Ҳужжат кучини йўқотган 27.01.2021 21.11.2000 йилдаги 456-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.11.2000 йилдаги 456-сон
Kuchga kirish sanasi
21.11.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 27.01.2021
Ҳужжат 01.01.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 37-сонли «Давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш жараёнларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий кредитлар ва грантлар маблағларидан янада самарали фойдаланиш, мамлакатимиздаги ва чет эллик маҳсулот етказиб берувчилар ўртасидаги рақобатни ривожлантириш, маҳсулот етказиб беришга кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш, хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш юзасидан тендер савдолари ташкил этиш ва ўтказиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, 2000 йил 1 декабрдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бюджети, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағлари, шунингдек Ҳукумат кафолати остида халқаро ва хорижий молия муассасалари, шу жумладан Жаҳон банки гуруҳи, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Япония Халқаро ҳамкорлик банки, «КфВ» банки ва бошқалар томонидан бериладиган хорижий кредитлар ва грантлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган ва битта контракт бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ бўлган импорт ва мамлакатимиздаги хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар тендер асосида харид қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий етказиб берувчилар билан тузиладиган тендер контрактлари бўйича юклар ташилишини таъминлайдиган транспорт-экспедиторлик компаниялари тендер асосида танланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ҳукумат кафолати остидаги хорижий кредитлар ва хорижий грантлар бериш шартларида товарларни харид қилишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса, шунингдек харидлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга оширилаётган бўлса тендерлар ўтказилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори асосида иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар ва идораларга, корхоналар ва ташкилотларга ўз маблағлари ҳисобига хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилишда тасдиқланган Низомга амал қилиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор талаблари бажарилиши таъминланиши учун вазирликлар ва идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар корхоналар, ташкилотлар ва ҳудудий бошқарув органлари раҳбарлари шахсан жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 21 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
456-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 21 ноябрдаги
456-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом, хорижий товар етказиб берувчилар билан бир қаторда, мамлакатимиз корхоналарини, шу жумладан кичик бизнес субъектларини тендер савдолари жараёнига жалб этиш мақсадида ишлаб чиқилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Низом импорт қилинадиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни давлат бюджети, давлат бюджетида жамланадиган бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағлари, Ҳукумат кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар ҳамда халқаро ва хорижий молия институтлари, шу жумладан Жаҳон банки гуруҳи, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Япония халқаро ҳамкорлик банки, «КфВ» банки ва бошқалар томонидан бериладиган хорижий грантлар ҳисобига харид қилиш юзасидан тендер савдолари (кейинги ўринларда «тендерлар» деб аталади) ўтказишни ташкил этиш механизмини белгилаб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ товарларни тендер бўйича харид қилишга, шунингдек агар хорижий кредитлар ва грантларни бериш шартларида харидларнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса, татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилишга йўналтириладиган давлат бюджети, давлат бюджетида жамланадиган бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағларидан, Ҳукумат кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар ва хорижий грантлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилинадиган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар сифатини ошириш тендерлар ўтказишнинг мақсади ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тендер савдолари 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ битта контракт бўйича товарлар етказиб беришни амалга оширишда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қиймати 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан кам бўлган битта контракт бўйича товарлар етказиб беришни амалга оширишда харидлар энг яхши танлов таклифларини танлаб олиш асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тендер бўйича харидларда қатнашувчи мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилари) билан ҳисоб-китоблар сўмларда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қарорларни ошкора ва холисона қабул қилиш, мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилари) учун устуворликни сақлаган ҳолда тендер қатнашчилари учун тенг рақобат шароитлари яратиш тендерлар ўтказишни ташкил этишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тендер савдолари харидларнинг фақат манбаларнинг мавжудлиги ва маблағ билан таъминлаш миқдорлари тўғрисида тасдиқномалар (молия органлари ёки бюджетдан ташқари жамғармаларни тасарруф этувчиларнинг билдириш хати, хорижий кредиторлар билан Ҳукумат кафолати остида имзоланган кредит шартномалари, хорижий грантлар бериш тўғрисидаги билдириш хати ва бошқалар) мавжуд бўлган ҳажми бўйича эълон қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Тендерларни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тендерлар тендерларни ўтказишнинг доимий ёки вақтинчалик органи бўлган тендер комиссияси томонидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер комиссияси товар етказиб бериш қиймати 1,0 млн АҚШ долларига тенг миқдордан ошмайдиган битта контракт бўйича амалга оширилганда харид қилувчи ташкилот (кейинги ўринларда «буюртмачи» деб аталади) томонидан тузилади. Товар етказиб бериш қиймати 1,0 млн АҚШ долларига тенг миқдордан ошадиган битта контракт бўйича амалга оширилган тақдирда тендер комиссияси буюртмачи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ вазирликлари ва идоралари рози бўлган тақдирда уларнинг вилоят, туман, шаҳар бўлимлари, ушбу Низом талабларига риоя қилган ҳолда, тендер ўтказиш бўйича буюртмачилар бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тендер комиссияси аъзолари сони тоқ (одатда камида тўққиз, ўн бир киши), шу жумладан унинг таркиби қуйидагилардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачининг вакиллари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари (зарур бўлганда);
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатувчи тижорат банки ва мустақил эксперт ташкилотлар вакиллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачининг юқори ташкилотлари, вазирликлари, идоралари вакиллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер савдолари хорижий товар етказиб берувчиларни жалб этган ҳолда ташкил қилинган тақдирда, транспорт-экспедиторлик компаниялари вакиллари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачининг ёки унга қарашли корхоналар ва ташкилотлар вакиллари сони тендер комиссияси таркибининг 30 фоизидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер комиссияси аъзоларининг тайинланиши юзасидан буюртмачи жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тендер комиссиясининг ишчи органи тендерларни ўтказишни (товар етказиб берувчиларни олдиндан малакали танлаш, тушадиган таклифларни эксперт баҳолаш, бинолар ва ёрдамчи ходимлар бериш, реклама ишларини ташкил этиш, тендер комиссияси ҳужжатларини ва шу кабиларни амалга оширишни) амалда ташкил этувчи асосий орган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Буюртмачининг танлови бўйича шартнома асосида ихтисослашган ташкилот ёки буюртмачининг ўзи ишчи орган бўлиши мумкин, у зарур бўлганда шартнома асосида бошқа ташкилотлар мутахассисларини ҳам жалб этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар етказиб бериш қиймати 1,0 млн АҚШ долларига тенг миқдордан ошадиган битта контракт бўйича амалга оширилганда ишчи орган буюртмачи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган — ихтисослашган ташкилотнинг, шунингдек бошқа ташкилотлар мутахассисларининг ҳуқуқ ва вазифалари доираси шартномаларда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тендерларни ўтказишда буюртмачи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендерларни ўтказиш, уларнинг ўтказилиш санаси тўғрисида қарор қабул қилади ва расмий фармойиш чиқаради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи орган фаолиятини назорат қилиб боради ва тендер комиссияси ишида қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ҳужжатларини тайёрлаш шартларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендерларни тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ғолиби билан контракт тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ишчи орган буюртмачи билан келишган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо ва уни расмийлаштириш тартиботини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ҳужжатларини ишлаб чиқишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларида эълон беради ва/ёки таклифномалар жўнатишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жалб этиладиган экспертлар ва консультантлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даъвогарларни тендер ҳужжатлари билан таништиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризаларни қабул қилади, уларнинг ҳисобга олиб борилишини, сақланишини ва махфийлигини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Тендерларнинг турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўтказиш усулларига кўра тендерлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин. Тендер тури буюртмачи томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Очиқ тендерларда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча юридик шахслар қатнашиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ёпиқ тендерлар истисно ҳолларда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда, буюртмачи олдиндан белгилаб қўйган ташкилотлар иштирокида ўтказилади, бу ташкилотларга таклифномалар жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Тендерни ташкил этиш ва ўтказиш босқичлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Тендерни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендернинг соҳасини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ҳужжатларини (ихтисослашган техник ва тижорий консультантларни жалб этган ҳолда) тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендерни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва/ёки тендерда қатнашиши мумкин бўлганларга тендерда қатнашиш учун таклифномалар жўнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер қатнашчиларидан тендер бўйича таклифларни қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендерда қатнашиши мумкин бўлганларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер бўйича тушган таклифларни баҳолаш ва тендер ғолибини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ғолиби билан контрактни имзолаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Тендер тўғрисидаги эълонларни тайёрлаш ва чоп этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ишчи орган тендер (тендер савдолари) ўтказилишидан камида 30 кун олдин тендер тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш (бунда ушбу мақсад учун ҳам мамлакатимизда, ҳам чет элларда энг кенг тарқалган ва ихтисослашган журналлар, газеталарни танлаш мажбурий ҳисобланади) ва/ёки мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчиларни, шу жумладан кичик ва ўрта корхоналарни албатта жалб этган ҳолда почта, телефакс орқали ёки бошқача шаклда аниқ даъвогарларга расмий таклифномалар юбориш йўли билан даъвогарларга етказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёпиқ тендерлар ўтказилганда тендер тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тендерлар тўғрисидаги ахборотда қуйидаги маълумотлар бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи органнинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендернинг мавзуси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарни етказиб бериш шартлари ва мўлжалланган етказиб беришни бажариш муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендерда қатнашиш учун даъвогарларни олдиндан малакали танлаш муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ҳужжатларини олиши мумкин бўлган тендер комиссияси ишчи органининг манзили, боғланиш телефони ва телефакси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ҳужжатларининг нархи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер бўйича таклиф бериш вақтида тендер қатнашчиси учун закалат суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер комиссияси томонидан таклифларни қабул қилиб олишнинг (кун ва соат кўрсатилган ҳолдаги) сўнгги муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов шартлари, закалатни ва тендер ҳужжатлари ҳақини тўлаш учун банк реквизитлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилари)нинг, шу жумладан кичик бизнес корхоналарининг тендерда қатнашиши мумкинлигига доир кўрсатмалар.
(20-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Тендер ҳужжатларига қўйиладиган асосий шартлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тендер ҳужжатлари қуйидагилардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер қатнашчиси учун йўриқнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендернинг техник қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендернинг тижорат қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контрактнинг расмий шакли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Тендер қатнашчиси учун йўриқномада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендерлар қачон ўтказилиши тўғрисида маълумот олиш юзасидан тендер комиссиясининг ишчи органи вакили билан боғланиш учун манзил ва боғланиш телефонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер комиссиясига юборилаётган тендер таклифларининг нусхалари сони тўғрисида кўрсатма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер таклифини расмийлаштириш тартиби ва уни визалашга нисбатан қўйиладиган талаб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер таклифи унинг қатнашчиси томонидан тендер комиссиясига тақдим этилгандан сўнг унга ўзгартиришлар киритиш ва уни расмийлаштириш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нархлар белгилаш ва валютага оид кўрсатма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер комиссиясига таклифлар бериш тартиботига нисбатан талаб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер қатнашчисининг келишиб олинган вақт мобайнида ўз таклифидан қайтмаслигини кафолатловчи закалат пулининг миқдори, уни тўлаш ва қайтариб олиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачининг хоҳишига кўра — тендер савдолари натижалари бўйича тузилган контрактни зарур даражада бажариш юзасидан бериладиган пул кафолати (гаровга сифатидаги)нинг миқдори, уни тўлаш ва қайтариб олиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер қатнашчилари томонидан тендер ҳужжатлари талабларига асосланган таклифлар билан бир қаторда муқобил таклифлар бериш мумкинлиги тўғрисида ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер қатнашчисининг илтимоси асосли бўлганда тендерларнинг ёпилиши санасини бошқа кунга кўчириш мумкинлигига оид кўрсатма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар қандай ҳужжатнинг ва ўтказилган тендерлар доирасида тузиладиган ҳужжатларнинг махфийлиги таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклифлар солинган конвертларни очиш тартиботи баёни ва тендер комиссияси томонидан тендер ғолибини аниқлаш муддати кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Тендернинг техник қисмида харид қилинадиган товарга нисбатан зарур технология талаблари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Тендер ҳужжатининг тижорат қисми қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар нархи ва уни белгилаш тартиби (тендер савдоларида қатнашиш учун хорижий товар етказиб берувчилар жалб қилинган ҳолларда харид қилинадиган товарларни ташиб келтиришнинг қиймати алоҳида ажратиб кўрсатилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб бериш шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов шарти ва тўловлар жадвали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битишувларни маблағ билан таъминлаш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Контракт расмиятчилиги контрактларга нисбатан қўйиладиган талабларга жавоб бериши керак, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контрактнинг халқаро савдо ҳуқуқининг умумий қабул қилинган меъёрларига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контрактнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларига мувофиқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битим (контракт) расмиятчиликларини тузиш чоғида буюртмачи ёки ишчи орган маслаҳатлашиш учун шартнома асосида ихтисослаштирилган консалтинг фирмаларига мурожаат қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Тендер қатнашчилари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тендерларда уларда қатнашиш учун қўйиладиган шартларни бажарган, тендер асосида харид қилинадиган маҳсулотнинг тегишли ҳажмларини етказиб бериш тажрибасига эга бўлган ҳам хорижий фирмалар ва ташкилотлар, ҳам ватанимиз ишлаб чиқарувчилари (товар етказиб берувчилари) қатнашишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Эълон босиб чиқарилгандан сўнг тендерда қатнашишни хоҳловчи даъвогарлар тендер ҳужжатлари оладилар, улар пул тўлаш асосида ҳар бир даъвогарга берилади. Тендер ҳужжати олиш учун тўлов миқдори тендер комиссияси томонидан белгиланади. Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари (товар етказиб берувчилари) учун тендер ҳужжатлари олиш учун тўлов миқдори сўмларда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ишчи орган тушган буюртманомалар ва мазкур Низомга асосан даъвогарларни олдиндан малакали танлаб олиш учун материалларни тўплайди ва тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Тендерда қатнашиш учун даъвогарларни танлаб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Тендер бошлангунга қадар тендерда иштирок этиш учун қўйиладиган даъвогарларнинг тендер комиссияси томонидан малакали танлови ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ишчи органи томонидан амалга ошириладиган малакали танловда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта ташкил этиш, тугатилиш ёки банкротлик босқичида бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакали танлов учун барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари тузилган контрактлар бўйича қабул қилинган мажбуриятларни зарур даражада бажармаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер эълон қилингунга қадар таъсис этилганига 6 ой бўлмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи билан суд ёки ҳакамлик муҳокамасида иши кўриб чиқилаётган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат ва молия кўрсаткичлари бўйича тендер комиссиясининг талабларига жавоб бермайдиган ташкилотлар ва фирмаларнинг тендерларда иштирок этишларига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Танлаб олинган қатнашчилар рўйхати тендер комиссияси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Тендерда қатнашишга рухсат этишни рад этиш тўғрисидаги қарор тендер комиссияси томонидан қабул қилинади ва бу ҳақда ишчи орган даъвогарларни ёзма равишда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. Тендер ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Оммавий ахборот воситаларида тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон расман босиб чиқарилган сана ёки тендер қатнашчиси почта (сана почта штемпели бўйича аниқланади), телефакс бўйича ёки бошқа шаклда хабар қилинган (таклиф этилган) сана тендер очилган сана ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ўтказиладиган тендерлар доирасида тендер таклифлари тайёрлаш муддати тендер комиссияси томонидан белгиланади ва тендер очилиши тўғрисидаги эълонда кўрсатиб ўтилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Тендер комиссияси тендер таклифларини тақдим этиш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин, ушбу қарор тендернинг барча қатнашчиларига нисбатан жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Тендер комиссияси ўз иши тартибини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Мазкур масала бўйича қарор тендер комиссияси аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда тендер комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ҳар бир аниқ ҳолатда тендер комиссияси тендерда қатнашиш учун даъвогар томонидан бериладиган закалатни олиш тартиби, миқдори ва шаклини белгилаб беради. Закалат миқдори харид ҳисоб-китоб қийматининг 1-5 фоизи доирасида бўлишига йўл қўйилади. Закалатлар буюртмачи ёки ишчи органнинг ҳисобварағига киритилади (агар ихтисослаштирилган ташкилот ишчи орган бўлиб ҳисобланган ҳолларда). Мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари (товар етказиб берувчилари)нинг закалатлари сўмларда олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Тендер таклифлари фақат муҳрланган икки қаватли хат жилдда қабул қилинади. Ишчи органнинг номи ва манзили кўрсатилган ташқи хат жилдда тендер қатнашчиси томонидан закалат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, ички хат жилдда — тендер таклифи, савдоси эълон қилинган товарнинг номи ва таклифларни қабул қилиш учун белгиланган сана бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча ҳужжатлар рўйхатга олиш дафтарига топширувчи ва қабул қилиб олувчи шахснинг имзоси билан қабул қилиб олинган сана ва вақт ёзиб қўйилган ҳолда қабул қилинади. Рўйхатга олиш дафтари ип ўтказиб боғланган, тартиб рақами қўйилган ва буюртмачининг ёки ишчи орган (ихтисослаштирилган ташкилот)нинг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Хат жилдларни очиш тартиби, уларни кўриб чиқиш ва сақлаш тартиби махфийлик меъёрига риоя қилинган ҳолда тендер комиссияси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Тендер комиссияси тендер буюртманомаларини қабул қилишнинг охирги санасини, хат жилдларни очиш вақти ва жойини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган санадан кейин олинган таклифлар кўриб чиқилмайди ва хат жилдлар очилмасдан тендер қатнашчиларига қайтариб юборилади. Тендер қатнашчиси кўрсатиб ўтилган санадан сўнг ўзгартиришлар киритган ёки ўз таклифини қайтариб олган ҳолларда закалат унга қайтариб берилмайди. Тендер қатнашчиси тендер буюртманомалари қабул қилиб олинадиган охирги санагача кечи билан 5 кун муддатда ўз таклифини қайтариб олиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Тендер комиссияси мажлисини ўтказиш учун кворум унинг таркибининг 70 фоизини ташкил этади. Тендер комиссиясининг барча мажлислари ва барча қабул қилинган қарорлари протоколлар билан расмийлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер қатнашчиларининг таклифлари солинган хат жилдлар бевосита тендер комиссияси мажлисида очилади. Бундай ҳолларда тендер комиссияси мажлисининг протоколида тендер қатнашчилари томонидан тақдим этилган таклифларнинг тендер ҳужжатларига мувофиқлиги ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Тендер таклифларини кўриб чиқиш муддати тендер комиссияси томонидан хат жилд очилган вақтдан бошлаб белгиланади. Бу муддат сотиб олинадиган товарнинг турига боғлиқ бўлиб уч ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Таклифларни кўриб чиқиш чоғида уларнинг тендер ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги аниқланади, зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг тўғри расмийлаштирилиши текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Тендер комиссияси тушган таклифларнинг тендер шартларига мувофиқлигини текширади ва тендер шартларида белгиланган энг кўп рақобат нархлари, етказиб бериш шартлари, тўлов ва бошқа мезонлар бўйича ғолибларни аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шароитлар тенг бўлган бошқа ҳолларда ғолибни аниқлашда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилари)га устунлик берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Тендерни ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари, шунингдек, эксперт ташкилотларининг хизматлари учун тўловлар қатнашчилар томонидан тендер ҳужжатларини сотиб олиш учун тўланган маблағлардан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Тендер ўтказилгандан кейин буюртмачи ёки ишчи орган (ихтисослаштирилган ташкилот) қатнашчиларга (ғолиб бундан мустасно) уларнинг закалатларини банк операцияларини ўтказиш харажатларини чиқариб ташлаган ҳолда қайтаради. Закалат тендер ғолиби эълон қилинган вақтдан бошлаб белгиланган муддат мобайнида, бироқ 11 банк кунидан кечиктирмай қайтарилади. Тендер ғолибининг закалати контракт шартлари бажарилиб бўлгунга қадар бундай контракт шартларининг тендер ғолиби томонидан керакли тарзда бажарилишига кафолат сифатида буюртмачининг ихтиёрида қолиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Тендерда қатнашиш ҳуқуқи бошқа юридик шахсларга берилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендерни ёпиш муддати тугайдиган вақтгача бирорта ҳам тендер таклифи тушмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендерга фақат биттагина қатнашчининг таклифи тақдим этилса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган барча тендер таклифларида зарур ҳужжатларнинг пакети бўлмаганда тендер комиссияси томонидан тендер ўтказилмаган деб эълон қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Агар тушган тендер таклифларининг бирортаси тендер ҳужжатлари шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, тендер ўтказилди, аммо салбий натижага эга деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
X. Тендер таклифларини баҳолаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Тендер таклифларини баҳолаш тендер комиссияси томонидан белгиланган муддат мобайнида ўтказилади. Таклифларни баҳолаш тендер комиссияси томонидан белгиланган ҳар бир баҳолаш мезони бўйича балл қўйиш йўли билан амалга оширилади. Тендер қатнашчилари ёки уларнинг вакиллари тендер таклифларини баҳолаш чоғида қатнашиш ҳуқуқига эга эмас. Баҳолаш чоғида тендер комиссияси тушунтиришлар бериш, қўшимча маълумотлар ва тасдиқлашлар олиш учун даъвогарларни чақириш ҳуқуқига эга. Тендер хулосаларини чиқаришда тендер қатнашчилари ва уларнинг ишончли вакиллари иштирок этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Тендер комиссияси тендер таклифларини баҳолаш учун эксперт ва маслаҳат берувчи ташкилотларнинг вакилларини жалб қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Тендер қатнашчилари томонидан тақдим этилган таклифлар билан танишгандан кейин тендер комиссиясининг ҳар бир аъзоси асосланган ёзма хулоса бериш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Тендер ғолиби тўғрисидаги расмий қарор тендер комиссияси томонидан қабул қилинади. Ушбу масала бўйича қарор тендер комиссияси аъзолари сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Тендер комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар баҳолаш тартиботига расман алоқаси бўлмаган шахсларга маълум қилинмайди. Тендер комиссияси аъзолари ва жалб этилган экспертлар мазкур маълумотларнинг ошкор қилиниши учун жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Арифметик ёки бошқа хатолар мавжуд бўлган тақдирда тендер комиссияси тендер таклифларини қайтариш ёки тендер таклифларини бундан кейин тендерда кўриб чиқиш шартларини, бу ҳақда тендер қатнашчисини хабардор қилган ҳолда, белгилаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Тендер таклифларини баҳолаш ва тендер ғолибини аниқлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ҳужжатларида баён қилинган мезонларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф этилган нархларнинг ўртача жаҳон ва консалтинг фирмаси, ёки Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертиза қилиш республика маркази ёки Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг хулосалари бўйича бозор конъюнктурасида юзага келган нархларга мослигига асосан амалга оширилади.
(55-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, тақдим этилган тендер таклифларининг қўшимча техник, ташкилий ва тижорий устунликлари ҳамда тендер қатнашчисининг обрў-эътибори ҳам эътиборга олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Тендер комиссиясининг тендер ғолиби тўғрисидаги протоколида қуйидаги маълумотлар бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ғолиби ва тендер ғолибидан кейин энг юқори баллга эга бўлган захирадаги қатнашчиларнинг номлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер комиссиясининг таркиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
овоз бериш натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер қатнашчиларининг тендер таклифлари жамлама жадвали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ғолиби билан контрактни имзолаш муддатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Протокол тендер комиссиясининг қатнашаётган аъзолари томонидан имзоланиши ва тендер комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Агар тендер ғолиби контракт тузишдан бош тортган тақдирда, контракт тузиш ҳуқуқи захирадаги биринчи қатнашчига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Агар тендер бўлиб ўтмаган ёки салбий натижага эга бўлган тақдирда тендер қайтадан ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Тендерни ўтказиш билан боғлиқ низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Тендер натижалари 3 кун мобайнида ишчи орган томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XI. Тендер натижалари бўйича тузилган контрактлар бажарилишининг кафолати, рўйхатга олиниши ва ижро этиш мониторинги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Зарурият бўлганда тендер ғолиби контракт бажарилишининг кафолати сифатида контракт умумий суммасининг ўн фоизигача бўлган суммага буюртмачига хизмат кўрсатувчи банк билан вакиллик ҳисобварағига эга бўлган банкнинг кафолати сифатида мажбуриятлар бажарилишини ёки буюртмачининг ҳисобварағига пул депозити ўтказилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Тендер натижалари бўйича тузилган импорт контрактларни экспертизадан ўтказиш юқорида кўрсатилган банк кафолатини олиш бўйича буюртмачининг тасдиғи бўлганда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизнинг ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилари) ғолиб деб топилганда тендер натижалари бўйича тузилган контрактлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказилмайди.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Тендер контрактларини бажариш мониторинги буюртмачи томонидан контрактлар тўлиқ ва ўз вақтида бажарилгунга қадар буюртмачига хизмат кўрсатувчи банкка ахборот тақдим этиш билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XII. Жавобгарлик
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64 Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи орган таркибига кирган шахслар тушган тендер таклифларининг ҳисобга олиниши, уларнинг сақланиши ва махфийлиги учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер комиссиясининг раиси ва аъзолари маълумотларнинг ошкор қилинмаслиги, тендер қатнашчилари, тендер комиссиясининг қолган аъзолари ва жалб қилинган экспертлар билан тил бириктирилишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек бошқа ҳуқуққа зид ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган тарзда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Контрактни миқдор, сифат ва техник кўрсаткичлар бўйича бажармаган тендер ғолиби қонун ҳужжатларида ва/ёки контрактда назарда тутилган тарзда жавоб беради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 9-10-сон, 145-модда; 2003 й., 4-сон, 42-модда;17-18-сон, 161-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда; 2005 й., 34—36-сон, 264-модда; 2007 й., 52-сон, 534-модда; 2008 й., 52-сон, 515-модда; 2009 й., 9-сон, 89-модда, 52-сон, 560-модда; 2011 й., 7-8-сон, 63-модда, 14-сон, 137-модда; 2012 й., 6-сон, 60-модда, 21-сон, 232-модда, 45-сон, 516-модда; 2013 й., 15-сон, 201-модда, 24-сон, 315-модда, 37-сон, 485-модда, 46-сон, 603-модда; 2014 й., 50-сон, 590-модда; 2015 й., 12-сон, 139-модда, 44-сон, 564-модда; 2016 й., 3-сон, 24-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда, 38-сон, 1049-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 09/17/992/0426-сон; 20.02.2018 й., 07/18/3550/0793-сон; 27.03.2019 й., 09/19/254/2839-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)