ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ТАҚИҚЛАНГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ РЎЙХАТИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида» Қонунини кучга киритиш ҳақида» 1991 йил 15 февралдаги қарорини бажариш учун Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қуйидаги мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқлансин:
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига;
давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига, хизмат юзасидан пул белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахсларга;
давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларига ва уларнинг банк ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган ўринбосарларига;
давлат таъминот ва савдо-сотиқ корхоналари ва ташкилотларининг раҳбар ходимларига;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ёки бундай фаолиятни назорат қилиш вазифасига кирувчи давлат органларининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларига;
чакана, улгуржи-чакана савдо, умумий овқатланиш давлат бирлашмалари ва корхоналарининг, савдо ташкилотларининг, трестларининг раҳбарларига ва уларнинг ўринбосарларига, бош мутахассисларига, структуравий бўлинмаларининг бошлиқларига, моддий жавобгар шахсларига.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 6 март,
103-сон