05.09.2018 йилдаги 710-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.09.2018 йилдаги 710-сон
Kuchga kirish sanasi
06.09.2018
Ҳужжат 15.04.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Эгмонт» молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг фаолиятида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) «Эгмонт» молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг (кейинги ўринларда «Эгмонт» гуруҳи деб аталади) фаолиятида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари таъминланиши учун масъул махсус ваколатли орган этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Марказий банки Департаментни «Эгмонт» гуруҳи фаолиятида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган маълумотлар билан таъминласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Департаментга амалий мақсадга мувофиқликдан келиб чиқиб ва ушбу қарорнинг 2-бандида қайд этилган тегишли вазирлик ҳамда идоралар раҳбарлари билан келишган ҳолда, «Эгмонт» гуруҳи фаолиятига тегишли қисми бўйича, шунингдек, «Эгмонт» гуруҳи доирасида ўтказиладиган ялпи мажлислар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси делегацияларини шакллантиришда уларнинг вакилларини экспертлар сифатида белгиланган тартибда жалб қилишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Департамент Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Департаментнинг бюджетдан ташқари махсус фонди маблағлари ҳисобидан қуйидаги харажатлар молиялаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Эгмонт» гуруҳи бюджетига Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги улушли бадалини тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси делегацияларининг «Эгмонт» гуруҳи доирасида ўтказиладиган ялпи мажлислар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 5 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
710-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 09/18/710/1848-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)