04.01.2019 йилдаги ПҚ-4091-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.01.2019 йилдаги ПҚ-4091-сон
Kuchga kirish sanasi
04.01.2019
Ҳужжат 04.01.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг дастурлари бўйича кадрларни ўқитишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хориждаги етакчи университетлар, илмий марказлар ва бошқа ташкилотларда кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий соҳа, давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларининг юқори малакали мутахассисларга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси дастурларига мувофиқ кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш учун номзодларни танлов асосида саралаб олиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш учун номзодларни танлов асосида саралаб олиш вазирликлар ва идораларнинг мақсадли буюртмалари асосида Жамғарма маблағлари (кейинги ўринларда — Жамғарма стипендиялари) ҳисобидан қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фан ва илмий тадқиқотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2019 — 2021 йилларда Жамғарма стипендиялари ҳисобидан кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш дастурлари бўйича ўқишга юбориладиган кадрларнинг прогноз миқдори 3-иловага мувофиқ 4 000 ўриндан кам бўлмаган миқдорда, Жамғарма стипендияларига ажратилган умумий ўринларнинг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорини магистратура ва докторантурада ўқиш учун ажратилиши маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) вазирликлар ва идоралар ҳар йили 1 августга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма дастурлари бўйича хориждаги етакчи университетлар, илмий марказлар ва бошқа ташкилотларда кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказишга буюртмалар портфелини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказишнинг устувор йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича таклифларни Жамғармага киритади, шунингдек, энг яхши тайёрланган номзодларни Жамғарманинг танловида иштирок этишлари учун тавсия қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Жамғарманинг Васийлик кенгаши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма стипендияларини олиш учун йўналишлар бўйича номзодларни танлов асосида саралаб олиш юзасидан кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказишнинг устувор мутахассисликларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номзодларни танлов асосида саралаб олишнинг тегишли даражаси ва сифатини таъминлаш мақсадида танлов йўналишлари бўйича ажратилган ўринларни қайта тақсимлаш бўйича қарорлар қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғарманинг Васийлик Кенгашига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўзда тутилган лимитлар доирасида Жамғарма стипендиялари йўналишлари бўйича ўрнатилган тартибда қўшимча танловларни эълон қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида вазирлик ва идоралар ходимлари касбий фаолиятининг зарурати ҳамда ўзига хос жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда, Жамғарма стипендияларига номзодларни танлов асосида саралаб олиш йўналишларига ўзгартиришлар киритишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингига кўра жаҳондаги энг яхши 500 талик ёки танланган фан йўналиши бўйича энг яхши 200 талик рўйхатига кирган хорижий таълим муассасалари ва илмий марказларнинг магистратураси ёки докторантурасига мустақил тарзда кирган ва таълим олаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига Жамғарма стипендияларини ажратиш бўйича қарорлар қабул қилишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма харажатлари параметрларида хорижий ҳамда маҳаллий таълим ва илмий муассасалари билан биргаликда ташкил этиладиган таълим ва тадқиқот лойиҳаларини, шу жумладан Жамғарма стипендияларига номзодларни хорижий тилларга ўқитиш дастурларини молиялаштириш учун зарур маблағларни кўзда тутишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлик ва идоралар икки ҳафта муддатда 2019 йил учун ажратилган ўринлардан келиб чиқиб, хорижда кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказишнинг устувор йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича асосланган таклифларни Жамғармага тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Васийлик кенгаши икки ой муддатда Бир номзодга ажратиладиган Жамғарма стипендиясининг чегаравий ўлчами ва молиялаштириш тартибини белгилаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2019 йилнинг 1 мартига қадар Жамғарма стипендияларини олишга номзодларни, айниқса республика ҳудудларида, хорижий тилларга ўқитишнинг махсус дастурларини ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Жамғарма стипендияларини олишга номзодларни хорижий тилларга (инглиз, немис, француз ва бошқалар) ўқитиш махсус дастурлари асосида мақсадли курсларни ташкил этиш чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 сентябрдаги ПФ-5545-сон Фармонида кўзда тутилган манбалар билан бир қаторда Жамғарманинг хорижда кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш қисми бўйича харажатларини молиялаштиришнинг қўшимча манбаси этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йилда Жамғарма дастурлари бўйича хорижда кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказишни молиялаштириш учун 3 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг асосланган талабномалари бўйича хорижда кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш харажатларини молиялаштиришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси номидан тузиладиган инвестицион битимларга инвесторларнинг инвестициялари объекти бўлган ташкилотлар учун хорижда кадрларни (мутахассисларни), шу жумладан Жамғарманинг таълим дастурлари бўйича ўқитиш йўли билан тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказишни молиялаштириш бўйича мажбуриятлари киритилишини амалиётга татбиқ этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Жамғарма дастурлари доирасида хорижда кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказишни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларининг узоқ муддатли грант маблағларини жалб этиш масаласини ишлаб чиқсин ва натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифларни киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жамғарма хорижда таълим оладиган стипендиатларнинг дастлабки миқдорини аниқлаб, кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича аниқ таклифларни бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан биргаликда Жамғармага қуйидаги масалалар юзасидан кўмак берилишини таъминласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатлар давлат тузилмалари ва нодавлат ташкилотлари билан алоқа ўрнатиш ҳамда уларни кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика мутахассисларини хориждаги етакчи университетлар, илмий марказлар ва бошқа ташкилотларда тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказишга юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳамкорлар излаш ҳамда Жамғарма стипендиатларини ўқитиш учун хорижий мамлакатлар етакчи университетлари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик тўғрисида тегишли битимларни тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир йилда камида икки марта Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари иштирокида Жамғарма дастурлари бўйича кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказишни ташкиллаштириш масалаларини муҳокама қилиш учун видео-селектор йиғилишини ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Жамғармага:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни амалга оширишга етакчи хорижий экспертлар, шу жумладан чет элда яшайдиган ватандошларни жалб этиш ҳамда уларнинг салоҳиятидан фойдаланиш масалаларини ишлаб чиқиш учун иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари бўйича талаб этиладиган мутахассисликлар рўйхатини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари тегишли вазирликлар ва идораларнинг марказий аппаратлари ва таркибий бўлинмаларида ишлаган, ҳозирда чет элга чиқиб кетган юқори малакали мутахассислар рўйхатини киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига Жамғарма томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жамғарма манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 4 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4091-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги ПҚ-4091-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш
шакли

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Жамғарма стипендияларига номзодларни танлов асосида саралаб олишни ташкил этиш ва уни ўтказиш

1.

Ижтимоий соҳа, давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари, шу жумладан мамлакат ҳудудларининг кадрларни хорижда ўқитишга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва буюртмалар портфелини шакллантириш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил 1 февралга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Мутахассисликларни кўрсатган ҳолда Жамғарма стипендияларини ажратиш йўналишлари бўйича квоталарни тасдиқлаш ва саралаш танловига ҳужжатлар қабули бошланганлиги тўғрисида эълон бериш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил 15 февралга қадар

Жамғарманинг Васийлик кенгаши (А. Абдухакимов)

3.

Стипендиатларни хорижий тиллар, халқаро протокол ва этикет бўйича дастлабки тайёрлашни ташкил этиш.

Идоралараро ҳужжат

2019 йил 15 февралга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),
Давлат бошқаруви академияси (Р. Қосимов)

4.

Стипендияларни ажратиш йўналишлари бўйича тасдиқланган ўринларни ҳисобга олган ҳолда Жамғарма стипендияларига номзодларни танлов асосида саралаб олишни ўтказиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил февраль-март

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),
Давлат бошқаруви академияси (Р. Қосимов)

5.

Жамғарманинг стипендиялари ғолиблари ҳақидаги маълумотларни вазирликлар ва идоралар кесимида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил март

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов),
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов)

6.

«Блокчейн» технологияси бўйича стипендияли дастурларнинг ҳамкор-иштирокчилари билан биргаликда Жамғарманинг инновацион интранетини (локал мулоқот тизими) ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил 1 сентябрга

қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов)

7.

Хорижда таълим олган мутахассислар тўғрисидаги ахборотлардан очиқ фойдаланишни таъминлаш мақсадида Жамғарманинг стипендияли дастурлари битирувчиларининг электрон реестрини ишлаб чиқиш.

Электрон

реестр

2019 йил 1 октябрга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

8.

Электрон ва босма оммавий ахборот воситалари орқали Жамғарманинг мақсад ва вазифалари, Жамғарма ёрдамида хорижда таҳсил олишнинг имкониятлари ҳақида жамоатчилик ва ташкилотларга кенг тушунтиришлар бериш бўйича ишларни ташкил қилиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил 1 октябрга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев),
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов)

II. Хорижда яшайдиган катта тажриба ва илғор билимга эга бўлган ватандошлар билан доимий мулоқот ўрнатиш

9.

Етакчи хорижий экспертлар, шу жумладан, хорижда яшайдиган ватандошларни жалб қилиш мақсадида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари кесимида мамлакатимизда катта эҳтиёж сезилаётган мутахассисликлар рўйхатини шакллантириш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил 1 февралга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Хориждаги ватандошларимиз тўғрисида электрон каталог (реестрни) яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан катта илмий ва амалий тажрибага эга бўлган ватандошлар, олимлар, экспертлар, тадбиркорлар, юқори малакали мутахассислар тўғрисида маълумотларни Жамғармага тақдим этиш.

Идоралараро
ишчи гуруҳи

2019 йил 1 мартга қадар

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

11.

Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларига, ўзи истиқомат қилинаётган мамлакат қонунчилиги ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хориждаги ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда кўмаклашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ташқи ишлар вазирининг буйруғи

2019 йил 1 майга қадар

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ёшлар иттифоқи (Қ. Қуронбоев),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

12.

Хорижда яшайдиган ватандошларга мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, ватандошлар учун яратилаётган шароитлар ва имкониятлар ҳақида уларни хабардор қилиш мақсадида хорижда яшайдиган ватандошлар билан доимий мулоқот қилиш учун виртуал макон яратиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил 1 июнга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

13.

Хорижда яшайдиган ватандошлар билан биргаликда мамлакатни ривожлантириш ва модернизация қилишнинг долзарб мавзулар бўйича, шу жумладан масофадан туриб анжуманлар, семинарлар ва «давра суҳбатлари» ташкил қилиш.

Чора-тадбирлар режаси

Доимий асосда

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

14.

Ватандошларни, улар таркибидан бой тажриба ва ўзининг фаолияти соҳасида катта муваффақиятларга эришганларни таклиф қилиб, хорижда яшайдиган ватандошларнинг халқаро форумини ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил 15 июнга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

15.

Ўзбекистонга хорижий инвестициялар ва экспертларни жалб қилишни жадаллаштириш масалалари муҳокамасига бағишланган ватандошлар, хорижий тадбиркорлар ва эксперт-таҳлилчилар доиралари иштирокида халқаро конференция ўтказиш (Германия).

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

2019 йил 25 октябрга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

III. Жамғарманинг стипендияларини олиш учун кадрларни ўқитиш бўйича олий ўқув юртларига кўмаклашиш

16.

Жамғарманинг стипендияларига номзодларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоралараро ҳужжат

2019 йил 1 мартга қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Жамғарма (А. Бекмуродов),
Давлат бошқаруви академияси (Р. Қосимов)

17.

Жамғарманинг стипендияларига номзодларни хорижий тилларга (инглиз, немис, француз тиллари ва бошқалар) ўқитиш бўйича махсус дастурлар асосида мақсадли курсларни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил 1 апрелдан бошлаб (доимий асосда)

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

18.

Республика ҳудудларидаги етакчи олий таълим муассасалари ҳузурида маълумотларни оммалаштириш, иқтидорли ёшларни излаш ва хорижий тилларга ўқитишга кўмаклашиш марказларини шакллантириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил 15 апрелга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Ёшлар иттифоқи (Қ. Қуронбоев)

19.

Олий таълим муассасаларига хорижий ҳамкорлар билан қўшма таълим ва илмий-тадқиқот лойиҳалари ва дастурларни шакллантиришда кўмаклашиш.

Чора-тадбирлар режаси

Доимий асосда

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

20.

Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ҳақида маҳаллий ҳамда хорижий экспертларнинг, шу жумладан ватандошларнинг таҳлилий материаллари акс этган журнал нашр этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил 1 сентябрга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
«Тараққиёт стратегияси» маркази (А. Бурхонов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов),
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

IV. Жамғарма фаолиятининг самарадорлигини ошириш

21.

Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир, назарий ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан Жамғармани тўлдириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар комплекси

2019 йил 1 мартга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов)

22.

Стипендиатлар, ватандошлар ва етакчи халқаро экспертлар иштирокида масофавий видеоконференциялар, интернет-форумлар ва телекўприкларни ўтказиш учун Жамғарманинг видеоконференция алоқаси студиясини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил 1 сентябрга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

23.

Жамғарманинг фаолияти ҳамда унинг дастурлари бўйича хорижда таҳсил олиш имкониятлари ҳақидаги маълумотларни иқтидорли ва истиқболли ёшлар орасида, айниқса республика ҳудудларида кенг тарғиб қилиш чораларини кўриш, шунингдек, уларга саралаш танловларида иштирок этиш учун амалий ёрдам кўрсатиш.

Амалий
чора-тадбирлар режаси

2019 йил 1 мартдан бошлаб (доимий асосда)

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов),
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов)

24.

Ватандошлар бўйича, етакчи университетлар, илмий марказлар ва бошқа муҳим маълумотлар юзасидан электрон маълумотлар базалари учун платформа яратиш орқали Жамғарманинг сайтини такомиллаштириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил 1 мартга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

25.

Жамғарма стипендиясининг бир номзодга чегаравий ўлчами ва уни молиялаштириш тартибини белгилаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Васийлик кенгашининг қарори

2019 йил 1 мартга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Молия вазирлиги (А. Хайдаров),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги ПҚ-4091-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси дастурларига мувофиқ кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш учун номзодларни танлов асосида саралаб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги ПҚ-4091-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялари ҳисобидан кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш дастурлари бўйича ўқишга юбориладиган кадрларнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПРОГНОЗ МИҚДОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Жамғарма стипендиялари саралаш танлови йўналишларининг номи

Малака ошириш

Стажировка

Магистратура

Докторантура

Жами

1.

Таълим, жами:

1 450

480

230

340

2 500

шу жумладан:

олий таълим

780

250

160

310

1 500

ўрта-махсус, касб ҳунар таълим

100

50

10

10

170

умумий ўрта таълим

370

100

40

10

520

мактабгача таълим

200

80

20

10

310

2.

Фан ва илмий тадқиқотлар

30

50

10

10

100

3.

Соғлиқни сақлаш

140

100

30

30

300

4.

Давлат бошқаруви

370

245

65

20

700

5.

Иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари

150

185

55

10

400

Жами

2 140

1 060

390

410

4 000

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Васийлик кенгаши жадал ривожланаётган юқори технологияли тармоқлар ва корхоналарнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялари ҳисобидан кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш дастурлари бўйича ўқишга юбориладиган кадрларнинг прогноз миқдорига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.01.2019 й., 07/19/4091/2416-сон, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)