22.11.2018 йилдаги 944-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.11.2018 йилдаги 944-сон
Kuchga kirish sanasi
23.11.2018
Ҳужжат 12.08.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шериклик:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикнинг ташаббуси билан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида танлов ўтказилмасдан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш доирасида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш бўйича битим тузган хусусий шерикка Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарорида белгиланган имтиёзлар татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги намунавий битим лойиҳасини ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 22 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
944-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 944-сонли қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисида
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом билан тартибга солинмаган давлат-хусусий шерикликнинг ушбу шаклини амалга оширишдаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низом қоидалари асосида тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик — хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш шаклидаги давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган мактабгача таълим соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда битим деб аталади) — хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этишга қаратилган томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ёзма шартнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик лойиҳаси (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) — хусусий шерикка тегишли бўш турган ер участкалари, қурилиши тугалланмаган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ёки жиҳозланадиган бино ва иншоотлар негизида нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш;
(2-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объекти — хусусий шерикка тегишли бўш турган ер участкалари, қурилиши тугалланмаган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ёки жиҳозланадиган бино ва иншоотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат шериги — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерик — давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш бўйича битим тузган ёки битим тузиш истагини билдирган юридик шахс. Давлат ташкилотлари хусусий шерик бўла олмайди, шунингдек, хусусий шерик тарафида иштирок эта олмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий кўмакка мухтож оилалар — кам таъминланган оилалар, аъзолари ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, боқувчисини йўқотган оилалар, боланинг ота-онаси квоталар бўйича минтақаларга тақсимланган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилалар, тўрт ёки ундан кўп болалари бўлган оилалар;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус контингент — ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг болалари, мактабгача таълим тизими ходимлари ва давлат умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг болалари.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерикнинг ташаббуси билан ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида танлов ўтказилмай тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш истагини билдирган талабгор Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза беради:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинога бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза тақдим этиладиган кундан узоғи билан бир ой олдин солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа қийматининг камида 25 фоизини молиялаштириш бўйича хусусий шерикнинг имкониятини тасдиқловчи ҳужжат ёки бошқа ташкилотнинг кафиллиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкил этиш режалаштирилган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносининг белгиланган тартибда тасдиқланган ва келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуддаги экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, давлат санитария-эпидемиология назорати органларининг мактабгача таълим ташкилотини қуриш бўйича хулосалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш учун дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлар.
(5-банднинг олтинчи — саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида 7 кун мобайнида битим тузилади. Битимда унинг амал қилиш муддати 30 йил этиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудуддаги экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, давлат санитария-эпидемиология назорати органларининг мактабгача таълим муассасасини қуриш бўйича берилган асосланган салбий хулосалари билан таклиф этилган лойиҳалар давлат шериги томонидан 3 кун ичида рад этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда хусусий шерик қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача ёшдаги болалар учун тўгараклар ва бошқа таълим хизматларини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир тарбияланувчи учун давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 50 фоизигача, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори билан тасдиқланган олис ва чекка ҳудудларда 75 фоизигача миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан белгиланган тартибда субсидиялар олиш;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори билан тасдиқланган олис ва чекка ҳудудларда жойлашган давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ёки «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг ҳар бир тарбияланувчи фарзандлари учун мазкур дафтарлар жамғармалари ҳисобидан давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 25 фоизи миқдорида субсидиялар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ойлик компенсациялар олиш;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим шартлари давлат шериги томонидан бузилган тақдирда битимни суд тартибида бекор қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимга мувофиқ хусусий шерик бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

8. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда хусусий шерик қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим амал қиладиган бутун муддат давомида тарбияланувчилар умумий сонининг 25 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини ва махсус контингентларни ота-оналар тўловини тегишли ҳудуддаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ҳажмлардан ошмайдиган миқдорда белгилаган ҳолда имтиёзли қабул қилиш;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш, қурилишини тугаллаш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун лойиҳа умумий қийматининг 25 фоизи миқдорида ўз маблағларини киритиш;
(8-банднинг иккинчи-учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолияти давомида қонун ҳужжатлари талабларига, шу жумладан, давлат таълим талабларига риоя қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим амал қиладиган бутун муддат давомида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият турини ўзгартирмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат мактабгача таълим ташкилотида санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена нормативларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат мактабгача таълим ташкилотини юқори малакали педагогик ва бошқа кадрлар билан тўлдириш, ўқув-тарбия жараёнини қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ ҳолда ташкил этиш чораларини кўриш;
(8-банднинг бешинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбиялаш ва ўқитишнинг юқори сифатини таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, истеъдодли болаларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитишнинг инновацион педагогик шакллари, усуллари ва замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида мактабгача таълим соҳасидаги таълим жараёнининг самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияланувчиларнинг ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатиш, ўқитиш муддатлари ва шартларини, томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ҳамда бошқа шартларни улар билан келишган ҳолда белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимга мувофиқ хусусий шерикка бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда давлат шериги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикдан ҳар чоракда битим шартларини бажариш юзасидан ахборот олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим шартларини бажариш жараёни устидан мониторинг олиб бориш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга оширилиши ҳолатини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига ва битим шартларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш доирасида аниқланган камчиликлар хусусий шерик томонидан бартараф этилишини талаб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим шартлари хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда, битимни суд тартибида бекор қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимга мувофиқ хусусий шерик бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда давлат шериги қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикнинг лойиҳани амалга оширишга маблағи етарли бўлмаса, унга имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикка мактабгача таълим соҳасида услубий ва консультатив ёрдам кўрсатиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимга мувофиқ давлат шериги зиммасига бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Хусусий шерик томонидан битим шартларига амал қилинмаслиги оқибатида битим белгиланган тартибда бекор қилинса:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш доирасида хусусий шерикка ажратилган имтиёзли кредит тегишли банкнинг тижорат кредитлари учун белгиланган фоиз ставкаси асосида қайта ҳисоблаб чиқилади ва оширилган фоиз ставкасида қайтарилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўндирилган кредитлар бўйича ҳисобланган фоиз ставкалари ҳам қайта ҳисоб-китоб қилиниб, етказилган зарар хусусий шерикдан ундирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ва божхона тўловлари бўйича қўлланилган имтиёзлар ҳам қайта ҳисоб-китоб қилиниб, хусусий шерик томонидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибининг
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор

Давлат хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш бўйича Мактабгача таълим вазирлигига ариза билан мурожаат қилиш.

Талабгор хоҳишига кўра

2-босқич

Мактабгача таълим вазирлиги

Талабгор томонидан лойиҳа бўйича тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш.

Ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб
15 кун мобайнида

3-босқич

Мактабгача таълим вазирлиги

а) Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, музокаралар асосида битим тузиш.

Қарор қабул қилинган кундан эътиборан
7 кун мобайнида

б) Ҳудуддаги экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, давлат санитария-эпидемиология назорати органларининг асосланган салбий хулосалари билан таклиф этилган лойиҳани рад этиш.

Ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб
3 кун мобайнида

4-босқич

Мактабгача таълим вазирлиги

Лойиҳанинг амалга оширилишини ўрганиш ва назорат қилиш.

Доимий равишда

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 09/18/944/2209-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)