-матбаа ва кутубхона фаолияти соҳасидаги ташкилотлар учун кадрларни тайёрлаш ва тақсимлаш масалаларида ҳудудий давлат органлари, таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари, нашриёт-матбаа ва кутубхона фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатларни эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги Низомлар Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Агентликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Агентликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг ваколатларига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда маълумотларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат статистика органларидан керакли статистик маълумотларни бепул асосда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича методик материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик фаолиятини амалга ошириш доирасида илмий тадқиқотлар ва ишланмалар ўтказиш учун давлат буюртмасига мувофиқ, лойиҳаларни саралаш бўйича танловлар эълон қилиш ва танлов комиссияларини тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий тадқиқотларга йўналтирилган бюджетнинг молиявий ресурсларини тақсимлашда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан оммавий коммуникациялар, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида давлат ва ҳудудий дастурлар, лойиҳа ва тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу масалалар бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари ва Агентлик ваколатига кирадиган бошқа масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларга огоҳлантириш, хулоса ва ижро учун мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат, хўжалик бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва мутахассисларини жалб қилиб, белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига кўра, халқаро ташкилотларда мамлакат манфаатларини ифода этиш ҳамда белгиланган тартибда ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, оммавий коммуникациялар, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти бўйича бевосита ёки бўйсунувидаги тузилмалари орқали бошқа давлатларнинг ваколатли ташкилотлари, шунингдек илмий институтлари билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий коммуникациялар, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш, шунингдек, ходимлар малакасини ошириш мақсадида идоравий илмий ва ўқув марказларини белгиланган тартибда ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий коммуникациялар, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги вазифаларни ёритиш учун белгиланган тартибда нашр фаолиятини амалга ошириш, матбуот органларини ташкил этиш, ахборот материаллари, даврий нашрлар ва бошқа босма маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ва идоравий бўйсунувдаги тузилмаларнинг давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида ҳамда бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда топшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биноларга хизмат кўрсатиш, асбоб-ускуналар, хўжалик жиҳозлари, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва оргтехникаларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, дастурий таъминотни харид қилиш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликка юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, таҳлилий институтлар, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали ходимларини жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар билан ҳамкорликда иш ёзишмаларини олиб бориш, тадбирларни ташкил этиш, ҳадли битимлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ва унинг тизимидаги таркибий бўлинмалар ва ташкилотларнинг моддий-техника базасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг ижтимоий инфратузилмасини қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил қилиш ва такомиллаштириш, Агентлик тизими ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва мукофотлаш ягона тизимини шакллантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Агентлик зиммасига юкланган вазифаларнинг самарали амалга оширилиши учун масъулдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлимлари, шунингдек, бошқа ташкилотлардан ўз зиммасига юклатилган вазифаларни сифатли бажариш учун зарур бўлган ахборот материалларини сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий коммуникациялар, нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлимлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлимлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида мажлислар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлимлари, шунингдек, илмий ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раиси ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари, шунингдек, ҳудудий бошқармаларга юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг тегишли дастурлари ва соҳаларни ривожлантириш бўйича дастурлар билан мустаҳкам ўзаро боғлиқ ҳолда ҳудудларнинг ахборот, нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона тармоқларини ривожлантириш дастурларининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликка ҳудуднинг оммавий коммуникациялари, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳаларининг ривожланиши тенденциялари, ҳудудларнинг ахборот, нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона тармоқларини ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши юзасидан объектив таҳлилий маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Агентлик раҳбарларининг функционал мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Юкланган вазифаларга мувофиқ, Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари зиммасига қуйидаги функционал мажбуриятлар юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Агентлик директори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик фаолиятининг умумий бошқарувини яккабошчилик асосида амалга оширади ва Агентликка юкланган вазифа ва функциялари бажарилиши учун шахсан жавобгардир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик фаолиятининг алоҳида йўналишлари ва участкалари, шунингдек, қуйи ташкилотларни бошқариш бўйича Агентлик тизимининг директор ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик фаолияти масалалари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатларнинг лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилинганидан сўнг, уларнинг бажарилиши устидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида Агентлик тизими ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг чекланган сони доирасида Агентлик марказий аппаратининг штат жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг чекланган сони доирасида Агентликнинг марказий аппарати, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек, идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари, Агентликнинг идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ, бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) директор ўринбосари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлинмалари билан ахборот, нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона соҳаларини ривожлантириш, экспертизани ташкил қилиш ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли тайёрлаш юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик директорининг топшириғига биноан, ахборот, нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона соҳаларини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар ва дастурлар бажарилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг тасдиқланган тузилмасига мувофиқ, Агентликнинг тегишли бўлинмаларини бевосита бошқаришни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
директор ўринбосарлари номенклатурасига кирадиган Агентликнинг марказий аппарати бошлиқ ва мутахассис лавозимларига номзодларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
директор ўринбосарлари номенклатурасига кирадиган тузилмаларнинг таркибий бўлинмалари бошлиқларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасадди бўлинмаларида кадрлар захирасини шакллантириш бўйича тизимли асосда ишларни ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Агентлик таркибий бўлинмаси бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмасининг тасдиқланган низоми доирасида аниқ йўналишлардаги вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасадди ахборот, нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона соҳаларининг ривожланиш ҳолатини сифатли баҳолаб, уларнинг истиқболда ривожланиши бўйича Агентлик раҳбариятига аниқ таклифлар ва амалга ошириш механизмларини киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Агентликнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юклатилган вазифа ва функцияларга мувофиқ, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини, шу жумладан, бўлим бошлиқлари ва мутахассислари ишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуднинг ахборот, нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона соҳалари ривожланиши ҳолатини сифатли баҳолайди ва Агентлик раҳбариятига уларнинг истиқболдаги ривожланиши юзасидан аниқ таклифлар ва амалга ошириш механизмларини киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Агентлик раҳбарларининг масъулияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Агентлик Директори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларида ўзига юклатилган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш, шунингдек, Агентлик фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатда ва ҳудудларда амалга оширилаётган дастурлар, стратегиялар ва концепциялар натижаларига эришиш, уларнинг оммавий коммуникациялар, нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона соҳасига таъсир қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ижро интизомига қатъий риоя қилиниши учун масъулдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Директор ўринбосарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли йўналишлар бўйича бажариладиган топшириқларнинг самарадорлиги ва ўз вақтида ижро этилиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасадди оммавий коммуникациялар, матбуот, нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона соҳалари барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги ва самарадорлиги учун масъулдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари, Агентлик раҳбарларининг топшириқлари, шунингдек, юклатилган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли республика дастурлари ва соҳаларни ривожлантириш дастурларига узвий боғлиқ ҳолда ҳудудларнинг оммавий коммуникациялар, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш дастурлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликка ҳудудларнинг оммавий коммуникациялар, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳалари ривожланиши тенденциялари тўғрисида объектив таҳлилий ахборотларни ўз вақтида тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилган ҳудудий дастурларнинг ҳудудларнинг оммавий коммуникациялар, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятига бўлган таъсирининг самарадорлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларнинг оммавий коммуникациялар, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун масъулдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Агентлик фаолиятини ташкил қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Агентлик раҳбарияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосарлари, шу жумладан биринчи ўринбосарига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари бошлиқлари, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, «Oʻzbekiston» нашриёт-матбаа ижодий уйи, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, «Oʻqituvchi» матбаа уйи, «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти, «Кўзи ожизлар босмахонаси» давлат корхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий нашриётлар, «Oʻqituvchi» илмий-методик нашриёт маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ, Нашриёт-матбаа фаолияти соҳасида мутахассислар тайёрлаш касб-ҳунар коллежи, китоб маҳсулотларини тарқатиш бўйича «Ўздавкитобсавдотаъминоти» МЧЖ корхоналари ҳамда Агентликнинг «Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси» давлат корхонаси директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш Агентлик директори томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бошқармалар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари қуйидаги масалалар бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Агентлик раҳбарияти топшириқларини ўз вақтида бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатларининг сўровномалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ҳудудий бошқармаларининг, соҳавий ривожлантириш дастурлари билан ўзаро уйғунликда, ҳудудий оммавий коммуникациялар, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ҳудудий бошқармаларининг ахборот соҳасидаги хавф-хатарлар ва таҳдидларга қарши курашиш, жамиятда мутолаа маданиятини ошириш, республика ҳудудларининг иқтисодий ва инвестицион салоҳиятини тарғиб қилиш, давлат органлари матбуот хизматларининг оммавий ахборот воситалари билан мақбул ҳамкорлиги ҳамда оммавий коммуникациялар, нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона соҳаларини бошқариш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистоннинг ахборот соҳасидаги муҳити ҳамда ҳудудлар кесимида унинг асосий кўрсаткичлари динамикаси, ҳудудларнинг оммавий коммуникациялар, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини комплекс ривожлантириш дастурларини амалга ошириш доирасидаги лойиҳалар ҳамда чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоли масалаларни аниқлаш мақсадида тизимли мониторингини амалга ошириш, тизимли муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти органлари томонидан кўриб чиқиш ва виза қўйиш учун киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва ишлаб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудларида оммавий коммуникациялар, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона соҳалари фаолияти ривожланишининг даражасини баҳолаш мезонлари тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Агентликнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Агентлик давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича белгиланган тартибда таклифларни тайёрлаш ва киритишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий оммавий коммуникациялар, нашриёт-матбаа, ахборот-кутубхона соҳалари ривожланишидаги муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, Агентликнинг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда вилоятлар, туман (шаҳарлар) ҳокимликлари билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Агентликнинг ҳайъати, бошқа маслаҳат, консультатив эксперт органлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Агентликда директор (ҳайъат раиси), директорнинг биринчи ўринбосари, директор ўринбосарлари, шунингдек, Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи Агентликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат Ҳайъат шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомда белгиланган Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг аниқ вазифалари ва топшириқлари сифатли бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиб ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича тузатишлар киритиб, оммавий коммуникация, нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона соҳаларини ривожлантириш дастурлари, стратегиялари ва концепциялари амалга оширилишининг натижадорлигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик номенклатурасига киритилган лавозимларга кадрларни танлаш, жойлаштириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик Ҳайъати Агентликнинг ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат йиғилишларига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари таклиф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат йиғилиши, Ҳайъат таркибининг ярмидан кўпроғи ҳозир бўлганида, ваколатга эга. Қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат қарорлари Агентлик директорининг буйруқлари ва Ҳайъат баённомалари билан амалга оширилади. Агентлик директори ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келганида, Агентлик директори мустақил равишда қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат фаолиятининг тартиби Ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламенти билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Агентлик қошида директорнинг биринчи ўринбосари (Кенгаш раиси), Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи Агентликнинг алоҳида таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек, оммавий коммуникациялар, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳалари субъектларининг вакиллари иштирокида ахборот муҳитини ривожлантириш бўйича Жамоатчилик кенгаши ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоатчилик кенгаши сони, шахсий таркиби ва низоми Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоатчилик кенгаши мажлисида қабул қилинган қарор асосида Кенгаш раисига Кенгашнинг шахсий таркибига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасида яқин ҳамкорликни ўрнатиш, ахборот соҳасини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
журналистнинг мақомини ошириш, даврий нашрларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда оммавий коммуникациялар соҳаси субъектларининг янада ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни муҳокама қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда рўёбга чиқариш механизмлари, сўз ва ахборот эркинлигини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлашда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат тузилмалари томонидан оммавий ахборот воситалари фаолиятига асоссиз аралашувларни камайтириш, масс-медиа маҳсулотларини тарқатиш соҳасида ахборот хавфсизлиги ва соғлом рақобатни ривожлантириш тизимини такомиллаштиришни танқидий кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик базасини, шу жумладан Агентликка кўриб чиқиш учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш йўли билан такомиллаштиришда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Агентлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик директори, директорнинг биринчи ўринбосари, директор ўринбосарлари, ҳудудий бошқармалари бошлиқлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланадиган фаолият самарадорлигини баҳолашнинг интеграциялашган кўрсаткичлари асосида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, шунингдек марказий аппарат, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари, қуйи ташкилотларнинг раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган фаолият самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Агентлик ходимларининг иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимчалар, устамалар ва рағбатлантирувчи тўловлардан ташкил топади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг марказий аппарати ходимларига узоқ муддат хизмат қилгани учун ҳар ойда қуйидаги миқдорда устама ҳақ тўланади (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан коэффициент ҳисобида):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20 йилдан ортиқ — 1,5.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узоқ муддат хизмат қилгани учун ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи, Агентлик томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига иш ҳақини тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантиришни амалга ошириш манбалари этиб меҳнат ҳақи фонди, Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликка идоравий мансуб нашриётлар ва матбаа корхоналарининг маҳсулотларини сотишдан тушадиган соф тушумнинг 10 фоизи миқдоридаги шартнома асосидаги ажратмалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 20 миллиард сўм миқдорида бир йўла ажратиладиган маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик томонидан рухсатнома тусидаги ҳужжатлар берганлик учун давлат божи тўлашдан тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Агентликнинг ҳисоботлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан ўзаро ҳамкорлик доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда давлат ахборот сиёсатини амалга ошириш муаммоларини ҳал этиш, оммавий коммуникациялар, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида давлат бошқарувини мақбуллаштиришга йўналтирилган таклифлар, тавсиялар ва таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этиш учун тайёрланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий коммуникациялар, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги лойиҳаларни тайёрлаш, жорий этиш ва самарадорлигини баҳолаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига уларнинг самарадорлигини, шу жумладан давлат-хусусий шерикликни жорий этиш йўли билан ошириш бўйича аниқ таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мунтазам равишда оммавий коммуникациялар, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги энг муҳим йўналишлар ҳамда вазифаларнинг амалдаги ижроси ҳамда мазкур соҳаларда мавжуд тизимли муаммолар ва камчиликларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари раҳбарлари томонидан кўриб чиқилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Агентлик, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг маълумотларини ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига мамлакатнинг оммавий коммуникациялар, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳаларини ривожлантиришда эришилган натижалар тўғрисида ҳар чоракда таҳлилий материаллар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Агентлик ҳар чорак якунлари бўйича ўзининг веб-сайтида тегишли ҳисобот даврида мамлакатнинг оммавий коммуникациялари, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳалари ривожланиши натижалари ҳақида матбуот учун ахборот (пресс-релиз) эълон қилинишини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ҳар чоракда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари ахборотларини чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Агентликка ягона давлат ахборот сиёсатини амалга ошириш, мамлакат ҳудудларида оммавий коммуникациялар, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳаларини ривожлантириш, шунингдек, аниқланган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича асосланган таклифлар билан биргаликда умумлаштирилган таҳлилий маълумот киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Масъул
ижрочилар

I. Оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасида

1.

Сўз эркинлиги ва ОАВ фаолияти бўйича халқаро рейтингларда мамлакатнинг мавқеини яхшилашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ва «Йўл харитаси»ни тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва «Йўл харитаси»

2019 йил
15 мартгача

Агентлик,
манфаатдор идоралар

2.

Республика ҳудудларида давлатга қарашли бўлган босма ОАВнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини ўрганиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2019 йил
1 майгача

Агентлик,
манфаатдор идоралар

3.

ОАВ мустақиллиги соҳасидаги кафолатлар ва халқаро стандартларнинг сўзсиз амалга оширилишини таъминлашга масъул бўлган Медиа-омбудсман лавозимини жорий этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 июнгача

Агентлик

4.

«Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар» тўғрисидаги Қонун лойиҳасини янги таҳрирда ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар, давлат стандартлари, техник регламентлар ва санитария меъёрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил
1 майгача

Адлия вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, Агентлик

5.

Журналист мақомини ошириш, медиа жамиятда ўзини ўзи бошқаришнинг механизмларини шакллантириш ҳамда журналистнинг умум эътироф этилган миллий гувоҳномасини жорий этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 июнгача

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Агентлик

6.

Суд органлари билан республика журналистлари ўртасида изчил ҳамкорликни ўрнатиш, уларнинг суд мажлисларидаги иштирокини таъминлаш, очиқ суд материалларини ёритишда мамлакат ОАВдан фойдаланишни назарда тутувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 апрелгача

Агентлик,

Олий суд,

Адлия вазирлиги

7.

ОАВ ҳуқуқларини таъминлаш ва журналистларнинг ўз касбий фаолиятига доир мажбуриятларига риоя этишига оид қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини тафтиш қилиш, Ўзбекистон Республикасининг «Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида»ги ва «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини янги таҳрирда ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил
1 ноябргача

Агентлик,

Олий Мажлис палаталари
(келишув бўйича),

Адлия вазирлиги

8.

Журналистларнинг Касб этикаси кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Касб этикаси

кодекси

2019 йил
1 июлгача

Агентлик,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

9.

Даврий нашрларнинг жозибадорлигини ошириш, медиа-менежментнинг замонавий усулларини, АКТ-имкониятларини ҳамда самарали маркетинг ишланмаларини жорий этиш орқали уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 йил
1 майгача

Агентлик

10.

ОАВ, теле- ва кабель студиялар, оммабоп интернет-медиа, фуқаролик журналистикаси (блогерлар) фаолиятидаги муаммоларни ўрганишга бағишланган туркум учрашувлар ва «давра суҳбатлари» ўтказиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

тизимли равишда

Агентлик

II. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда матбуот
хизматлари ишларининг самарадорлигини ошириш соҳасида

11.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари матбуот-хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш, шу жумладан давлат тузилмалари раҳбарларининг масс-медиа билан изчил ҳамкорлигини амалиётга жорий этишни кўзда тутувчи уларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш механизмини шакллантириш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 йил
1 апрелгача

Агентлик

12.

Қуйидагиларни назарда тутувчи дастурни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари матбуот хизматларининг жамоатчилик ва ОАВ билан самарали ҳамкорлик қилишига тўсқинлик қиладиган асосий муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида туркум «ақлий ҳужумлар» ва семинарлар ўтказиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари матбуот хизматлари фаолияти очиқлигини таъминлашда уларнинг ҳолати ва фаолият самарадорлигини янада ошириш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек ҳуқуқий ва амалий таклифларни ишлаб чиқишга қаратилган конференциялар ташкил этиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари, матбуот хизматлари ходимлари фаолияти очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш учун услубий тавсиялар ишлаб чиқиш;

матбуот хизматлари ходимларининг касбий малакасини ошириш, ОАВ билан ҳамкорлигини яхшилаш, шу жумладан алоқалар ўрнатишда мобил технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда туркум семинар ва тренинглар ўтказиш;

кенг жамоатчиликни амалга оширилган ишларнинг натижалари, давлат тузилмалари фаолиятининг моҳияти ва истиқболдаги режалари билан таништириш мақсадида давлат органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан ОАВ учун тизимли равишда пресс-конференциялар ташкил этиш ҳамда уларга ОАВ билан самарали ҳамкорлик ўрнатишда кўмаклашиш.

Комплекс чора-тадбирлар дастури

2019 йил
15 майгача

Агентлик

13.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини очиқлигини таъминлашда матбуот хизматларининг иш самарадорлигини янада ошириш, журналистлар, блогерларнинг билими ва касбий малакасини ошириш, шунингдек Агентликка юкланган бошқа вазифаларни амалга ошириш мақсадида дипломатик корпус, хорижий ва халқаро тузилмалар билан самарали ҳамкорликни ўрнатиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2019-2020 йиллар давомида

Агентлик,

Ташқи ишлар вазирлиги

III. Ахборот-кутубхона фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида

14.

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги, шу жумладан ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш ҳамда ушбу соҳага давлат-хусусий шерикликни татбиқ қилиш, хусусий ва рақамли (виртуал) кутубхоналар тармоғини ривожлантириш бўйича Концепция ва Дастурни тасдиқлашни назарда тутувчи қарори лойиҳасини тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил
1 мартгача

Агентлик

15.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида электрон ва аудио китобларни яратиш, шунингдек китоб фондини тўлдириш учун хорижий адабиётнинг энг сара намуналарини давлат тилига ва ўзбек адабиёти асарларини хорижий тилларга таржима қилиш бўйича Медиа-марказ ташкил этиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2019 йил
1 июнгача

Агентлик

16.

Республика умумтаълим муассасаларида «Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Қўшма

чора-тадбирлар дастури

2019-2020 йиллар давомида

Агентлик,

Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор идоралар

17.

Ҳар йили республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси томонидан маҳалла фуқаролари йиғинларининг китоб фондини тўлдириш бўйича адабиётлар рўйхатини тайёрлаш.

Қўшма

чора-тадбирлар дастури

2019 йил

15 февралдан бошлаб,

ҳар йили

Агентлик,

Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси

18.

Ҳар йили Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда умумтаълим мактаблари кутубхоналари учун зарур бадиий адабиётлар рўйхатини шакллантириш ва уларни Агентлик корхоналарида тайёрлаш бўйича буюртмаларни жойлаштириш.

Қўшма

чора-тадбирлар дастури

2019 йил

15 февралдан бошлаб,

ҳар йили

Агентлик, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

19.

Китобхонлик тарғиботини ошириш, нашриётлар ходимларининг фаолиятини рағбатлантириш, халқаро китоб кўргазмаларида нодавлат нашриётларнинг иштирокини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил
1 августгача

Агентлик

IV. Нашриёт-матбаа фаолиятини ривожлантириш соҳасида

20.

ОАВ ва матбаа корхоналарини рўйхатдан ўтказиш, ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгиловчи янгиланган тартибларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
20 апрелгача

Агентлик

21.

Нашриёт-матбаа корхоналарининг ускуналарини белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йилнинг I ярим

йиллиги

Агентлик

22.

Агентлик тизимида мавжуд объектлар ва жиҳозларни тўлиқ инвентаризация қилиш, натижалари бўйича давлат корхоналарини хусусийлаштириш, давлат-хусусий шериклик шаклларини жорий этиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган республика нашриёт-матбаа фаолиятини комплекс ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

Ташкилий тадбирлар ва Комплекс чора-тадбирлар дастури

2019 йилнинг I ярим

йиллиги

Агентлик,
Давлат активларини бошқариш агентлиги

23.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан республика таълим тизими учун ҳар йили талабалик гувоҳномаси, (шу жумладан пластик) рейтинг дафтарчалари, синф журналлари, ўзлаштириш табеллари, аттестатлар ва бошқа босма маҳсулотларини Агентлик корхоналарида тайёрлаш ва ишлаб чиқариш учун буюртмаларни жойлаштириш.

Қўшма шартномалар

2019 йил

15 февралдан бошлаб,

ҳар йили

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,

Агентлик

24.

Нашриёт-матбаа уйларининг технологик ускуналарини модернизация қилиш, китоб-канцелярия маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш тизимининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминловчи ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил
1 январгача

Агентлик

25.

Республика нашриёт-матбаа корхоналари томонидан нашр этилган маҳсулотларнинг мажбурий бепул нусхаларини тарқатиш тартибини қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 мартгача

Агентлик,

Адлия вазирлиги

26.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг муаллифлар билан ишлаш, идоралар билан келишиш, зарур бўлган эксперт хулосаларини олиш ва кейинги ўқув йилига мўлжалланган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларнинг якуний матнларини тасдиқлаш ҳамда 1 майга қадар оригинал макетларини яратиш ва нашр этиш учун Агентликнинг нашриёт-матбаа корхоналарига тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил
30 апрелгача

Халқ таълими вазирлиги,

Агентлик

27.

Матбаа тармоғининг муаммоларини ўрганиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 йил

1 октябргача

Агентлик

28.

«Oʻqituvchi» бренди остида кўчма китоб дўконлари лойиҳасини амалга ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019-2020 йй. давомида

Агентлик

29.

Мактаб дарсликлари, ўқув қўлланмалар ва дафтар маҳсулотларини безатиш ва нашр қилиш бўйича стандартлар, техник регламентлар ва санитария меъёрларини матбаа соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар ҳамда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини инобатга олиб қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 июлгача

Агентлик

30.

Ўзбекистон нашриёт-матбаа бозори иштирокчилари томонидан китоб-дафтар, бошқа матбаа ва канцелярия маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўрнатилган сифат стандартларига риоя қилиниши бўйича тизимли назоратни таъминлаш.

Чора-тадбирлар мажмуи

доимий

Агентлик,
манфаатдор идоралар

V. Агентлик фаолиятининг самарадорлигини ошириш соҳасида

31.

Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
15 февралгача

Агентлик,
Адлия вазирлиги

32.

Келгусида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва уларнинг касбий малакасини ошириш мақсадида Агентлик ходимларини аттестациядан ўтказиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2019 йил
1 мартгача

Агентлик

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Кўзи ожизлар босмахонаси» корхонасининг матбаа ускуналарини модернизация қилиш, бинолари ва ишлаб чиқариш хоналарини таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган «Koʻngil koʻzi» лойиҳасини амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирнинг номи

Амалга ошириш механизми

Ижро этиш муддати

Масъул ижрочилар

Корхонанинг моддий-техник ҳолатини яхшилаш

1.

Босмахона биносини мукаммал таъмирлаш ва унинг ҳудудини ободонлаштириш.

1. Босмахона икки қаватли биносининг олд қисми (фасади)ни таъмирлаш.

2. Барча хоналарни таъмирлаш.

3. Дераза ромларини алмаштириш.

4. Асосий кириш дарвозаларини янгилаш.

5. Корхона ҳудудини кўкаламзорлаштириш.

6. Канализация тизимини таъмирлаш.

7. Бутун бинони ва ишлаб чиқариш цехларини иситиш тармоғи билан таъминлаш.

2019 йил давомида,

босқичма-босқич

Агентлик

2.

Ишлаб чиқариш технопаркини модернизациялаш, моддий ва маънавий эскирган ускуналарни алмаштириш.

1. 650 мм ли, букловчи ва тикувчи Braillo 650 SF механизмига эга Брайль усулида чоп этиш ускунаси.

2. А4+ шаклида фотосуратларни бўртма нуқталар кўринишида қоғозга кўчирувчи TactilPad by MDA русумидаги доска-принтер.

3. А3+ ҳажмдаги, SXC-460 русумли ип билан тикиш машинаси.

4. А3+ ҳажмдаги, қоплама корешок баландлиги I-65 мм. бўлган термоклей билан елимловчи машина.

5. JBT 50/3D Perfect Book Binding ускунаси.

6. А3+ ҳажмли ризограф.

7. 470 мм ҳажмли, DC 470 рангли принтер.

8. POLAR 92X русумли бир пичоқли қоғоз кесиш машинаси.

2019 йил давомида,

босқичма-босқич

Агентлик

3.

Корхонани молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини ўрганиш.

1. Корхона фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш.

2. Корхона фаолиятини молиялаштириш манбаларини янада кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

2019 йил давомида,

босқичма-босқич

Агентлик

Ишчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва муносиб иш шароитларини яратиш

4.

Корхона ишчиларини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш.

1. Корхона ишчиларига тўланаётган ойлик маошлари ҳажмини қайта кўриб чиқиш.

2. Корхонанинг фаол ишчи-ходимлари фаолиятини моддий рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2019 йил давомида, босқичма-босқич

Агентлик

5.

Автотранспорт воситалари учун технопарк ташкил этиш.

1. Юкларни ортиш ва тушириш учун автокара сотиб олиш.

2. Корхона ишчилари учун микроавтобус (навбатчи автотранспорт) сотиб олиш.

2019 йил давомида, босқичма-босқич

Агентлик

6.

Корхона ишчиларининг малакасини ошириш.

1. Хорижий экспертлар иштирокида ўтказиладиган ўқув семинарлари, шунингдек чет давлатларга уюштириладиган танишув сафарларининг жадвалини ишлаб чиқиш.

2. Семинарлар ва сафарларнинг дастурини ишлаб чиқиш.

3. Бюджетни шакллантириш ва молиявий маблағларни излаб топиш.

4. Натижалар асосида корхонанинг бошқа ишчилари учун ўқув семинарлари ўтказиш.

2019 йил давомида, босқичма-босқич

Агентлик,

Ташқи ишлар вазирлиги

Кўриш қобилияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш

7.

Кўриш қобилияти чекланган болалар мактаб-интернатлари учун дарсликларни тайёрлаш ва чоп этиш.

1. Дарсликларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳларни шакллантириш ва масъулларни тайинлаш.

2. Лойиҳа бюджетини шакллантириш, шу жумладан унда хорижий грантлар ва ҳомийлик кўмакларини жалб этишни кўзда тутиш.

3. Янги авлод дарсликларини тайёрлаш ва уларни босқичма-босқич чоп этиш.

4. Чоп этилган дарсликларнинг мактаб-интернатларда татбиқ этилишини таъминлаш.

2020 йил давомида,

босқичма-босқич

Халқ таълими вазирлиги,

Агентлик

8.

Қуйидаги аудиокитоблардан иборат онлайн кутубхонани ташкил этиш:

«Шарқ эртаклари», Шарқ халқлари шоир ва ёзувчилари томонидан ёзилган болалар бадиий адабиёти, шарқ халқлари эртаклари, достонлар, ривоятлар, қиссалар ва ҳикоялардан иборат асарлар;

«Маърифий адабиётлар», китобхонлар учун осон ва тушунарли тилда битилган ўқув материалларидан иборат китоблар;

«Ўзбек адабиёти дурдоналари», А. Навоий, А. Қодирий, Чўлпон, Жомий ва ўзбек халқининг бошқа буюк адиб ва шоирларининг асарларидан иборат китоблар.

1. Лойиҳаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ишчи гуруҳларни шакллантириш.

2. Ҳар бир аудиокитоблар каталогига киритиладиган китоблар рўйхатини ишлаб чиқиш.

3. Лойиҳа бюджетини шакллантириш ва бунда хорижий грантлар ва ҳомийлик кўмагини кўзда тутиш.

4. Онлайн кутубхоналар каталоги бўйича махсус мобил иловаларни ишлаб чиқиш ва уларни монетизация қилиш имкониятларини ўрганиш.

5. Аудиокитобларни тайёрлаш ва уларни Интернет тармоғига жойлаштириш.

6. ОАВ ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда аудиокитобларнинг тақдимотларини ўтказиш.

2020 йил давомида,

босқичма-босқич

Агентлик

9.

Кўриш қобилиятида турли даражадаги чекланишлар бўлган кишиларнинг ҳаётидаги қизиқарли ҳикоялардан иборат «Ўзгача одамлар» номли тўпламни тайёрлаш ва нашр этиш.

1. Тўпламни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш ва масъулларни тайинлаш.

2. Тўпламда муваффақиятли ҳаёти тўғрисида маълумот бериладиган машҳур сиёсатчилар, маданият, санъат арбоблари ва бошқаларнинг рўйхатини тайёрлаш.

3. Лойиҳанинг бюджетини шакллантириш, шу жумладан хорижий грантлар ва ҳомийлик кўмакларини жалб этиш.

4. Тўпламни тайёрлаш ва нашр этиш, ОАВ ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда унинг тақдимотини ўтказиш.

2020 йил давомида, босқичма-

босқич

Агентлик

10.

Кўзи ожиз ва кўриш қобилиятида нуқсони бор кишилар учун «Бир жамоа» номли кўп тармоқли интернет-майдончасини ташкил этиш ва унда тизимли равишда юртимизда кўриш имконияти чекланган кишилар иштирокида ташкил этилаётган маданий, маърифий ва спортга оид тадбирларни ёритиб бориш, шунингдек офтальмология соҳасидаги тиббий ва техник янгиликлар, кашфиёт ва ишланмалар ҳақидаги материалларни, тифлопедагоглар ва психологлар билан бўлган суҳбатларни кенг ёритиб бориш.

1. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ижодий ва техник жамоани шакллантириш.

2. Интернет-майдончанинг тузилмасини ва мазмунини ишлаб чиқиш.

3. Лойиҳанинг синов версиясини интернет тармоғига жойлаштириш ва уни апробация(синов)дан ўтказиш.

4. Интернет-майдончанинг келгусидаги фаолиятини изчил йўлга қўйиш.

5. ОАВ ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда тақдимот ўтказиш.

2020 йил давомида, босқичма-босқич

Агентлик,

Ахборот технологиялари вазирлиги

11.

Кўзи ожизлар учун музейларга саёҳат уюштириш методикаси яратилишига кўмаклашиш.

1. Экскурсиялар дастурини ишлаб чиқишга масъул бўлган ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Махсус тифлографик тасвирларни тайёрлаш: интерьер тарҳлари, музей экспонатлари бўйича брайл алифбосида тайёрланган қисқача шарҳлар, шунингдек бошқа махсус кўрсатмали қуроллар (муляжлар, макетлар, бўртма глобуслар, хариталар ва расмлар), буюмларнинг 3D-принтер воситасида тайёрланган ҳажмли нусхалари, брайль услубида чоп этилган расмлар, УФ-принтерида яратилган тасвирий санъат асарларининг бўртма юзага эга моделлари.

3. Хоналар ичида мустақил ҳаракатланиши учун хоналар полига махсус тактил қопламалар ва йўналтирувчи тутқичлар ўрнатилиши, аудиогидлар ва экспозицияга йўналтирувчи товушлар билан таъминлаш, саёҳат матнида ва тарқатма материалларда брайль услубида чоп этилган тифлошарҳлар, музейнинг ва залларнинг тактил тарҳлари бўлиши лозим.

4. ОАВ ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда тақдимот ўтказиш.

2020 йил давомида, босқичма-босқич

Агентлик,

Маданият вазирлиги

12.

Кўриш қобилиятида нуқсони бўлган шахслар учун махсус географик хариталарни ишлаб чиқиш ва чоп этиш.

1. Хариталарни ишлаб чиқишга масъул бўлган ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Географик хариталарнинг макетларини тайёрлаш.

3. Зарур ускуналарни сотиб олиш.

4. Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда тақдимот ўтказиш.

2020 йил давомида, босқичма-босқич

Агентлик

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарорига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«PR-марказ» функцияларини амалга ошириш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

К.И. Алламжанов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, ишчи гуруҳ раҳбари

И.Г. Никонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

Р.Р. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

У.И. Ахматов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

Н.Ш. Шарипов

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси

А.А. Назиров

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори

С.Х. Бекенов

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

А.Х. Абдуалиев

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари

А.У. Аккулов

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б.

З.Т. Зохидов

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

О.Р. Исаков

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи, вазир маслаҳатчиси

Д.Б. Байзакова

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тошкент халқаро арбитраж маркази директори

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Идоралараро ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.02.2019 й., 07/19/4151/2569-сон; 28.06.2019 й., 07/19/4366/3343-сон; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон; 26.04.2022 й., 07/22/221/0357-сон; 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)