07.11.2018 йилдаги ПҚ-4006-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 07.11.2018 йилдаги ПҚ-4006-сон
Kuchga kirish sanasi
08.11.2018
Ҳужжат 13.12.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини таъминлаш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларни ахлоқан тузатиш бўйича тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, жиноят-ижроия амалиётини ўрганиш натижалари маҳкумларнинг ҳуқуқларига риоя этиш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлаш, келгусида жамиятга ижтимоий мослаштириш учун ахлоқан тарбиялаш ва меҳнатга ўргатишнинг шаффоф ва янада самарали ҳуқуқий механизмларини жорий этиш зарурлигидан далолат бермоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Замонавий халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар жиноий жазоларнинг ижросини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят-ижроия қонунчилиги нормаларини унификация қилиш, тизимлаштириш ва уйғунлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумлар ҳуқуқларига сўзсиз риоя этилишини, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги механизмларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумлар онгида қонунга итоаткор хулқ-атворни, инсонга, меҳнатга, ижтимоий турмуш қоидалари ва анъаналарига ҳурмат муносабатини шакллантириш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос равишда маҳкумлар ҳуқуқлари доирасини янада кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумлар, биринчи навбатда, вояга етмаганлар ва ёшларнинг таълим олиши, касбий тайёргарлигини ташкил этиш ҳамда бандлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш механизмларини тубдан қайта кўриб чиқиш, шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан назорат самарадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, уларнинг озодликдан маҳрум этиш жойлардан озод этилган шахсларни ижтимоий мослаштиришда фуқаролик жамияти институтлари билан узвий ҳамкорлигини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2019 йил 1 январдан эътиборан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этилишини назорат қилиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида вазирликнинг Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати ва тегишлича унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — пробация бўлинмалари) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пробация бўлинмаларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш бўйича фаолиятини бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, жамоат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликда самарали ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат остидагилар, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган вояга етмаганларнинг ижтимоий мослашуви ва ишга жойлашишига, шу жумладан, уларнинг касбий тайёргарлиги бўйича тадбирларни ташкил этиш орқали ҳар томонлама амалий кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат остидагиларнинг қайта жиноят содир этиш хавфини аниқлаш ва бунга йўл қўймаслик бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг шахсини ижтимоий-психологик портретни тузган ҳолда ўрганиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) пробация бўлинмаларининг шахсий таркиби улар зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда, қоида тариқасида, бир нафар ходимга шаҳарларда — 100, туманларда — 75 нафар маҳкум ҳисобидан келиб чиқиб тақсимланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пробация бўлинмалари устуворлик асосида ижтимоий, педагогика ва профилактика соҳаларида иш тажрибасига эга бўлган офицерлар таркибидаги малакали ходимлар билан тўлдирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
катта амалий иш тажрибасига эга бўлган ва хизматдан салбий ҳолатларга кўра бўшатилмаган ички ишлар органларининг пенсионерлари, пробация бўлинмалари ходимлари лавозимига аттестациядан ўтган лавозим ҳисобидан тайинланишлари мумкин.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг ўринбосарлари — жазони ижро этиш бўлими бошлиғи лавозимлари ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг пробация ва жазони ижро этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимларига ўзгартирилсин ва улар зиммасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш фаолиятининг самарали ташкил этилиши учун шахсий жавобгарлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасалари ва пробация бўлинмаларининг фаолиятини ҳамкорликда ва самарали таъминлаш бўйича вазифалар юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари пробация бўлимларининг намунавий ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан келиб тушадиган ушланмаларнинг 50 фоизи ҳисобидан шакллантириладиган Пробация хизматини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган шахслар сонини ҳисобга олган ҳолда, Жазони ижро этиш бош бошқармасининг асосланган таклифлари бўйича пробация бўлинмалари ходимлари, ишчи ва хизматчиларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пробация бўлинмаларига мутахассис-психологларни, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини меҳнат бозоридаги амалдаги конъюнктурани ҳисобга олиб белгилаган ҳолда, шартнома асосида жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пробация бўлинмалари ходимлари учун, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа устама ва тўловлардан қатъи назар, лавозим маошига рағбатлантирувчи фоизли устамалар белгилаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Жамғарма маблағлари фақат қуйидагилар учун сарфланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пробация бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини рағбатлантириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пробация бўлинмаларининг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмайдиган қўшимча киритилган штат бирликларини, шунингдек, шартнома асосида жалб этилган мутахассис-психологларни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган маҳкумларни, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган вояга етмаганларнинг касбий тайёргарлиги бўйича тадбирларни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинганларнинг ижтимоий мослашуви ва уларни ишга жойлаштиришда пробация бўлинмаларига ҳар томонлама амалий кўмаклашиш ва самарали ҳамкорликни ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро эксперт гуруҳини (кейинги ўринларда — эксперт гуруҳи), батафсил иш режасини тасдиқлаган ва назорат механизмларини белгилаган ҳолда ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 1 июнга қадар илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида, Концепцияни амалга ошириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва ўрнатилган тартибда киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда пробация бўлинмаларини жойлаштириш, уларни замонавий техника ва қурилмалар билан жиҳозлаш, шунингдек, бажараётган вазифаларини ҳисобга олган ҳолда фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда Пробация хизматини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 январга қадар пробация бўлинмаларининг штат жадвалини, назорат остидагилар билан ишловчи мутахассис-психолог лавозимларини назарда тутган ҳолда, тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида «Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти» мутахассислиги бўйича ўқитишни йўлга қўйсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 июнга қадар озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинганларнинг ҳисобини юритиш ҳамда назорат қилиш, уларнинг ижтимоий-психологик портретларини умумлаштириш ва фойдаланиш имконини берувчи пробациянинг марказлашган электрон тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда жиноят-ижроия соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш, шу жумладан, эксперт гуруҳининг хорижий давлатларга ишчи ва танишув сафарларини ташкил этиш, халқаро ташкилотларнинг вакиллари билан учрашув ва музокаралар ўтказишни назарда тутувчи дастурни тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, Жамғарма маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 7 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4006-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4006-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг ташкилий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4006-сон қарорига
2-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари пробация бўлимларининг намунавий ташкилий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятлари ички ишлар бошқармаларида мавжуд
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4006-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОНЦЕПЦИЯСИ

1997 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси қонун устуворлиги ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, улар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида тарбиялаш ва ахлоқан тузатиш учун ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш бўйича қатор чоралар қабул қилинди. Хусусан, маҳкумларнинг ҳуқуқларига сўзсиз риоя этиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, ушбу соҳада коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларига барҳам бериш, жазони ижро этиш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс тадбирлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жазони ижро этиш тизимида таълим муассасаларининг фаолияти тубдан ислоҳ қилинди, маҳкумларни ўқитиш жараёнига инновацион педагогик технологиялар жорий этилди, биринчи навбатда, вояга етмаганлар ва касб-ҳунарга эга бўлмаган маҳкумларни касбий тайёрлаш механизмлари қайта кўриб чиқилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жазони ижро этиш муассасалари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, маҳкумларни назорат қилишнинг замонавий техника воситаларини, шунингдек, улар учун масофали видео-учрашув ташкил этиш имконини берувчи видеоконференция тизимини жорий этиш ва қўллаш бўйича кенг чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳкумларнинг меҳнат билан бандлигини самарали таъминлаш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг жазони ижро этиш фаолиятини мониторинг қилиш борасидаги ваколатлари кенгайтирилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, жиноят-ижроия амалиёти таҳлили, шунингдек, жамоатчилик билан бевосита мулоқот натижалари қуйидаги ҳуқуқий механизмларни янада такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, улар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш, уларда қонунга итоаткор хулқ-атворни, инсон, меҳнат ва ижтимоий турмуш қоидалари ҳамда анъаналарига ҳурмат муносабатини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш, шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан самарали назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, уларнинг жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий мослаштиришда фуқаролик жамияти институтлари билан узвий ҳамкорлигини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридагилар давлат жиноят-ижроия сиёсатининг қуйидаги асосий жиҳатларни назарда тутувчи мутлақо янги устувор йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни талаб этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Жиноят-ижроия тизимини такомиллаштириш, жиноят-ижроия қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш ва уйғунлаштириш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жиноят-ижроия қонунчилигини унинг халқаро стандартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан инвентаризация қилиш асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини кенгайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Турлича талқин қилинадиган ёки коррупциянинг юзага келишига йўл қўядиган ёхуд уларни қўллаш бўйича тушунтириш талаб этувчи нормалардан воз кечиш, шунингдек, қонун нормаларини тўғридан-тўғри қўллаш амалиётига тўлиқ ўтиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жиноят-ижроия қонунчилигида фойдаланиладиган атама ва тушунчаларнинг ҳуқуқий маъносини аниқ ифодалаш ва уларнинг бир хилда қўлланилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жазоларни ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ҳамда органлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларининг тамойиллари, тартиби ва шартларини замонавий ёндашувлар, илғор халқаро стандартлар ва хорижий амалиётни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Пробация бўлинмаларининг фаолияти, зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириши бўйича механизмлар ва ваколатларининг норматив-ҳуқуқий тартибини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларни жамоавий сақлашга муқобил бўлган камера типида сақлаш тартибини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жазони ижро этиш муассасалари ва пробация бўлинмалари ходимлари фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жиноят-ижроия қонунчилиги нормаларини унификация қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Маҳкумларни ахлоқан тузатиш ва улар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жазо ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи органлар фаолиятини маҳкумларни ахлоқан тузатиш ва тарбиявий ишлар самарадорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар, биринчи навбатда вояга етмаганлар ва ёшларни ижтимоий мослашуви ва ишга жойлашишга ҳар томонлама амалий кўмаклашиш механизмларини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган шахсларни қайта касбий тайёрлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинганлар томонидан қайта жиноят содир этилиши хавфини аниқлаш ва йўл қўймаслик бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш тизимини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жазони ижро этиш тизимида психологик иш амалиётини кенг қўллаш, маҳкум шахсини унинг ижтимоий-психологик портретини тузган ҳолда ўрганиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Маҳкумларни ахлоқан тузатишда корхона, ташкилот, муассаса, жамоатчилик тузилмалари ва фуқаролар иштирокининг таъсирчан механизмларини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вояга етган маҳкумларни суд қарори асосида умумий тартибли колония, манзил-колония ва тарбия колониясидан пробация бўлинмалари ваколати доирасига ўтказиш тартибини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Маҳкумларни манзил-колонияларда сақлаш тартиби ва шартларини қайта кўриб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маҳкумларга қўлланилган интизомий жазоларнинг автоматлаштирилган ҳисобини, уларнинг хулқ-атвори ва ҳаракатларини назорат қилиш бўйича замонавий техник воситаларни, биринчи навбатда, пробация бўлинмалари фаолиятига босқичма-босқич жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, шу жумладан, тинтув жараёнида жисмоний куч ва махсус воситалар асоссиз қўлланилишига йўл қўймаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг давлат пенсия таъминоти кафолатини кучайтириш мақсадида, уларнинг иш ҳақидан давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар ўтказишга бўлган чекловни бекор қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибага мувофиқ маҳкумларнинг ҳуқуқлари доирасини янада кенгайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маҳкумларни олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида масофавий ўқитиш шаклини жорий этиш орқали уларнинг таълим олиши бўйича чекловларни бекор қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Маҳкумларга учрашув бериш ва алмаштиришнинг адолатли ҳамда шаффоф тартиби ва талабларини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасаларига тақсимлаш, уларни бир муассасадан бошқасига ўтказиш, шунингдек, уларга нисбатан қўлланилган интизомий жазолар ҳисобини юритиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Маҳкумларнинг кийим-бошларини иқлим шароитлари ва замонавий талабларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Концепцияни амалга оширишдан кўзланган натижалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноят-ижроия қонунчилигини янада такомиллаштириш, ундаги ҳуқуқий бўшлиқ ва зиддиятларни бартараф этиш, миллий хусусиятлар ва шароитларни эътиборга олган ҳолда халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани имплементация қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қуйидаги мақсадларга эришиш алоҳида аҳамият касб этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумларни ахлоқан тузатиш, уларнинг ҳуқуқларига сўзсиз риоя этиш, шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлашнинг ишончли ва самарали механизмларини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят-ижроия тизими фаолиятининг шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлаш устидан жамоатчилик назоратини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумларни ахлоқан тузатишда давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхона, ташкилот, муассаса, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг иштироки институтини кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш тизими фаолиятига замонавий шакл ва усулларни ҳамда илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Концепцияни амалга оширишнинг пировард натижаси маҳкумларни ахлоқан тузатиш, уларнинг жиноий фаолиятининг олдини олиш, шунингдек, бошқа шахслар томонидан жиноят содир этилишига чек қўйишнинг самарали тизимини яратиш ҳисобланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2018 й., 07/18/4006/2166-сон, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон, 15.04.2022 й., 07/22/207/0310-сон; 11.04.2025 й., 06/25/65/0331-сон)