Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2026 13.11.2018 йилдаги 925-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.11.2018 йилдаги 925-сон
Kuchga kirish sanasi
14.11.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институтини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг саноат салоҳиятини ошириш, иқтисодиётнинг базавий тармоқларида юқори малакали кадрлар тайёрлашни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институтини (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергетикаси, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш, кончилик иши, кончилик электр механикаси, машинасозлик технологияси ва машинасозлик ишлаб чиқаришини автоматлаштириш, кимёвий технология йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий технологияларни синаб кўриш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотларни олиб бориш ва ишланмаларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ва хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларга истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, Институт Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида зарур шахсий ҳисобварақларига эга бўлади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиалнинг устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиалнинг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, тегишли йўналишлар бўйича ишлаб чиқариш корхоналарининг катта амалий тажрибага эга мутахассисларидан иборат бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиал учун мослаштирилган ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиалда ўқув-методик жараённи самарали ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Институтига хизмат сафарига юборилган педагоглар ва уларнинг оила аъзоларини педагоглар Филиалда ишлаган даврда турар жой билан таъминлаш, уларнинг фарзандларини мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларига жойлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар Институтнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтларининг грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган параметрларини шакллантиришда Институтни сақлаш харажатлари учун маблағлар ажратилишини назарда тутсин;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтга 2 та, шу жумладан, 1 та шахсий ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилишини таъминласин.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Филиалда ахборот ва мультимедиа ускуналари қўлланилган, шу жумладан, масофадан ўқитишни назарда тутган ҳолда замонавий таълим технологияларини жорий этиш бўйича аниқ тадбирлар режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султонов, «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директори Қ.С. Санақулов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 13 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
925-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2018 й., 09/18/925/2183-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)