07.12.2018 йилдаги ПҚ-4055-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 07.12.2018 йилдаги ПҚ-4055-сон
Kuchga kirish sanasi
08.12.2018
Ҳужжат 01.01.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5590-сон Фармонига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ва унинг ҳудудий органларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий хизматлар кўрсатишни таъминлашда, шу жумладан, давлат томонидан кафолатланган ҳажмларда, Вазирликнинг органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг роли ва масъулиятини оширишга йўналтирилган фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
демографик ўзгаришлар ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш истиқболларини прогнозлаш, аҳолининг саломатлиги ва касалланиши ҳолатини комплекс таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат соғлиғини сақлаш устуворлигини, касалликларни профилактика қилиш ва олдини олиш, патронаж хизмати ва фуқароларни уйма-уй юриб кўриб чиқиш, аҳолини соғлом турмуш тарзини кечиришга ундаш, уларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, энг аввало, ўз соғлиғи ва атрофидагилар соғлиғини муҳофаза қилишга масъулият руҳида тарбиялашни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлом авлодни дунёга келтириш ва тарбиялаш, ҳаёт сифати ва узоқ умр кўриш даражасини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳолининг соғлиғини сақлаш ва санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳам тиббий ёрдамни хизмат кўрсатилаётган аҳолига яқинлаштириш, ҳам ахборот технологияларини (телетиббиёт), медицина стандартларини, протоколлар ва тавсияларни кенг миқёсда жорий этиш ҳамда етакчи хорижий ва маҳаллий мутахассисларнинг тажрибасини минтақавий тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ходимларига бериш орқали аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитар, шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати, оммабоплиги ва тезкорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини давлат томонидан тартибга солиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, уларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга рухсат этилган асбоб-ускуналарни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёлғиз қариялар, пенсионерлар, ногиронлиги бор шахсларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини такомиллаштириш, уларни даволашни, тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактик тадбирларни кенгайтириш, даволанишнинг замонавий услубларини қамраб олиш ва қўллаш йўли билан тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий таълим муассасалари, олий ўқув юртидан кейинги таълим ва соғлиқни сақлаш мутахассисларининг малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш устидан услубий раҳбарликни таъминлаш орқали тиббий кадрлар тайёрлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий тажрибани ва энг яхши жаҳон ютуқларини уйғунлаштириш асосида тиббиёт фанини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва прогнозлаштириш, илмий тиббий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, соғлиқни сақлаш амалиётига фан, техника ютуқларини ва илғор тажрибани жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш тизимида ягона ташкилий-услубий раҳбарлик қилишни ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати назорат қилинишини таъминлайдиган, замонавий, халқаро амалиётда синалган соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш усулларини жорий қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Соғлиқни сақлашда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширишни таъминлаш мақсадида белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири қуйидагиларга шахсан масъулдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасида ривожланиш давлат дастурларини амалга ошириш, касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволаш бўйича замонавий ёндашувларни, стандартларни ва нормативларни, шунингдек, бошқа тадбирларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аҳолининг тиббий маданиятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий ташкилотлар менежменти кўникмасига ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, ҳар томонлама ривожланган мутахассисларни жалб қилишга қаратилган бошқарув кадрларини тайёрлаш, танлаб олиш ва жой-жойига қўйишнинг мутлақо янги тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг ишини самарали ташкил этиш, тиббиёт ташкилотларини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг таъсирчан тизимини яратиш, уларнинг фаолияти очиқлигини ва аҳоли билан тўғридан-тўғри манзилли мулоқот ўрнатишини таъминлаш, фуқароларнинг тиббий хизмат кўрсатиш сифатидан қаноатланганлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини татбиқ этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий таълим ва тиббиёт фанини ривожлантириш, инновация ва «электрон соғлиқни сақлаш» тизимини татбиқ этиш, мажбурий тиббий суғурта дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, тиббий туризм ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва тиббиёт ташкилотлари эҳтиёжларини тўлиқ қоплаш мақсадида ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини шакллантириш ва ўз вақтида янгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбарлари қуйидагиларга шахсан масъулдир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий ва тиббий-ижтимоий ташкилотларнинг ҳудудий тармоқлари фаолиятини самарали ташкил этиш, бирламчи тиббий-санитария, ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдамнинг сифати ва оммабоплиги, идоравий бўйсунувидаги ҳудудда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш;
(2-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5814-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2019 й., 06/19/5814/3714-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш соҳасида ривожланиш ҳудудий дастурларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, тиббиёт ташкилотларини ва аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш, тиббий ва махсус техниканинг самарали ишлаши ва ўз вақтида янгиланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий ёрдамни босқичма-босқич ва изчиллик принципи асосида уларнинг оқимларини оқилона ва асосли маршрутлаш йўли билан беморларни турли даражадаги (турдаги) тиббиёт ташкилотларига йўналтиришнинг холис тизимини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш соҳасида фуқаролар ҳуқуқига риоя қилиш назоратини таъминлаш, тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларига сифат менежменти тизимини татбиқ этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича зарур тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари қуйидагиларга шахсан масъулдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, касалликлар профилактикаси, диспансеризация, патронаж ва уйма-уй юриш бўйича тадбирларни самарали амалга ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва фуқароларнинг ўз соғлиғига масъуллигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий хизмат изчиллигини ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг туман (шаҳар) ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотлари билан яқиндан ўзаро алоқасини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат томонидан кафолатланган ҳажмларда аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, пуллик тиббий хизматни амалга ошириш, соғлиқни сақлаш харажатларини молиялаштириш учун ўз манбаларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш ва фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида тадбирларнинг манзиллилиги ва натижадорлигини ошириш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфидаги ташкилотлардаги бино ва иншоотлар, ускуналар, тиббий техника ва бошқа моддий қийматликларни сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирликнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Хусусийлаштириш ва пуллик хизматларни ташкил қилиш марказини, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг хусусийлаштириш ва пуллик хизматларни ташкил қилиш бўлимларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзмединфо» электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш марказини тугатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Вазирлик тузилмасида Давлат-хусусий шерикликни ва тиббий туризмни ривожлантириш бош бошқармаси (кейинги ўринларда — Бош бошқарма) ва унинг ҳудудий бўлимларини ҳамда давлат унитар корхонаси шаклида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Бош бошқарма бошлиғи ва Марказ директори Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари бошқарма бошлиғининг тақдимномалари бўйича Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарманинг ҳудудий бўлимлари ўз фаолиятида Бош бошқарма бошлиғига бўйсунади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқлари томонидан мувофиқлаштирилиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларини молиявий таъминлаш Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидагилар мазкур қарорнинг 3-бандига мувофиқ тугатилаётган ташкилотларнинг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги — Хусусийлаштириш ва пуллик хизматларни ташкил қилиш маркази ҳамда «Ўзмединфо» электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси — Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг тегишлича хусусийлаштириш ва пуллик хизматларни ташкил қилиш бўлимлари ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлик икки ой муддатда янги ташкил этилаётган бўлинмаларни назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга, топширилган вазифаларни профессионал даражада таъминлайдиган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Бош бошқарманинг асосий вазифалари этиб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва унинг ҳудудий органлари таркибий бўлинмалари билан биргаликда соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида инфратузилма лойиҳаларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ташкилотларининг мол-мулкини, шу жумладан ер участкаларини муомалага киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш, давлат-хусусий шериклик асосида инвестицияларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий тиббиёт ташкилотларининг тиббий туризм салоҳиятини тубдан оширишга йўналтирилган кириш тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликнинг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда кириш тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш, хорижий инвестицияларни, шунингдек, тиббиёт ташкилотларининг сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришда халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларининг кредитлари ва грантларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тиббиёт муассасаларида пуллик хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларнинг номенклатураси ва ҳажмларини кенгайтириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Марказнинг асосий вазифалари этиб:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тизимлари, ресурслар ва соғлиқни сақлаш миллий маълумотлар базаларини яратиш, ривожлантириш ва кузатиб бориш бўйича ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив тармоқларни яратиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, Вазирликнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ахборот хавфсизлиги таҳдидларини ўз вақтида аниқлаш ва унга қарши курашиш, ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш, ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини муҳофаза қилиш бўйича техник инфратузилмани татбиқ этиш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«электрон соғлиқни сақлаш» норматив ва норматив-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш, интеграциялашган ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш ва кузатиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ташкилотларида ахборот тизимлари, илғор ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва кузатиб боришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликнинг ахборот тизимлари, ресурс ва маълумотлар базасини ривожлантириш, уларнинг бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ходимларининг ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базасидан фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида малакасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3 — 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Вазирликнинг марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 121 нафар, соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимларининг чекланган сони — 391 нафар этиб белгилансин.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5814-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2019 й., 06/19/5814/3714-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқлари, шунингдек ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари, ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари бош шифокорлари, ҳудудий тиббий диагностика марказлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирликнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари бўйича жаҳон амалиётида қўлланиладиган воситалардан фойдаланган ҳолда соғлиқни сақлаш ҳисобларининг миллий тизимини татбиқ этиш бўйича таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 октябрга қадар муддатда соғлиқни сақлаш ҳисобларининг миллий тизимини институтлаштириш ва тиббий хизмат кўрсатишда фойдаланилган хизматлар ва харажатлар ҳақидаги маълумотларни идоралараро тўплаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмасига асосан 2019 йил давомида «Саломатлик-3» лойиҳаси маблағлари ҳисобидан уй-жой хўжалиги доирасида аҳолининг тиббий харажатлари бўйича ўрганишлар ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.А. Абдухакимов) уч ой муддатда тиббий ёрдам ва тиббий-ижтимоий хизмат сифатини назорат қилишни кучайтириш, соғлиқни сақлаш тизимида, шу жумладан алоҳида давлат органини ташкил этиш масаласини кўриб чиққан ҳолда кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг розилигисиз давлат соғлиқни сақлаш муассасаларининг ер участкалари ва кўчмас мулклари бегоналаштирилиши тақиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Вазирликнинг Тошкент шаҳар, А. Навоий кўчаси, 12-уйда жойлашган биносини реконструкция қилишни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилдаги ривожлантириш Давлат дастурига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Вазирлик ходимларини унинг биноси реконструкция қилиниши даврида вақтинча жойлаштириш учун бино ажратилиши бўйича чоралар кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги «Соғлиқни сақлаш органларининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3052-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирлик Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 7 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4055-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ-4055-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4554-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4554/0014-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ-4055-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг чекланган сони — 121 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Бошқарув ходимларининг умумий сони — 14 нафар, уларнинг таъминоти Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Уларнинг таъминоти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5814-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2019 й., 06/19/5814/3714-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ-4055-сон қарорига
3-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 29 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Бошқарув ходимларининг сони 4 нафар, уларнинг таъминоти Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5814-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2019 й., 06/19/5814/3714-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ-4055-сон қарорига
4-ИЛОВА

Вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
намунавий тузилмаси

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 24 — 30 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Бошқарув ходимларининг сони 3 — 5 нафар, уларнинг таъминоти Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5814-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2019 й., 06/19/5814/3714-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ-4055-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилмаси

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 30 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Бошқарув ходимларининг сони 5 нафар, уларнинг таъминоти Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5814-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2019 й., 06/19/5814/3714-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 07/18/4055/2286-сон; 06.02.2019 й., 07/19/4159/2577-сон, 09.09.2019 й., 06/19/5814/3714-сон; 01.01.2020 й., 07/20/4554/0014-сон, 03.10.2020 й., 07/20/4847/1347-сон; 23.02.2021 й., 07/21/5000/0139-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон; 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон; 29.12.2023 й., 07/23/415/0988-сон)