Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 11.03.1992 йилдаги 125-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.03.1992 йилдаги 125-сон
Kuchga kirish sanasi
11.03.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЯНГИ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА» 1992 ЙИЛ 28 ФЕВРАЛДАГИ ФАРМОНИНИ БАЖАРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги олий ўқув юртларини ташкил қилиш тўғрисида» 1992 йил 28 февралдаги Фармонини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Бир ой муддат ичида қуйидаги бинолар, иншоотлар, ўқув-моддий базалари, 1992 йил тақсимоти режаларида кўзда тутилган моддий-техника ресурслари, транспортга лимитлар ҳамда капитал қурилиш ва жорий тузатиш учун амалдаги нормативлар балансдан-балансга бепул ўтказилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дорилфунунларга айлантирилган, Халқ таълими вазирлигига қарашли тугатиладиган давлат педагогика институтлари — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ирригациялаш ва механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши деҳқончилик-иқтисодиёт институтига айлантирилган Қарши филиали — Қишлоқ хўжалиги вазирлигига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент давлат деҳқончилик дорилфунунининг Нукус филиалини ташкил этиш учун Нукус давлат дорилфунуни деҳқончилик факультетининг моддий-техника базасини, қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультетини ва иқтисодиёт факультетининг тегишли қисмини вақтинча Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ихтиёрига ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Алоқа вазирлиги янгидан ташкил қилинган ўзига қарашли олий ўқув юртларининг устав ва тузилмаларини, филиаллар учун — Низом ва тузилмаларини бир ой муддат ичида ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар. Тугатилаётган ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчиларининг ўқишни тугатишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда янгидан ташкил қилинган ўқув юртларини малакали ва тажрибали профессор-ўқитувчи кадрлар билан мустаҳкамлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин, мутахассислар тайёрлашнинг юқори савияда бўлишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, «Ўзшартномасавдо», Молия вазирлиги, «Союзторгоборудование» ишлаб чиқариш-савдо корхонаси мутахассислар тайёрлаш, бюджет, капитал маблағлар режасига тегишли ўзгартишлар киритсинлар, янгидан ташкил қилинган ва қайтадан тузилган ўқув юртларини сақлаш учун қўшимча маблағлар ва моддий-техника ресурслари ажратишни назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари бир ой муддат ичида янги ташкил қилинган институтлар ва олий ўқув юртлари бўлимларини жойлаштириш, шу мақсадда халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг бино ва иншоотларидан фойдаланмаган ҳолда, қўшимча майдонлар ажратиш масаласини ҳал этсинлар, моддий-техника базасини, шу жумладан, ўқув жараёнини нормал ташкил қилиш мақсадида ўқув-маслаҳат пунктларига доимий амалий ёрдам кўрсатсинлар. Доимий ишлаш учун юбориладиган профессор-ўқитувчи кадрларга турар жой ажратиш назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тошкент давлат деҳқончилик дорилфунунининг Нукус филиалига ва Қарши деҳқончилик-иқтисодиёт институтига ўқув-тажриба хўжалиги учун биттадан совхоз ажратсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Янгидан ташкил қилиниши, қайта ташкил этилиши ва республиканинг ҳуқуқий тасарруфига берилиши ҳисобига ўқув юртлари тармоқларининг анчагина кенгайишини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 8 январдаги 3-сон қарорининг 11-моддаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига татбиқ этилмасин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 11 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125-сон