30.11.2018 йилдаги ПҚ-4041-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.11.2018 йилдаги ПҚ-4041-сон
Kuchga kirish sanasi
01.12.2018
Ҳужжат 04.10.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумэътироф этилган халқаро талаб ва стандартларга, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ қурилиш, архитектура, электротехника ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларда олий маълумотли малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Аджу университетининг (Корея Республикаси) Тошкент шаҳрида Аджу университетини (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг истиқболларига мувофиқ қурилиш, архитектура, электротехника, иқтисодиёт соҳаларида ва бошқа талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш, архитектура, электротехника, иқтисодиёт соҳаларида ва бошқа талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга қаратилган янги таълим дастурлари ва ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассислар ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини таълим ва фан узвийлиги ва узлуксизлиги тамойили, шунингдек, жаҳон таълим ҳамда илмий ҳамжамиятига интеграциялаш асосида ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозорида мавжуд муаммо ва эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда қурилиш, архитектура, электротехника, иқтисодиёт соҳаларида ва бошқа талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, ўқитишнинг педагогик услублари ва технологияларини фаол такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва илмий-техникавий соҳаларда хорижий мамлакатлар, аввало, Корея Республикасининг етакчи таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Аджу университети (Корея Республикаси):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетнинг ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологиялари, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетнинг мутахассислари ва профессор-ўқитувчилари таркибининг, шу жумладан чет элда малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет кутубхона фондини шакллантириш ва уни замонавий ўқув, ўқув-услубий ва илмий-техникавий адабиётлар билан тўлдириш, шунингдек, Аджу университети (Корея Республикаси) ресурслар базасидан фойдаланиш имкониятини тақдим этган ҳолда замонавий ахборот-ресурс марказини ташкил этишга кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда ўқитишнинг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган асосий йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича барча даражадаги мутахассисларни, шу жумладан илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни амалга оширувчи юридик шахс мақомига эга бўлган олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Аджу университети (Корея Республикаси) томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет таълим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларини инобатга олган ҳолда Аджу университетининг (Корея Республикаси) ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетда ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Аджу университетининг (Корея Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетни молиялаштириш талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайриялари, манфаатдор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган техник кўмак маблағлари (грантлар), шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетга 2019/2020 ўқув йили учун қабулни ташкил этиш, шу жумладан бино ва иншоотларни ўқув йилига тайёрлаш бўйича таъмирлаш-қурилиш ишлари, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва мослаштириш, ўқув ва илмий лабораторияларни харид қилиш, ўқитиш бўйича зарур ахборот-коммуникация тизимларини яратиш, шунингдек, профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019/2020 ва 2020/2021 ўқув йилларида ўқишга қабул қилинган талабалар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун улар Университетни тамомлагунига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан контракт суммасининг республикадаги бошқа давлат олий таълим муассасаларида тегишли таълим йўналишларида ўқитиш қиймати миқдоридан ортиқ қисмини тўлаб бериш кўринишида давлат кўмаги (кейинги ўринларда — давлат кўмаги) тақдим этилади, контракт юридик шахслар — салоҳиятли иш берувчилар томонидан тўланиши ҳоллари бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат кўмаги тақдим этилган Университет битирувчилари республиканинг давлат ташкилотларида камида уч йил ихтисослиги бўйича ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тошкент шаҳридаги Аджу университети Васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет фаолиятининг ташкил этилишини таъминлаш, унинг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий, молиявий, юридик, иқтисодий, ўқув-методик, моддий-техник ва бошқа масалаларни ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича Аджу университети (Корея Республикаси) раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур лойиҳа, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш, Университетни жиҳозлаш, инфратузилмасини яратиш, моддий-техник таъминлашга доир графикларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет фаолиятини ташкил этиш бўйича тасдиқланган графикларда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан мунтазам назорат ва мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим жараёнини, талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини самарали ташкил этиш ва такомиллаштириш, бакалавр ва магистрлар тайёрлаш сифатини тизимли равишда ошириш, Университет битирувчиларини ишга жойлаштириш, меҳнат бозорининг кейинги ривожини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар ва илмий-техник кадрлар тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини белгилашда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аджу университети (Корея Республикаси) билан келишилган ҳолда ижтимоий-иқтисодий соҳанинг юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 2019/2020 ўқув йилида ва кейинги йилларда Университетга қабул қилиш квоталарини ва ўқиш учун контракт суммасини белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш учун хайрия маблағлари, техник кўмак маблағларини (грантларни) ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетнинг моддий-техник, ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, уни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари ва ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш, Университетнинг ижтимоий ва маиший инфратузилмасини яхшилашга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабаларни, энг аввало, етим болалардан ва ота-она васийлигисиз қолган болаларни ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш, иқтидорли талабаларни ўқитиш учун стипендиялар ажратиш, талабаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва уларнинг яшаш жойларида бўш вақтларини фойдали ташкил этиш, шунингдек, талабаларнинг дам олишлари учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус стипендиялар бериш орқали Аджу университетига (Корея Республикаси) ва соҳага ихтисослашган хориждаги бошқа етакчи таълим муассасаларига стажировка ўташга юбориш учун энг истиқболли талабаларни танлов асосида танлаб олишни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Васийлик кенгаши Аджу университети (Корея Республикаси) билан келишган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет Уставини тасдиқласин, шунингдек, унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетнинг тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2019/2020 ўқув йили бошлангунига қадар Университетни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи олий таълим муассасаларида фойдаланиладиган зарур ўқув-методик мажмуалар билан таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Аджу университетининг (Корея Республикаси):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетда 2019/2020 ўқув йилида бакалавриатнинг «Архитектура», «Электротехника» ва «Қурилиш инжиниринги» таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида Аджу университетининг (Корея Республикаси) магистратура мутахассисликлари бўйича бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Иқтисодиёт ва бизнес олий мактабини очиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Университетга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Аджу университети (Корея Республикаси) билан келишган ҳолда бакалавриат ва магистратуранинг янги истиқболли таълим йўналишлари ва мутахассисликларини, шу жумладан Аджу университети (Корея Республикаси) стандартлари асосида кўп тармоқли клиника, илмий-тадқиқот лабораториялари ва диагностика марказига эга тиббиёт факультетини белгиланган тартибда очиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетга ўқитувчилик қилиш ва илмий иш олиб бориш учун таклиф этиладиган хорижлик профессорлар ва ўқитувчиларнинг яшаши ҳамда транспорт харажатларига тузиладиган шартномалар асосида, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича ҳақ тўлашга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) бир ой муддатда Тошкент шаҳрида жойлашган касб-ҳунар коллежларидан бирининг бино ва иншоотларини Университетга бепул фойдаланиш учун берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Университет 2021 йил 1 декабрга қадар муддатга Университетни жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш, шунингдек, унинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, компьютер ва оргтехникалар, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, инвентарь ва бошқа моддий-техника ресурслари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Университет буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Университет буюртманомаларига биноан Университетнинг хорижий профессор-ўқитувчилари ва маъмурий ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига давлат божлари тўлашдан озод этган ҳолда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.А. Абдуҳакимов ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 30 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4041-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4041-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳридаги Аджу университетининг Васийлик кенгаши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

А.А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси

И.У. Мажидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

Жей Ик Лим

Аджу университети (Корея Республикаси) вице-президенти (келишилган ҳолда) Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

Джунг-хун Чо

Аджу университети (Корея Республикаси) Халқаро тадқиқотлар олий мактаби профессори (келишилган ҳолда)

А.Х. Тўхтаев

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири

Б.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири

А.К. Шадманов

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

Ш.М. Садиков

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

А.Я. Хайдаров

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи

У.М. Мустафоев

«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси

М.Р. Юнусов

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси

лавозими бўйича

Тошкент шаҳридаги Аджу университети ректори, Васийлик кенгаши котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПФ-5846-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2019 й., 06/19/5846/3866-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2018 й., 07/18/4041/2247-сон; 04.10.2019 й., 06/19/5846/3866-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)