Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 20.10.2018 йилдаги 840-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.10.2018 йилдаги 840-сон
Kuchga kirish sanasi
22.10.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 22.10.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон қарори)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 20 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
840-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 840-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 йил, 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган «Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом» нинг 10-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидаги мазмундаги бешинчи — саккизинчи хатбошилар қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон «Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига мувофиқ қуйидаги алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объекти учун ижара тўлови ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия буюмлари ва инвентарлар ишлаб чиқариш, уларга ортопедик протезлаш, протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларини таъмирлаш хизматлари кўрсатишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъекти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 20 фоизини Брайл алифболи китоб ва бошқа босма материаллар, имконияти чекланган болаларга ўқув ва бадиий адабиётларни чоп этиш, ишора тилини қўллаган ҳолда аудио китоб ҳамда видеоматериаллар яратишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъекти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларининг камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар, ўн олти ёшга тўлмаган болалари ёки ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз шахслар, жазони ижро этувчи муассасалардан озод этилган шахслар, одам савдоси қурбонлари, ўқишни тугатган кунидан бошлаб уч йил ўтмаган умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари, «Меҳрибонлик» уйларининг 30 ёшга етмаган битирувчилари ташкил этган тадбиркорлик субъекти.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бешинчи — ўнинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 йил., 41-сон, 506-модда) билан тасдиқланган «Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги» низом 29-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Инвестиция мажбуриятлари миқдори бўйича ҳам ва ижтимоий мажбуриятлар бўйича ҳам иккита ва ундан кўп танлов таклифлари тенг бўлган тақдирда «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон қарорига мувофиқ, алоҳида тоифага киритилган тадбиркорлик субъекти устун ҳуқуққа эга бўлади, у бўлмаган тақдирда эса — таклифини олдин ҳудудий танлов комиссияси рўйхатдан ўтказган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади.»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида» 2015 йил 13 февралдаги 26-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 8-модда) қуйидаги мазмундаги 21-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон қарорига мувофиқ, шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра штатдаги ходимларининг 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан ташкил топган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналари жами ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 4,7 фоиз миқдорида белгиланади ва ягона ижтимоий тўлов суммаси белгиланган тартибда тақсимланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/840/2079-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон; 15.12.2023 й., 09/23/660/0938-сон)