Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2025 12.09.2018 йилдаги 725-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.09.2018 йилдаги 725-сон
Kuchga kirish sanasi
13.09.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2025
Ҳужжат 03.12.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини танлаш, тайёрлаш, мослаштириш тадбирларини ўтказиш ва хорижда ишга жойлаштириш жараёнларини самарали бошқариш ҳамда назорат қилиш орқали уларга хорижда меҳнат фаолиятини олиб боришга доир ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи, ташқи меҳнат миграциясини комплекс таҳлил қилиш, шу асосда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга ишга жойлашишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи, меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш жараёнларини тартибга солиш ва уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари юзасидан хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи, юридик шахсларга хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатномаларни ва хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни белгиланган тартибда бериш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида меҳнат қилаётган хорижий фуқаролар ҳисобини юритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахслар ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касб малакасини тасдиқлаш фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаштартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилиш жамғармасининг Кузатув кенгаши таркиби 6-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилиш жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг тузилмаси 7-иловага мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг асосий вазифаларини ва фаолияти йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, унинг ташкилий тузилмасини ва марказий аппарати тузилмасини икки ҳафта муддатда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ташқарисида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Агентликнинг маълумотлар базасида ихтиёрий равишда масофадан рўйхатдан ўтказиш механизмини бир ой муддатда жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси хорижга уюшган ҳолда танлаш бўйича кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини божхона ва паспорт назоратидан Агентликнинг талабномаларига асосан уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда жўнатишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Д.А. Кўчқоров ва Ўзбекистон Республикасининг бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 12 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
725-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахслар ишга жойлаштириш бўйича юридик шахсларнинг фаолиятини лицензиялаш ҳамда назорат қилиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия — юридик шахсларга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахслар ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи/лицензия талабгори/лицензиат — Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахслар ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга оширишни режалаштираётган юридик шахс;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия талаблари — Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахслар ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияни олиш учун мазкур Низомда белгиланган талаблар;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензияловчи орган — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси (бўлинмалари).
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахслар ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Лицензия беришда Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси билан лицензия битими тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ва меҳнат миграцияси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда Фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси деб юритилади) депозит ҳисобрақамида базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари миқдоридаги маблағларни ариза берувчининг шаклланган устав жамғармаси маблағлари ҳисобидан захирага қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган фаолиятнигина амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штатда олий маълумотли раҳбарни қўшиб ҳисоблаганда камида икки нафар ходимнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни лицензияловчи органнинг «labor-migration» ахборот тизимида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиш ва доимий равишда янгилаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматлар кўрсатиш тўғрисида бажарилган шартномаларга оид архив материалларини шакллантириш ва сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий бандлик агентлиги тўғрисидаги, шунингдек, унинг филиаллари ва (ёки) ваколатхоналари ҳақидаги маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органни етти иш куни ичида хабардор қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс ходимлари лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибга мувофиқ уч йилда камида бир марта малака сертификатини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан ўзининг ёки ижарага олинган хонанинг бўлиши, тегишли моддий-техник базадан, бошқа техник воситалардан фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси депозит ҳисобрақамида захирага қўйилган лицензиатнинг маблағлари ҳар чоракда қайта баҳолаш пайтида амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорига мутаносиб равишда қайта ҳисоб-китоб қилиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қайта ҳисоб-китоб қилишдан кейин захирага қўйилган маблағлар суммаси амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари миқдоридан камайиб қолса, лицензиат маблағларнинг етмаётган қисмини Фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси депозит ҳисоб рақамига киритади, агар захирага қўйилган маблағлар суммаси амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз бараварига тенг суммадан кўпайиб қолса, Фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағларнинг ортиб кетган қисмини лицензиатга қайтаради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахслар ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга оширишга доир лицензия талаблари ва шартлари лицензия битимида кўрсатилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ариза берувчи лицензия олиш учун умумий фойдаланиладиган ахборот-коммуникация тармоқларидан, шу жумладан Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда, лицензияловчи органга бевосита ёки почта алоқаси орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатларни (бир нусхада) электрон шаклда тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали штатда олий маълумотли раҳбарни қўшиб ҳисоблаганда камида икки нафар ходимнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилганлигини, шу жумладан ўзининг ёки ижарага олинган хонанинг борлигини, тегишли моддий-техник базадан, бошқа техник воситалардан фойдаланилишини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчининг штатда олий маълумотли раҳбарни қўшиб ҳисоблаганда камида икки нафар ходимнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлари ишчи орган томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали текширилади. Бунда ариза берувчининг штатда олий маълумотли раҳбарни қўшиб ҳисоблаганда камида икки нафар ходимнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлари чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ариза берувчидан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ариза берувчи ишончсиз ёки нотўғри маълумотларни тақдим этгани учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Лицензия олиш учун аризани кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Лицензияларни бериш, қайта расмийлаштириш, тўхтатиш, тугатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги аризалар ишчи орган томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Лицензия олиш учун ариза ушбу ариза ва лицензия олиш учун тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб ўн иш куни давомида ишчи орган томонидан кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш якунлари бўйича ишчи орган хулоса тайёрлайди ва лицензияловчи органга тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун ишчи орган томонидан тўлов куни Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида ишчи орган ариза берувчиларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахслар ишга жойлаштириш бўйича режалаштирилаётган фаолиятни амалга ошириш учун мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини жойига бориб ўрганиши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Лицензияловчи орган ишчи орган хулосасини олган кундан бошлаб беш кун мобайнида лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ишчи орган лицензия талабгорини тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун давомида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган лицензиатлар жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига лицензия бериш, уни тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида маълум қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, талабгор қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай, Фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасининг депозит ҳисоб рақамида базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари миқдоридаги маблағни захиралаши керак.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Лицензия берилганлиги учун ишчи орган томонидан тўлов куни Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Лицензия чекланмаган муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензияловчи органнинг лицензияни бериш тўғрисидаги қарори ва лицензия битими лицензия бериш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Лицензия намунавий бланкда расмийлаштирилади. Унинг шакли лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Лицензиялар бланклари зарур ҳимоя даражасига эга бўлиб, қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади ҳамда ҳисобга олиш серияси ва рақамига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензияларни олиш, ҳисобга олиш ва сақлаш ишчи орган зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Лицензияда қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия берган орган номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиат ташкилотининг номи ва юридик манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия бериладиган фаолият тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур фаолият турини амалга ошириш шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия мажбуриятлари бузилганлиги учун лицензиат жавобгарлиги тўғрисидаги эслатма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиянинг рўйхатга олинган рақами ва у берилган сана.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Лицензия битимида қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонларнинг реквизитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия берилаётган фаолият тури номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия талаблари ва лицензиатга қўйилаётган шартлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиатнинг лицензия битими талаблари ва шартларини бажарганлигини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш хусусиятларига тааллуқли бошқа шартлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун биттадан нусхада тузилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Лицензия битимининг лойиҳаси илова қилинган лицензия бериш тўғрисидаги хабарнома юридик шахсга лицензия бериш учун йиғим киритиладиган банк ҳисоб рақами реквизитлари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Лицензия ва лицензия битими лицензияловчи орган раҳбари томонидан имзоланади ва муҳри билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Лицензия юридик шахс томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиб, лицензия битими имзолангандан сўнг берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Агар, лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб, уч кун мобайнида лицензияловчи органга лицензия бериш учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса, лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Лицензиянинг асл нусхаси лицензиатга берилади, унинг нусхаси белгиланган тартибда ишчи органда сақланади. Берилган лицензия тўғрисидаги ахборот лицензияловчи органнинг интернет-сайтида ошкора эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Лицензияловчи орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс томонидан тегишли тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида юридик шахс штатида олий маълумотли раҳбарни қўшиб ҳисоблаганда камида икки нафар ходим тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаса;
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс лицензия битимлари ва шартларига мос келмаса, юридик шахсга лицензия беришни рад этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома асосланган бўлиши керак ва ариза берувчига рад этиш сабаблари ва юридик шахс кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Юридик шахсга лицензия бериш рад этилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ҳужжатлар юридик шахснинг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган санадан бошлаб беш иш куни давомида лицензияловчи орган томонидан такроран кўриб чиқилади. Юридик шахснинг аризасини такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Юридик шахснинг аризасини такроран кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада аввал кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этиш учун берилган муддат ниҳоясига етгач, юридик шахснинг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси янги тақдим этилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ариза берувчи лицензияловчи орган қароридан норози бўлса, лицензияни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва унинг дубликатини бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Юридик шахс (лицензиат) унинг фаолияти тугатилмай қайта ташкил этилса, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарса, юридик шахс ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин бир ой муддатда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида лицензияловчи органга ариза бериши, унга қайд этилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжат юридик шахс томонидан ишчи органга бевосита ёки почта алоқаси воситалари орқали тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарор ишчи органнинг хулосаси асосида лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли ҳужжатлар илова қилинган ариза олинган кундан бошлаб беш кун муддатда лицензияловчи орган томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг сўровига кўра лицензия дубликати берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда лицензиат йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензиянинг бекор қилинганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши, шунингдек, ишчи органга эълонни тақдим этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Лицензияни қайта расмийлаштириш ёки дубликат бериш учун Ўзбекистон Республикасида тўлов куни белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим миқдори лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Лицензия қайта расмийлаштирилганда лицензияловчи орган берилган, қайта расмийлаштирилган, тўхтатилган, тугатилган ва бекор қилинган лицензиялар реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) тегишли ўзгартиришлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Лицензияни қайта расмийлаштириш, шунингдек, унинг дубликатини олиш даврида лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни аввал берилган лицензия асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Лицензияловчи орган лицензия битимида ва ушбу Низомда назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилишини ишчи орган орқали назорат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Лицензиатлар ишчи органга лицензияловчи органнинг сўровига кўра, лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган шакллар бўйича ўз фаолияти тўғрисида маълумот тақдим этади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Лицензияловчи органнинг сўровига жавоб лицензиат томонидан сўровни олган кундан бошлаб бир ҳафта муддат ичида тақдим этилиши ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши (видео ва фотоматериаллар илова қилинган ҳолда) лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга ишга юборилган шахснинг паспорт маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга ишга юборилган шахснинг иш жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимнинг борган мамлакатидаги меҳнат ва ижтимоий-маиший шарт-шароитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳақини мунтазам тўлашни, меҳнатни муҳофаза қилиш нормаларини ва борган мамлакатининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шарт-шароитларни таъминлашни назарда тутувчи тузилган меҳнат шартномалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга ишга юборилган шахсларга ёзма шаклда берилган билдиришноманинг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга ишга юборилган шахсларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги муаммолар (агар мавжуд бўлса) (иш ҳақи тўлашни кечиктириш, ноқулай меҳнат ва яшаш шароитлари, иш жойи бўйича тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқалар) ҳамда уларни ҳал этиш бўйича лицензиат томонидан кўрилган чора-тадбирлар.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Лицензиат лицензия талаблари ва шартларига риоя этиш юзасидан назорат қилишда лицензияловчи орган ўз ваколати доирасида лицензиат фаолиятининг текширувларини (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиш тартибида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиат фаолиятини текширишда лицензияловчи органнинг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий бандлик агентликларининг ҳудудлари ва биноларига монеликсиз кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширувга тааллуқли барча зарур ҳужжатлар билан танишиб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий бандлик агентликларининг мансабдор шахсларидан текширув ўтказиш чоғида аниқланган қоидабузарликлар фактлари юзасидан ёзма тушунтиришлар, шунингдек, ҳужжатларнинг зарур бўлган, тегишли равишда тасдиқланган кўчирма нусхаларини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширувлар натижалари асосида далолатнома (маълумотномалар) тузиш, уларда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилган аниқ ҳолатларни кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган қонунбузарликларни лицензиат томонидан бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, бундай қонунбузарликларни бартараф этиш учун етарли бўлган муддатларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари бузилган ҳолатлар бўйича қарорлар қабул қилиш ва судга мурожаат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензия олмай фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаолият олиб борилганлиги ва (ёки) фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича лицензия битимида назарда тутилмаган хизматлар кўрсатилгани тўғрисидаги материаллар ва маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш учун белгиланган тартибда юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлса, мигрантнинг меҳнат қилиш шароитлари ва ижтимоий ҳимояси тўғрисида ахборот олиш мақсадида унинг иш ва яшаш жойини бориб кўриш ҳуқуқига эга.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда икки нусхада далолатнома тузилиб, улардан бири лицензиатга берилади, иккинчи нусха ишчи органда қолади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Лицензияни тўхтатиш, тугатиш, амал қилишини тиклаш ва бекор қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Лицензиянинг амал қилиши лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги аниқланган, шунингдек, аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги лицензияловчи органнинг кўрсатмалари бажарилмаган ҳолларда тўхтатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиянинг амал қилиши лицензияловчи орган ёки суд томонидан тўхтатилади. Лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг амал қилиши ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга, суд томонидан эса ўн иш кунидан ортиқ бўлган муддатга тўхтатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб, уч кундан кечикмай бу ҳақда лицензиатни ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Лицензияловчи орган лицензиатга лицензиянинг амал қилишини тўхтатишга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун муддат белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилишига олиб келган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилса, лицензияловчи орган мазкур ҳолатлар бартараф этилгани тўғрисида ёзма тасдиқнома олинган вақтдан бошлаб, уч кун муддатда лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган даврда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахслар ишга жойлаштириш бўйича фаолият билан шуғулланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Лицензиянинг амал қилиши лицензияловчи орган томонидан қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиатнинг тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши натижасида ўз фаолиятини тўхтатганда, шунингдек, янги ташкил қилинган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада қайта ташкил этиладиган юридик шахслар бир хил турдаги лицензияланган фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлганда улар қўшилган тақдирда, лицензиат қайта ташкил этилган ҳолат бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиянинг тўхтатилишига олиб келган ҳолатлар лицензиат томонидан лицензияловчи орган ёки суд томонидан белгиланган муддатда бартараф этилмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензияловчи органнинг лицензияни бериш тўғрисидаги қарори ноқонунийлиги аниқланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай бу ҳақда уни асослаб берган ҳолда лицензиатни ёзма равишда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиат томонидан лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги хабар олинган кундан бошлаб ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия тугатилса, тўланган йиғимлар қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Лицензия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланса, бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банднинг тўртинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда лицензияни бекор қилиш суд қарорига кўра, бошқа ҳолларда эса лицензияловчи органнинг қарорига биноан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
501. Юридик шахс лицензияловчи органга лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишдан олдин оммавий ахборот воситаларида камида бир ой олдин Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти тўхтатилиши тўғрисида эълон беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризага оммавий ахборот воситаларида чоп этилган эълоннинг нусхасини илова қилади.
(501-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Лицензияловчи орган юридик шахсни лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин уч кун ичида бу ҳақида ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия бекор қилинса, тўланган йиғимлар қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Лицензияловчи органнинг лицензия бериш, унинг амал қилишини тўхтатиш, тиклаш, тугатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ҳақидаги қарорлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Лицензиянинг амал қилиши тугатилса ва бекор қилинса, лицензиатнинг Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захираланган маблағлари 3 иш куни ичида лицензиатга қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Реестрни юритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Ишчи орган лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган реестрни юритади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс номи ва у жойлашган жой (почта манзили);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телефон рақами (факс);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия берилган сана ва рақам;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензияларни тўхтатиш, тугатиш, амал қилишини тиклаш ва бекор қилиш асослари ва саналари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензияларни қайта расмийлаштириш ва дубликатларни бериш асослари ва саналари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Лицензияловчи орган қарорлари устидан шикоят қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Юридик шахслар лицензияловчи органнинг қарорлари, шунингдек, лицензияловчи орган ва ишчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Лицензияловчи органнинг лицензияни тўхтатиш, тугатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлари юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд лицензияни бекор қилиш асосли эмас деб эътироф этса, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддатлари

1-босқич

Лицензияга талабгор

Зарур ҳужжатлар билан бирга ишчи органга ариза беради.

Лицензия талабгорининг хоҳишига кўра

2-босқич

Ишчи орган

1. Лицензияни бериш ёки қайта расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш.

2. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида аризачининг белгиланган талабларга мувофиқлигини жойига чиқиб ўрганади.

3. Кўриб чиқиш якунлари бўйича хулоса тайёрлайди, у лицензияловчи органга берилади.

Ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни давомида

3-босқич

Лицензияловчи орган

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Хулоса олинган кундан бошлаб беш иш куни давомида

4-босқич

Лицензияловчи орган

Ёзма шаклда лицензия битими лойиҳасини илова қилиб, лицензия бериш учун йиғим киритиладиган банк ҳисоб рақами реквизитларини кўрсатиб, лицензия берилиши тўғрисида талабгорни хабардор қилади.

Тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин уч кун ичида

5-босқич

Лицензияловчи орган

Лицензиатлар жойлашган жой бўйича лицензияни бериш, бекор қилиш ёки тугатиш тўғрисидаги ахборотни давлат солиқ хизмати органларига хабар қилади.

Тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин уч кун ичида

6-босқич

Талабгор

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилиш жамғармасининг депозит ҳисобида базавий ҳисоблаш миқдорининг 8500 баравари миқдорида захиралайди.

Қабул қилинган қарор тўғрисида хабар олинган кундан бошлаб уч кундан ошмай

7-босқич

Талабгор

1. Ўзбекистон Республикасида тўлов куни белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида йиғим тўлаш.

2. Йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни ва ўз томонидан имзоланган лицензия битимини ишчи органга тақдим этади.

Қабул қилинган қарор тўғрисида хабар олинган кундан бошлаб уч кундан ошмай

8-босқич

Лицензияловчи орган

Талабгорга лицензия берилади.

Йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни ва ўз томонидан имзоланган лицензия битимини ишчи органга тақдим этилгандан кейин

9-босқич

Лицензиат

Лицензия талабига мувофиқ фаолият олиб боради

Доимий асосда

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахслар ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АРИЗА
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.‎

‎‎Ариза берувчи номи: ‎‎_____________________________________________________________

2.

‎‎Жойлашган жойи (почта манзили): ‎‎_____________________________________________________________

3.

Телефон ___________________________________________‎ факс ____________________________________

4.‎

е- mail:‎ ‎‎__________________________________________________________________________________

5.

web-саҳифа: ‎‎‎_________________________________________________________ ‎‎(агар бор бўлса)

6.

Банк реквизитлари:‎‎

‎‎_______________________________________________________________________________________________________

7.

Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:

1)….,‎

2)….,‎

3)….,‎

4)….,‎

5)… .‎

Раҳбарнинг Ф.И.О. ва имзоси‎‎

‎‎_____________________________________________________________
‎‎Берилган сана: 20 ___ й. «______» _____________________
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш, шунингдек, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг малака, билим ва кўникмаларга эгалигини баҳолаш тартибини белгилайди, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни ташкил этиш бўйича халқаро шартномаларни амалга ошириш доирасида.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш — талабгор малакасининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун борадиган хорижий давлатларда қабул қилинган касбий стандарт қоидалари ёки малака талабларига мувофиқлигини шу жумладан, чет тилини билиш даражасини тасдиқлаш жараёни;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгор — ўз малакаси, билими ва кўникмаларини ушбу Низомда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун билимни баҳолаш марказига, шу жумладан иш берувчининг йўлланмаси бўйича мурожаат қилган ходим ёки муайян турдаги меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун даъво қилаётган жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш воситалари — касб бўйича имтиҳон ўтказишда билимни баҳолаш марказлари томонидан фойдаланиладиган вазифалар, баҳолаш мезонлари мажмуи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билимлилик тўғрисида сертификат — малака, билим ва кўникмаларга ижобий баҳо берилганини ҳамда ишчиларга малака разрядларини ва мутахассисларга малака тоифаларини бериш бўйича касбий стандартлар ёки малака талабида назарда тутилган тегишли малака даражаси берилганини тасдиқловчи ҳужжат шунингдек, чет тилини билиш даражасини аниқлаш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессионал стандарт — муайян турдаги касбий фаолиятни амалга ошириш учун ходимга зарур бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун борадиган хорижий давлатларда тасдиқланган малака, билим ва кўникмалар тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билимни баҳолаш маркази — ушбу Низомга ҳамда касбий ва малака стандартлари талабларига мувофиқ малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш бўйича фаолият олиб борадиган ва ушбу Низомда белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аккредитация — хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий билимга эгалигини, шу жумладан касб кўникмалари ва чет тилларни билиш даражасини тасдиқлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига даъво қилувчи юридик шахсга билимни баҳолаш маркази мақомини бериш тартиб-таомили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи — аккредитациядан ўтишга ёки аккредитация муддатини узайтиришга даъво қилаётган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси (бўлинмалари);
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестри — ишчи касблари ва мутахассислар тоифалари бўйича тасдиқланган касбий малака, билим ва кўникмаларга эга жисмоний шахслар тўғрисида мунтазам янгилаб бориладиган ахборот ресурси, маълумотлар базаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билимни баҳолаш марказлари реестри — хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакаларини, шу жумладан касбий кўникмаларини ва чет тилларини билиш даражасини тасдиқлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун аккредитацияга эга бўлган юридик шахслар тўғрисида мунтазам янгилаб бориладиган ахборот ресурси, маълумотлар базаси (кейинги ўринларда билимни баҳолаш марказлари деб аталади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш тизими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар баҳолаш тизими иштирокчилари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда норматив-ҳуқуқий тартибга солиш функцияларини амалга оширувчи ваколатли орган сифатида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билимни баҳолаш марказлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш берувчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш бўйича хизматлар билимни баҳолаш марказлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган хорижий давлатларда тасдиқланган ишчиларга малака разрядларини ва мутахассисларга малака тоифаларини бериш бўйича касбий стандартлар ва малака талаблари асосида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш якунлари бўйича талабгорга билимга эгалиги тўғрисида сертификат берилади ва у талабгорни Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига киритиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Билимни баҳолаш марказлари ўзлари томонидан бериладиган билимга эгалик тўғрисидаги сертификатлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган хорижий давлатларда тан олиниши учун малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш ваколатига эга органлар ёки тегишли хорижий давлатларнинг иш берувчилари билан ҳамкорлик битимлари тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ариза берувчини аккредитациядан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аккредитациядан ўтказиш ёки аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорлар Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгаш тақдимномасига биноан ваколатли орган томонидан қабул қилинади, унинг таркиби ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашнинг қарори баённома шаклида расмийлаштирилади ва оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашнинг қарорини сўров ўтказиш йўли билан расмийлаштириш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашнинг мажлисларига Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тегишли илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашнинг қарорлари тавсия хусусиятига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Аккредитацияга даъво қилувчи ариза берувчи қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штатида (ўриндошлик бўйича йўл қўйилади) олий маълумотли ва ариза берувчи малака, билим ва кўникмаларни баҳолашга даъво қилаётган йўналишларнинг ҳар бири бўйича олий таълим муассасасини битиргандан кейин камида 3 йиллик амалий иш стажига (шу жумладан ўриндошлик бўйича) эга бўлган камида бир нафар ходимнинг бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфида хўжалик юритиш, тезкор бошқариш ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосда малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш учун баҳолаш воситаларига, шунингдек, малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш учун мўлжалланган моддий-техник базага эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака, билим ва кўникмаларни баҳолашда олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш бўйича шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака, билим ва кўникмаларни баҳолашда мустақиллик, ошкоралик ва холисликни таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш тўғрисида ишончли ахборот тақдим этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аккредитацияга даъво қилувчи ариза берувчи умумий фойдаланиладиган ахборот-коммуникация тармоқларидан, шу жумладан Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда, ишчи органга бевосита ёки почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда электрон имзо қўйилган қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 2-иловага мувофиқ шаклда ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штатида ва/ёки фуқаролик ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида ариза берувчи малака, билим ва кўникмаларни баҳолашга даъво қилаётган йўналишларнинг ҳар бири бўйича олий маълумотли мутахассиснинг (мутахассисларнинг) мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфида хўжалик юритиш, тезкор бошқариш ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосда малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш учун баҳолаш воситалари, шунингдек, малака имтиҳони ташкил этиш ва ўтказиш учун мўлжалланган моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билимни баҳолаш марказида касб малакасини ва чет тилини билиш даражасини (TOEFL, IELTS ва ҳоказолар) баҳолаш учун тегишли аккредитация мавжуд бўлса, қўшимча аккредитация талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ариза берувчидан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ариза берувчи ишончсиз ёки нотўғри маълумотларни тақдим этгани учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Аккредитация олиш учун ариза ишчи орган томонидан ушбу ариза ва аккредитация олиш учун тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш якунлари бўйича ишчи орган хулоса тайёрлайди. Хулоса ваколатли органга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Аккредитация олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун ишчи орган томонидан тўлов куни Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида ишчи орган ариза берувчиларнинг малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш бўйича режалаштирилаётган фаолиятни амалга ошириш учун мазкур Низомда белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқлигини жойнинг ўзига бориб ўрганиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ваколатли орган ишчи органнинг хулосасини олган кундан бошлаб беш кун мобайнида аккредитациядан ўтказиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ишчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун давомида ариза берувчини қабул қилинган қарордан хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Аккредитация чекланмаган муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Аккредитация намунавий бланкда расмийлаштирилади. Унинг шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади. Бланклар зарур ҳимоя даражасига эга, қатъий ҳисобот берадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси ва рақамига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бланкларни олиш, ҳисобга олиш ва сақлаш ишчи орган зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ваколатли орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс томонидан тегишли тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс ушбу Низомда назарда тутилган талаблар ва шартларга мос келмаса, юридик шахсни аккредитациядан ўтказишни рад этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслик сабаблари бўйича аккредитациядан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома асосланган бўлиши керак ва ариза берувчига рад этиш сабаблари ва юридик шахс кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Юридик шахсга аккредитациядан ўтказиш рад этилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ҳужжатлар юридик шахснинг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган санадан бошлаб беш иш куни ичида ваколатли орган томонидан такроран кўриб чиқилади. Юридик шахснинг аризасини такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Юридик шахснинг аризасини такроран кўриб чиқишда аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада аввал кўрсатилмаган янги асослар бўйича аккредитациядан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Аккредитациядан ўтказишни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этиш учун берилган муддат ниҳоясига етгач, юридик шахснинг аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги аризаси янги тақдим этилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ариза берувчи ваколатли орган қароридан норози бўлган, аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, ишчи орган мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш иш берувчиларга малака разрядини ва мутахассисларга малака тоифасини бериш, шунингдек, чет тилини билиш даражасини баҳолаш бўйича малака имтиҳони (кейинги ўринларда малака имтиҳони деб аталади) шаклида ўтказилади;
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари малакани баҳолашда ихтиёрий асосда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Малака имтиҳони билимни баҳолаш маркази томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Малака имтиҳони бошқа жисмоний ёки юридик шахслар маблағлари ҳисобига талабгорнинг ташаббуси билан ёки иш берувчи маблағлари ҳисобидан иш берувчининг йўлланмаси бўйича ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Малака имтиҳонидан ўтиш учун билимни баҳолаш марказига талабгор томонидан бевосита ёки почта алоқаси орқали ёки умумий фойдаланиладиган ахборот-коммуникация тармоқларидан, шу жумладан Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака имтиҳонида иштирок этиш тўғрисида ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспортнинг ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш учун хизматларга ҳақ тўланганини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжатининг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлса ва бу қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, тегишли рухсат тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади. Ушбу бандда назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қиймати билимни баҳолаш марказлари томонидан мустақил белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат бозоридаги бандлик билан боғлиқ вазиятдан ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришни ташкил этиш бўйича халқаро шартномаларни бажариш заруратидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматининг чекланган даражасини белгилашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматини тўлашдан тушган маблағларнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасига йўналтирилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Малака имтиҳонини топширишни рад этиш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Малака имтиҳонидан ўтиш якунларига кўра, талабгорга уч кун муддатда билимни баҳолаш маркази томонидан билимга эгалик тўғрисида сертификат берилади, малака имтиҳонидан ўтишда қониқарсиз баҳо олган тақдирда эса малака имтиҳонидан ўтганлик тўғрисида тавсияларни ўз ичига олган хулоса берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Билимга эгалик тўғрисида берилган сертификатлар ҳақидаги маълумотлар Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига ваколатли орган томонидан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Билимни баҳолаш маркази томонидан малака имтиҳонидан ўтиш якунлари бўйича қабул қилинган қарорлардан норози бўлган талабгор ёки иш берувчи улар малака имтиҳонидан ўтиш натижалари тўғрисида хабардор қилинган санадан бошлаб ўн календарь кун давомида ваколатли органга ёки Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашга ёзма шикоят беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака имтиҳонини ўтказиш натижалари ва билимга эгалик тўғрисидаги сертификатни бериш билан боғлиқ шикоятларни кўриб чиқиш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Сифатга ҳамда ўрнатилган талаблар ва шартларга риоя этилишини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ваколатли орган билимни баҳолаш маркази томонидан ушбу Низомда назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини ишчи орган орқали назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Билимни баҳолаш марказлари ҳар ой ишчи органга ваколатли орган томонидан белгиланадиган шакллар бўйича ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ваколатли орган билимни баҳолаш марказларининг сифатга ва шартларга риоя этишини назорат қилишда ўз ваколати доирасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш сифатига ва шартларга оид талабларга риоя этилишини текшириш, шу жумладан, малакаси ҳақида сертификат олган ва Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига киритилган шахслар билимлари даражасини саралаб текшириш, бу жараёнга, заруратга кўра, миллий ва хорижий экспертларни пулли асосда жалб қилиш. Бунда малакани баҳоловчи муайян марказда малакаси ҳақида сертификат олган ҳамда Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига киритилган шахсларнинг кўпи билан 3 фоизи (бироқ камида беш нафар шахс) саралаб текширилади;
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширувлар ўтказишда юзага келадиган масалаларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан тушган шикоятларга доир зарур ахборотни билимни баҳолаш марказларидан сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширувлар натижалари асосида далолатномалар (маълумотномалар) тузиш, уларда билимни баҳолаш марказлари томонидан ўрнатилган талаблар ва шартлар бузилган аниқ ҳолатларни кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган қонунбузарликларни билимни баҳолаш марказлари томонидан бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, бундай қонунбузарликларни бартараф этиш учун етарли бўлган муддатларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари бузилган ҳолатлар бўйича қарорлар қабул қилиш ва судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Аккредитация билимни баҳолаш маркази томонидан ўрнатилган талаблар ва шартлар бузилганлиги аниқланган, шунингдек аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида ваколатли органнинг кўрсатмалари улар томонидан бажарилмаган ҳолларда тўхтатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган аккредитациянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай бу ҳақда билимни баҳолаш марказини ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ваколатли орган билимни баҳолаш маркази учун аккредитациянинг амал қилишини тўхтатишга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш муддатини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Билимни баҳолаш маркази томонидан аккредитациянинг амал қилишини тўхтатишга олиб келган ҳолатлар бартараф этилса, ваколатли орган мазкур ҳолатларни бартараф этиш тўғрисида ёзма тасдиқнома олган вақтдан бошлаб уч кун муддатда аккредитациянинг амал қилишини давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Билимни баҳолаш марказлари аккредитациянинг амал қилиши тўхтатилган даврда фаолият олиб бориши қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Аккредитациянинг амал қилиши ваколатли орган томонидан қуйидаги ҳолларда тугатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билимни баҳолаш маркази аккредитациянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билимни баҳолаш марказининг тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши натижасида ўз фаолиятини тўхтатганда, шунингдек, янги ташкил қилинган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада қайта ташкил этиладиган юридик шахслар бир хил турдаги лицензияланган фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлганда улар қўшилган тақдирда, марказ қайта ташкил этилган ҳолат бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиатнинг тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши оқибатида ўз фаолиятини тугатганда, шунингдек, қайта ташкил этиладиган юридик шахслар янги ташкил қилинган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада бир хил турдаги лицензияланган фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлганда қўшилган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билимни баҳолаш маркази томонидан ушбу Низомда назарда тутилган талаблар ва шартлар мунтазам ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли орган томонидан белгиланган муддатда аккредитация амал қилишининг тўхтатилишига олиб келган ҳолатлар билимни баҳолаш маркази томонидан бартараф этилмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ўтказилган саралаш текшируви якунлари бўйича малакани баҳоловчи муайян марказда малакаси ҳақида сертификат олган ҳамда Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига киритилган шахсларнинг 50 фоизидан ортиғининг билим даражаси касбий стандартининг белгиланган қоидаларига ёки малака талабларига, шу жумладан, чет тилини билиш даражасига қўйилган талабларга мос келмаса;
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аккредитация тўғрисидаги ваколатли орган қарорининг ноқонунийлиги аниқланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган аккредитациянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай билимни баҳолаш марказини бу ҳақда асосланган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аккредитация тугатилганда тўланган йиғимлар қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Аккредитация:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 42-бандида назарда тутилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билимни баҳолаш маркази аккредитацияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда аккредитация олинганлиги аниқланган ҳолларда бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда аккредитация суднинг қарори билан, бошқа ҳолларда эса ваколатли органнинг қарори билан бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ваколатли орган аккредитацияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин уч кун ичида бу ҳақда билимни баҳолаш марказини ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аккредитация бекор қилинганда тўланган йиғимлар қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ваколатли органнинг аккредитация, уни тўхтатиш, давом эттириш, тугатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлари ваколатли органнинг расмий интернет сайтида ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестри
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестри ваколатли орган томонидан юритилиб, ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрининг электрон платформаси, шунингдек, малакани баҳолаш марказлари фаолиятининг дастурий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази ҳузуридаги «Mehnat.uz ахборот-компьютер маркази» МЧЖ томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқилади ва қўллаб-қувватланади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Билимни баҳолаш марказининг талабгорга малака имтиҳонидан ўтказиш якунлари бўйича берилган билимга эгалик тўғрисидаги сертификати Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига киритиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билимни баҳолаш марказлари томонидан тегишли ахборотни Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига автоматик киритиш механизмини жорий этишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идентификация рақами (автоматик ҳосил бўладиган ноёб рақам);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорнинг паспорт маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака, билим ва кўникмалар баҳоланган касб (мутахассислик);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака, билим ва кўникмалар баҳоланган касб (мутахассислик) коди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли касб (малака) бўйича малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет тилларини билиш даражасини баҳолаш — агар билса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатнинг қонун ҳужжатлари базавий асосларини билиш даражасини баҳолаш — агар билса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлат маданий-этник асосларини билиш даражасини баҳолаш — агар билса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билимни баҳолаш маркази номи ва жойлашган жой (почта манзили);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телефон рақами (факс);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аккредитация берилган сана ва аккредитация рақами.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига жойлаштириш учун талаб қилинган ахборот турларини кенгайтириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестридаги ахборот ваколатли органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Билимни баҳолаш марказларининг аккредитациясини тўхтатиш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилинган тақдирда, ваколатли орган тегишли билимни баҳолаш маркази томонидан билимга эгалик тўғрисида берилган аккредитация муддати тўхтатилган, тугатилган ёки бекор қилинган сертификатга эга талабгор(лар)нинг малакаси, билими ва кўникмаларини баҳолаш натижаларини Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестридан чиқариб ташлашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ваколатли орган билимни баҳолаш маркази томонидан талабгорлар малакаси, билими ва кўникмаларига берилган баҳо сифатини, шу жумладан Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобига учинчи томонни жалб қилган ҳолда текширишга ва шундан сўнг Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрида шахсни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Ваколатли орган қарорлари юзасидан шикоят қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Юридик шахслар ваколатли органнинг қарорлари, шунингдек, ваколатли орган ва ишчи орган мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ваколатли органнинг аккредитацияни тўхтатиш, тугатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлари бўйича судга шикоят қилиш мумкин. Суд аккредитацияни бекор қилиш асосли эмас деб эътироф этса, ишчи орган билимни баҳолаш маркази олдида унга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Ушбу Низомга мувофиқ ундириладиган йиғимлар ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини, шу жумладан касбий кўникмаларини ва чет тилларни билиш даражасини тасдиқлаш фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини олишга аккредитациядан ўтказиш учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АРИЗА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

‎‎Ариза берувчи номи: ‎‎_____________________________________________________________

2.

‎‎Юридик манзили: ‎‎_____________________________________________________________

3.

Телефон‎ ________________________________________‎‎

факс

______________________________‎‎

4.

email:‎ ‎‎__________________________________________________________________________________

5.

‎‎web-саҳифа:

_________________________________________________________ ‎‎(агар бор бўлса)

6.

Банк реквизитлари:
‎‎_______________________________________________________________________________________________________

7.

‎‎Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:

1)... ;‎

2)... ;

3)... ;‎

4)... ,

5)... ;

‎‎Раҳбарнинг Ф.И.О. ва имзоси ‎‎_____________________________________________________________
‎‎
‎‎Берилган сана: 20 ___ й. «____» _______________________
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш изловчи шахс (талабгор) — мос келадиган иш жойини танлаш ва хорижда ишга жойлашишга кўмаклашиш хизматларидан фойдаланиш учун юборувчи ташкилотга мурожаат қилган жисмоний шахс, Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юборувчи ташкилот — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади), шунингдек, уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия — юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш ва хорижга ишга жойлаштириш учун юбориш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлаш — хорижий иш берувчилар ва (ёки) уларнинг хорижий ишчиларни ишга жойлаштириш соҳасида фаолият кўрсатувчи ваколатли хорижий ташкилотларининг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришни таъминлаш мақсадида юборувчи ташкилот томонидан амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий иш берувчи — ишга жойлаштириладиган давлатнинг қонун ҳужжатларида меҳнат мигрантларни ёллаш ҳуқуқи берилган хорижий давлатнинг жисмоний ёки юридик шахси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга жойлаштириладиган давлат — меҳнат мигранти меҳнат фаолиятини амалга оширадиган хорижий давлат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар ягона маълумотлар базаси — Агентликнинг махсус веб-сайтида рўйхатга олишнинг электрон тизими бўлиб, унинг ёрдамида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Агентлик, юборувчи ташкилотлар ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш марказлари (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш марказлари деб аталади) талабгорнинг зарур маълумотларини киритиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат мигрантлари — хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхоналари ва дипломатик миссияларида ишловчи шахслар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш берувчилар реестри — Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини ушбу Низомга мувофиқ уюшган ҳолда танлаш ва хорижда ишга жойлаштиришда иштирок этувчи хорижий иш берувчилар рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга уюшган тартибда жўнаб кетиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Фуқароларни хорижда ишлаш учун уюшган ҳолда танлаш юборувчи ташкилотлар томонидан ушбу Низомда ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахс ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича намунавий шартномага биноан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартноманинг матни уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахснинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномани тузмасдан, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиши тақиқланади;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юборувчи ташкилот хорижда ишга жойлашиш учун қонун ҳужжатлари шартлари ва талаблари тўғрисида аҳоли ўртасида тизимли тушунтириш ишларини олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агентликка танлаш фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиши талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Низомда назарда тутилганидан бошқа қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ходимлар ягона маълумотлар базасини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ходимлар ягона маълумотлар базаси талабгор тўғрисида қуйидаги ахборотни ўз ичига олади: Ф.И.О., паспорт маълумотлари, туғилган санаси ва йили, яшаш жойи, телефон рақамлари, маълумоти, мутахассислиги, иш тажрибаси, бошқа кўникмалари, фотосуратлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар маълумотлар базасига киритиладиган ахборот манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгор томонидан мустақил тарзда киритилган ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорнинг розилиги билан юборувчи ташкилот томонидан киритилган ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорнинг розилиги билан бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан киритилган ахборот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ягона маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказилган ҳар бир талабгорга рўйхатдан ўтказилган шахсий рақам берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Талабгор ходимлар ягона маълумотлар базасига киритилишидан олдин унга уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахс томонидан ёзма шаклда билдиришнома берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билдиришномада уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахс томонидан ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ ундирилмаслиги, шунингдек, шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, мурожаат қилиш учун хусусий бандлик агентлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг почта манзиллари ҳамда алоқа боғлаш учун телефон рақамлари кўрсатилади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Талабгорнинг тегишли талабига кўра, шахсий маълумотлар ҳақидаги ахборот учинчи шахслар учун ёпиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Талабгорларнинг мурожаатлари асосида юборувчи ташкилот уларнинг маълумотлар базасини мустақил равишда шакллантириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бандликка кўмаклашиш марказлари талабгорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишга жойлаштириш учун ягона маълумотлар базасидан фойдаланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ходимлар ягона маълумотлар базасида тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгарлик талабгорга юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Хорижда иш берувчиларни излаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикасининг талабгорларини хорижда ишга иш берувчилар реестрига киритилган иш берувчилар билан биргаликда жойлаштириш тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Хорижий иш берувчилар тўғрисидаги маълумотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликдан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича юборилган талабнома асосида бир иш куни давомида юборувчи ташкилотлардан ва Ўзбекистон Республикаси Консуллик муассасаларининг меҳнат масалалари бўйича атташесидан олинган ахборот асосида Иш берувчилар реестрига киритилади.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Иш берувчилар реестри Агентлик томонидан юритилади ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳамда Агентликнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Иш берувчилар реестри маълумотлари очиқ ҳисобланиб ва улардан барча юборувчи ташкилотлар бемалол фойдаланиши учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Агентлик сайтида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Иш берувчилар реестрига киритилмаган, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ҳам, ишга жойлаштириладиган давлатларда ҳам аввал меҳнат тўғрисидаги ва бошқа қонун ҳужжатларини бузган хорижий иш берувчилар учун талабгорларни хорижда ишга жойлаштириш учун танлаш тавсия этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Агентлик холис, очиқ ва ишончли ахборотни шакллантириш мақсадида юборувчи ташкилот, Ўзбекистон Республикаси Консуллик муассасаларининг меҳнат масалалари бўйича атташеси доимий асосда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат мигрантларини бошқа мамлакатларда ишга жойлаштириш имкониятлари тўғрисида ахборот тўплайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлажак иш берувчилар билан суҳбатлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий иш берувчининг олдига бориб, меҳнат шартномаси шартларини, меҳнат мигранти меҳнат қилиш ва яшаш шарт-шароитларини батафсил текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш берувчилар реестрини ва бўш иш ўринлари ҳақидаги ахборотни тегишли веб-сайтларга жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Хорижий иш берувчи томонидан қоидабузарликлар тўғрисида ахборот олинган ҳолларда Агентлик Ўзбекистон Республикаси Консуллик муассасаларининг меҳнат масалалари бўйича атташеси билан биргаликда фуқаролар ишга жойлаштирилган жойларга бориб ўрганади ва ўрганиш якунлари бўйича далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўрганиш якунлари бўйича тузилган далолатнома қоидабузарлик мавжудлиги тасдиқланган тақдирда, Агентлик хорижий ишончсиз иш берувчини Иш берувчилар реестридан чиқариш бўйича шошилинч чоралар кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Иш берувчилар реестридан чиқарилган ташкилотларда аввал ишга жойлашган ва меҳнат фаолиятини давом эттиришни хоҳловчи меҳнат мигрантларига нисбатан талабгор ва юборувчи ташкилот ўртасидаги барча келишилган шартлар тўлиқ бажарилгунга қадар сақлаб қолинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Хорижий иш берувчининг айби билан ишсиз қолган меҳнат мигрантларига нисбатан уларни такроран ишга жойлаштириш ёки ватанига қайтариш чоралари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Талабгорлар танлаб олинишини ташкил этиш ва амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Юборувчи ташкилот талабгорларни уларнинг маълумотлар базаси, ўз маркетинг ишланмалари асосида хорижий иш берувчи билан олдиндан келишув бўйича танлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахс ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича намунавий шартномага асосан талабгорга ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишга жойлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар асосида тақдим этиладиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридан ошмаслиги керак.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Уюшган ҳолда меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган талабгорлар ишга юборилишидан олдин давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилади, хорижий иш берувчининг малака талабларига жавоб берадиган талабгорлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юборувчи ташкилот талабгордан унинг малакасини ва чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжатни сўраш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар талабгорнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса, у давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Агентлик талабгорнинг чет тилини билишини ва касбга яроқлилигини ушбу турдаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатни олмай туриб текшириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Хорижий иш берувчи томонидан билдирилган малака ва тил билиш даражаси бўйича талабларга жавоб бермайдиган, шунингдек чет элга чиқиши чекланган талабгорларни уюшган ҳолда олиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Талабгорларни кетишдан олдин мослаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Юборувчи ташкилот хорижий иш берувчи билан келишувларга эришгач, ишга жойлаштириладиган давлатга талабгорларни юбориш учун гуруҳ тузади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Гуруҳ тузиш якунлари бўйича юборувчи ташкилот ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича намунавий шартномага биноан хорижда ишга жойлаштириш юзасидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида талабгор билан шартнома тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юборувчи ташкилот томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «labor-migration» ахборот тизимида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Талабгордан кўрсатилган хизматлар учун ҳақ ундириш тақиқланади (ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорни ишга жойлаштириш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Юборувчи ташкилот юборилаётган мамлакатларнинг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, меҳнат мигрантларининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича уларнинг ўқув-тайёргарлик, мослаштириш тадбирларидан дастлабки тарзда ўтказилишини таъминлайди, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорни хорижий иш берувчи билан тузиладиган меҳнат шартномаси лойиҳаси, яшаш ва меҳнат шароитлари билан таништириши, унинг розилигини олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорни тиббий кўрикдан ўтказиши, шу жумладан сил, руҳий, таносил касалликлари бор ёки йўқлиги ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш ёки истеъмол қилмаслигини текшириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлса, чиқиш визасини олиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда талабгорга кўмаклашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга жойлаштириладиган давлат тилини, анъаналари ва қонун ҳужжатларини ўргатиш, хавфсизлик техникаси, диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш, таносил касалликлари ва ОИВ-инфекцияси тарқалишининг профилактикаси бўйича қисқа муддатли курслар ўтказиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорлар ҳаёти ва соғлиғини суғурта қилиш жараёнини ташкил этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Талабгорда атрофдагиларга хавф уйғотадиган касалликлар ва вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи касалликлар аниқланса, талабгор тўлиқ соғайиб кетгунига қадар кетишдан олдин мослаштиришдан четлатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Талабгорларни жўнатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Талабгорлар учун қулай шарт-шароитлар ва қулайликлар яратиш мақсадида юборувчи ташкилот темир йўл, авиа ва автотранспортга йўл чипталарини брон қилади ва харид қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Талабгорларни республикадан ташқарида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойига хавфсиз кузатиб қўйиш, йўлда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида талабгорлар тегишли лицензияга эга йўловчилар орқали юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Талабгорлар ишга жойлаштириладиган давлатга хорижий иш берувчи билан келишган ҳолда юборувчи ташкилотнинг ходими ҳамроҳлигида гуруҳ бўлиб жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Белгиланган жойга келгач, юборувчи ташкилот талабгорлар ишга жойлаштирилгунга қадар уларни зарур шарт-шароитлар билан таъминлаш чораларини кўради (патент, кириш йўриқномаси, яшаш, тиббий кўрикдан ўтиш ва ҳоказо.)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ўтказилган тадбирлар якунлари бўйича ушбу Низомнинг 5-иловага мувофиқ шакл бўйича талабгорни ишга жойлаштириш тўғрисида ҳужжат тузилади. Унга шунингдек талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаларининг нусхалари илова қилинади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишга жойлаштириш тўғрисидаги ҳужжатнинг иккинчи нусхаси меҳнат шартномалари нусхалари илова қилинган ҳолда, юборувчи ташкилот томонидан Агентликка электрон шаклда тақдим этилади ва электрон имзо билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Хорижий иш берувчи талаб қилинган ижтимоий ва маиший шарт-шароитларни, меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини таъминламаса ёки иш берувчи меҳнат мигрантини ишга жойлаштиришни рад этишига сабаб бўлган бошқа масалалар юзага келса, юборувчи ташкилот талабгорни бошқа хорижий иш берувчида ишга жойлаштириш бўйича шошилинч чоралар кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Талабгорни аввал келишилган талабларга мувофиқ ишга жойлаштириш имкони бўлмаса, юборувчи ташкилот унинг ўз ватанига қайтарилишини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юборувчи ташкилот томонидан мазкур мажбурият бажарилмаган тақдирда, Агентлик талабгорни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида юборувчи ташкилотнинг захираланган маблағлар ҳисобига ўз ватанига қайтариш юзасидан шошилинч чора-тадбирлар кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Меҳнат мигрантлари фаолиятининг мониторинги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ишга жойлаштириладиган давлатда меҳнат мигрантлари фаолиятининг мониторинги, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Консуллик муассасаларининг меҳнат масалалари бўйича атташеси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг хорижий ваколатхоналари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг давлат ва нодавлат хорижий ҳамкорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юборувчи ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат нотижорат ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Агентлик меҳнат мигрантларини виждонсиз иш берувчидан ҳимоя қилишда ва меҳнат мигрантлари томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишда қуйидаги барча жиҳатлар мониторингини олиб бориш бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош ваколатли органи ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида меҳнат мигрантларини жалб қилиш учун ўз мамлакатининг ваколатли органларида расман рўйхатга олинган ёки аккредитациядан ўтказилган хорижий иш берувчилар билан битимлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорларни танлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун юборувчи ташкилотлар томонидан тузиладиган шартномаларнинг ва меҳнат мигрантлари томонидан хорижий иш берувчилар билан тузилган меҳнат шартномаларининг қонун ҳужжатларига ҳамда халқаро ҳуқуқ ва бошқа қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга жойлаштириладиган давлатда ходимларнинг тегишли тоифаси учун белгиланган иш ҳақидан кам бўлмаган даражада меҳнат мигрантларини иш ҳақи билан таъминлаш нормаларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга жойлаштириладиган мамлакатда белгиланган муносиб яшаш ва ишлаш шарт-шароитларини таъминлаш нормаларига риоя қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Зарурат бўлса, Агентлик ва унинг хориждаги ваколатхоналари меҳнат мигрантлари манфаатдор бўлган турли масалалар юзасидан учрашувлар ўтказади, тиббий хизматлардан фойдаланишда кўмаклашади, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари иш берувчи томонидан бузилишининг олдини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда олиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎‎Уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисида
‎НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

‎‎Ушбу шартнома Устав ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан берилган 20___ йил «____» _____ даги ______-сон лицензия асосида фаолият юритувчи _______________________
‎______________________________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахс номи)

‎‎номидан унинг раҳбари ___________________________________________________________________

‎‎‎(Ф.И.О.)

‎‎(кейинги ўринларда Юборувчи ташкилот деб аталади) ва « _______________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________ »

‎‎(юридик шахс номи) ‎‎

‎‎номидан унинг раҳбари __________________________________________________________________________,

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎(кейинги ўринларда Қабул қилувчи ташкилот деб аталади), бундан буён Томонлар, қонунийлик тамойилларига асосланган холда Қабул қилувчи ташкилот ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ижтимоий, иқтисодий ва бошқа ҳуқуқларини кафолатлашга интилиб, уларни вақтинча меҳнат фаолиятига жалб қилиш ва уюшган ҳолда келган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш устуворлигини тан олган ҳолда қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
‎1. Ушбу Шартнома уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш тартиби ва шартларини белгилайди.
‎2. Ушбу Шартномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
‎танлаш ва жалб қилиш — вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини танлаш орқали жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;
‎вақтинчалик меҳнат фаолияти — меҳнат мигрантларининг меҳнат шартномаси асосида Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат ҳудудида ушбу давлат қонун ҳужжатларида, шунингдек, мазкур Шартномада белгиланган тартиб ва шартларда ишлаши;
‎ишга қабул қилиш учун номзод — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи, 18 ёшга тўлган ва Қабул қилувчи ташкилот ҳудудига ишга жойлашиш учун Юборувчи ташкилотга мурожаат қилган шахс;
‎меҳнат мигранти — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи, 18 ёшга тўлган, танловдан ўтган ва Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат ҳудудида қонуний равишда бўлиб турган ва шу ҳудудда вақтинчалик меҳнат фаолиятини тегишли рухсатнома асосида амалга оширувчи шахс;
‎меҳнат фаолиятини амалга ошириш рухсатномаси — Қабул қилувчи ташкилот давлати қонунчилиги ва ушбу Шартноманинг қоидалари асосида тегишли ҳудуднинг ваколатли органи томонидан берилган, меҳнат мигрантларининг ушбу ҳудудда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
‎чет эллик иш берувчи — Қабул қилувчи ташкилот қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтган ҳамда Юборувчи ташкилот билан ҳамкорлик шартномасини тузган хорижий давлатнинг юридик ва жисмоний шахси, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркор;
‎чет эллик шерик — Қабул қилувчи ташкилот қонунчилигига мувофиқ иш билан таъминлаш хизматларини кўрсатиш ваколатига эга бўлган, Юборувчи ташкилот билан ҳамкорлик шартномасини тузган хорижий давлатнинг жисмоний ёки юридик шахси, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркор;
‎меҳнат шартномаси — Қабул қилувчи ташкилот қонунчилигида белгиланган тартибда иш берувчи ва меҳнат мигранти ўртасида тузилган битим.
‎3. Қабул қилувчи ташкилот:
‎ишга қабул қилиш учун номзодларни _______________________________________________________ (касб ёки мутахассислик тури) бўйича __________ та бўш иш ўринларига танлаш ва жалб қилишни амалга оширади;
‎меҳнат мигрантларининг меҳнатига касб ёки мутахассислик турига қараб _____________________________ миқдорида ҳақ тўлайди;
‎ишга қабул қилиш учун номзод танишиб чиқиши учун меҳнат шартномасининг лойиҳасини тақдим этади;
‎Юборувчи ташкилотга ишга қабул қилиш учун номзодларнинг соғлиғига бўлган талаблар тўғрисида маълумот тақдим этади;
‎меҳнат мигрантларининг соғлиғини муҳофаза қилишга доир ҳуқуқлари кафолатланишини таъминлайди;
‎меҳнат мигрантларига ўзи жойлашган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш рухсатномасини расмийлаштиришда ва беришда ёрдам кўрсатади;
‎иш жойигача ва иш жойидан ташиш транспорт харажатларини тўлашни, шунингдек, турар жой, овқатланиш ва Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш учун бошқа харажатларни қоплашни таъминлайди;
‎ўзи жойлашган давлат қонунчилигига мувофиқ меҳнат мигрантларининг меҳнат хавфсизлиги кафолатлари, шахсий ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш, шунингдек, мол-мулки дахлсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўради;
‎ходимга иш ҳақи, мукофотлар ва бошқа тўловларни ўз вақтида тўлашни таъминлайди;
‎меҳнат мигрантлари, шу жумладан уларнинг иш ва яшаш жойлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда Юборувчи ташкилот томонидан яратилган электрон маълумотлар базасига киритади;
‎меҳнат мигрантлари билан меҳнат шартномаси тузилган кундан бошлаб беш кун ичида унинг нусхасини Юборувчи ташкилотга тақдим этади;
‎меҳнат мигрантларининг меҳнат шартномаси муддати тугагандан сўнг уларни Ўзбекистон Республикасига қайтишига ёрдам беради;
‎ишга қабул қилиш учун номзодларга меҳнат фаолиятини амалга ошириш рухсатномаси берилмаган тақдирда, уларнинг Ўзбекистон Республикасига қайтишини таъминлайди;
‎меҳнат мигрантларининг иш ва яшаш жойларини талаб қилинадиган стандартларга ва санитария-гигиена нормаларига, хавфсиз меҳнат шароитларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ бўлишини таъминлай?и.
‎4. Юборувчи ташкилот:
‎ишга қабул қилиш учун номзодларга танлаш ва жалб қилиш тартибида Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат ҳудудида ишлаш имконияти тўғрисида маълумот беради;
‎ишга қабул қилиш учун номзодлар орасидан талаб қилинадиган малакага ва иш стажига эга бўлганларини танлаб олади;
‎ишга қабул қилиш учун номзодларни Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида дастлабки тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этади;
‎ишга қабул қилиш учун номзодларни давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилишини таъминлайди, уларни кетишдан олдин мослаштириш тадбирларидан ўтказади;
‎ишга қабул қилиш учун номзодларга Қабул қилувчи ташкилот берган меҳнат шартномаларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш учун тақдим этади;
‎танлаш ва жалб қилиш тартибида ишга қабул қилиш учун номзодларнинг иш жойига етиб боришини ташкил этади;
‎меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароитларини йилига камида бир маротаба ўрганиб боради.
‎5. Танлаш тартибида меҳнат мигрантларини вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилиш Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.
‎6. Ишга қабул қилиш учун номзод Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлатига борганда, Қабул қилувчи ташкилотнинг айби билан бошқаларга хавф туғдирадиган юқумли касалликларга чалинган холларда Қабул қилувчи ташкилот унинг даволанишини таъминлайди.
‎7. Меҳнат мигрантлари Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат қонунларига риоя қилишлари шарт.
‎8. Меҳнат фаолияти даврида, иш ҳақи ва бошқа тўловлар меҳнат шартномаси асосида меҳнат мигранти ва хорижий иш берувчи ўртасида аниқ белгиланади. Меҳнат мигрантининг иш ҳақи суммаси ходимларнинг тегишли тоифаси учун ишга жойлаштириладиган давлат фуқаролари учун қонун ҳужжатларида белгиланган иш ҳақидан кам бўлмаслиги лозим.
‎9. Ходимни иш вақтидан кейин ишга жалб қилишга йўл қўйилмайди. Ходим ва иш берувчи ўртасида ходимнинг розилиги билан ўзаро битим тузилган ҳолат бундан мустасно.
‎10. Меҳнат мигрантининг иш вақти давомийлиги Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат қонун ҳужжатларига мувофиқ «_____» соатни ташкил этади.
‎11. Меҳнат мигрантлари Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат қонун ҳужжатлари ва меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ дам олиш ҳуқуқига эга.
‎12. Меҳнат мигрантлари хорижий иш берувчининг розилиги билан Ўзбекистон Республикасининг расмий таътил кунларида меҳнат фаолиятидан озод қилиниши мумкин.
‎13. Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат ҳудудида меҳнат мигрантларини тиббий таъминлаш ушбу давлат қонун ҳужжатлари ва Томонларнинг давлатлари иштирок этган халқаро шартномаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
‎14. Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат ҳудудида амал қилувчи суғурта ташкилоти билан меҳнат мигранти ўртасида тузилган ихтиёрий тиббий суғурта шартномаси (полиси) мавжуд бўлиши меҳнат мигрантлари томонидан ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тартибида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг асосий шарти ҳисобланади ҳамда меҳнат мигрантига зарур барча тиббий хизматлар ҳақи ихтиёрий тиббий суғурта шартномаси (полиси) асосида қопланади.
‎15. Меҳнат мигрантларининг даромадларига солиқ солиш Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат қонун ҳужжатларига ва Томонлар давлатлари иштирок этган солиқ солиш соҳасидаги халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
‎16. Меҳнат мигрантининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш рухсатномасининг амал қилиш муддати тугаган ёки бекор қилинган тақдирда, Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат ҳудудидан чиқиб кетиши шарт, Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат қонунларида бошқача қоида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
‎17. Меҳнат мигрантлари Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга.
‎18. Меҳнат мигрантларининг Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат қонун ҳужжатларига ва Томонлар давлатлари иштирок этган халқаро шартномаларга мувофиқ ижтимоий суғурта, мажбурий тиббий суғурта ва пенсия олиш ҳуқуқи кафолатланади.
‎19. Ишга қабул қилиш учун номзодни иш берувчи ишга қабул қилишни асоссиз рад этганида ва иш билан таъминланмаган тақдирида (уларга ишдан бўшатиш, меҳнат мажбуриятларини бажармаганлик, хорижий давлат ҳудудида бўлиш режимини бузиш ҳоллари бундан мустасно) меҳнат мигрантларини Ўзбекистон Республикасига қайтариш хорижий иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
‎20. Меҳнат мигранти ишидан маҳрум бўлган (ёки ишдан бўшатилган) тақдирда, ижтимоий ҳимоя қилиш (компенсация ва бошқа тўловлар) Қабул қилувчи ташкилот қонунчилигига мувофиқ хорижий иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
‎21. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида меҳнат мигранти вафот этган ёки соғлиғига шикаст етган тақдирда тегишли кафолатлар ва товон пуллари Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилади.
‎22. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки иш берувчининг айби билан касб касаллигига чалиниш оқибатида меҳнат мигранти вафот этган ёки соғлиғига шикаст етган тақдирда, иш берувчи меҳнат мигрантини Ўзбекистон Республикасига қайтариш ёки жасадни ташиш билан боғлиқ харажатларни қоплайди.
‎23. Меҳнат мигранти вафот этган тақдирда, иш берувчи ўлим ҳолати бўйича материалларни тақдим этган ҳолда, бу ҳақда Юборувчи ташкилотни дарҳол хабардор қилади.
‎24. Ушбу Шартноманинг мақсадлари учун Томонлар Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга оширишни режалаштирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун танлаш ва жалб қилиш тартибида қонун ҳужжатларида тақиқланмаган тарзда, улар тўғрисида зарур бўлган маълумотларни жойлаштириш учун мавжуд бўлган ахборот ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
‎25. Қабул қилувчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎ишга қабул қилиш учун номзодларга қўйиладиган талабларни белгилаш;
‎ишга қабул қилиш учун номзодларнинг уларга қўйилган талабларга мослигини текшириш, шу жумладан улардан имтиҳонлар олиш;
‎мазкур шартнома Юборувчи ташкилот айби билан бекор қилиниши натижасида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зиён компенсация қилинишини талаб қилиш;
‎ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда, тегишли тартибда Юборувчи ташкилот давлат органларига ёки халқаро ташкилотларга мурожаат қилиш.
‎26. Қабул қилувчи ташкилот қуйидаги мажбуриятларга эга:
‎мазкур шартнома шартларига риоя этилишини таъминлаш;
‎ўзаро келишув шартларига мувофиқ кўрсатилган хизматлар ҳақини Юборувчи ташкилотга ўз вақтида тўлаш;
‎Юборувчи ташкилотга ўз фаолиятини амалга ошириши учун зарур бўлган ишончли ва тўлиқ маълумотларни тақдим этиш.
‎27. Юборувчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎мазкур шартномага мувофиқ кўрсатилган хизматлар учун Қабул қилувчи ташкилотдан ҳақ олиш;
‎ишга қабул қилиш учун номзодлардан, шунингдек, иш берувчилардан ишга жойлаштириш учун зарур бўладиган ҳужжатлар ва ахборотни сўраб олиш;
‎ишга қабул қилиш учун номзодлар ва хорижий иш берувчилар ишга жойлаштириш масалаларига доир ҳужжатларни ҳамда ахборотни тақдим этишдан бош тортган тақдирда, хизматлар кўрсатишни рад этиш.
‎28. Юборувчи ташкилот қуйидаги мажбуриятларга эга:
‎хизматлар кўрсатиш чоғида ишга қабул қилиш учун номзодлардан олинган ахборотнинг махфийлигини ва ҳужжатларнинг бут сақланишини таъминлаш;
‎ишга қабул қилиш учун номзодларнинг Қабул қилувчи ташкилот томонидан қўйилган талабларга мослигини текшириш.
‎29. Ушбу Шартнома бўйича Томонлар мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун Томонлар давлатларининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.
‎30. Ушбу Шартномадан келиб чиқадиган барча тортишувлар ва келишмовчиликлар имкон қадар Томонлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади.
‎Музокаралар давомида ҳал қилинмаган масалаларни Томонлар белгилаб, ёзма равишда юборадилар. Даъвони олган Томон даъво келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида даъво юборган Томонга ёзма жавоб юборади.
‎Агар Томонлар бир қарорга келмаса, ушбу Шартнома билан боғлиқ барча низолар судда кўриб чиқилади.
‎31. Томонларнинг ўзаро келишуви билан ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Бунда улар алоҳида шартномалар билан расмийлаштирилади ва Томонлар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, Томонлар имзоланганидан кейин кучга киради. Қўшимча Шартномалар ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
‎32. Ушбу Шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
‎33. Ушбу Шартнома бир йил муддатга тузилади. Томонларнинг ҳар бири бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилиш орқали ушбу Шартномани бекор қилиши мумкин. Бундай ҳолатда, ушбу Шартнома бундай хабарнома олинган кундан бошлаб камида бир ой ўтгач бекор қилинади.
‎Ушбу Шартнома 2020 йил «___» ____________да __________ шаҳрида, ҳар бири ўзбек/______ тилида икки асл нусхада тузилди.

‎‎

«_________________________»

«_________________________» ‎‎
(__________________________), ‎‎(__________________________),
Манзил: ____________________‎‎‎ ‎‎Манзил: ____________________
Тел.:_______________________ Тел.:_______________________
ИИН: _______________________‎‎‎ ‎‎ИИН: _______________________
Факс: ______________________‎‎‎ Факс: ______________________
Банк: _______________________ ‎‎Банк: _______________________
‎‎Эл.почта: ___________________ ‎‎Эл.почта: ___________________‎‎

Раҳбар: _____________________

Раҳбар: _____________________

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда олиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижий ваколатхоналарининг,
‎Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари меҳнат масалалари бўйича
‎атташесининг, юборувчи ташкилотларнинг хорижий иш берувчини
‎Хорижда ишга жойлаштириш учун иш берувчилар реестрига киритиш
‎БУЮРТМАНОМАСИ

‎‎____________________________________________________________________________________________________

‎‎Агентлик хорижий ваколатхоналари, меҳнат масалалари бўйича атташесининг, юборувчи ташкилотнинг номи)

‎‎‎‎ Ишга жойлаштириладиган давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат мигрантларини ишга жойлаштириш ҳуқуқини олган ва текширилган хорижий иш берувчини хорижда ишга жойлаштириш учун Иш берувчилар реестирга киритиш учун у тўғрисида қуйидаги ахборотни тақдим этади:

Ташкилот номи‎‎ ‎‎
Фаолият тури‎‎
Жойлашган жойи (почта манзили)
Телефон
E-mail ‎‎
Веб сайт‎‎‎
Давлат рўйхатидан ўтказилган сана ва рақами‎‎‎ ‎‎
‎‎Устав капитали
‎‎Телефон ‎‎
E-mail‎‎
Лицензия рақами‎‎ ‎‎
Ишга жойлашган мамлакат ва шаҳар‎‎ ‎‎
Бошқа муҳим ахборот‎‎
Боғланиш мумкин бўлган шахс, ФИО, лавозими, телефон рақами ‎‎
Ташкилот рақами, ФИО, лавозими,
‎телефон рақами ‎‎
‎‎
‎‎Ариза берувчи хулосаси ‎‎
________________________________________‎‎
‎‎________________________________________ ‎‎___________________

‎‎(ариза берувчи)

(‎‎имзо)

‎‎М.Ў. (мавжуд бўлса)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда олиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахслар томонидан ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш тўғрисида
‎НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

20 ____й. «____» _____________‎‎‎‎

_____-сон‎‎

______________ шаҳри (тумани)‎‎

‎‎Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан берилган 20___ йил «____» ________даги ______-сон лицензия ва Устав асосида фаолият юритувчи ___________________________________,

‎‎(юридик шахс номи)

‎‎номидан унинг раҳбари___________________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎(кейинги ўринларда Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилот деб аталади), ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси ______________________________________________________________

(Ф.И.О.)‎

‎‎(кейинги ўринларда Иш изловчи шахс деб аталади), (кейинги ўринларда Томонлар деб аталади) ушбу шартномани қуйидагича туздилар:

I. Шартнома предмети

‎‎1.1. Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилот Иш изловчи шахсга мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш, Иш изловчи шахс эса ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олади.
‎1.2. Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилот мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатдан бошлаб у тугагунига қадар Иш изловчи шахсга қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот ва маслаҳат хизматларини тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
‎1.3. Хизмат кўрсатиш муддати:
‎20__ йил «____» ____________дан 20__ йил «____» ____________гача.
‎Хизмат кўрсатиш жараёнида Томонлар яна бошқа муддатларни ҳам белгилашлари мумкин. Бунда ушбу муддат қўшимча ёзма келишувда келтирилган ва асосий шартномага илова қилинган бўлиши лозим.

‎‎II. Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари‎‎

‎‎2.1. Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилот қуйидагиларга мажбур:‎
‎2.1.1. Иш изловчи шахсни ишлаш учун бормоқчи бўлган давлатдаги меҳнат муносабатлари ва хорижий фуқаролар мақомига оид қонунчилик, амалдаги божхона ва валюта тизимини тартибга солувчи қоидалар билан таништириш;
‎2.1.2. Иш изловчи шахс тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмаслик ва улардан ғаразли мақсадларда фойдаланмаслик;
‎2.1.3. Иш изловчи шахсни иш берувчи томонидан таклиф қилинаётган бўш иш ўринлари ва улардаги меҳнат шароитлари, меҳнат шартномаси, шу жумладан уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартнома билан таништириш;
‎2.1.4. Иш изловчи шахс томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида унинг таржимаи ҳолини тузиш;
‎2.1.5. Иш изловчи шахс томонидан ушбу шартнома имзоланган кундан бошлаб шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажаришга киришиш.
‎2.2. Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎2.2.1. «Тижорат сири тўғрисида»ги Қонунга асосан Иш изловчи шахс кўрсатилган хизматлар учун тўловни амалга оширмагунча иш берувчи ҳақидаги маълумотни тақдим этмаслик;
‎2.2.2. Мазкур шартномага мувофиқ ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этадиган ахборот ва маслаҳат хизматлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳақ олиш.
‎2.3. Иш изловчи шахс қуйидагиларга мажбур:
‎2.3.1. Ушбу шартнома шартларини бажарилишига тўлиқ амал қилиш;
‎2.3.2. Мазкур Шартнома асосида кўрсатилган ахборот ва маслаҳат хизмати учун базавий ҳисоблаш миқдорини�г бир баравари миқдоридаги тўловни амалга ошириш;
‎2.3.3. Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилотга ишончли ва тўлиқ ҳужжатларни тақдим қилиш.
‎2.4. Иш изловчи шахснинг ҳуқуқлари:
‎2.4.1. Шартномада назарда тутилган хизматлар кўрсатилиши жараёни ҳақида маълумот олиш;
‎2.4.2. Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилот ўз мажбуриятларини бажармаган ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда шартномани бекор қилишни талаб қилиш;
‎2.4.3. Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилот айби билан шартнома бузилган тақдирда етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш учун компенсация талаб қилиш;
‎2.4.4. Қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган тақдирда, давлат органлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ва судга мурожаат қилиш.‎

‎‎III. Ҳисоб-китоблар миқдори ва тартиби

3.1. Ушбу шартномага мувофиқ ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этиладиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида бўлиб, ___________________________________

‎‎(сумма сон ва сўз билан)

‎‎сўмни ташкил этади.
‎ 3.2. Иш изловчи шахс Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилот томонидан тақдим этилган ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўловни мазкур шартнома тузилиши билан амалга оширади.

IV. Низоларни ҳал этиш тартиби

4.1. Ушбу Шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажариш муносабати билан юзага келадиган ёки мазкур мажбуриятларни бажариш чоғида юзага келадиган барча низолар Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилади.
‎4.2. Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан низолар ҳал этилмаса, низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ судда ҳал этилади.‎

V. Форс-мажор ҳолатлар

‎‎5.1. Томонлар мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар бундай ҳолат енгиб бўлмас куч, яъни табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар оқибати ҳисобланса, жавобгарликдан озод қилинади. Бунда мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати мутаносиб равишда ушбу ҳодисалар рўй берган муддатга орқага сурилади.

VI. Якунловчи қоидалар

‎‎6.1. Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган иккита нусхада тузилган. Иккала нусха айнан бир хил бўлиб, бир хил юридик кучга эга.
‎Томонларнинг ҳар бирида мазкур Шартноманинг бир нусхаси бўлади.
‎6.2. Томонлар розилиги билан шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
‎6.3. Шартномага киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилади ва шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

VII. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари

«Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилот»‎‎

«Иш изловчи шахс»‎‎‎

__________________________________
‎__________________________________
‎__________________________________
‎__________________________________

___________________________________
‎___________________________________
‎___________________________________
‎___________________________________‎‎‎
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда олиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга
‎жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида
‎НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА ‎‎

‎‎ Ушбу шартнома Устав ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан берилган 201___ йил «____» _____ даги ______-сон лицензия асосида фаолият кўрсатувчи __________________ директори номидан ______________________________ (кейинги ўринларда Юборувчи ташкилот деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси ___________________________________________________________________ (кейинги ўринларда Талабгор деб аталади), (кейинги ўринларда Томонлар деб аталади) қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани (кейинги ўринларда Шартнома деб аталади) тузди:

‎‎1. Шартнома мақсади

‎‎ 1.1. Юборувчи ташкилот Талабгорга______________________________ мутахассислиги/касби бўйича бўш иш ўринларини танлаш, кетишдан олдин мослаштириш ва хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатади.
‎ 1.2. Талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасидаги намунавий шартнома (кейинги ўринларда намунавий шартнома деб аталади) меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар олингач, ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида имзоланади.

‎‎2. Шартноманинг амал қилиш муддати

‎‎ 2.1. Ушбу Шартнома меҳнат шартномасида кўрсатилган муддатга тенг муддатда амал қилади.
‎ 2.2. Меҳнат шартномаси муддати тугагач, ходим хорижий иш берувчи билан келишган ҳолда унинг муддатини узайтириш ҳуқуқига эга, бу эса тегишли равишда мазкур шартномани узайтиришга сабаб бўлади.

‎‎3. Ҳисоб-китоблар миқдори ва тартиби

3.1. Ушбу шартномага мувофиқ кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

‎‎4. Ишга жойлаштириладиган давлатда ишлаш шартлари

‎‎4.1. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Талабгор, агар ишга жойлаштириладиган давлат қонун ҳужжатларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, махсус рухсатномага эга бўлиши керак.
‎ 4.2. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида яшаш ва бошқа ижтимоий шарт-шароитлар билан боғлиқ харажатлар, одатда, Талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасида имзоланган меҳнат шартномаси билан тартибга солинади.
‎ 4.3. Меҳнат фаолияти даврида, иш ҳақи ва бошқа тўлов суммалари меҳнат шартномаси асосида Талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасида аниқланади. Талабгорнинг иш ҳақи суммаси ходимларнинг тегишли тоифаси учун ишга жойлаштириладиган давлат фуқаролари учун қонун ҳужжатларида белгиланган иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.
‎ 4.4. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат мигрантининг иш вақти қонун ҳужжатларида белгиланган иш вақти муддатидан ошмаслиги керак. Шунга мувофиқ меҳнат шартномаси асосида ҳафта давомида иш вақтининг давомийлиги аниқланади.
‎ 4.5. Ходимни иш вақтидан кейин ишга жалб қилишга йўқ қўйилмайди. Ходим ва иш берувчи ўртасида ходимнинг розилиги билан ўзаро битим тузилган ҳолат бундан мустасно.
‎ 4.6. Иш вақтидан кейин, шунингдек, дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун ишга жойлаштириладиган давлатнинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақ тўланади.
‎ 4.7. Меҳнат фаолияти даврида ходим ишга ёки иш жойига мослаша олмаса ёки меҳнат мажбуриятларини мунтазам бузса, у ўз маблағлари ҳисобидан ўзи яшайдиган мамлакатга қайтарилади.

‎‎‎‎5. Юборувчи ташкилотнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

‎‎ 5.1. Юборувчи ташкилот фуқароларни ишга жойлаштириш, уларнинг малакасини ошириш/уларни қайта тайёрлаш, шунингдек, ишга жойлаштириладиган давлатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎ мазкур Шартнома талабларини бузган ва жўнаб кетишдан олдин мослаштириш жараёнида иштирок этмаган Талабгорларни четлаштириш; 5.1-банднинг иккинчи хатбошига мувофиқ четлаштирилган фуқаролардан ишлаб чиқариш харажатларини ўқитиш соатларига ёки етказилган зарарга тенг миқд����рда ундириш.
‎ 5.2. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида Талабгорлар ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш бўйича Юборувчи ташкилотнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
‎ хорижий иш берувчи билан тузиладиган меҳнат шартномаси лойиҳасини Талабгорга тақдим этиш ва уни мазкур лойиҳа шартлари билан батафсил таништириш;
‎ хорижий иш берувчининг асосий талаблари ва ишга жойлаштириш шартлари бўйича Талабгорларга умумий ахборот ва тавсиялар бериш;
‎ тиббий кўрик якунлари бўйича соғлом деб топилган Талабгорни меҳнат фаолиятига жўнаб кетишдан олдин тайёрлаш жараёнини малакали ўқитувчилар/мутахассисларни жалб қилган ҳолда ташкил этиш;
‎ ишга жойлаштириладиган давлатнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, шунингдек, хорижий иш берувчилар талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Талабгорнинг ўқув-тайёргарлик, мослашиш (тил бўйича, ихтисослаштирилган ва касб билан боғлиқ) курслари ҳамда тадбирларида иштирок этишини ташкил қилиш;
‎ имтиёзли чипталарни харид қилиш учун Талабгорни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги базасида албатта рўйхатдан ўтказиш;
‎ чипталар харид қилишда амалий ёрдам бериш ва Талабгорларни ишга жойлаштириладиган давлатга уюшган ҳолда жўнатиш;
‎ Талабгорларга ишга жойлаштириладиган давлатда ҳамроҳлиқ қилиш;
‎ меҳнат шартномаси тугагунига қадар ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
‎ хорижий иш берувчининг талабларига мувофиқ Талабгорларнинг тиббий кўрикдан ўтишини ташкил этиш;
‎ меҳнат мигрантларига хорижий иш берувчилар томонидан иш ҳақи ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;
‎ ишга жойлаштириладиган давлат фуқаролари учун мўлжалланган даражадан паст бўлмаган даражада муносиб меҳнат қилиш ва яшаш шароитлари нормаларига риоя этиш;
‎ ходим меҳнат фаолиятини бошлаган даврдан бошлаб, уни ишлаб чиқаришдаги кўнгилсиз ҳодисалардан, шу жумладан иш вақтидан ташқари кўнгилсиз ҳодисалардан тиббий суғурта қилишни хорижий иш берувчи билан биргаликда таъминлаш.

‎‎‎‎6. Талабгорнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари‎‎

‎‎ 6.1. Талабгор ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎ Талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш;
‎ ишга жойлаштириладиган давлат қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилинган тақдирда, шахсий ҳуқуқлар ва эркинликлар, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлардан фойдаланиш;
‎ ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида олинган иш ҳақидан ва бошқа даромадлардан эркин фойдаланиш;
‎ суғурта турлари бўйича суғурта тўловларини талаб қилиш ва улардан фойдаланиш;
‎ хорижий иш берувчилар билан меҳнат фаолиятини амалга оширган даврида юзага келган низоларни ҳал этиш учун Юборувчи ташкилотга ва Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасига/консуллик муассасаларига бевосита мурожаат қилиш.
‎ 6.2. Ушбу шартномага мувофиқ Талабгор ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишда ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:
‎ ишга жойлаштириладиган давлат қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш ва мазкур давлат анъаналарини ҳурмат қилиш;
‎ белгиланган ички тартибга риоя қилиш ҳамда ўқитиш ва мослаштириш жараёнида албатта иштирок этиш;
‎ ушбу Шартнома шартларига риоя қилиш, меҳнат фаолиятини хорижий иш берувчи ва меҳнат мигранти ўртасида тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ амалга ошириш;
‎ ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида бўлиш тартибига риоя қилиш;
‎ ушбу Шартнома мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қиладиган/уни мураккаблаштирадиган ҳолатлар юзага келганда, Юборувчи ташкилотга мурожаат қилиш;
‎ хорижий иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси шартларига риоя қилиш;
‎ меҳнат шартномаси муддати ва ишга жойлаштириладиган давлатда вақтинча рўйхатдан ўтиш (виза) муддати тугагач (ёки хорижий иш берувчи билан келишилган ҳолда муддат тугашидан олдин) ўзи яшайдиган мамлакатига ўз вақтида қайтиб келиш;
‎ меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат (патент) олгунларига қадар яшаш ва овқатланиш билан боғлиқ харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан қоплаш.
‎ 6.3. Талабгор фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар доирасида юзага келадиган қарз мажбуриятлари ва уларнинг оқибатлари учун шахсан ўзи жавоб беради (Талабгор ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсат (патент) олмаганлиги ва ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни амалга оширганлиги сабабли).

‎‎7. Қўшимча шартлар

‎‎ 7.1. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудига келгандан кейин барча жавобгарлик қуйидаги ҳолларда Талабгор зиммасига юкланади:
‎ агар меҳнат шартномаси тузилмаган бўлса/хорижий иш берувчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор қилинган бўлса;
‎ Талабгор талаб этилган мутахассисликка ва/ёки хорижий иш берувчининг бошқа талабларига мос келмаса;
‎ узрсиз/номаълум сабабларга кўра иш жойида бўлмаса.
‎ 7.2. Меҳнат мигранти ишлаб чиқаришда жароҳат олса/майиб бўлса, тиббий хизмат кўрсатиш ва/ёки ўзи яшайдиган мамлакатга қайтариш билан боғлиқ барча харажатлар Юборувчи ташкилот томонидан ва/ёки суғурта компанияси ҳисобидан қопланади.
‎ 7.3. Меҳнат мигранти ҳалок бўлса/ишлаб чиқаришда жароҳат олса, унинг ҳаётига ва/ёки соғлиғига етказилган зарар учун моддий жавобгарлик Юборувчи ташкилот/суғурта компанияси зиммасига юкланади. Меҳнат мигранти ҳалок бўлса, жасадни (жасад қолдиқларини) Ўзбекистон Республикасига олиб келиш бўйича харажатлар юборувчи ташкилотлар ва/ёки суғурта компанияси ҳисобидан амалга оширилади.
‎ 7.4. Меҳнат мигранти ишлаб чиқариш жараёнидан бошқа вақтда жароҳат олганлиги туфайли меҳнат фаолиятини давом эттириш имкони бўлмаса, тиббий хизмат кўрсатиш ва/ёки ўзи яшайдиган мамлакатга қайтариш билан боғлиқ харажатлар унинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
‎ 7.5. Меҳнат мигранти ишлаб чиқариш жараёнидан бошқа вақтда жароҳат олиши ва/ёки бахтсиз ҳодисага учраши оқибатида ҳалок бўлса, жасад (жасад қолдиқлари) суғурта компанияси ҳисобидан олиб келинади. Меҳнат мигрантининг ҳаёти бахтсиз ҳодисалардан ва/ёки ўлимдан суғурта қилинмаган бўлса, жасадни Ўзбекистон Республикасига олиб келиш билан боғлиқ харажатлар меҳнат мигрантининг шахсий жамғармаси ва/ёки унинг оила аъзоларининг ҳисобидан амалга оширилади.
‎ 7.6. Депортация қилинган тақдирда, чиқариб юбориш билан боғлиқ харажатлар меҳнат мигранти зиммасига юкланади.

8. Форс-мажор ҳолатлар‎‎

‎‎ 8.1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки тегишлича бажармаганлиги учун, агар бундай вазият ушбу Шартнома тузилгандан кейин Томонлар олдиндан билиши, оқилона чоралар билан олдини олиши мумкин бўлмаган фавқулодда хусусиятга эга воқеалар натижаси��� вужудга келган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор ҳолатлари)туфайли юзага келганлигини ва Томонлар ўз мажбуриятларини тегишлича бажариш юзасидан барча мумкин бўлган ва ўзларига боғлиқ бўлган чораларни кўрганлигини исботласа, жавоб бермайди.
‎ 8.2. Қуйидагилар форс-мажор ҳолатларга киради: ҳарбий ҳаракатлар, табиат кучлари таъсири (зилзила, сув тошқини ва ҳоказолар), давлат органлари қарорлари.
‎ 8.3. Форс-мажор ҳолатлар юзага келиши тўғрисида Томонлар бундай ҳолатлар юзага келган вақтдан бошлаб уч иш куни давомида бир-бирларини хабардор қилишлари керак.
‎ 8.4. Форс-мажор ҳолатлар юзага келган тақдирда, ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати шундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари амал қиладиган даврга кўчирилади.

9. Низоларни ҳал қилиш

‎‎ 9.1. Ушбу Шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажариш муносабати билан юзага келадиган ёки мазкур мажбуриятларни бажариш чоғида юзага келадиган барча низолар Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилади.
‎ 9.2. Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан низолар ҳал этилмаса, низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ судда ҳал этилади.

‎‎10. Якунловчи қоидалар

‎‎ 10.1. Ушбу Шартнома 2 та (иккита) нусхада тузилиб, улар бир хил юридик кучга эга бўлади.
‎ 10.2. Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
‎ 10.3.Ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилади ва Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

‎‎‎‎11. Томонларнинг манзиллари ва банк реквизитлари:

‎‎

Ташкилот номи

Талабгор

___________________‎‎ ___________________‎‎
___________________‎‎ ___________________‎‎
СТИР ______________ СТИР‎‎ ______________
___________________‎‎ ___________________‎‎
___________________‎‎ ___________________‎‎
___________________ ___________________

имзо, Ф.И.О.‎‎ имзо, Ф.И.О.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга жойлаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАЛОЛАТНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
201__ йил‎‎ «___» ______________ _____________ ‎‎шаҳри

‎‎ Ушбу далолатнома Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Устав ва ___________-сон лицензия асосида фаолият кўрсатувчи __________________________________________________________ ҳамда _____________________________________

‎‎(юборувчи ташкилот)

(хорижий иш берувчи)

‎‎ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини _________________________________________________________

(ишга жойлаштирадиган мамлакат)‎‎

‎‎ҳудудида ишга жойлаштириш учун уюшган ҳолда танлаш тизими доирасида имзоланган 20___ йил «____» _____ даги ______-сон шартнома асосида Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги таркибдаги фуқаролари келгани тўғрисида тузилди:

Т/р

Ф.И.О.‎‎

Туғилган
‎ санаси‎‎

Паспорт серияси
‎ ва рақами‎‎

Фаолият тури‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятининг тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) республика миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш ва уларни хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш соҳасида халқаро ҳуқуқ нормалари ва қоидаларига асосланган фаолиятни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Агентликнинг таъсисчиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агентлик давлат тасарруфида бўлган ва унга оператив бошқарувга берилган мулк негизида ташкил қилинган давлат унитар корхонаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига эга, ўз номидан ҳуқуқларга эга бўлиши, мажбуриятларни қабул қилиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ўзига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мулкка, шунингдек, ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида харид қилинадиган (олинадиган) ва Агентлик тасарруфида бўлган бошқа мулкка қонун ҳужжатларида ҳамда ушбу Низомда белгиланган тартибда эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, фармойишлари ва қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, ҳайъат қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буйруқларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентлик ва унинг ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, ўз номи ёзилган штамплар, бланкларга эга. Агентлик ўз эмблемасига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик Тошкент шаҳри, Қамаринисо кўчаси, 1-уйда жойлашган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг электрон почта манзили: info@migration.uz.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агентликнинг расмий номи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқартмаси — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) инглиз тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — The Agency of External Labour Migration under the Ministry of Employment and Labour Relations of the Republic of Uzbekistan;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқартмаси — The Agency of External Labor Migration;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) рус тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Агентство по внешней трудовой миграции при Министерстве занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқартмаси — Агентство по внешней трудовой миграции;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агентлик ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Агентлик республика ҳудудларида ўз филиалларини ва хорижда ваколатхоналарини белгиланган тартибда ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Агентликнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш, тайёрлаш, мослаштириш тадбирларини ўтказиш ва хорижда ишга жойлаштириш жараёнларини самарали бошқариш ва назорат қилиш орқали уларга хорижда меҳнат фаолияти билан шуғулланишга доир ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи меҳнат миграциясини комплекс таҳлил қилиш, шу асосда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни ишга жойлаштиришда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш ва уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш жараёнларини тартибга солиш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларга хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатномаларни ва хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти учун тасдиқномаларни белгиланган тартибда бериш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида меҳнат қилаётган хорижий фуқароларнинг ҳисобини юритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агентлик ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнатиш мақсадида хорижий мамлакатларнинг меҳнат бозорини ўрганади, хорижий иш берувчиларни топади, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш тўғрисида хорижий иш берувчилар ва хусусий агентликлар билан шартномалар тузади ҳамда уларнинг амалга ошишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш соҳасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб боради, халқаро, давлатлараро ва идоралараро шартномалар, битимлар ва баённомалар лойиҳаларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномалар, битимлар, баённомалар ва бошқа ҳужжатлардан келиб чиқадиган тегишли қарорлар ва мажбуриятларнинг хорижий ҳамкорлар ва иш берувчилар томонидан бажарилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга ишлаш учун кетаётган фуқароларни ишга жойлашадиган давлатнинг қонун ҳужжатлари асослари, анъаналари ва у ерда ўзини тутиш нормаларидан хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга ишга юбориш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижий иш берувчилар ва рекрутинг ташкилотлар билан шартномалар асосида танлаб олади, уларни кетишдан олдин тайёрлайди ва жўнатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ягона маълумотлар базасини шакллантиради, шунингдек, хорижий иш берувчилар реестрини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини кетишдан олдин мослаштиради, касбга тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва малакасини оширади, уларга чет тилларни, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқаришда меҳнатни ҳимоя қилиш қоидаларини ўргатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий иш берувчилар талабларини ҳисобга олган ҳолда, ишга жойлаштириш учун хорижга юборилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ваколатли тиббиёт муассасаларини жалб қилган ҳолда комплекс тиббий кўрикдан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ҳудудидан транспортда кетаётганда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўришда иштирок этади, авиа ва темир йўл транспортида имтиёзли йўл чипталарини сотиш бўйича Агентлик ҳузурида ташкил этилган ихтисослаштирилган кассалар ишини мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун юридик шахсларга рухсатномалар ва чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни беради ҳамда уларнинг муддатини узайтиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучидан фойдаланишни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга иш берувчилар риоя этишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномага эга хорижий фуқаролар томонидан республика ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин мослаштириш марказлари, ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака ошириш марказлари, тил ўргатиш марказлари фаолиятини, жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этади ва бошқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек, Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари орқали хорижда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат фаолияти мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик муассасалари билан ҳамкорликда ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий қўллаб-қувватлаш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат мигрантларини қайта интеграциялаштириш бўйича дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этади, хорижда вақтинча меҳнат фаолияти ниҳоясига етгач, ватанига қайтиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кейинчалик ишга жойлаштириш учун уларнинг рўйхатларини аҳолини ишга жойлаштиришга кўмаклашувчи ҳудудий органларга тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг ҳудудий филиалларига меҳнат миграцияси масалалари бўйича методик ёрдам кўрсатади, хорижий меҳнат бозори ҳамда салоҳиятли иш берувчилар тўғрисида маълумот беради, ходимларини рағбатлантиради ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарорига асосан ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Агентлик ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агентлик зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган шартномаларга мувофиқ хорижда ишлаш учун кадрларни танлаб олиш, уларнинг чет тилларни билишини ва касбга лойиқлигини текшириш, шунингдек, ишга жойлашадиган мамлакатнинг асосий қонунларини тушунтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ҳамкорлар билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида тузилган шартномаларга мувофиқ хорижга ишга юбориладиган номзодлар ҳақида ахборот олиш учун ваколатли органларга мурожаат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ҳамкорлар билан тузилган битимларни (шартномаларни) ҳисобга олган ҳолда, дастлабки саралашдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан уларни хорижда ишга жойлаштиришда хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари (контрактлари) бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари тўғрисидаги маълумотларни мазкур юридик шахслардан заруратга қараб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ишчи кучини ёлловчи ёки бунга кўмаклашувчи хорижий ташкилотлар билан ўз ваколати доирасида бевосита ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомда назарда тутилган айрим функцияларни бажариш учун ўқитувчиларни, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари мутахассисларини, шунингдек, бошқа юридик ва жисмоний шахсларни зарур бўлганда шартномалар (контрактлар) бўйича жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет тилларга ўқитиш ва касбга тайёрлаш якунлари бўйича уларга иловага мувофиқ сертификатлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришда кўмаклашиш ва чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини самарали тартибга солиш соҳасидаги юридик шахслар фаолияти мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда бўш пул маблағларини банклар ва бошқа ташкилотларнинг депозит ҳисоб рақамларига жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда, хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини кетишдан олдин тайёрлаш, чет тилига ўқитиш ва имтиҳонга тайёрлашга ихтисослашган ҳудудий филиалларни, марказларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда Агентликнинг хорижий ваколатхоналарини ташкил этиш ва тугатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик ва унинг таркибий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сонига ўзгартиришлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агентлик ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Агентлик мол-мулки ва молия-хўжалик фаолияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Агентлик мол-мулкини асосий жамғармалар ва айланма маблағлар, шунингдек, қиймати мустақил балансда акс эттирилган бошқа қимматликлар ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Агентлик мол-мулки унга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ оператив бошқариш ҳуқуқи асосида тегишлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Агентлик мол-мулкини тасарруф этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Агентлик хўжалик ҳисоб-китоби асосида қуйидаги хизматларни кўрсатади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига темир йўл чипталарини, авиачипталарни харид қилишда ва бошқа транспорт-логистика масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда ишга жойлашиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий ва юридик шахслар талабномалари бўйича иш жараёнига жалб этилмаган Агентлик транспорт воситаларини жалб қилиш орқали транспорт хизматларини кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва чет эл фуқароларини меҳмонхоналарга жойлаштириш бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Даромад Агентлик молия-хўжалик фаолиятининг асосий умумлаштирувчи кўрсаткичи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Қуйидагилар Агентлик молия ресурсларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик фаолиятидан тушган фойда (даромад);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифга кўра юридик шахсларга хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар бериш (узайтириш), шунингдек, чет эл фуқароларига Ўзбекистон ҳудудида вақтинча меҳнат фаолияти ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар бериш (узайтириш) учун олинган маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий контрактлар бўйича хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига кўрсатиладиган хизматлар ҳақини ундиришдан олинадиган даромад;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифлар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга жойлаштириш, кетишдан олдин мослаштириш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш, уларга чет тилларини, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ўргатиш бўйича Агентлик томонидан кўрсатиладиган хизматлардан олинган маблағлар;
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ихтиёрида қоладиган соф фойдадан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарорига мувофиқ, шу жумладан Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармасига йўналтириш орқали фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Агентлик пул маблағларини сақлаш ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган барча турдаги ҳисоб-китоб ва касса операцияларини амалга ошириш учун тижорат банкларида ҳисоб рақам, валюта ва бошқа ҳисоб рақамларни очиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Агентлик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ вазифалар ва функцияларни бажариш учун ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Хўжалик фаолиятидан тушган валюта тушуми қонун ҳужжатларига мувофиқ тақсимланади, Агентликнинг валюта ҳисоб рақамига ўтказилади ва ундан Агентлик раҳбариятининг топшириғига кўра фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Агентлик ўз фаолиятининг оператив ва бухгалтерия ҳисобини, шунингдек, статистика ҳисоботини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Агентликка раҳбарлик қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий раҳбарлик қилади, Агентликнинг жорий фаолиятини ташкил этади ва ўз зиммасига юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий давлатларнинг давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан муносабатларда Агентлик номидан иш юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Агентликнинг штатлар жадвалини, уни сақлаш учун харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун юридик шахсларга рухсатномаларни ва чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишга жойлаштириш бўйича вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни қонун ҳужжатларига мувофиқ беради (узайтиради);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг тасдиқланган давлат ривожлантириш дастурлари ва бошқа мақсадли дастурлари доирасида лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилишда, мамлакатимиз масъул ижро этувчиларининг талабномалари бўйича Ўзбекистон Республикасига хорижий мутахассисларни жалб қилишга белгиланган тартибда рухсатномалар беришни (узайтиришни), шунингдек, чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар беришни (узайтиришни) таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Агентликнинг ҳудудий филиаллари, хорижий ваколатхоналари, хорижга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин мослаштириш ва ўқитиш марказлари раҳбарларини, бўлинмалар раҳбарларини ва ходимларни лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликка юкланган вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган уч нафар ўринбосарга, жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга.
(23-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Агентлик қонунда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 18 мартдаги 206-сон қарорида назарда тутилган ҳолатлар ва қоидаларга татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварағига ва хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамига, рамзига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган штамплари, бланклари ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрига ва бошқа реквизитларга эга.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма жойлашган жой: Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Лутфикор кўчаси, 33;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни ҳуқуқий, ижтимоий ҳимоя қилади ва уларга моддий ёрдам кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган беғараз молиявий ёрдам;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан тузилган лицензия битими доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга юборувчи ташкилотларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари миқдоридаги маблағларини захиралаш, бунда захираланган сумма сарфлаб юборилган тақдирда маблағларни тўлдириш, шунингдек, фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш ҳуқуқи учун лицензиянинг амал қилиши тугатилган ва бекор қилинган тақдирда, маблағларни қайтариш шарти белгилаб қўйилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг тижорат банклари депозитларидаги вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, жисмоний ва юридик шахслар, хайрия жамғармалари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ихтиёрий хайрия маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма ҳисоб рақамларига тушади, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг тартиб-таомилларида ёки хорижий грантларни тақдим этиш шартларида бошқа тартиб белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жамғарма маблағларидан қуйидаги харажатларни молиялаштириш учун фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга ва таҳқирланишга дучор бўлган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларисиз, маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларга моддий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат миграциясида бўлган вақтда жароҳат олиши, бахтсиз ҳодисага учраши, оғир касалликка чалиниши туфайли тиббий ёрдам талаб этилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига меҳнат мигранти маблағлари ёки тиббий суғурта ҳисобидан кўрсатилган тиббий хизматлар қийматини тўлаш имкони бўлмаганда тиббий хизмат кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат миграциясида бўлган вақтда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадларини, шунингдек, хорижда меҳнат фаолияти вақтида майиб бўлган ёки оғир жароҳат олган фуқароларни олиб келиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аввал уюшган ҳолда танлаш доирасида хорижга ишга юборилган ва борган мамлакатнинг қонун ҳужжатларини бузиши натижасида чиқариб юборилган (депортация қилинган) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш, кейинчалик тўланган маблағларни мазкур шахслар ҳисобидан қоплаш, шунингдек, хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шароитлар билан таъминланмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини кетиш олдидан мослаштириш, касбга тайёрлаш, уларга чет тилларни ўқитиш ва чет тилларни билишини имтиҳон қилиш, уларнинг касбий малакасини тасдиқлаш марказларини республика ҳудудларида ташкил этиш ва жиҳозлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларни хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш масалаларига доир ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда Агентлик ваколатхоналари ташкил этиш, жиҳозлаш ва сақлаб туриш;
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иш билан таъминланишининг улар ишга жойлашган жойларга бориш орқали мониторингини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган харажатлар учун Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасининг Маблағлар сарфини ташкил этиш схемасига мувофиқ ушбу Низомга иловага биноан тасдиқланган йўналишларга асосан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом 6-бандининг иккинчи — бешинчи хатбошларида кўрсатилган харажатларни тез ва шошилинч молиялаштириш зарурати юзага келса, Агентлик ваколатхонаси ва Агентлик харажатларни белгиланган лимит доирасида мустақил молиялаштириш ваколатига эга. Шошилинч харажатларни молиялаштириш учун Агентлик ваколатхонасига Агентликнинг ҳар бир ваколатхонаси учун белгиланадиган умумий лимит доирасида корпоратив банк картаси очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ваколатхонаси Жамғарма маблағларидан ушбу Низомнинг 6-банди иккинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган йўналишларда фойдаланишда Агентлик ҳамда Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси билан келишган ҳолда, борадиган мамлакатнинг қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган ихтисослаштирилган ташкилотларни, Агентлик ваколатхоналарини, шу жумладан маросим хизматларини кўрсатувчи агентликлар, транспорт ва логистика компаниялари, тиббиёт муассасалари, суғурта компаниялари, юридик хизмат кўрсатадиган ташкилотлар, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларни Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг юқорида қайд этилган йўналишлари бўйича хизмат кўрсатиш учун шартнома асосида жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик тасдиқланган ҳужжатлар асосида ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган харажатларни қоплаш мақсадида Жамғарма маблағларини олиш учун талабнома расмийлаштиради ва уни Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Агентликнинг тақдим этилган талабномалари бўйича харажатларни мақсадли траншлар билан молиялаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жамғарма маблағларидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга Ўзбекистон Республикаси фуқароларини юборган ташкилотлар (кейинги ўринларда Юборувчи ташкилот деб аталади) айби билан юзага келган ва ушбу Низомнинг 6-банди иккинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган харажатлар учун фойдаланилса, Жамғарманинг фойдаланилган маблағлари Юборувчи ташкилотларнинг Жамғармада захираланган маблағлари ҳисобидан қопланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма харажатларини Юборувчи ташкилотларнинг захираланган маблағлари ҳисобидан қоплаш тўғрисидаги қарор Ижро этувчи дирекция тақдимномасига биноан Жамғарма Кенгаши томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юборувчи ташкилот захираланган суммадан фойдаланилган маблағларни бир ҳафта муддатда қоплаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жамғарма Ижро этувчи дирекциясини сақлаш, шу жумладан ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, асосий воситалар, инвентарь харид қилишга сарфланадиган харажатлар, хоналарни, алоқа воситалари ва ахборот-коммуникация ускуналарини сақлаш, замонавий технологияларни жорий этиш, хўжалик харажатлари ва бошқа харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси ходимларига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Келгуси йил учун харажатларнинг ойма-ой бўлиб чиқилган прогноз сметаси Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жорий йилда Жамғарманинг фойдаланилмаган маблағлари қолдиқлари кейинги молия йилига ўтади ва кейинги йилга мўлжалланган харажатлар сметасини тузишда ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш ва маблағларини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жамғарманинг Кузатув кенгаши (кейинги ўринларда Жамғарма Кенгаши деб аталади) Жамғарма олий бошқарув органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Кенгаши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишларини, Жамғарма даромадлари ва харажатлари балансининг прогноз параметрларини ҳар йили кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар ҳажмларининг фоиз нисбатини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларининг даромадлар ва харажатлар сметаларини тасдиқлайди, зарур ҳолларда тасдиқланган сметаларга тегишли ўзгартиришлар киритади, даромадларни шакллантириш ва маблағларнинг мақсадли тақсимланишини таъминлаш юзасидан Жамғарма фаолиятини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни мунтазам равишда эшитади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолиятини такомиллаштириш ва мониторинги самарадорлигини ошириш, Жамғарма маблағларини молиялаштиришни ташкил этиш ва мақбуллаштириш механизмларини яхшилаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолияти билан боғлиқ бошқа функцияларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Кенгашининг қарорлари очиқ овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан бошқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекция:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Кенгашига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбариятига тасдиқлаш учун Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича ойма-ой ҳисобот киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юборувчи ташкилотларнинг суғурта депозити шаклидаги пул маблағларини қабул қилади ҳамда улар бўйича ҳисоб ва ҳисобот юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган вазифалар молиялаштирилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини ва юборувчи ташкилотларни ташқи меҳнат миграцияси масалалари юзасидан ахборот билан таъминлаш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи меҳнат миграцияси жараёнларида фуқаролар иштирокини ҳисобга олиш бўйича ахборот-компьютер тизимларини ишлаб чиқишда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этувчи дирекция Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларига, шунингдек, Жамғарма Кенгаши қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ижро этувчи дирекция ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларида назарда тутилган харажатларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юборувчи ташкилот айби билан меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилган ҳолларда юзага келган оқибатларни бартараф этиш учун юборувчи ташкилотнинг Жамғармада захираланган суғурта депозити маблағларидан акцептсиз фойдаланиш ва бу ҳақида акцептсиз фойдаланишдан кейин бир иш кунидан кечикмасдан юборувчи ташкилотни хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлса, шакллантирилган устав капитали ва захира маблағларини Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларни (маълумотномаларни) юборувчи ташкилотлардан сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш, ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан услубий хулосаларни ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ижро этувчи дирекцияга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Ижро этувчи директор раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ижро этувчи директор:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этувчи дирекция ходимларини ишга қабул қилади ва улар билан меҳнат шартномаларини бекор қилади, уларнинг лавозим мажбуриятлари ва ваколатларини тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатлари доирасида юридик шахслар билан шартномалар тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма пул маблағлари ва моддий қимматликларининг бухгалтерия ҳисоби юритилишини, молиявий ва статистика ҳисоботи белгиланган тартибда тузилишини ва тақдим этилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ва ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ижро этувчи дирекция Жамғарма Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш, улар бўйича ҳисобот тузиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Маблағларни шакллантириш ва уларнинг Жамғармага тушишини прогноз қилиш бўйича ҳисобни юритиш ва ҳисобот тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ижро этувчи дирекция томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ижро этувчи дирекция Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни (электрон ва қоғоз шаклида), Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакллар бўйича харажатлар сметаси параметрларини бажариш кўрсаткичларини Жамғарма Кенгашига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасидан кечикмай ҳар ойда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Жамғармага маблағлар тўлиқ ва ўз вақтида тушиши Ижро этувчи дирекция томонидан назорат қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш Жамғарма Кенгашига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик Ижро этувчи дирекцияга юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Жамғарма фаолияти доирасида, шу жумладан Жамғарма маблағларидан фойдаланишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Жамғарма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағларининг тасдиқланган йўналишларга мувофиқ сарфланишини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
схемаси*
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари

Харажатларни тўлаш учун талаб этиладиган ҳужжатлар

Назарда тутиладиган чоралар

Молиялаштириш лимити**

1.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлган ва камситилган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда қолган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя
қилиш, уларга моддий ёрдам бериш

1. Ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя, моддий ёрдам сўраб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг (Агентлик) ваколатхонасига ариза.

2. Ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳужжатлар йўқолган ҳоллар бундан мустасно).

3. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома, хорижий давлатга иш фаолиятини амалга ошириш учун кириб келганлигини тасдиқловчи ҳужжат, меҳнат шартномаси ёки меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).

4. Мурожаат қилган шахс хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлгани ва камситилгани, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилгани, мураккаб молиявий аҳволда қолгани ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш учун маблағсиз қолгани тўғрисида ишга жойлаштирилган мамлакат суди ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ваколатли халқаро ташкилотлар тасдиқномаси (агар мавжуд бўлса).

1. Мурожаат қилганларни ҳимоя қилиш мақсадида адвокатнинг, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг хизматларига ҳақ тўлаш;

3 минг АҚШ долларигача

2. Хостеллар ва суткалик меҳмонхоналар томонидан кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш (маблағсиз ва яшаш жойисиз қолган фуқаролар учун);

0,3 минг АҚШ долларигача

3. Мурожаат қилган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича ишга жойлаштириладиган мамлакатнинг ваколатли органларига мурожаатлар юбориш;

4. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун авиа (экономкласс) ва темир йўл (плацкарт вагонлар) чипталари ҳақини тўлаш;

Транспорт компаниялари нархларига мувофиқ

5. Хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш.

6. Бир марталик моддий ёрдам тўлаш.

Базавий ҳисоблаш миқдоринингикки баравари миқдорида

2.

Меҳнат миграциясида бўлган даврида жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага дуч келган, ўткир ёки оғир касалга чалинган фуқароларга, агар улар меҳнат мигранти маблағлари ёки тиббий суғурта ҳисобига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлай олмаса, тиббий хизмат кўрсатиш

1. Маблағлар ёки тиббий суғурта полиси йўқлиги сабабларини кўрсатган ҳолда Агентлик ваколатхонасига ариза (шошилинч тиббий хизмат кўрсатилган ҳоллар мустасно);
2. Ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш муддати 7 ва ундан ортиқ кунни ташкил этса, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома, меҳнат шартномаси ёки меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси);
4. Ишга жойлаштирилган мамлакатнинг соғлиқни сақлаш органлари томонидан берилган тиббий ёрдам олиш заруратини тасдиқловчи маълумотнома (ҳужжат).

1. Ишга жойлаштирилган мамлакатнинг соғлиқни сақлаш муассасаларига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш, шу жумладан меҳнат миграциясига юборилаётган/ундан қайтаётган шахслар йўл-транспорт ҳодисаларига учраган бўлса, уларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш;

1,5 минг АҚШ долларигача

2. Суғурта полиси ҳисобига харажатлар тўланмаганлиги сабаби тўғрисида хорижий иш беру�чига ва суғурта компаниясига сўров юбориш;

3.Ўзбекистонга қайтиш учун, шу жумладан оғир касалга чалинган одамлар ташилишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонга қайтиш учун авиа ва темир йўл чипталари ҳақини тўлаш.

транспорт компаниялари нархларига мувофиқ

3.

Меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жасадларини, шунингдек меҳнат фаолияти вақтида майиб бўлган ёки оғир жароҳатлар олган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини олиб келиш

1. Агентлик ваколатхонасига ариза (фуқаролар вафот этган бўлса — яқин қариндошлар ёки бошқа шахслар мурожаати, бунда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади).
2. Вафот этган фуқаро паспортининг кўчирма нусхаси.
3. Агар мигрант ишга жойлаштирилган мамлакат ҳудудида вафот этган бўлса, ушбу мамлакатнинг ваколатли органи томонидан берилган ўлимни тасдиқловчи маълумотнома.
4. Оғир жароҳатлар олганлиги ва майиб бўлганлиги тўғрисида тиббиёт муассасасининг маълумотномаси (кўчирмалар, хулосалар, касаллик тарихи).

1. Вафот этган шахс жасадини олиб кетиш учун уни урф-одатларга кўра тайёрлаш хизматлари ва бошқа хизматлар ҳақини тўлаш;

1 минг АҚШ долларигача

2. Вафот этган шахснинг жасадини Ўзбекистонга ташиш бўйича транспорт компаниялари хизматлари ҳақини тўлаш;

транспорт компаниялари нархларига мувофиқ

3.Ўзбекистонга қайтиш учун, шу жумладан оғир касалга чалинган одамлар ташилишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонга қайтиш учун авиа ва темир йўл чипталари ҳақини тўлаш.

транспорт компаниялари нархларига мувофиқ

4.

Аввал хорижга уюшган ҳолда олиш доирасида ишлашга юборилган ва ишга жойлаштирилган мамлакат қонун ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш, тўланган маблағларни кейинчалик мазкур фуқаролар ҳисобидан қоплаш, шунингдек хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шартлар бажарилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш

1. Агентлик ваколатхонасига ариза.
2. Ариза берувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.
3. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома, меҳнат шартномаси ёки меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).
4. Ишга жойлаштирилган мамлакат суди ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг депортацияни (чиқариб юборишни) тасдиқлаши (қарор, хулоса, маълумотнома ва ҳоказолар).
5. Хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шартлар бузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (Агентлик, Ўзбекистон рекрутинг ташкилотлар, ишга жойлаштирилган мамлакатнинг меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатлари органлари хулосалари).

1. Ўзбекистонга қайтгунга қадар меҳмонхоналар ва суткалик меҳмонхоналар хизматлари ҳақини тўлаш (маблағсиз ва яшаш жойисиз қолган фуқаролар учун);

1 минг АҚШ долларигача

2. Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ишга жойлаштирилган мамлакатнинг ваколатли органларига мурожаатлар юбориш (хорижий иш берувчи ишга жойлаштириш шартларини бузганда);

3. Ўзбекистонга қайтиш учун авиа (экономкласс) ва темир йўл (плацкарт вагонлар) чипталари ҳақини тўлаш;

транспорт компаниялари нархларига мувофиқ

4. Хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш (депортация ва чиқариб юбориш фактлари бундан мустасно);

5. Фуқаролар Ўзбекистонга қайтиб келгач, уларни қайтаришга сарфланган маблағларни қоплаш тўғрисида шартнома тузиш.

5.

Кетишдан олдин мослаштириш, касбга тайёрлаш, ўқитиш ва чет тилларни билишини синаш марказларини ташкил этиш, жиҳозлаш ва таъминлаш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш

1. Агентликнинг марказ ташкил этиш зарурати тўғрисидаги илтимоси.
2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кетишдан олдин мослаштириш, касбга тайёрлаш, ўқитиш ва чет тилларни билишини синаш марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қарори, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш.
3. Қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш (зарур бўлса) ва жиҳозлаш бўйича харажатлар сметаси, шунингдек асбоб-ускуналар етказиб бериш учун контрактлар (лойиҳалаштирувчилар, пудратчилар ва етказиб берувчи белгиланган тартибда саралангандан кейин).

1. Қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича лойиҳалаштирувчилар ва пудратчиларни, шунингдек асбоб-ускуналар етказиб берувчиларни танлаш;
2. Молиялаштириш:
тасдиқланган режаларга мувофиқ, зарур бўлса, параллел лойиҳалаштириш ва қуриш шартлари асосида қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ишлари;
тасдиқланган шартномаларга мувофиқ асбоб-ускуналар етказиб бериш

тасдиқланган сметалар ва тузилган контрактларга мувофиқ

6.

Хорижда фуқароларни уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш масалалари бўйича ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш

1. Агентликнинг ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси.
2. Ахборот-маърифий маҳсулотлар тайёрлаш ва жойлаштириш учун шартномалар (роликлар, мақолалар, эълонлар, флаерлар, рисолалар, буклетлар, баннерлар ва ҳоказолар).

1. Реклама-маърифий маҳсулотлар тайёрловчиларни саралаш;
2. Тузилган шартномаларга мувофиқ ахборот-маърифий маҳсулот?ар тайёрлаш ва жойлаштиришни молиялаштириш.

10 минг АҚШ долларигача

7.

Хорижда Агентлик ваколатхоналарини ташкил этиш, жиҳозлаш ва сақлаб туриш

1. Агентликнинг хориждаги ваколатхоналарни ташкил этиш тўғрисидаги илтимосномаси.

2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буйруғи.

3. Ваколатхона ташкил этишга сарфланадиган харажатлар сметаси.

4. Ваколатхонанинг штат жадвали..

1. Агентликнинг ваколатхона ташкил этиш, жиҳозлаш ва сақлаб туриш тўғрисидаги илтимосномаси.

2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ваколатхона ташкил этиш тўғрисида ТИВ билан келишилган қарорлари.

3. Молиялаштириш:

ваколатхона бинолари ва хоналарини капитал ҳамда жорий таъмирлаш (зарур бўлса);

ваколатхона ходимлари учун автотранспорт воситаларини харид қилиш;

мебель ва идора техникаси билан жиҳозлаш,

тузилган ижара шартномаларига мувофиқ ваколатхона бинолари ва хоналари ҳамда ходимларнинг уй-жойи учун ижара ҳақи тўлаш.

тасдиқланган сметаларга ва тузилган шартномаларга мувофиқ

8.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга жойлаштирилаётган жойларни бориб кўриш орқали мониторинг ўтказиш

1. Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга жойлаштирилаётган жойларни бориб кўриш орқали мониторинг ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси.
2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда Агентликнинг мониторинг ўтказиш тўғрисидаги буйруғи.
3. Сафарга юбориш учун режа-вазифа ва харажатлар сметаси.

Транспорт, яшаш ва суткалик харажатларни белгиланган нормаларга мувофиқ, бироқ 5 суткадан кўп бўлмаган миқдорда тўлашни молиялаштириш

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарорлари билан ушбу схемага ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Лимитлар оширилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1,5 баравар — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан келишилган ҳолда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2 баравар — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Кузатув кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ш.Д. Кудбиев

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Кенгаш раиси

2.

Э.М. Мухитдинов

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

3.

Б.З. Асадов

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

4.

Р.Р. Ибрагимов

Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи, Кенгаш раиси ўринбосари

5.

А.Р. Каримов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари

6.

Ш.З. Давронов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директорининг ўринбосари

7.

А.Р. Исламов

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари

8.

Ш.Г. Расулов

«Микрокредитбанк» АТБ раисининг ўринбосари

9.

C.C. Холхужаев

«Ўзагросуғурта» АЖ суғурта компанияси раисининг ўринбосари

10.

лавозими бўйича

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасининг ижро этувчи директори, Кенгаш масъул котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарорига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 6 нафар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарорига
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 йил, 11-сон, 117-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига 6-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 8-сон, 71-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарорига 2-илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 йил, 47-сон, 489-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 48-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 11-сон, 79-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)» 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига 1-илованинг 15-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 3-сон, 24-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори)» 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига 1-илованинг 15-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 37-сон, 990-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2018 й., 09/18/725/1874-сон; 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон, 04.06.2020 й., 10/20/3238/0712-сон; 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон; 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 07/21/5205/0736-сон, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 07/22/149/0186-сон)