07.11.2018 йилдаги ПҚ-4007-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 07.11.2018 йилдаги ПҚ-4007-сон
Kuchga kirish sanasi
08.11.2018
Ҳужжат 08.11.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини тубдан оширишга, соғлиқни сақлаш давлат тизимининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга, тиббиёт муассасаларининг ресурслар салоҳиятини яхшилашга қаратилган соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлашнинг миллий тизимини жадал ривожлантириш ишларини тизимли ва сифатли ташкил этиш учун умумий амалиёт врачларининг, патронаж тиббиёт ҳамшираларининг, қишлоқ врачлик пунктлари, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати ходимларининг лавозим маошлари оширилди, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида меҳнатни рағбатлантиришнинг бозор усуллари белгиланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ходимлари меҳнатини баҳолашнинг ҳамда улар оладиган иш ҳақи ва мукофотнинг бажариладиган ишнинг мураккаблиги ва кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатига аниқ ва бевосита боғлиқлигини таъминлашнинг илғор механизмлари жорий этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш зарур бўлган шароитда тиббиёт соҳасини бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантиришни давом эттириш, уларнинг касбий даражасини ошириш учун муносиб шарт-шароитлар ва рағбатлантирувчи омиллар яратиш масалалари давлатнинг диққат марказида турибди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, юксак профессионал кадрлар салоҳиятини шакллантириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 2018 йил 1 декабрдан 1,2 баравар ва 2019 йил 1 апрелдан 1,15 баравар босқичма-босқич оширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда халқаро тажрибани ўрганиш асосида 2019 йил 1 июлгача бўлган муддатда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича қуйидагиларга йўналтирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг лавозимига ва малакасига, кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг мураккаблиги ва жавобгарлигига, шунингдек, даволаш-профилактика муассасалари ихтисослигига қараб базавий лавозим маошларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ходимлари фаолиятини ва меҳнати унумдорлигини баҳолашнинг замонавий усулларини жорий этиш, шу жумладан, даволанган касаллар электрон статистикасини босқичма-босқич татбиқ этиш ва беморлар ўртасида онлайн сўровлар ўтказиш орқали жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ва фармацевтика ходимларини моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тартибини тубдан қайта кўриб чиқиш, улар бажарадиган ишлар сифати, эришиладиган натижалар ва кўрсатилган тиббий хизматларга жамоатчилик томонидан берилган баҳоларга қараб уларга ҳақ тўланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт муассасалари раҳбарларига алоҳида ўрнак кўрсатган врачларга Тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тариф ставкасининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар белгилаш ҳуқуқини бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдори оширилиши муносабати билан давлат тиббиёт муассасаларининг қўшимча харажатлари молиялаштирилишини, 2019 йилда ва кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда бюджетдан ажратиладиган зарур маблағлар назарда тутилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йилдан бошлаб Тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини шакллантириш учун ажратиладиган маблағлар ҳажмлари босқичма-босқич оширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидаги миқдорларда ажратиладиган ажратмалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тиббиёт муассасалари томонидан пулли асосда кўрсатилган тиббий хизматлар, шу жумладан, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари хизматлари учун тушумлар миқдорининг 2 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий тиббиёт таълим муассасалари ҳисобварақларида жамланадиган пулли ўқиш контрактлари бўйича тушумлар миқдорининг 5 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий тиббиёт таълим муассасалари ҳисобварақларида жамланадиган ўқиш контрактлари бўйича тушумлар миқдорининг 10 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика ва тиббиёт фаолияти билан шуғулланиш, шу жумладан, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларини чакана реализация қилиш ҳуқуқига лицензиялар олиш учун талабгорлар томонидан тўланадиган давлат божлари тизимидаги тушумлар миқдорининг 20 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарманинг маблағларидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини мукофотлар, моддий ёрдам, қўшимча ҳақлар, устамалар ва рағбатлантирувчи тўловларнинг бошқа турлари тарзида моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларни молиялаштириш, шунингдек, уларга санатория-курорт ва тиббий хизмат кўрсатилишига ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой билан таъминлашни яхшилашга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимлари ва ташкилотлари тиббиёт ходимлари учун уй-жойлар қуришни ташкил этиш орқали молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш ва амалиёт ўтказишини ташкил этиш, шу жумладан, хорижий мамлакатларга ташрифларини, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини, хизмат сафарига юборилишини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, дастурий маҳсулотлар харид қилиш ва ахборот-коммуникация тармоқларини сақлаб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий тиббиёт таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларига махсус стипендиялар тўлашга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган бошқа тадбирлар учун фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жамғарманинг даромадлари, шу жумладан, вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларига жойлаштиришдан фоизлар тарзида олинган даромадлар солиқларнинг барча турларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига бошқа мажбурий тўловлардан 2021 йил 1 ноябргача озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагиларнинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимовнинг — тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими тубдан қайта кўриб чиқилиши бўйича таклифларни тайёрлашда масъул вазирликлар ва идоралар иши амалда мувофиқлаштирилиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадмановнинг — Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек, ушбу қарорга мувофиқ соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларининг ижтимоий ҳимояланганлигини кучайтириш ва уларни моддий рағбатлантириш шартларини такомиллаштириш учун шахсан масъул эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқласин, шу жумладан, Жамғарма маблағларини сарфлашнинг аниқ ва шаффоф тартибини, унинг даромадлари ва харажатлари бўйича ҳисобот бериш масалаларини назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан тиббиёт муассасаларида врачликдан бошқа фаолиятни бажарувчи олий маълумотли мутахассислар лавозимлари номенклатурасини қайта кўриб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.А. Абдухакимов ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 7 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4007-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2018 й., 07/18/4007/2167-сон; 03.10.2020 й., 07/20/4847/1347-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон; 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон; 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон; 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон; 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон)