Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2005 24.03.1992 йилдаги 139-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.03.1992 йилдаги 139-сон
Kuchga kirish sanasi
24.03.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2005
Ҳужжат 24.03.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯ БОШҚАРМАСИ («ЎЗГЕОДЕЗИЯ») ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги, давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» қарори билан ўз кучини йўқотган..
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геодезия ва картография бошқармаси фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Илова қилинган қуйидагилар тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси ҳақида Низом;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат геодезия назорати ҳақида Низом;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзгеодезия» бошқарув аппарати тузилмаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Геодезия ва картография бошқармасига 1992 йилда бюджетдан бошқарув аппаратини ва автомобилни сақлашга маблағ ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги ажратилган лимитга мувофиқ Геодезия ва картография бошқармасига хизмат кўрсатиш учун енгил автомобиль ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Геодезия ва картография бошқармасини белгиланган тартибда телефон алоқаси билан таъминласин. Бошқарма аппаратининг бошлиғи учун Ҳукумат АТСидан телефон ўрнатиш назарда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Геодезия ва картография бошқармасининг манзилгоҳи «Табиат» давлат маркази Ўзбекистон филиалининг биноси, Тошкент шаҳар, Чилонзор мавзеси, «Ц» даҳаси, 56-уй, деб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўн кун муддат ичида «Табиат» давлат маркази муҳандислик-лаборатория корпуси биносини қуриб битказиш учун пудрат ишлари ҳажмларининг қимматлашган нархини кўриб чиқсинлар ва тақдим этилган ҳисоб-китоблар бўйича маблағ ажратсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Геодезия ва картография бошқармасига икки нафар бошлиқ ўринбосари ва 7 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат берилсин. Белгилансинки, Ўзбекистон аэрогеодезия корхонасининг директори айни вақтда геодезия ва картография бошқармаси бошлиғининг ўринбосаридир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Геодезия ва картография бошқармаси бошлиғи иш ҳақи ҳамда тиббий ва маиший хизмат шароитларига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, корхоналар, ташкилотлар, кимнинг тасарруфида эканлиги ва мулкий эгалигидан қатъи назар, топография-геодезия ва картография ишларини олиб боришда Ўзбекистон Республикаси Давлат геодезия назорати ҳақидаги Низомга амал қилсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 24 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 24 мартдаги 139-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси* («Ўзгеодезия») топография-геодезия ва картография ишларини давлат томонидан бошқариш республика органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Бундан кейин матнда «Бошқарма» деб аталади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бошқарма бевосита Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади. Бошқарма таркибига тўла ҳажмлик ҳисобида бўлган ва бюджетдан маблағ билан таъминланадиган, тасдиқланган уставлар ва низомлар асосида ишлайдиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бошқарманинг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикасининг халқ хўжалигини, фан, мудофаа ва аҳолисини барча турдаги суратга олишлар, хариталар, геодезия ва нивелир маълумотлари, муҳандислик-геодезия ва маркшейдерлик ишлари билан таъминлашдан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геодезия, топография, картография ва маркшейдерлик ишларини ривожлантиришнинг республика илмий-техника ҳамда ишлаб чиқариш дастурларини тайёрлаш ва бажаришни ташкил этиш, тематик, географик, табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа махсус хариталар, режалар ва атласларни тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги координатлар ва баландликларнинг ягона тизимида геодезия ва нивелир ишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
координатлар ва баландликларнинг ягона тизимини сақлаш ва аниқлаш соҳасида МДҲ давлатларининг давлат геодезия ва картография хизматлари билан илмий-техник ҳамда ишлаб чиқариш алоқалари ўрнатиш, геодезия ва картография маҳсулотларига норматив-техникавий талабларни келишиб олиш, биргаликдаги ишларни режалаштириш ва бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ва контрактлар бўйича чет элларда топография-геодезия ишларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ хўжалиги, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг жойлар хусусида картография, фотография каби турли шакллардаги ахборотларга, шунингдек, космос орқали олинган маълумотлар ва рақамли материалларга бўлган талабларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараларини белгилашда, харитага олишда демаркация қилишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турли идоралар томонидан бажариладиган топография-геодезия ва картография ишларини лицензиялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу ишларни, уларни бажарувчиларнинг маблағ билан таъминланиш манбаларидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, давлат томонидан ҳисобга олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар ва ташкилотларнинг ўзлари бажарадиган геодезия ва картография ишларининг технологияси ҳамда сифатига амал қилишларини давлат томонидан назорат қилиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий равишда режали янгилаб бориш йўли билан геодезия шохобчаларини ва хариталарини замонавий ҳолатда сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика картография фондини юритиш ва доимий равишда янгилаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ер ҳақида» Қонунини, барча турлардаги кадастрини, экологик ва бошқа дастурларини картографик жиҳатдан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий офатлар районларини картография-геодезия жиҳатидан тезкорлик билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нашр этиладиган хариталарда Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараларини, шунингдек, вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳияларнинг чегараларини белгиланган тартибда график жиҳатдан тўғри чизиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси билан умумий давлат чегараларига эга бўлган давлатлар билан икки томонлама тузилган шартномалар асосида геодезия, топография ва картография ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъулиятини ва пировард натижалардан манфаатдорлигини ошириш мақсадида тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг иқтисодий мустақиллигини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси геология, геодезия ва картография ходимлари касаба уюшмаси марказий қўмитаси билан биргаликда топография-геодезия ва картография ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа норматив актларга, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бошқармага Вазирлар Маҳкамаси тайинлайдиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқармада Бошқарманинг бошлиғи (раис), ўринбосарлар, шунингдек, Бошқарманинг, манфаатдор вазирликларнинг, давлат қўмиталари ва идораларнинг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бошқарма ҳайъати ўзининг мунтазам ўтказиладиган мажлисларида Бошқарманинг ҳуқуқ доирасига тааллуқли масалаларни кўриб чиқади. Ҳайъат қарорлари Бошқарма бошлиғининг буйруғи билан ҳаётга татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма аппаратининг тузилиши ва ходимлари сонини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликларда, давлат қўмиталарида, идораларда, маҳаллий бошқарув органларида, топография-геодезия ва картография ишларини режалаштиришда иштирок этиш, кўплаб мақсадларда фойдаланиш манфаатлари йўлида, шунингдек, параллелизм ва бир-бирини такрорлашларга йўл қўймаслик мақсадларида республикада уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналарда ва ташкилотларда топография-геодезия, картография ва аэрокосмик материаллардан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳамда ушбу материалларни ҳисобга олиш, кўпайтириш ва сақлашни назорат қилишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида физикавий-географик номларнинг шаклларини стандартлаштириш бўйича ишларда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ташкилотларда геодезия ва картография масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилиш, бошқа давлатларнинг геодезия хизматлари билан муносабатларни ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда қайта ташкил қилиш, барпо этиш ва тугатиш, шунингдек, ушбу ташкилотларнинг уставларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларни бажариш юзасидан лицензиялар мавжуд бўлмаганда, белгиланган аниқликка мувофиқ бўлмаганда ва технологиялар бузилганда, қонунчиликда белгиланган, уларни тўлиқ тўхтатиб қўйишгача бўлган чораларни қўлланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма ҳузурида бўлинмалар — уюшмалар, кичик корхоналар, илмий марказлар ва бошқаларни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бошқарма бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарманинг ушбу Низомда белгиланган ҳуқуқ доирасида Бошқарма тизимидаги бўлинмалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида топография-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ва маркшейдерлик ишларини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар, йўриқномалар ва кўрсатмалар чиқаради, зарур ҳолларда эса Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва идоралари билан биргаликда қўшма актлар чиқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча давлат ташкилотларида ва корхоналарида Бошқарма манфаатларини ҳимоя қилади, шартномалар тузади, банкларда счётлар очади, Бошқарма марказий аппаратининг штатлар рўйхатини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарманинг таркибий бўлинмалари фаолиятини ташкил қилади, Бошқарув тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг ишларини мувофиқлаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма тасарруфидаги давлат корхоналари ва ташкилотларининг раҳбарларини контракт асосида ишга тайинлайди ва ишдан бўшатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Геодезия, топография ва картография ишларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, ягона илмий-техника сиёсатини белгилаш, мамлакатимиз ва чет эл фани, техникасининг энг янги ютуқлари ҳамда илғор тажрибалардан фойдаланиш ва уларни жорий этиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш учун Бошқармада олимлар, юқори малакали мутахассислар, илмий-техника жамиятлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларидан иборат илмий-техника кенгаши ташкил этилади. Илмий-техника кенгашининг таркибини ва унинг тўғрисидаги низомни Бошқарма бошлиғи тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энг муҳим ишлаб чиқариш масалаларини ҳал этиш учун Бошқармада раҳбарлар Кенгаши тузилади. Унинг таркибига корхона ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари, ҳайъат аъзолари, Ўзбекистон Республикаси геология, геодезия ва картография касаба уюшмаси МҚ раиси киради. Раҳбарлар Кенгашига Бошқарма бошлиғи бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бошқарма даврий ва йиллик ҳисоботларни тайёрлайди ҳамда тегишли давлат органларига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Бошқарма тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини назорат қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма унга биркитилган мулкларни хўжалик жиҳатидан юритиш ҳуқуқини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бошқарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга эга бўлади, ўз таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг балансларини ҳисобга олган ҳолда йиғма баланс тузади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади. Бошқарма топография-геодезия ва картография ишларини бажаришга ҳамда бошқа мақсадларга лицензиялар бериш учун махсус номерли муҳрга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 24 мартдаги 139-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат геодезия назорати тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, геодезик, астрономик-геодезик, гравиметрик, опографик, муҳандислик-геодезик, аэро суратга олиш ва картография ишларининг самарадорлиги ва сифатли бажарилишини, улар томонидан бу ишларнинг амалга оширилишини бошқариб борувчи ишлар бажарилишининг белгиланган тартибга ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилинишини, халқ хўжалиги тармоқлари ва республика мудофаасининг топографик-геодезия, аэро суратга олиш ва картография маълумотлари ва материалларга бўлган эҳтиёжи таъминланиши, бундай ишлар ва аэро суратга олишлар натижасидаги маълумотлар ва материалларни сақлаш ва фойдаланишни ташкил этиш ва ҳисобга олиш талабларига риоя қилинишини, геодезик маълумотлар ва рақамли картографик ахборотнинг тармоқ фондлари ва автоматлаштирилган банкларини тузиш ва юритиш устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек, тугалланган ишларнинг корхоналар ва ташкилотлардан тармоқлараро топографик-геодезия архив фондларига қабул қилинишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат геодезия назоратининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республикада Давлат геодезия назорати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография («Ўзгеодезия») тизимига кирувчи Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекциясининг бошлиғи лавозими бўйича бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси геодезия назоратининг бош давлат инспектори, унинг ўринбосарлари эса — Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекциясининг топографик-геодезия ва картография ишларини назорат қилувчи ва тугалланганларини қабул қилувчи ходимлари геодезия назорати давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Геодезия ва картография бошқармаси ҳузурида давлат геодезия назорати ва муҳандислик геодезияси масалалари бўйича манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ишлаб чиқариш корхоналари, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва муассасаларнинг вакилларидан иборат идоралараро кенгаш тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат геодезия назорати ва муҳандислик геодезияси масалалари бўйича идоралараро кенгаш ҳақидаги низом ва унинг шахсий таркиби манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекцияси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, уларнинг идоравий бўйсунишларидан қатъи назар, бажариладиган топографик-геодезия ва картография ишларига (муҳандислик тармоқлари, ер ости коммуникациялари ва маконларнинг топографик суратга олиниши ҳам шу жумлага киради) рухсатнома (лицензия) берилишини ва бу ишларнинг техник даражаси ва сифатини назорат қилишни, улар томонидан ишларни бажаришда ва геодезик маълумотлар, режалар ва хариталардан, космик ва аэро суратлардан фойдаланишда ишларни олиб боришнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
натижалари халқ хўжалиги тармоқлари ва мудофаа эҳтиёжлари учун фойдаланилиши керак бўлган тугалланган топографик-геодезия ва картография ишларини қабул қилиб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўлланилаётган методика ва технологияларнинг замонавий техник даражага мос келишини ҳамда лойиҳалаштирилаётган ишлардаги бошланғич маълумотлар ва материалларни ҳисобга олишнинг тўлалигини текшириш мақсадида топографик-геодезия ва картография ишлари бажарилишининг техник лойиҳалари (дастурлари)ни назорат қилишни амалга оширади; корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бу ишларни бажаришга ҳамда олдинги йиллардаги ишлар бўйича маълумотлар ва материаллардан фойдаланишга рухсатнома беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геодезия ва картография ишлари бажарилишининг «Ўзгеодезия» ҳамда бошқа вазирликлар ва идораларнинг ихтисослаштирилган ташкилотларида жамланишини назорат қилади, республикада ана шундай ишларни бажарувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳисобини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турли ноҳиялар, шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат комплекслари ҳудудларининг топографик-геодезия жиҳатдан ўрганилишининг ҳолати устидан, топографик-геодезия ишларида координатлар тизими қўлланилиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда суратга олинадиган айрим участкалар учун координатларнинг маҳаллий тизимларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геодезия пунктларининг сақланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини ҳамда амалдаги қонунчилик ва йўриқномаларга мувофиқ уларнинг тикланишини назорат қилади, республикада геодезия пунктларини ҳисобга олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда босиб чиқарилаётган хариталар ва атласларда давлат чегаралари, шельф чегаралари, вилоятлар ва ноҳиялар маъмурий чегараларининг график жиҳатдан тўғри чизилиши устидан, шунингдек, аҳоли пунктлари ва географик объектларнинг тўғри номланиши ва аниқ ифодаланиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилаётган ва босиб чиқарилаётган хариталардаги энг муҳим ўзгартишларнинг ҳисобини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хариталар, режалар ва атласлар тузиш ва босиб чиқариш (кўпайтириш)нинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топография-геодезия ва картография ишлари бажариладиган участкаларни бевосита тадқиқ этиш ҳамда ишлаб чиқариш-техника ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрганиш йўли билан топографик-геодезия ва картографий ишларининг барча турларини, шунингдек, бу ишлар ва космик суратга олишлар натижаси бўйича материалларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши, кўпайтирилиши ва улардан фойдаланишнинг ҳолатини белгиланган тартибда назорат қилади, текширишлар натижаси бўйича хулоса (далолатнома)лар тузади, улар билан тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотларни албатта таништиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, муассасалар ташкилотларда геодезия пунктлар ва географик объектлар координатлар ва баландликларнинг тармоқ фондларида жамғарилишини назорат қилади, инспекция билан тегишлича келишувсиз бу фондларнинг юритилишига йўл қўймайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топография-геодезия ва картография ишлари бажарилишида халқ хўжалиги тармоқларининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳамда уларнинг маълумотлар ва материаллар билан таъминланишини ўрганади, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда бу ишларни режалаштиришда иштирок этади ҳамда халқ хўжалигида ва мудофаа эҳтиёжлари учун кўп мақсадли фойдаланиш, шунингдек, параллеллик, бир-бирини такрорлашга йўл қўймаслик мақсадида уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат геодезия назорати масалалари бўйича ҳамма учун мажбурий бўлган йўриқномалар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларни, шу жумладан, топография-геодезия ва картография ишлари ва аэрокосмик суратга олишлар натижалари бўйича маълумотлар ва материалларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, кўпайтириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгиловчи ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тасдиққа ёки келишишга тақдим этиладиган топография-геодезия ва картография ишларини тайёрлаш, назорат қилиш ва қабул қилиб олишга ҳамда маълумотлар ва материаллардан фойдаланишга дахлдор идоравий йўриқномалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларни кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган топография-геодезия ва картография ишларини ҳисобга олишни, халқ хўжалигида фойдаланиш учун бу ишлар ва аэрокосмик суратга олишлар натижалари бўйича маълумотлар ва материалларни йиғиш, ҳисобга олиш системалаштириш, сақлаш ва тарқатишни амалга оширади, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни белгиланган тартибда тугалланган ишлар, геодезия маълумотлар бўйича зарур ахборотлар билан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геодезик пунктлар ва географик объектлар координатларини, космик суратлар, хариталар, атласлар, жойларнинг макетларини ва бошқа картографик материалларни очиқ эълон қилиш ёки кўргазмаларда ва телевидениеда намойиш қилиш мумкинлигини кўриб чиқади ва корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бу тўғрида хулосалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геодезик ўлчашлар, янги техника, технология ва илғор тажриба бирлигини таъминлаш учун топография геодезия ва картография ишларини бажаришда ягона теxника сиёсатини ва уларга методик раҳбарликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқлараро давлат топография-геодезия архив фонди ҳужжатларини танлаш, тўлдириш, ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятига методик раҳбарликни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат геодезия назоратини амалга ошириш, топография-геодезия ва картография ишларини қабул қилиш ва назорат қилиш тартиби манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишилган ҳолда Геодезия ва картография бошқармаси томонидан тасдиқланадиган давлат геодезия назорати тўғрисидаги йўриқнома билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекциясига қуйидаги ҳуқуқлар берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ хўжалигини зарур материаллар билан ўз вақтида таъминлаш ҳамда ишларнинг параллеллиги ва бир-бирини такрорлашига йўл қўймаслик мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан топография-геодезия ва картография ишларининг истиқбол режаларини сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан топография-геодезия ва картография ишларини тайёрлаш, шунингдек, бу ишлар бўйича маълумотлар ва материалларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, кўпайтириш ва улардан фойдаланишга тегишли норматив-техник ҳужжатларни сўраш ва келишиш учун олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топография-геодезия ва картография ишлари бажарилишини, агар улар рухсатсиз ёки ҳамма учун мажбурий бўлган норматив ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда ўтказилаётган бўлса, тўхтатиб қўйиш, бундай ҳолларда давлат геодезия назорати инспекцияси рухсатномани олиб қўяди ҳамда юқори ташкилотларни ва маблағ билан таъминловчи банкларни улар томонидан зарур чоралар кўрилиши учун хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бажарилган ишлар бўйича картограммалар, маълумотлар ва материалларни ҳисобга олиш ва ҳудуднинг топографик-геодезик ўрганилишини таҳлил қилиш учун, шунингдек, тармоқлараро давлат топография-геодезия архив фондини тўлдириш учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, уларнинг идоравий бўйсунишидан қатъи назар, картограммалар, маълумотлар ва материалларнинг ўз вақтида тақдим этилишини талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларига топография-геодезия ва картография ишларини ўтказиш учун масъул шахслар сифатида бу ишларни олиб бориш технологияси ва тартибидаги, шунингдек, бу ишлар ва аэрокосмик суратга олишлар натижалари бўйича маълумотлар ва материалларни тўплаш, ҳисобга олиш, сақлаш, кўпайтириш ва улардан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг розилиги билан давлат геодезия назоратини амалга ошириш билан боғлиқ тугалланган топография-геодезия ва картография ишлари ва текширишларини қабул қилиб олиш учун мутахассисларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг топография-геодезия ва картография ишларини бажаришга доир фаолияти натижаларини таҳлил этиш ва умумлаштириш, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга таклифлар киритиш ва кўрсатиб ўтилган ишларнинг технологиясини ташкил этиш, таннархини пасайтириш уларнинг сифатини ошириш, шунингдек, бу ишларнинг маълумотлари ва материалларини тўплаш, ҳисобга олиш, сақлаш, кўпайтиришни ва улардан фойдаланишни яхшилаш юзасидан белгиланган тартибда кенгаш чақириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида топография-геодезия ва картография ишларини бажариш тартиби ва бу ишларнинг материалларидан фойдаланиш масалалари бўйича пайдо бўладиган низоларни ҳал этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекцияси ўзига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва тўғри амалга ошириш учун, топография-геодезия ва картография ишларини олиб боришни, бу ишлар бўйича маълумотлар ва материалларни тўплаш, ҳисобга олиш, сақлаш, кўпайтириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларнинг объектив кўриб чиқилиши учун жавоб беради, давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Топография-геодезия ва картография ишларини амалга оширувчи ёки бу ишлар ва космик суратга олишлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар (уларнинг идоравий бўйсунишидан қатъи назар)нинг раҳбарлари назорат қилувчи шахсларга-геодезия назорати давлат инспекторларига текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур шароитлар (автотранспорт, хизмат бинолари, алоқа воситалари билан таъминлаш)ни яратиб беришга, шунингдек, уларга ишлаб чиқариш-техника ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тақдим этишга ҳамда давлат геодезия назорати инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича тушунтириш беришга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекциясининг фаолияти республика бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекциясини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 24 мартдаги 139-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси аппаратининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛИШИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Раҳбарият
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ишлаб чиқариш иқтисодий бўлим
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бухгалтерия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кадрлар, ижтимоий ривожланиш ва маиший турмуш бўлими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Моддий-техника таъминоти ва контрактлар бўлими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Канцелярия
Кейинги таҳрирга қаранг.