26.12.2018 йилдаги ПҚ-4078-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4078-сон
Kuchga kirish sanasi
26.12.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларини фойдаланишга беришнинг тартиб-таомилларини соддалаштириш ва иқтисодиётнинг норуда хом ашё базасини ривожлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, норуда фойдали қазилмалардан самарали фойдаланишни таъминлашда қатор муаммолар мавжуд бўлиб, булар ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ер қаъри участкаларини фойдаланишга бериш билан боғлиқ нормаларга номувофиқлиги, қазиб олиш ва қайта ишлашда маънан эскирган, муддати тугаган техника ва ускуналардан фойдаланилаётганлиги, конлар ва истиқболли майдонлар тўғрисида тадбиркорлик субъектларини хабардор қилиш ва уларга давлат хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш даражаси пастлигида намоён бўлмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фақат жорий йилнинг сентябрь — ноябрь ойларида ўтказилган ўрганишларда 186 та субъект томонидан тегишли лицензия олмасдан 26,7 миллиард сўмлик норуда фойдали қазилмалар ноқонуний қазиб олинганлиги ҳолатлари аниқланди, шунингдек, лицензия шартларига риоя қилмаган ва ер қаъри участкаларидан самарасиз фойдаланган 23 та субъектнинг ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин бекор қилиниб, 55,6 миллион куб метр ва 3,4 миллион тонна фойдали қазилмалар захираси давлат балансига қайтарилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларини фойдаланишга беришда шаффофликни таъминлаш, қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнларида илғор технологияларни кенг қўллаш ҳамда соҳага салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан фойдали қазилмалар захиралари давлат балансида ҳисобга олинган конлар ва истиқболли майдонлар жойлашган ер участкаларини беришда (реализация қилишда) ер фонди тоифасидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитасининг ижобий хулосаси олинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома асосида ер қаъридан фойдаланувчининг мурожаатига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тегишли ер участкалари ўн кундан ошмаган муддатда очиқ савдоларсиз, тўғридан-тўғри рухсатноманинг амал қилиш муддати ва ер қаъри участкасининг чегараларига мувофиқ ажратиб берилади;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 07/21/5083/0371-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норуда фойдали қазилмалари ер участкаларининг чегараларини жойида белгилаш ишлари Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудлардаги бўлинмалари томонидан бир вақтнинг ўзида ер қаъридан фойдаланувчи иштирокида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланувчиларга берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси томонидан бу ҳақда уч кун муддатда Давлат солиқ қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ёзма маълумот берилади;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 07/21/5083/0371-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда тегишли ер майдонлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан захирага қайтарилади;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 07/21/5083/0371-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳажмлари ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан узлуксиз икки йил давомида бажарилмаган тақдирда (форс-мажор ҳолатларидан ташқари) ҳақиқатда қазиб олинган ҳажмдан келиб чиқиб, норуда фойдали қазилмалар захираларининг ўзлаштирилмай қоладиган қисми давлат балансига ва улар жойлашган ер участкалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари захирасига қайтарилади. Бунда, илгари берилган рухсатнома қайта расмийлаштирилмасдан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига тегишли ўзгартиришлар киритилади;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 07/21/5083/0371-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларида ер қаъридан фойдаланувчининг инвестициявий мажбуриятлари назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 июлдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аниқланган норуда фойдали қазилмалар конлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 1 январдан барча норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш (дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш бундан мустасно) ҳуқуқи учун рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан «E-AUKSION» электрон савдо платформасидаги электрон аукцион якунлари асосида 20 кундан ошмаган муддатда белгиланган тартибда «Лицензия» ахборот тизими орқали берилади. Бунда рухсатномани олиш учун ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам берилиши мумкин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини молиялаштирган юридик ва жисмоний шахсларнинг ўзлари қидириб топган кондан фойдали қазилмаларни қазиб олишга рухсатнома олишда уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлари сақланиб қолинади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 07/21/5083/0371-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи аукцион ташкил қилиш билан боғлиқ барча харажатлар йиғиндисидан кам бўлмаган суммада белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, норуда фойдали қазилмалар ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини «E-AUKSION» электрон савдо платформасида реализация қилишдан олинган пул маблағлари ва ушлаб қолинган закалат суммаси, аукцион ташкил қилиш билан боғлиқ тўлов суммалари чегирилган ҳолда тенг улушларда:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолияти олиб бориладиган ҳудудлардаги тегишли туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш йиллик давлат дастурларини амалга оширишга мақсадли йўналтирилган ҳолда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг махсус ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Табиий пардозбоп тошларни (мармар, гранит, травертин ва оҳактош) қазиб олиш ва уларнинг техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун рухсатномага эга бўлган барча хўжалик юритувчи субъектлар 2022 йил 1 январга қадар
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 07/21/5083/0371-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган табиий пардозбоп тошларни қазиб олиш, уларга ишлов бериш, шунингдек, табиий пардозбоп тошларнинг техноген минерал ҳосилаларини қайта ишлашга мўлжалланган махсус техника ва ускуналар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий пардозбоп тошларни қазиб олиш, уларга ишлов бериш, шунингдек, табиий пардозбоп тошларнинг техноген минерал ҳосилаларини қайта ишлаш фаолияти бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблашда мазкур солиқ бўйича белгиланган ставка икки баробарга пасайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи бозор конъюнктурасини ўрганиб, норуда фойдали қазилмаларни чуқур қайта ишлашни ва улардан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотлар экспортини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш объектларида маҳаллий норуда хом ашё асосида ишлаб чиқарилган қурилиш материалларини, шу жумладан табиий пардозбоп тошларни кенг қўллашни ҳамда норуда фойдали қазилмалар ноқонуний қазиб олинган ҳолларда уларнинг қийматини аниқлаш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзқурилишматериаллари» АЖ 2019 йил 1 мартга қадар республика ҳудудида аниқланган барча табиий пардозбоп тошларнинг миллий бренди ва каталогини яратсин, уларнинг кенгайтирилган тақдимотини ўтказсин ҳамда ҳар йили бир маротаба каталогнинг янгиланиб борилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда Жиззах вилояти Фориш туманини Навоий вилояти Нурота тумани билан боғловчи темир йўл тармоғини қуриш масаласини ҳар томонлама ўрганиб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига мазкур масала бўйича асослантирилган таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2019 йил 1 апрелга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган норуда фойдали қазилмалар конлари ва истиқболли майдонларнинг давлат кадастрини хатловдан ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хатлов натижаларига кўра, норуда фойдали қазилмалар ер қаъри участкалари ва истиқболли майдонлар тўғрисида батафсил (харита, фото ва видео) маълумотларни бериш, интерактив давлат хизматларини кўрсатиш ва мазкур жараёнларни фойдаланувчилар томонидан онлайн кузатиб бориш имкониятини берувчи қўмитанинг янгиланган расмий веб-сайтини ва унинг мобил версиясини яратсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар беришда «E-AUKSION» электрон савдо платформасида электрон аукционни ўтказиш регламентини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси зиммасига (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) фойдали қазилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарликларни профилактика қилишнинг илғор услубиётларини жорий этиш, идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмалардан ноқонуний фойдаланиш аниқланган ҳолатлар бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш, маркшейдерлик ишларини ўтказган ҳолда етказилган зарар миқдорини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси фойдали қазилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирларини амалга оширишда Инспекция билан ўзаро ҳамкорликни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалардан шакллантирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланиш соҳасида белгиланган талабларни бузганлик учун ундириладиган жарималар суммасининг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъри фойдали қазилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича аниқланган зарар суммасининг 20 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Жамғарма маблағлари Инспекциянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, қазиб олинган фойдали қазилмаларнинг ҳаққоний ҳажмини аниқлаш учун бажариладиган маркшейдерлик ишларини молиялаштиришга ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига геологик тасвирлаш ишларида, бажариладиган маркшейдерлик ўлчовларида ҳамда хавфли геологик жараёнларни ўрганишда учувчисиз учадиган аппаратларни харид қилиш, олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда норуда фойдали қазилмалардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи таклифларни киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 26 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4078-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2018 й., 07/18/4078/2373-сон; 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 07/21/5083/0371-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)