27.09.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3070
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи, 27.09.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3070
Kuchga kirish sanasi
28.09.2018
Ҳужжат 28.09.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 27 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3070]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 10 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-Б-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2018 йил 10 августдаги 21-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг (бундан буён матнда Фуқаро деб юритилади) ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фуқароларнинг рўйхатдан ўтишлари ихтиёрий ҳисобланади ва электрон шаклда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фуқароларнинг рўйхатдан ўтишларини электрон тизимда амалга ошириш, шунингдек электрон тизимнинг харажатларини қоплаш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш мақсадида рўйхатдан ўтиш учун фуқаро томонидан Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида тўлов амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Рўйхатдан ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Фуқаро рўйхатдан ўтиш учун интернет тармоғига уланган ҳолда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий веб-сайтига (www.migration.uz) уланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Сайтда Фуқарога рўйхатдан ўтишда қайси тилдан фойдаланишни танлаш таклиф этилади. Фуқаро ўзига қулай бўлган тил кўрсатилган тугмани босади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Фуқарога Жисмоний шахслар маълумотлар базаси (id.gov.uz) орқали авторизациядан ўтиш таклиф этилади. Бунда Фуқаро «авторизация» тугмасини босиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фуқарога жисмоний ёки юридик шахс сифатида фаолият юритмоқчилигини танлаш таклиф этилади. Фуқаро тегишли тугмани белгилайди ва «Танлаш» тугмасини босади, бунда у шахсий кабинетга ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шахсий кабинетда онлайн хизматлар бўлимида консуллик ҳисобига туриш учун «Консуллик ҳисобига туриш учун маълумотнома олиш» тугмасини босади. Мазкур тугма босилганда Фуқарога Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижий давлатда ишга жойлашиши тўғрисидаги Гувоҳноманинг шакли тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Фуқаро мазкур шаклдаги «доимий яшаш жойи» ҳамда «меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар» деб номланган қаторни тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Фуқаро «доимий яшаш жойи» қисмида давлат, шаҳар ва манзил деб номланган қаторларга, шунингдек «меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар» қисмида давлат, шаҳар, манзил, корхона номи, лавозими ва касби, меҳнат фаолиятини бошлаган вақти ва ойлик иш ҳақи деб номланган қаторларга ўзи ҳақидаги маълумотларни тўғри ва тўлиқ киритади. Фуқаро мазкур шаклда «қўшимча маълумотлар» деб номланган қаторга ўзи ҳақидаги қўшимча маълумотларни киритиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Фуқаро томонидан ўзи ҳақидаги маълумотлар киритилгандан кейин у ўзи учун қулай бўлган электрон тўлов турини танлайди ва онлайн тўлов ва қабул қилиш тугмасини босади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Фуқарога тўланиши лозим бўлган пул миқдори (энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари) кўрсатилган саҳифа тақдим этилади. Фуқаро «давом эттириш» тугмасини босади. Фуқарога у томонидан танланган тўлов тури бўйича маълумотларни киритиш майдончалари тақдим қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Фуқаро тўловни амалга ошириш учун тўлов пластик картасининг маълумотларини киритади ҳамда давом эттириш тугмасини босади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Фуқаро томонидан тўлов амалга оширилгандан кейин Фуқарога Гувоҳноманинг электрон шакли тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гувоҳнома Фуқаронинг хорижий давлатда меҳнат фаолиятини амалга ошириш шартномаси амал қилиши муддатига мувофиқ амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини ихтиёрий равишда тўлаш тартиби жорий этилади, бунда тўловлар амалга оширилган даврлар белгиланган тартибда меҳнат стажига қўшилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон базасида рўйхатдан ўтган вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларга «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталарига ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан фуқаролар учун эконом класс авиачипталарининг нархларига 20 фоиз чегирмалар тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон базасида рўйхатдан ўтган вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларга «Алоқабанк» АК томонидан соддалаштирилган очиш шартлари, хизмат кўрсатиш учун минимал воситачилик ҳақи ва «ноль» суммадаги кафолат депозити билан «VISA-migrant» банк пластик карталари чиқарилади ва хизмат кўрсатилади, шунингдек йилига бир маротаба бир марталик темир йўл ва авиачипталар олиш учун бўлган харажатлар 2018-2019 йилларда 300 минг сўмгача миқдорда қисман қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур Низомнинг талабларини бузилишида айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2018 й., 10/18/3070/1971-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 23.02.2026 й., 10/26/3070-1/0169-сон)